Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 30.06.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1045
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 30.06.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1045
Kuchga kirish sanasi
10.07.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (24-сон АФМС) «Молия ҳисоботида хатолар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг ҳаракатлари»ни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1045]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва Аудиторлик текширишлари ролини ошириш тўғрисида» 365-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган «Молия ҳисоботида хатолар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг ҳаракатлари» Ўзбекистон Республтикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (24-сон АФМС) тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 31 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2001 йил 31 майда 49-сон билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти 24-сонли АФМС
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий ҳисоботда бузилишлар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг ҳаракати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Стандартнинг мақсади аудиторлик текшируви чоғида молиявий ҳисоботда бузилишлар аниқланган ҳолларда аудиторлик ташкилотининг ҳаракатларини белгилаб бериш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Стандарт талаблари аудиторлик фаолиятини амалга оширишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Молиявий ҳисоботнинг бузилиши деб хўжалик юритувчи субъект ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш қоидаларини ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш тартибини бузиш оқибатида молиявий ҳисоботда маълумотларни нотўғри акс эттириш ва тақдим этиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш қоидаларидан четланишларга йўл қўйиш мумкин бўлган ҳолларда, агар улар асосланган бўлса ва ҳисоб сиёсатида ва йиллик молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида белгиланган тартибда акс эттирилган бўлса, аудитор томонидан молиявий ҳисоботларнинг бузилиши деб қаралмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ БУЗИЛИШЛАРНИ АНИҚЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аудиторлик текширувини режалаштиришда аудиторлик ташкилоти текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида бузилишлар мавжудлигини инобатга олиши керак ва шундан келиб чиққан ҳолда аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувининг тартиб-таомилларини шундай ташкил этиши лозимки, бунда аудиторлик текшируви натижаларига кўра молиявий ҳисоботдаги барча муҳим бузилишларни аниқлаш мумкин бўлсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аудиторлик текширувини ўтказаётганда аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботда бузилишлар эҳтимоли борлигини кўрсатадиган бир қатор омиллар мавжудлигини инобатга олиш керак Бундай омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятини самарали бошқаришни ташкил қилиш масалалари бўйича раҳбариятнинг лаёқатлилигига шубҳа билан қараш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аудиторнинг сўровномаларига ходимларнинг тўла асосланмаган жавоблар бериши ёки жавоб беришдан қочиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хўжалик юритувчи субъектнинг таркибий тузилмасига ёки фаолият турига хос бўлмаган операцияларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳисоб сиёсатидаги тез-тез ва тўлиқ асосланмаган ўзгаришларнинг бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бухгалтерия ходимлари таркибининг тез-тез ўзгариши (кадрлар қўнимсизлигининг юқорилиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
e) керакли аудиторлик далилларини олишдаги муаммоларнинг пайдо бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) бошланғич ҳужжат маълумотлари ва ҳисоб регистрлари маълумотларнинг (компьютер маълумотларининг) номувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ҳисоб регистрлари маълумотлари (компьютер маълумотлари) ва молиявий ҳисобот маълумотларининг номувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботда бузилишларни аниқлаган ҳолларда, уларнинг текширилаётган ҳисоботнинг ишончлигига таъсирини баҳолаши керак. Агарда аудиторлик ташкилоти бузилиш фактлари молиявий ҳисоботнинг ишончлигига сезиларли тарзда таъсир этади деб ҳисобласа, у ҳолда аудиторлик ташкилоти томонидан ўз фикрига ишонч ҳосил қилиши учун қўшимча тартиб-таомиллар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча тартиб-таомиллар, текширилаётган масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда аудиторлик ташкилоти томонидан белгиланади ва аудиторнинг профессионал лаёқатидан ташқарида бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда қўшимча тартиб-таомиллар молиявий ҳисоботдаги бузилиш фактларининг мавжудлигини тасдиқласа, аудиторлик ташкилоти бузилиш фактларининг тегишли аудиторлик хулосасини тайёрлашга таъсирини ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Молиявий ҳисоботда муҳим бузилишлар аниқланганда, аудиторлик ташкилоти амалдаги ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботида бузилишларнинг юзага келишига олиб келадиган турли қоидабузарликларнинг пайдо бўлишига қанчалик қаршилик кўрсатиши бўйича самарали ишлаётганлигини баҳолаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботда бузилишлар пайдо бўлишининг олдини олишга ички назорат тизимининг имконияти паст деган хулосага келса, аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботида ички назорат тизимидаги камчиликлар билан бирга, уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ҳам акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРДАГИ БУЗИЛИШЛАР ҲАҚИДА ХАБАР БЕРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятини, молиявий ҳисоботда аниқланган бузилиш фактлари тўғрисида иложи борича тезроқ хабардор этиши керак, агарда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими активларни сақлаб қолиш учун шарт-шароитлар яратишга ва молиявий ҳисоботларни бузиб кўрсатишга қаршилик қилишга қодир эмаслиги аниқланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектга унинг ходимлари томонидан етказилган зарарлар тўғрисида аниқ гувоҳлик берадиган фактлар аниқланса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аудиторлик текшируви давомида аниқланган молиявий ҳисоботнинг бузилиш фактлари ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботида акс эттириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текшируви давомида аниқланган молиявий ҳисоботдаги бузилишларни бартараф этмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавобгардир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботда бузилишлар мавжудлиги тўғрисидаги ўз хулосасининг асосланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарига хўжалик юритувчи субъектга етказилган зарарни аниқ кўрсатувчи фактлар тўғрисида хабар бермаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ҳисоботида ва аудиторлик хулосасида акс эттирилган маълумотларнинг тўлалиги ва тўғрилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг ёзма розилигисиз молиявий ҳисоботда аниқланган бузилиш фактларини бошқа шахсларга ошкор қилганлиги.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 12-сон)