15.01.2026 йилдаги ПҚ-9-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.01.2026 йилдаги ПҚ-9-сон
Kuchga kirish sanasi
16.01.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ

Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда китоб ўқиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, янги нашрлар ва таржималарни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли орасида китобга қизиқишни кучайтириш, кутубхоналар ва таълим даргоҳларини касбий ва соҳавий адабиётлар билан таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий мақсад
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб 2026 — 2030 йилларда аҳолининг китобхонлик даражаси (бир одам ўқийдиган китоб сони)ни йилига ўртача 10 та китобга етказиш белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомисиз Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ва унинг васийлик кенгаши 1-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унинг маблағлари қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) танлов орқали ёш ёзувчилар учун грантлар ажратиш ва асарларини нашр этиш, болалар адабиёти йўналишидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) танлов орқали истеъдодли муаллифларни аниқлаш ва уларга ижод қилиш учун шароит яратиш мақсадида бир йилгача базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида ҳар ой ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига ва миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилишда нашрга тайёрлаш ва чоп этиш харажатларининг 50 фоизи ҳамда муаллифлик ҳуқуқи учун харажатларнинг 80 фоизини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) васийлик кенгаши аъзоларига ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда мукофот тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) китобхонлик рейтингини шакллантириш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига китобларни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш харажатлари учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар миқдорини 20 миллиард сўмга етказсин ва уларнинг Жамғармага йўналтирилишини таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ёшлар ишлари агентлиги бир ой муддатда грантлар ажратиш, истеъдодли муаллифларни аниқлаш ва ўзбек тилига таржима қилиш учун энг сара хорижий адабиётларни танлаш тартибини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш)нинг мажлислари бир ойда камида бир марта ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Жамғарма маблағлари Кенгаш қарорлари асосида ажратилади, бунда қарорлар Кенгаш аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Кенгаш 3-иловага мувофиқ асосий вазифаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, 2026 йил 1 февралдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича 4-иловага мувофиқ «Китоб — маърифат манбаи» дастури амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) давлат органларининг китоб ва китобхонлик ҳақидаги рекламалари ижтимоий ахборот (реклама) сифатида тан олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) транспорт инфратузилмаси объектлари ва транспорт воситаларида (автобус, метро, самолёт, поездлар) симсиз ёки мобил интернет тармоғи орқали «Mutolaa» платформасидан фойдаланиш имкониятлари яратилади, қулайлик учун QR кодлар ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларида икки ой муддатда «Жадидлар изидан» китобхонлик клублари ташкил этилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) «Жадидлар изидан» китобхонлик клуби аъзолари ўртасида китоб таҳлилига бағишланган дебатлар ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мактабларда «Жадидлар изидан» клуби аъзоларига йилига камида 20 та китоб ўқитиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳар чоракда туман(шаҳар) кесимида энг фаол «Жадидлар изидан» китобхонлик клублари аъзолари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рағбатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ барча вазирлик ва идораларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил 1 мартга қадар тегишли соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий фаолиятга оид адабиётлар рўйхати шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳар йили камида 3 тадан касбий фаолиятга оид хорижий адабиётларни маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиб, малакали мутахассислар иштирокида уларни изоҳлар, луғат ва мисоллар билан бойитиш амалиёти жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2026 йил 1 апрелга қадар ўзида ва тизимидаги ташкилотларда «Китоб бурчаги» ташкил этилади ва ходимлар учун ҳар ойда «Китоб ўқиш соати» йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ёшлар ишлари агентлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирадиган ўқувчи ва талабаларни аниқлаш тартибини тасдиқласин. Бунда топ-100 таликка кирган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий кутубхона, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Марказий банк билан ҳамкорликда 2026 йил давомида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомини олган ҳудудларда намунали 330 та маҳалла кутубхоналари ташкил қилсин ҳамда йил якунида мазкур ташаббус кўламини кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ёшлар ишлари агентлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) республика бўйича мавжуд барча кутубхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, замонавий кўриниш бериш бўйича чора-тадбирлар дастурини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 15 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-9-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги ПҚ-9-сон қарорига
1-ИЛОВА

Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси васийлик кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

1.

А. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори, Васийлик кенгаши раиси

2.

У. Тешабаева

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

3.

О. Давлатов

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори

4.

Э. Асанов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими

5.

Ш. Сагатова

адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

6.

Б. Каримов

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси мудири, филология фанлари доктори

7.

Ҳ. Жумаев

АТ «Алоқабанк» матбуот котиби, муҳаррир

8.

С. Олимов

Республика ёш ижодкорлар кенгаши ННТ «Мутолаа» лойиҳаси менежери

9.

Ж. Аҳмедов

Болалар контентини ривожлантириш маркази директори

10.

М. Абдуллаева

таржимон

11.

Э. Норпўлатов

Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи, Васийлик кенгаши котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Васийлик кенгаши таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги ПҚ-9-сон қарорига
2-ИЛОВА

Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги ПҚ-9-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси васийлик кенгашининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илмий, тарихий, бадиий ва илмий-оммабоп йўналишларда хорижий адабиётларни ўзбек тилига ва миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилишда танловлар ўтказиш, энг сараларини танлаш ва молиялаштириш бўйича қарор қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Таржималарнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш ва муаллифлик ҳуқуқига риоя этилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ёш ёзувчилар учун грантлар ажратиш ва асарларини нашр этиш, танлов орқали истеъдодли муаллифлар номзодларини кўриб чиқиш ва уларга ижод қилиш учун қулай шароит яратишни молиялаштириш бўйича қарор қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат органлари, нашриётлар, муаллифлар, илмий доиралар, китоб сотувчилари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик ва идоралар томонидан мазкур қарор ижроси самарали ва ўз вақтида таъминланишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қарор ижроси таъминлашда тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ва ваколатли давлат органларига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2026 йил 15 январдаги ПҚ-9-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Китоб — маърифат манбаи»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижро учун масъуллар

Тадбирлар мақсади

1.

«Бир кунда бир саҳифа» номли умуммиллий онлайн ташаббусни йўлга қўйиш

«Мутолаа» платформаси ва мобил иловаси орқали

фойдаланувчилар китоб ўқиш даражасининг кунлик рейтингини юритиш

(очиқ маълумот бўлади)

Доимий

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшларда ҳар куни китоб ўқиш одатини шакллантириш

2.

Ҳудудлар бўйича китоб сотуви ва кутубхона ташрифлари асосида Китобхонлик индексини жорий этиш

1. Ҳар йили ҳудудлар кесимида китоблар сотуви, кутубхона ташрифлари ва танловларда иштирокчилар сони асосида индекс шакллантириш

2026 йил 1 март

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Китобхонлик даражаси бўйича ҳудудлар ўртасида соғлом рақобатни яратиш

2. Натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш

Доимий

3.

«Транспорт инфратузилмаси объектлари ва транспорт воситаларида китоб» лойиҳасини амалга ошириш

Йўловчиларга қулайлик яратиш учун транспорт инфратузилмаси объектлари ва транспорт воситаларида (автобус, метро, самолёт, поездлар) Wi-fi ёки мобил интернет орқали «Mutolaa» платформасига уланиш имконияти яратилади

2026 йил 1 сентябрь

Транспорт вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Uzbekistan Airports» АЖ,

«O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ,

«Toshshahartansxizmat» АЖ

Аҳолининг вақтдан унумли фойдаланиш, саёҳатда ҳам китоб ўқиш имкониятига эга бўлиши

4.

«Китоб бурчаклари»ни ташкил этиш

Барча давлат идораларида «китоб бурчаклари»ни яратиш.

Бунда китоблар соҳага оид илмий ва маънавий адабиётлардан танланади

2026 йил 1 март

Вазирлик ва идоралар

Давлат хизматчиларида китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш

5.

«Оилавий китобхонлик» дастурини амалга ошириш

1. Ҳар бир маҳаллада оилалар ўртасида китоб мутолааси танловларини ташкил этиб бориш
2. Ғолибларга маҳаллий бюджет ҳисобидан пул мукофотини бериш

Доимий

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Оилаларда китобхонлик анъаналарини мустаҳкамлаш

6.

Китоб ярмаркалари ва фестиваллар ўтказиш

Ҳар йили ҳар бир ҳудудда жаҳон даражасидаги «Китоб FEST» (Франкфурт китоб ярмаркаси намунасидаги) китоб ярмаркалари ва фестивалларини ўтказиш

Доимий

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Китобхонликни тарғиб этувчи оммавий анъанани шакллантириш

7.

Ижтимоий реклама ва медиа дастурни амалга ошириш

Оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари ва жамоат жойларида қисқа видеороликлар орқали китобхонлик тарғиботини кучайтириш

Доимий

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Китоб мутолаасини аҳолининг кундалик маданиятига айлаништириш

8.

«Кутубхона инфратузилмаси  — 2030»

Янги замонавий дизайнда кутубхоналар ташкил қилиш ва уларда рақамли кутубхона порталини яратиш

2026 — 2030 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳар бир туман ва шаҳарда замонавий кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш

9.

Давлат хизматчилари учун «Китоб ўқиш соати»ни йўлга қўйиш

Ҳар ойда ташкилотларда китоб мутолааси ва фикр алмашиш соатини ўтказиш

Доимий

Вазирлик ва идоралар

Маънавий савия ва тафаккурни ошириш

10.

Қисқа тарғибот шиорларини жорий этиш

Телевизион ва радио эфирлар, газеталар, интернет сайтлар, баннерлар, LED-экранлар орқали «Ҳар куни 20 дақиқа китоб», «Китоб — ақл драйвери»ва «Китоб ўқиган инсон — фикрли инсон» каби қисқа тарғибот шиорларини жорий этиш

2026 — 2030 йиллар

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Китобхонликни тарғиб этувчи оммавий анъанани шакллантириш

11.

Болалар адабиётини қўллаб-қувватлаш

Болалар адабиёти йўналишида ўтказилган ижодий танловларда ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ғолиб лойиҳа муаллифларига БҲМнинг 100 баравари миқдорида мукофот пулини тўлаб бериш ва уларнинг асарларини 5 000 нусхада чоп этиш харажатларини қоплаб бериш назарда тутилади.

2026 йил 1 март

Болалар контентини ривожлантириш маркази

Болалар контентини ривожлантириш

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2026 й., 07/26/9/0048-сон)