1-ИЛОВА
1. | Ж.А. Ходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари |
2. | А.Ў. Аққулов | — | Туризм қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
3. | И.Р. Махкамов | — | транспорт вазири |
4. | О.А. Назарбеков | — | маданият вазири |
5. | А.А. Ташпулатов | — | ички ишлар вазири |
6. | келишувга кўра | — | Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими |
7. | Б.Ж. Аълоев | — | ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
8. | И.И. Норқулов | — | иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
9. | С.Д. Тошбоев | — | Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
10. | Б.Г. Абдикаримов | — | Маданий мерос агентлиги директори |
11. | А.Р. Жуманазаров | — | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори |
12. | Ф.Ф. Абдухаликов | — | Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори |
13. | М.М. Камилов | — | Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори |
14. | Н.М. Холиқназар | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
15. | Ш.Ш. Худайкулов | — | «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси |
16. | Ж.О. Умарходжаев | — | «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси |
17. | лавозимига кўра | — | Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Туризм тарғиботини ошириш, авиақатновларни кўпайтириш | |||||
1. | Малайзия ва Индонезияда «Имом Бухорий изидан» ва «Рамазонни Ўзбекистонда ўтказ» тематик туризм тарғиботи кампанияларини ташкил этиш. | 1. Тарғибот дастурини ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев) |
2. Малайзия ва Индонезиянинг йирик медиа платформалари орқали тарғибот дастурини амалга ошириш. | 2026-2027 йиллар давомида | ||||
2. | Малайзиянинг Келантанг, Кедаҳ, Теренггану каби мусулмон аҳолиси кўп бўлган ҳудудларида зиёрат туризми бўйича алоҳида роадшоулар ташкил этиш. | 1. Роадшоулар дастурини ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) |
2. Маҳаллий туроператорлар иштирокида роадшоуларни ташкил этиш. | 2026-2027 йиллар давомида | ||||
3. | «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги объектларни ўз ичига олган туристик маршрутларни ишлаб чиқиш. | 1. Сайёҳлар учун қизиқарли бўлган салоҳиятли объектлар рўйхати ва маълумотларни тайёрлаш. | 2026 йил январь | - | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов), Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Манфаатдор давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда туристик маршрутлар ишлаб чиқиш. | 2026 йил февраль | ||||
3. Таклифларни Малайзия ва Индонезиянинг туристик ташкилотларига тақдим қилиш ҳамда туристик платформа, ижтимоий тармоқларга маълумотларни жойлаштириш. | 2026 йил давомида | ||||
4. Туристик объектларнинг талабига мувофиқ тунги вақтда фаолият юритиши учун имконият яратиш. | 2026 йилдан бошлаб | ||||
4. | «Умра плюс» зиёрат туризми дастурини ташкил қилишда саёҳатчиларнинг талаб ва истакларини ўрганиш. | 1. Тадқиқот олиб бориш орқали зиёратчиларнинг мавжуд йўналиш ва уларга кўрсатилаётган хизматларини таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижаларига кўра, саёҳатчилар учун муқобил сифатли хизматларни ташкил қилиш. | 2026 йил январь | Ташаббускор ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. Ташкил қилинган хизматлар бўйича маълумотларни маҳаллий ва хорижий туристик компанияларга тақдим қилиш. | 2026-2027 йиллар давомида | ||||
5. | «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасидаги туристик маршрутларни (турпакетларни) хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш. | 1. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари томонидан туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида «Умра плюс» турпакетларини тарғиб қилиш. 2. «Uzbekistan Airways» АЖнинг хориждаги ваколатхоналари томонидан тарғиботни мунтазам олиб бориш. 3. Хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида турпакетларни тарғиб қилишга қаратилган стендлар ташкил қилиш. | 2026-2027 йиллар давомида | Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Uzbekistan Airways» АЖ (Ш. Худайкулов) |
6. | Малайзиялик ва индонезиялик саёҳатчиларнинг Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) байрамларини Ўзбекистонда ўтказиши юзасидан чоралар кўриш. | Саёҳатчилар учун Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) байрамларини мазмунли ташкил қилиш юзасидан туристик дастурлар тайёрлаш ва хориж томонининг туристик ташкилотлари, ОАВларига етказиш. | Доимий | - | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев) |
7. | 1. Малайзиянинг «New Strait Times», «The Star», «The Sun Musotrees», «GayaTravel» ва «Astro TV» каби йирик нашриёт уйлари билан музокаралар ўтказиш. 2. Пресс-турни юқори савияда ташкил этиш ҳамда жараёнларни маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг тарғиб қилиш. | 2026-2027 йиллар давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) | |
8. | Малайзия ва Индонезиядаги халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида туризм стенди билан иштирок этиш. | 2026 йил январь ойидан бошлаб доимий | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) | |
9. | Малайзия ва Индонезия уламолари кўмагида Ўзбекистондаги зиёратгоҳларга ташрифларни тарғибот қилиш бўйича материалларни тайёрлаш ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали хориж томонига етказиш. | 1. Малайзия ва Индонезиянинг йирик масжидлари имомлари гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. 2. Малайзия ва Индонезиянинг йирик масжидларида жума намози хутбаларида «Имом ал-Бухорий», «Баҳовуддин Нақшбанди», «Имом ат-Термизий» тўғрисида маърузалар орқали зиёрат туризми тарғиботини кучайтириш чораларини кўриш. | 2026-2027 йиллар давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Н. Холиқназар), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) |
10. | 1. «Исломий академик саёҳат» дастурини ишлаб чиқиш ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали хориж томони билан мувофиқлаштириш. | 2026 йил январь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Н. Холиқназар), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) | |
2. Малайзия ва Индонезия томонлари таклифлари асосида лойиҳани амалга ошириш. | 2026 йил июнь | ||||
11. | Куала-Лумпур шаҳридаги Ислом санъати музейи (Islamic Arts Museum)да Ўзбекистоннинг зиёрат туризми имкониятларини намойиш этувчи фотокўргазма ташкил этиш. | 1. Хориж томони билан кўргазма ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш, шартларни келишиш. 2. Кўргазмада иштирок этувчи санъат асарлари ва усталари рўйхатини шакллантириш. 3. Кўргазмани юқори савияда ташкил этиш. | 2026 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ислом цивилизацияси маркази (Ф. Абдухаликов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) |
12. | Малайзияда «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» ҳафталигини ва ҳафталик доирасида кўчма кўргазма тарғибот тадбирларини ташкил этиш. Малайзия таълим муассасаларида «Малайзия Ислом санъати музейи тўплами» китоб-альбомининг тақдимотларини ўтказиш. | 1. Ҳамкор томонлар билан биргаликда режа-график ишлаб чиқиш. 2. Режа-графикка асосан тарғибот тадбирларини ташкил этиш. | 2026-2027 йиллар давомида | Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Ислом цивилизацияси маркази (Ф. Абдухаликов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Халқаро ислом академияси (М. Камилов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев) |
II. Зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш | |||||
13. | Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро вилоятлари зиёратгоҳларидаги туристик инфратузилмани яхшилаш. | 1. Зиёратгоҳлардаги мавжуд контентни тўлалигича илмий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш. | 2026 йил январь | Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Н. Холиқназар), Маданий мерос агентлиги (Б. Абдукаримов), Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Зиёратгоҳларда инглиз ва араб тилларида замонавий кўрсаткичлар, аудиогидларни ўрнатиш. | 2026-2027 йиллар давомида | ||||
3. Объектлардаги таҳоратхона ва намоз ўқиш хоналарини тартибга келтириш. | 2026-2027 йиллар давомида | ||||
14. | «Мусулмон меҳмондўстлиги» (Muslim Friendly) соҳасида Малайзия тажрибасини ўрганиш орқали мамлакатда зиёрат туризми хизматлари сифатини ошириш. | 1. «Muslim Friendly» бўйича Малайзияда катта тажрибага эга «SIRIM» академияси экспертларининг Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ташрифини ташкил этиш. | 2026 йил январь-февраль | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов) |
2. Туризм, ҳунармандчилик, савдо ва ресторан бизнеси вакиллари учун сайёр ўқув курсларини ташкил этиш. | 2026 йил март-апрель | ||||
15. | «Миллий туризм» ягона платформасида «Зиёрат туризми» модулини яратиш ва «Traveloka», «Agoda» ҳамда «Booking» платформалари билан интеграция қилиш. | 1. «Миллий туризм» ягона платформасида «Зиёрат туризми» модулини яратиш. | 2026 йил январь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Аълоев), Маданий мерос агентлиги (Б.Абдикаримов) |
2. Платформани «Traveloka», «Agoda» ҳамда «Booking» платформалари билан интеграция қилиш. | 2026 йил февраль | ||||
3. «Миллий туризм» платформаси хизматларини Малайзия туризм бозорида тарғибот қилиш. | 2026-2027 йиллар давомида | ||||
4. Маданий мерос объектлари ва музейларга кириш чипталарини рақамлаштириш ва олдиндан харид қилиш имкониятини яратиш. | 2026 йилдан бошлаб доимий | ||||
16. | Малайзиялик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистонда малай ва индонез тилида гид-таржимонлар тайёрлашни йўлга қўйиш. | 1. 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида «Филология ва тилларини ўқитиш (малай ва индонез тили)» йўналишида кадрлар тайёрлашни икки баробар ошириш чораларини кўриш. | 2026-2027 йиллар давомида | Давлат бюджетидан кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш учун ажратиладиган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Туризм қўмитаси (А. Аққулов) |
2. Ушбу таълим муассасасида малай ва индонезия тилида гид-таржимонларни тайёрлашни йўлга қўйиш. | 2026-2027 йиллар давомида | ||||