05.01.2026 йилдаги ПҚ-1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.01.2026 йилдаги ПҚ-1-сон
Kuchga kirish sanasi
07.01.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарори ижроси натижасида маҳаллаларда жиноятчиликни қарийб 1,5 бараварга камайтиришга эришилганини инобатга олган ҳолда, шунингдек, мазкур йўналишда яхлит ишлаш тизимини жорий этиш ҳамда масъул раҳбарларнинг вазифаларини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар ва устувор вазифалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг асл омилларини илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш орқали уларнинг барвақт олдини олиш бўйича янги ишлаш механизмларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳар қандай ноқонуний ҳолатлар юзасидан мурожаатларга тезкорлик билан муносабат билдириш тизимини яратиш, бу борадаги фаолиятни бевосита жойларда самарали йўлга қўйиш орқали аҳоли розилигига эришиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар барча масъул идоралар ва муассасалар учун маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга оширишнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарори билан белгиланган механизмларига мувофиқ ишларни давом эттириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар билан ишлашнинг маҳаллалар кесимида ҳар чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаш ҳамда уларнинг маҳалла — туман — вилоят даражасида ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва зиммаларига аниқ жавобгарликни юклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) маҳалла ҳудудида аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш орқали олдини олиш мумкин бўлган ҳар бир жиноят бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, ижтимоий профилактика субъектлари томонидан амалга оширилган тадбирлар самарадорлиги юзасидан қатъий сўров тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятларни «илмий хулоса — тавсия — натижа» тамойили асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли илмий-амалий ўрганиш орқали самарали ташкилий-ҳуқуқий чораларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) маҳаллалардаги жамоат жойларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш йўналишига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини, ижтимоий профилактикага масъул идоралар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги устидан электрон назорат тизимини кенг жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ташкилий-профилактик чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида 2026 йилда ҳудудлар масъул раҳбарлар ва муассасаларга қуйидаги тартибда номма-ном бириктирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) криминоген вазияти оғир маҳаллалар — туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) беш йилдан буён «қизил» тоифада бўлаётган маҳаллалар — Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ички ишлар органлари раҳбарларининг ва ҳокимларнинг ўринбосарларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) уч йилдан буён «қизил» тоифада қолаётган маҳаллалар — ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) криминоген вазияти энг оғир туман ва шаҳарлар — вилоятлар даражасидаги прокурорларнинг ва ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ҳамда низоли оилалар салмоғи энг юқори бўлган маҳаллалар — тегишинча вилоятлар даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда адлия бошқармалари бошлиқларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) бириктирилган масъул раҳбарлар ва муассасалар зиммасига ўз ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш намунасини яратиш, ҳудудий «йўл хариталари» билан белгиланган чора-тадбирларнинг тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш ҳамда ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича қатъий шахсий жавобгарлик юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳар ойда бевосита ўзлари камида иккита криминоген вазияти оғир ва мураккаб маҳаллаларга борган ҳолда ёшлар, аёллар ва ишсизларга нисбатан белгиланган ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш ҳолатини танқидий ўрганади ҳамда уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини бартараф этиш бўйича манзилли чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳар ой якунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан маҳаллаларда содир этилган ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва уларни келтириб чиқарган омилларни танқидий муҳокама қилади ва ҳаракатсизликка йўл қўйган ижтимоий профилактикага масъул ташкилотлар раҳбарларига нисбатан чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ижтимоий мослаштириш дастури якунлангандан сўнг ижтимоий профилактика объектлари томонидан жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ушбу шахсларнинг турмуш тарзи бир йил давомида мониторинг қилиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) республика маҳаллаларида иловага мувофиқ тартибда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлигида «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ҳудудий прокурорлар ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳар чоракда киритиладиган қўшма таклифларига асосан маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш йўналишида масъул давлат идораларининг камида 15 нафар ўрнак кўрсатган раҳбар ва ходимлари маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (пул таъминоти)нинг бир баравари миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ташкилий-назорат чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш мақсадида Бош прокуратура ҳузурида тузилган Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи) ўз фаолиятини белгиланган тартибда давом эттирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи (Б. Валиев, А. Рахматуллаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026-2027 йилларда ҳар чоракда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг самарали ташкилий-техник тизимини шакллантиришга қаратилган ҳар бир ҳудуд кесимида асосий мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаб борсин ҳамда уларга эришиш ҳолати устидан назоратни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир ҳудуд ва криминоген вазияти оғир маҳаллалар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори билан тасдиқланган маҳалла — туман — вилоят даражаларидаги манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл хариталари» асосида ҳар чораклик ҳудудий «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва ижрога қаратишни ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларнинг натижадорлигини, шу жумладан, жойларга бевосита чиққан ҳолда тизимли равишда баҳоласин, шунингдек, ҳудудий «йўл хариталари»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини доимий равишда қатъий назорат (шу жумладан, электрон назорат платформаси орқали) қилиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ҳар ойда камида иккита вилоят кесимида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ва натижадорлиги бўйича барча масъул идора ва муассасалар билан танқидий муҳокамалар ўтказилишини ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралари кўриб борилишини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ишларига муносиб ҳисса қўшган масъул раҳбарлар ва ходимларни ҳар йили Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан давлат мукофотларига тавсия қилиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш йўналишида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги ҳар ой якунида — вилоят прокурорлари ва ички ишлар органлари бошлиқлари ҳузурида, ҳар чорак якунида ички ишлар вазири ва Бош прокурор ҳузурида тегишли вилоят ва республика раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таҳлилий ахборот ҳамда масъулларни рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш бўйича таклифлар киритиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мазкур қарорга мувофиқ ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар ва муассасалар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати устидан назорат қилиш, шу жумладан, жойларга бевосита чиққан ҳолда уларнинг натижадорлигини баҳолаб бориш Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи ва унинг ҳудудий штаблари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қонун устуворлигини таъминлаш чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Бош прокурорнинг ва ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарларига — жиноятларни ҳисобдан яшириш, республика миқёсида кундалик ҳисоботларга сохта маълумотларни киритиш ҳолатларига тубдан барҳам беришга қаратилган қатъий назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурорлари ва ички ишлар органлари раҳбарларига — жиноят ишини қўзғатишни асоссиз рад этиш, жиноятларни ҳисобдан яшириш ва қасддан нотўғри малакалаш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тизимли назоратни таъминлаш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) туман (шаҳар) прокурорлари ва ички ишлар органлари раҳбарларига — аҳолининг ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ҳар қандай мурожаатларини сўзсиз рўйхатга олиш, кўриб чиқиш натижасида қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини ўрганиш ҳамда барча жиноий ҳолатлар юзасидан белгиланган тадбирлар ўз вақтида, қонуний ва тўлақонли амалга оширилишини ташкил этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин ҳамда бу борада қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил якунига қадар фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги оғзаки мурожаатларини соҳа ва ҳудудидан қатъи назар, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат планшетлари орқали реал вақт режимида ягона тартибда қабул қилиш ҳамда тегишлилиги бўйича тезкорлик билан муносабат билдириш амалиётини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2026 йил 1 ноябрга қадар фуқаролар томонидан маҳалла профилактика инспекторлари билан онлайн мулоқот қилиш, фото, аудио, видео ва ташвиш хабарларини юбориш, шунингдек, уларнинг фаолиятига баҳо бериш имкониятини берувчи «Менинг инспекторим» мобил иловасини ишлаб чиқиш ва оммалаштириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 майга қадар оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида низоли оилалар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш имконини берадиган «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимининг «E-nizoli oila» модулини жорий этиш ва модулни судлар ўртасида тўғридан-тўғри интеграция қилиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 2026 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори билан белгиланган тартибда таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳудудларнинг криминоген вазият оғир ва мураккаб маҳаллаларида ҳам маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бунда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизимини жорий этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 5 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика маҳаллаларида «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом республика маҳаллаларида «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) «Ижтимоий профилактика ҳафталиги» — республика маҳаллаларида ижтимоий профилактика тадбирлари самарадорлигини оширишга қаратилган ҳафталик ташкилий, амалий, услубий ва бошқа чора-тадбирлар мажмуаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «Ижтимоий профилактика ҳафталиги» ташкилотчилари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят (туман-шаҳар) ҳокимликлари, давлат органлари ва идоралари, жамоатчилик тузилмалари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом қоидалари барча давлат органлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни ўтказишнинг мақсади ва асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республика маҳаллаларида «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни ўтказишдан асосий мақсад:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) маҳаллаларда ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ижтимоий профилактика объектларининг муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни соғлом турмуш тарзи ва спортга тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) фуқароларни жипслаштириш, маҳаллаларда соғлом муҳит яратиш ва фуқароларда маҳаллага дахлдорлик ҳиссини уйғотишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика маҳаллаларида ўтказиладиган «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»даги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ижтимоий профилактика объектлари билан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш учун хулосалар расмийлаштириш, ижрочиларга йўналтириш ва ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзига жалб қилиш бўйича таъсирчан тарғибот кампанияларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) аҳолининг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун вилоят (туман, шаҳар) ҳокимларининг шахсий қабулларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида меҳнат ярмаркалари, ҳуқуқий маслаҳатхоналар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) тарғибот кампанияларига таниқли шахслар, хонандалар, актёрлар, спортчилар ва бошқа фаолларини кенг жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Туман (шаҳар) ҳокимлари ўз ҳудудини ўрганиш давомида аниқланган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни бир ойда бир маротаба ўтказиш ҳақида таклифларни шакллантиради ва тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимига киритади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) таклифлар бевосита криминоген вазияти оғир, уч ва беш йилдан буён «қизил» тоифада қолаётган, аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ҳамда судда низолашаётган оилалар салмоғи энг юқори бўлган маҳаллаларни қамраб олишга қаратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) таклифда ҳафталик ўтказилиши режалаштирилган маҳаллаларда амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг аниқ механизми, муддати, ижрочиси ва молиявий манбаси кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Барча туман (шаҳар) ҳокимликларидан келиб тушган таклифларга асосан «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман (шаҳар)ларида ўтказиш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг фармойиши қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фармойишда «Ижтимоий профилактика ҳафталиги» ўтказиладиган кунлар ҳафта ҳисобида туманлар ва маҳаллалар кесимида иловага мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фармойиш ижросини таъминлашга шахсан туман (шаҳар) ҳокимлари масъул этиб белгиланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида ташкилий қўмита ва идоралараро ишчи гуруҳ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ижтимоий профилактика ҳафталиги» ўтказиладиган жой ва аниқ сана ҳақида оммавий ахборот воситалари (ижтимоий тармоқлар) орқали аҳолига эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳафталик «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»га Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги қуйидаги идора ва ташкилотларнинг масъуллари жалб қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) адлия идоралари, соғлиқни сақлаш бўлимлари, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, ички ишлар бўлимлари, прокуратура органлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, иқтисодиёт ва молия бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлинмалари, банклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) заруриятдан келиб чиққан ҳолда ҳафталик доирасида бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларнинг масъуллари ҳам иштирок этишга жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ижтимоий профилактика ҳафталиги» доирасида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ижтимоий профилактика объектлари ҳисобланган ва мазкур тоифага тушиш эҳтимоли бўлган шахслар таклиф қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганиш ва ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ўрганиш натижалари бўйича мурожаатнинг тегишлилигига қараб ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан бир вақтда масалани жойида ҳал этишга устуворлик берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) маблағ билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича тегишли ташкилотлар, банкларни жалб қилган ҳолда уларни ҳал этиш чоралари кўрилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ишсизларни ишга жойлаштириш мақсадида ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари жалб қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) ишсизларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича бизнес лойиҳалари таклиф қилиниб, унинг бошланғич сарф-харажатлари юзасидан тегишли кўмак кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри даражасидаги раҳбарларнинг шахсий қабули (ҳар бир туман (шаҳар)да) ташкиллаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) меҳнат, банк ва ижтимоий хизматлар ярмаркалари ўтказилади (вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг шахсий қабул кунларида ташкиллаштирилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш ва маданий ҳордиқ чиқаришга қаратилган тарғибот кампаниялари ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(к) маҳаллалардаги ижтимоий профилактика объектларини аниқлаш, уларга ижтимоий профилактика тадбирларини ўтказиш учун хулосалар шакллантириш ва ижрога йўналтириш («маҳалла еттилиги» томонидан) чоралари кўрилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(л) тадбир кунлик таҳлил қилинади ва қабул қилинган фуқаролар, ўрганилган муаммолар, уларнинг қанчаси жойида ҳал этилганлиги бўйича соҳалар кесимида умумлаштирилган ҳисобот шакли юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(м) ҳафталик якунида барча ҳисоботлар умумлаштирилади ва эришилган натижалар оммавий ахборот воситалари (ижтимоий тармоқлар)да ёритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(н) ҳафталикни ташкил этиш давомида зарурият ва аҳолининг мурожаатидан келиб чиққан ҳолда бошқа тадбирлар ҳам ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш ва маданий ҳордиқ чиқаришига қаратилган тарғибот кампаниялари аҳоли сони ва жойлашувидан келиб чиққан ҳолда бештагача маҳаллани бирлаштирган ҳолда ўтказилиши мумкин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) мазкур тадбир туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланган график асосида ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) тадбир ўтказиш учун қулай жой танланади ва тадбирни юқори савияда ташкиллаштириш учун ҳомийлар жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ижтимоий профилактика ҳафталиги» якунини сарҳисоб қилган ҳолда келгусида иш самарадорлигини ошириш мақсадида адлия, суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан «маҳалла еттилиги» учун ижтимоий профилактика бўйича қисқа муддатли семинар-тренинглар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ижтимоий профилактика ҳафталиги» якуни, натижалари ва таҳлили бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларига муҳокама учун ахборот тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Туман (шаҳар) ҳокимлари «Ижтимоий профилактика ҳафталиги»ни ташкиллаштиришда ва қўйилган вазифани бажаришда сусткашликка йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чораларини қўллаш бўйича ҳамда ўз вазифасига сидқидилдан ёндашган, аҳолини кенг қамраб олган ташкилотчиларни рағбатлантириш юзасидан тегишли ташкилотларга таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Маҳаллий ҳокимликларнинг жамоатчилик билан ишлашга масъул хизматларига «Ижтимоий профилактика ҳафталиги» доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари (шу жумладан, ижтимоий тармоқлар)да кенг ёритиб бориш бўйича шахсий масъулият юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 07/26/1/0017-сон)