31.12.2025 йилдаги 849-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2025 йилдаги 849-сон
Kuchga kirish sanasi
01.01.2026
Ҳужжат 01.01.2026 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ

Ёшларни IТ соҳасига жалб қилиш, уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш орқали юқори даромадли касбларга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида жамият ҳаётининг турли соҳаларида рақамли технологияларни самарали жорий этиш, ёшларни IТ соҳасига янада қизиқтириш, замонавий IТ касбларга ўқитиш, мазкур йўналишда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича тизимли ёндашувни жорий этиш орқали уларнинг юқори даромад топиш имкониятларини кенгайтириш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини амалга ошириш ва мазкур лойиҳа доирасида йил якунига кўра энг юқори натижага эришган ёшлар, уларнинг ўқитувчилари ҳамда таълим ташкилотларини рағбатлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, ҳар йили «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танлов (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда танлов ғолиблари пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан, 100 нафар ўқитувчи 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти, 10 нафар ўқитувчи хорижий саёҳатга йўлланма, 500 нафар ёшлар ноутбук ва 500 нафар ёшлар қимматбаҳо совғалар, 3 та олий таълим ташкилоти пул мукофоти ҳамда 2 та умумтаълим мактаби «Президент совғаси» — электромобиль билан тақдирланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасининг ҳудудларда самарали жорий этилишини мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасининг ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасининг ҳудудларда самарали жорий этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов иштирокчиларини баҳолаш тартиби акс эттирилган низомни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов натижасига кўра энг юқори натижа кўрсатган номзодларни танлаб олиш ва тақдирлаш юзасидан харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов иштирокчилари орасидан энг юқори натижа кўрсатган номзодларни танлаб олиш ва тақдирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳудудларда «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Хоразм вилоятида амалга оширилаётган «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳасининг ижобий тажрибаси асосида ушбу лойиҳани босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси доирасида ёшларга қуйидаги имкониятлар яратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамлаштириш соҳасида замонавий касбларга, жумладан, IТ-лойиҳа бошқарувчиси, стартап лойиҳаси бошқарувчиси ҳамда хорижий тилларга бепул ўқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро профессионал даражадаги IТ-сертификатларни олиш бўйича ўқув курсларида бепул таълим олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
информатика, робототехника, киберспорт ва бошқа йўналишлар бўйича мусобақа ҳамда танловларда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро IТ-сертификатларга эга бўлган ёш мутахассисларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 февралдаги 95-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов, мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
849-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 декабрдаги 849-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасининг ҳудудларда самарали жорий этилишини мувофиқлаштириш комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

1.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири, комиссия раҳбари

2.

Ш.А. Каримов

мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари

3.

С.Б. Раджабов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Р.О. Каримжонов

рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари

5.

Э.Ш. Қурбонов

рақамли технологиялар вазирлиги бўлим бошлиғи

6.

Н.О. Барноев

IT-таълим уюшмаси раиси

7.

А.К. Эшанкулов

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ директори, комиссия котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 декабрдаги 849-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ҳудудларда «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижрочилар

1.

«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танловни ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил январ

-

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2.

«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини кенг жорий қилиш.

1. Ҳудудлар кесимида лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.

Бунда, 2025 йилда 100 минг нафар, 2026 йилда 500 минг нафар ва 2035 йилгача 5 миллион нафар ёшларни ўқитишни назарда тутиш.

2026 йил январь

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Ёшларни халқаро таълим платформаларининг курсларида ўқишга жалб этишни ташкил этиш.

2026 йилдан бошлаб

3.

«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишни ташкил этиш ва ёшларни жалб этиш.

1. Лойиҳани тарғиб қилувчи материаллар ва видеороликларни ишлаб чиқиш.

2. Оммавий ахборот воситалари, мактаб ва олий таълим ташкилотларида лойиҳани тарғибот қилиш.

2026 йилдан бошлаб

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

4.

Халқаро онлайн таълим ташкилотларининг курсларини ўзбек тилига таржима қилиш.

1. Халқаро онлайн таълим ташкилотлари ва/ёки уларнинг Ўзбекистондаги расмий ҳамкорлари билан музокаралар ўтказиш.

2026 йил март

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ

2. Ўзбек тилига таржима қилинадиган ўқув курслар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил май

3. Ўқув курсларни ўзбек тилига таржима қилиш.

2026-2027 йиллар

5.

«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида тақдим этиладиган онлайн ўқув курслари сонини кўпайтириш.

1. Замонавий онлайн ўқув курслар сонини кўпайтириш мақсадида ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.

2026 йил март

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ

2. Белгиланган тартибда ўқув курсларини сотиб олиш бўйича харид жараёнларини ташкил этиш.

2026 йил май

3. Ўқув курсларини лойиҳанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

2026-2027 йиллар

6.

«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси иштирокчиларини рағбатлантириш.

1. Тақдирлаш маросими харажатлари сметасини ишлаб чиқиш.

2. Харажатлар сметаси асосида харид жараёнларини ташкил этиш.

Бунда, харидлар «Сунъий интеллект альянси» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар,

«Сунъий интеллект альянси» нодавлат нотижорат ташкилоти

3. Тантанали равишда тақдирлаш маросимини ташкил этиш ҳамда лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган иштирокчиларни (ёшлар, ўқитувчилар ва таълим ташкилотлари) пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан, 100 нафар ўқитувчини 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти, 10 нафар ўқитувчи учун хориж саёҳатига йўлланма, 500 нафар ёшларни ноутбук ва 500 нафар ёшларни қимматбаҳо совғалар (планшет, ақлли соат ва бошқа замонавий технологик қурилмалар, китоб олиш учун ваучер, таълим платформаларида ўқиш учун лицензия ва бошқалар), 3 та олийгоҳга пул мукофоти ҳамда 2 та мактабни «Президент совғаси» — электромобиль билан тақдирлаш.

2025 — 2030 йилларда

7.

«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси иштирокчиларини мониторинг қилиб бориш.

Лойиҳа иштирокчиларини махсус ахборот тизими орқали мониторинг қилиб боришни ташкил этиш.

Бунда иштирокчиларнинг қайси таълим ташкилотларида ўқишлари ҳамда уларнинг бандлигини мониторинг қилиш имкониятини яратиш.

2026 йил июль

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 декабрдаги 849-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижрочилар

1.

«Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган махсус гуруҳларни таълим жараёнлари учун зарур бино ва техник воситалар билан таъминлаш.

Бунда, махсус гуруҳлар ажратилган биноларга бепул жойлаштирилади.

1. Биноларни сақлаш ҳамда белгиланган тартибда алоқа ва коммунал хизматлар билан таъминлаш.

2. Техник талаблар ва топшириқларни ишлаб чиқиш.

3. Харид жараёнларини учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.

4. Белгиланган тартибда харид жараёнларини амалга ошириш.

2026 йилдан бошлаб

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

ташаббускор тадбиркорлар,

ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ

2.

«Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси асосида ўқитиш йўлга қўйиладиган махсус гуруҳларга иқтидорли ёшларни жалб қилиш.

1. Махсус гуруҳлар сиғимини (қувватини) аниқлаш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

ташаббускор тадбиркорлар,

ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ

2. Режа-график асосида махсус гуруҳларга умумтаълим мактабларининг 8-синф ўқувчилари орасидан иқтидорли ёшларни саралаб бориш.

Режа-график асосида

3.

Рақамли технологиялар ва хорижий тиллар бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга менторларни жалб қилиш.

1. Махсус гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, менторларни жалб қилиш.

2. Менторларни таълим жараёнига тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб бориш.

3. Белгиланган тартибда менторларнинг хизматига ҳақ тўлаш:

ҳар бир ўқувчи учун ахборот технологиялари бўйича таълим берувчи менторларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,3 бараваригача;

хорижий тил бўйича таълим берувчи менторларга эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,2 бараваригача.

Режа-график асосида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

ташаббускор тадбиркорлар,

ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ

4.

Махсус гуруҳлардаги ўқувчи ва менторларни замонавий адабиётлар ҳамда материаллар билан таъминлаш.

1. Рақамли технологиялар ва хорижий тиллар бўйича замонавий ўқув адабиётлари ва рақамли контентлар рўйхатини ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.

2. Белгиланган тартибда харид жараёнларини амалга ошириш.

2026 йилдан бошлаб

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

ташаббускор тадбиркорлар,

ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 декабрдаги 849-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ёшларнинг халқаро IТ-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Халқаро IT-сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро IT-сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инглиз тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг мазкур сертификатни олиш харажатлари ушбу Регламентга 2-иловада назарда тутилган инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар рўйхатига мувофиқ тўлиқ қоплаб берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. Халқаро IT-сертификатларни олиш учун ўқув марказларида ўқиганлик харажатлари тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тижорат банки маълумотномаси ёки тўлов квитанцияси нусхаси (pdf шаклда) тақдим этилганда қоплаб берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ариза берувчи (ёки унинг ота-онаси ёхуд қонуний вакили) томонидан халқаро IT-сертификат учун ўқиш ва уни олиш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи тижорат банки маълумотномаси ва тўлов квитанциясининг нусхаси (pdf шаклда)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«агар ариза берувчи халқаро IT-сертификатни олиш учун ўқув курсига сарфланган харажатларни қоплаш мақсадида сўровнома тўлдираётган бўлса, у ҳолда ариза берувчи (ёки унинг ота-онаси ёхуд қонуний вакили) ҳамда ўқув маркази ўртасида халқаро IT-сертификатни олиш учун тузилган шартнома нусхаси ва ўқув курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (pdf шаклида)».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Ариза берувчи томонидан тўлдирилган сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик тарзда ишчи органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ишчи орган томонидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланса, бу ҳақида беш иш куни ичида ариза берувчига ЯИДХП орқали камчиликларни бартараф этиш юзасидан хабарнома юборилади ва ариза рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи мавжуд камчиликларни бартараф этиб, янги сўровнома билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«халқаро IТ-сертификат ваколатли орган томонидан тасдиқланган сертификатлар рўйхатида мавжуд бўлмаса»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ариза берувчи тамомлаган ўқув марказининг таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ёки тасдиқномаси мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровномага иловага қилиниши лозим бўлган ҳужжат ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2026 й., 09/26/849/0002-сон)