27.12.2025 йилдаги ПҚ-391-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.12.2025 йилдаги ПҚ-391-сон
Kuchga kirish sanasi
30.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчиларни шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларда темир йўл транспортида ташиш улушини ошириш, аҳолига хавфсиз транспорт хизматлари кўрсатилишини таъминлаш, республиканинг барча ҳудудларини юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезюрар электропоездлар қатнови билан қамраб олиш ҳамда темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятининг келгусидаги истиқболларини белгилаб бериш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар ва истиқболли кўрсаткичлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур қарорнинг асосий мақсади этиб 2030 йилгача темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йиллик йўловчи ташиш кўрсаткичини 10,5 млн нафардан 23,5 млн нафарга, электропоездлар қатнови ташкил этилган йўналишлар сонини 40 тадан 53 тага етказиш белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 — 2030 йилларда темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2026 — 2030 йилларда маҳаллий йўналишларда электропоездлар ҳаракати амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2026 — 2030 йилларда темир йўл транспортида йўловчи ташиш инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳаракатдаги таркибни янгилаш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Темир йўл транспортида йўловчи ташиш инфратузилмасини яхшилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш бўйича Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) мазкур қарорнинг 1 — 3-иловаларида белгиланган мақсадлар ва истиқболли кўрсаткичларга сўзсиз эришилиши, инфратузилмани ривожлантириш ва ҳаракатдаги таркибни янгилаш дастури бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) узунлиги 465 км бўлган ва электрлаштириш ишлари якунланган «Бухоро — Хива» темир йўл линияси орқали 2026 йилдан бошлаб Тошкент — Урганч — Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар қатновини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) узунлиги 196 км бўлган «Мискин — Нукус» темир йўлини электрлаштириш ишларини 2026 йил якунига қадар тугатиб, ушбу йўналишларда юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар қатновини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Ангрен-Поп ҳамда Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон темир йўл участкаларини модернизация қилган ҳолда 2030 йилгача Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларига тезюрар электропоездлар қатновларини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) 2030 йилгача 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи, 8 та тезюрар ва 20 та замонавий электропоездлар, 2 та йўловчи тепловоз, 10 та электровоз, 200 та йўловчи вагонлари ва 50 та манёвр локомотивларини харид қилиш ҳисобига ҳаракат таркибини янгилаш. Бунда биринчи босқичда энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий ва паст полли 4 та тезюрар ва 10 та электропоездни харид қилиш ва қолган 4 та тезюрар ва 10 та электропоездни аҳолига қулайлиги юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда харид қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошкент метрополитени» ДУК ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2026 йил якунига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Тошкент шаҳрига Тошкент агломерацияси ҳудудларидан кириб келадиган электропоездларни жамоат транспорти билан интеграция қилувчи транспорт боғламалари яратилишини, шу жумладан, камида 3 та метро бекатлари яқинида темир йўл бекатлари ишга туширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Нукус шаҳри ва вилоят марказларига кириб келувчи йўловчилар оқимини ўрганиб, шаҳар атрофи йўналишларида ҳаракатланувчи электропоездларни жамоат транспорти билан интеграция қилувчи транспорт боғламаларини ишга тушириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар «Нурафшон — Пискент — Бўка — Янгиер йўналишида янги темир йўл линиясини қуриш» лойиҳасининг лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиб, қурилиш ишларини бошласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Транспорт вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш доирасидаги лойиҳаларни (жумладан, инфратузилмани ривожлантириш ва ҳаракатдаги таркибни янгилаш) молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар республика ҳудудлари ўртасида йўловчи оқимини ўрганиб, темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспортида йўловчи ташувларини ўзаро уйғунлаштирувчи комплекс ривожланиш стратегиясини, заруратга кўра, хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ушбу қарорнинг 3-иловасидаги лойиҳалар, заруратга кўра, хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда белгиланган тартибда ишлаб чиқилган лойиҳани баҳолаш ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда лойиҳалар доирасида харид қилинадиган ҳаракат таркиблари, шунингдек, товар ва хизматлар бўйича шартномалар ўрнатилган тартибда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари натижаларига асосан ушбу қарорнинг 3-иловасидаги лойиҳалар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2026 йил якунига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2023-2024 йиллар учун ҳисоботларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти талаблари асосида ташқи аудитдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) халқаро капитал бозоридан давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятини яратиш мақсадида халқаро кредит рейтингини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) жамият ва тизим корхоналарида харидларни тартибга солишга қаратилган «Ғазначилик тўлови» тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 2025 йил учун харид жараёнларини форензик аудитдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) юкларни ташишда вақтни тежаш ҳамда магистрал йўлнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида юк поездларининг йўналиш бўйича чекланган тезлигини 30 км/соатдан 50 км/соатга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) темир йўл чипталарини сотишда автоматлаштирилган ҳамда онлайн сотиш тизимига ўтишни тўлиқ якунлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) жамият ва тизим корхоналари даромадларини ошириш, харажатларни мақбуллаштириш ва бошқарувни самарали йўлга қўйиш ҳамда хорижий тажриба асосида янги тариф методологиясини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда мавжуд автомобиль ва темир йўл кесишмаларида янги йўл ўтказгичларни барпо этиш дастурини уч ой муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда юқоридаги дастурда назарда тутиладиган тадбирларни ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда 2026 йил 1 майга қадар «Тошкент — Самарқанд йўналишида алоҳида ажратилган икки йўлли юқори тезликдаги темир йўл магистралини қуриш» лойиҳасининг лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Энергетика вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида электр энергияси истеъмолига бўлган талабни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда мунтазам равишда ташқи электр таъминоти учун электр узатиш тармоғи ва подстанцияларни модернизация қилиб бориш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2026 йил якунига қадар «8 та тезюрар электропоездларни харид қилиш» лойиҳасини молиялаштириш манбаларига аниқлик киритган ҳолда мазкур лойиҳанинг лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Навоий ва Қўқон шаҳарларида жойлашган темир йўл вокзаллари инфратузилмасини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖнинг 90 фоиз акциялар пакетини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги битимни кейинчалик босқичма-босқич хусусийлаштириш шарти билан 1 йилга узайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Темир йўл транспорти ҳаракат таркибини янгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар томонидан локомотив паркини янгилаш мақсадида харид қилинадиган 2 та йўловчи тепловоз ва 10 та электровоз, шунингдек, «50 та манёвр локомотивларини харид қилиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар технологик ҳужжатлар бўйича етказиб бериш ва кафолат муддати якунлангунга қадар импорт божхона божидан озод этилсин ҳамда жамият таркибидаги корхоналарга қўшилган қиймат солиғини белгиланган тартибда 120 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг 3-иловасида келтирилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2026-2027 йилларда 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада «200 та йўловчи вагонлар таркибини янгилаш» лойиҳаси доирасида 143 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар кафиллиги асосида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мурожаати келиб тушган вақтдан бошлаб бир ой муддатда тегишли ер участкалари уларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидаги корхоналарга бепул ижарага бериш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин. Бунда тегишли ер участкалари тоифаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан тегишли тоифага ўзгартириш бўйича таклифлар Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) қурилиш ҳудудига тушган муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр, табиий газ, ичимлик суви ва оқова сув, алоқа, ерости ва ерусти ирригация тармоқлари) тегишли тармоқ ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан бошқа ҳудудларга кўчирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Шовот — Қораўзак янги темир йўл линиясини қуриш» ва «Навоий — Бухоро электрлаштирилган иккинчи темир йўл линиясини қуриш» лойиҳалари доирасида ажратилган ер участкалари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар ундирилмайди ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ устав фондидаги давлат улушини ошириш орқали ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 27 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-391-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-391-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 — 2030 йилларда темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантиришнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Бирлик

2026 — 2030 йиллар

Жумладан йиллар кесимида:

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

1.

Ташиладиган йўловчилар сони

млн йўловчи

85,6

12,0

13,1

16,1

20,9

23,5

2.

Ташкил этиладиган янги йўналишлар

та

13

1

1

3

8

3.

Янги қуриладиган тўхташ бекатлари

та

30

4

4

5

7

10

4.

Юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш

дона

6

6

5.

Тезюрар электропоездларни харид қилиш

дона

8

4

4

6.

Шаҳар атрофида ҳаракатланувчи замонавий электропоездларни харид қилиш

дона

20

5

6

9

7.

Йўловчи ташиш вагонларини харид қилиш

дона

200

40

40

40

40

40

8.

Локомотивларни харид қилиш

дона

50

10

10

10

10

10

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-391-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 — 2030 йилларда маҳаллий йўналишларда электропоездлар ҳаракати амалга ошириладиган йўналишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Йўналишлар

Янги электропоездлар сони

Масофа

(км)

2026 — 2030 йилларда жами ташилиши режалаштирилган йўловчи сони

(минг йўловчи)

жумладан, йиллар кесимида:

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти

1.

Тошкент — Чирчиқ — Чиноркент

2

79

2 573

343

365

435

698

732

2.

Тошкент — Байтқўрғон — Паркент*

1

60

909

124

124

171

239

251

3.

Тошкент — Янгийўл — Чиноз —  Сирдарё — Гулистон — Янгиер — Ховос — Бекобод

1

183

511

129

180

202

4.

Тошкент — Нурафшон — Пискент — Бўка — Янгиер — Ховос — Бекобод*

1

154

414

414

5.

Тошкент — Нурафшон — Оҳангарон — Ангрен*

2

116

518

239

279

6.

Тошкент — Келес*

1

32

548

268

280

7.

Тошкент — Янгийўл — Чиноз — Сирдарё — Гулистон

1

112

1 200

132

132

204

357

375

Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари

8.

Қўқон — Поп — Наманган — Андижон — Марғилон — Қўқон*

4

191

2 430

458

962

1 010

Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари

9.

Самарқанд — Ургут*

1

54,9

802

359

443

10.

Навоий — Зарафшон — Учқудуқ**

1

288

242

242

11.

Самарқанд — Бухоро*

2

248,3

680

680

12.

Самарқанд — Жиззах*

1

100

253

253

13.

Самарқанд — Қарши —  Шаҳрисабз*

2

257

250

250

14.

Жиззах — Дўстлик — Айдар Арнасой кўли**

1

98

110

110

Сурхондарё вилояти

15.

Термиз — Қумқурғон — Бойсун — Дарбанд*

1

152

212

212

16.

Термиз — Қумқўрғон — Сариосиё

2

147

2 162

115

115

609

639

684

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

17.

Урганч — Мискин — Тўрткўл — Беруний — Қораўзак — Нукус

1

276

783

62

62

115

240

304

18.

Нукус — Шовот — Урганч — Хива**

1

182

231

231

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* янги ишга тушириладиган йўналишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** мазкур йўналишда йўловчи ташиш тепловоз орқали амалга оширилади, электропоездлар ҳаракати келгусида лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги тасдиқланган тақдирда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда келгусида мазкур йўналишларнинг иқтисодий самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилган ҳолда ушбу йўналишларга ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-391-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 — 2030 йилларда темир йўл транспортида йўловчи ташиш инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳаракатдаги таркибни янгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

млн долл.

Т/р

Лойиҳа ташаббускорлари ва лойиҳа номи

Лойиҳа қуввати

Амалга ошириш муддати

Лойиҳа умумий қиймати

2026 — 2030 йилларда маблағларни ўзлаштириш

Ўз маблағлари

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

ЖАМИ

811,7

811,7

668,7

143

Ҳаракатдаги таркибни янгилаш лойиҳалари

1.

Йўловчи вагонлар таркибини янгилаш

200 дона

2026 — 2030 йй.

143

143

143

2.

«CRRC Dalian Co., Ltd.» компаниясидан маневр локомотивларни харид қилиш

50 дона

2026 — 2030 йй.

97,8

97,8

97,8

3.

Электропоездлар харид қилиш

20 та электропоезд

2026 — 2030 йй.

313,3

313,3

313,3

4.

«CRRC Zhuzhou Locomotive» компанияси билан тузилган шартнома доирасида қўшимча равишда 2 та йўловчи тепловози ва 10 та электровозларни харид қилиш

12 дона

2026 — 2030 йй.

62,0

62,0

62,0

Темир йўл транспортида йўловчи ташиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари

5.

«Тўқимачи» бекатида электропоездларни техник кўрикдан ўтказиш депосини қуриш

объект

2026 — 2028 йй.

11,0

11,0

11,0

6.

«Чоштепа», «Шахристон» ва «Турон» метро бекатлари ёнида темир йўл тўхташ пунктларини қуриш

объект

2026 й.

1,2

1,2

1,2

7.

Ховос — Даштобод электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш

28 км

2026-2027 йй.

17,5

17,5

17,5

8.

Қумқўрғон — Қудуқли темир йўл линиясини электрлаштириш

81 км

2026 — 2028 йй.

80,0

80,0

80,0

9.

Ангрен — Поп темир йўл участкаларини модернизация қилиш

123 км

2028 — 2030йй.

15,0

15,0

15,0

10.

Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон темир йўл участкасини модернизация қилиш

223 км

2028 — 2030 йй.

25,0

25,0

25,0

11.

Дўстлик — Айдар Арнасой кўли темир йўлини қуриш

44,5 км

2026-2027 йй.

45

45

45

12.

«Нурафшон — Пискент — Бўка — Янгиер йўналишида темир йўл линиясини қуриш» лойиҳасининг лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш

111 км

2026 й.

0,5

0,5

0,5

13.

«Қарши — Бухоро темир йўл участкасини электрлаштириш» лойиҳасининг лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш.

159 км

2026 й.

0,4

0,4

0,4

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу Дастурдаги лойиҳаларнинг лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг лойиҳа параметрлари ва қиймати ўзгариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-391-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 4-илова қуйидаги мазмундаги 9-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

9.

«Темир йўл ижтимоий хизматлар» МЧЖни молиявий соғломлаштириш, харажатларини мақбуллаштириш ҳамда замонавий бошқарув тизимини жорий этиш.

1. Жамият таркибидаги Марказий поликлиникани жамият таркибидаги Марказий клиник касалхона таркибига ўтказиш.

2026 йил январь-февраль

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

2. Бир-бирини такрорловчи штат бирликлари ва харажатларни мақбуллаштириш.

2026 йил январь-февраль

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 8-илованинг 2-позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 07/25/391/1238-сон)