25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон
Kuchga kirish sanasi
25.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 12 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда солиқ юкини изчил равишда пасайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, шунингдек солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш, шунингдек яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирлари доирасида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурияти юзага келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштиришни, ишлаб чиқаришни юқори технологиялар асосида ривожлантиришни, яйлов хўжаликларининг молиявий аҳволини яхшилашни, енгил саноат ва хизматлар соҳасини, ипотека бозорини, шунингдек фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни ва креатив паркнинг резидентларини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ имтиёзлари тақдим этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқарилишини кенгайтиришга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 3, 370-модда, № 4, 519, 520, 522-моддалар, № 6, 730-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 24-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Айланмадан олинадиган солиқ ёки қўшилган қиймат солиғи тўловчи якка тартибдаги тадбиркор молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли белгиланган тартибда давлат солиқ органининг тақдимномасига асосан ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ўз фаолиятини тикламаган тақдирда, у рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 53-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли белгиланган тартибда давлат солиқ органининг тақдимномасига асосан ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ўз фаолиятини тикламаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра, бундан нодавлат нотижорат ташкилотлари мустасно».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 3, 166-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 8, 830-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1080-модда) 49-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тугатиш унинг қарорига ёки суднинг ёхуд рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 6, 729, 731-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Солиқ имтиёзларидан фойдаланилганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари уларнинг асослилиги солиқ органлари томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин қабул қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи — олтинчи қисмлари тегишинча учинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 263-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу модданинг қоидалари товарларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт экспедицияси шартномаларига асосан кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда мақсадида транспорт-экспедиторлик хизматлари жумласига юкларни қабул қилиш ва етказиб бериш, ортиш-тушириш ва сақлаш, юкларни суғурталашни ташкил этиш, товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви хизматлари, етказиб бериш муддатлари тугаганидан кейин юкларни қидириш, уларни экспедиторнинг омборхоналарида сақлаш хизматлари киради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 102-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

102.

Юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан олинган фойда

0

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган юқори технологияли ишлаб чиқаришга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жорий этган солиқ тўловчиларга нисбатан ушбу модда биринчи қисмининг 102-бандида назарда тутилган 0 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси юқори технологияли ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан уч йил муддатга, уларнинг юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига оид қисми бўйича қўлланилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн иккинчи қисми ўн учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 414-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган юқори технологияли ишлаб чиқаришга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жорий этган солиқ тўловчилар объектларининг юқори технологияли ишлаб чиқариш ускуналари эгаллаган қисми бўйича — ушбу ускуналар фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан уч йил муддатга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 426-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«17) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси муассислигида давлат муассасаси шаклида тузилган ҳудудий яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишдаги яйлов ерлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 429-модданинг олтинчи қисмидаги «0,25 коэффициент» деган сўзлар «0,1 коэффициент» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) 461-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 14-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«14) дори воситалари, тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга ва (ёки) тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотларга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 467-модда биринчи қисмининг 3-банди чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йигирманчи ва йигирма биринчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўттиз ёшдан ошмаган ходимларни ишга қабул қилган чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), автотранспорт воситасида йўловчи ва юк ташиш, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматларини, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматлари кўрсатувчи, шунингдек кўнгилочар марказларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари — 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда уларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг йигирманчи қисмида назарда тутилган имтиёз қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда ходимларга ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этганда. Шунингдек ходимлар сонини яшириш фактлари аниқланган тақдирда мазкур имтиёзнинг амал қилиши бекор қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтмиш саккизинчи қисмидаги «тадбиркорлик субъектлари» деган сўзлар «нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги етмиш тўртинчи — саксон бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини 2 фоиз ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг етмиш тўртинчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда ходимларга ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган ҳамда шартномага мувофиқ қайта ишлаш шарти билан берилган хом ашёни қайта ишлаш юзасидан кўрсатилган хизматлар бўйича олинган даромаднинг умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 70 фоизини ташкил этганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг етмиш бешинчи қисмида назарда тутилган шартлар тегишли чоракнинг ҳар бир ойида бажарилган тақдирда, солиқ имтиёзлари ушбу чорак учун қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг етмиш бешинчи қисмида назарда тутилган барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари солиқ органлари томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда ҳисобот чораги якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг етмиш тўртинчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзларидан тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилганидан кейин солиқ ҳисоботларини қайта тақдим этиш орқали белгиланган шартларга риоя этмаганлик ҳолати аниқланганда солиқ имтиёзи бекор қилиниб, солиқлар пеня ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда хорижий давлатлардан (қўшни давлатлардан ташқари) пайвандтагли мевали кўчатларни ва пайвандтагларни, пайвандустларини, оналик материалларини ва техника воситаларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекс 2893-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида белгиланган полиэтилен гранулаларни фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар акциз солиғидан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик шахсларнинг ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ҳамда улар қошидаги махсус ваколатли ташкилотлар томонидан эмиссия қилинган облигациялар бўйича даромадлари 2030 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг саксон биринчи қисмида назарда тутилган имтиёз мазкур облигациялар муомалада бўлган даврда ҳисобланган фоизлар тарзидаги даромадларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 майдан бошлаб «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш доирасида аукцион савдоларида ер участкасини кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер участкаси ижарага олинган пайтдан эътиборан ушбу ер участкаси бўйича ер солиғини тўлашдан 12 ой давомида озод қилинади. Бунда, агар кўп квартирали уй-жой белгиланган муддатда қурилиб, фойдаланишга топширилмаса, имтиёздан фойдаланилган давр учун ер солиғи 2 баравар миқдорда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган ходимлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Креатив паркнинг резидентлари 2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳамда ижтимоий солиқни белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 803, 804-моддалар, № 10, 973-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда, № 10, 1080-модда, № 12, 1285, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 201-модда) 51-моддасининг амал қилиши 2025 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача тўхтатиб турилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 3-моддаси 7 ва 8-бандларининг, 9-банди йигирма биринчи хатбошисининг қоидалари 2025 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 3-моддаси 9-банди учинчи, тўққизинчи, ўн олтинчи, ўн еттинчи хатбошиларининг қоидалари 2025 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 3-моддаси 9-банди йигирманчи, йигирма иккинчи, йигирма учинчи, йигирма тўртинчи хатбошиларининг қоидалари 2025 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 25 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-1104-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1104/1213-сон)