18.12.2025 йилдаги ПҚ-383-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.12.2025 йилдаги ПҚ-383-сон
Kuchga kirish sanasi
22.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун уларни жамиятга интеграция қилишга қаратилган ижтимоий хизматларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) чекловларсиз ва жамият билан узвий боғланган ижтимоий хизмат кўрсатиш шаклларини жорий этиш орқали интернат шаклида хизмат кўрсатиш тизимини ноинституционаллаштириш жараёнларини жадаллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда нодавлат секторнинг улушини ошириш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2025 йилда Андижон ва Тошкент шаҳарларида тажриба тариқасида Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ҳудудий марказлар) фаолияти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026-2027 йиллар давомида босқичма-босқич 21 та ҳудудий марказ фаолияти йўлга қўйилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПФ-146-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 06/26/146/0811-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳудудий марказлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари тизимида давлат муассасаси сифатида ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳудудий марказлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳудудий марказлар фаолияти учун зарур штат бирликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг мақбуллаштириладиган штатлари ҳисобидан шакллантирилади. Бунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига Давлат бюджетидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолияти учун ажратилган маблағлар ҳамда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳудудий марказлар фаолияти учун зарур штат бирликларини жорий этиш ва молиялаштириш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ва оғир ҳаётий вазиятдаги болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ривожланишида нуқсони бўлган болаларни тўғри парваришлаш бўйича оила аъзолари ва парваришлаш билан банд бўлган бошқа шахсларнинг кўникмаларини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) оғир ҳаётий вазиятдаги болаларнинг ижтимоий мослашувидаги муаммоларни ўрганиш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) психологик-педагогик, таълим ва бошқа ижтимоий хизматларни тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳудудий марказлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия, қараб туриш ва парваришлаш хизматлари кўрсатилади. Бунда мазкур хизматлар нодавлат ташкилотларни, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларни жалб этиш орқали ҳам кўрсатилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда (хизмат харажатларини ваучер асосида ёки компенсация шаклида қоплаш) фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ҳудудий марказлар хизматларидан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг йўлланмаси асосида фойдаланади. Бунда ушбу шахсларга йўлланма «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳудудий марказларнинг хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимлари орқали тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларини жойлаштириш учун ажратиладиган вазирлик ва идоралар ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги балансидаги ер участкалари ва бино-иншоотларнинг рўйхати 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ташкилий чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳудудий марказларни аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун зарур бино-иншоот ва инфратузилма билан таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ бино-иншоотларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фойдаланишида бўлмаган ер участкаларининг белгиланган тартибда захирага қайтарилишини ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳудудий марказларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мазкур қарорга 2 ва 2а-иловаларда кўрсатилган бино-иншоотларда лойиҳалаш, қурилиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил 1 майга қадар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ҳудудий марказлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича дастур ҳамда уларнинг фаолиятига қўйиладиган талабларни;
(10-банд «а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПФ-146-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 06/26/146/0811-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 2027 — 2029 йилларда ҳудудий марказлар фаолиятини йўлга қўйишнинг мақсадли кўрсаткичларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ҳукуматга киритилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2026 йил якунига қадар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ҳудудий марказлар фаолиятини мониторинг қилиш имкониятини яратсин.
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПФ-146-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 06/26/146/0811-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудий марказлар фаолияти йўлга қўйиладиган бино-иншоотларда қурилиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш бўйича таклифларни келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 18 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-383-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПҚ-383-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Марказ директори

Дастурларни мувофиқлаштирувчи мутахассис

Бош ҳисобчи

Бош юрисконсульт

Комплекс реабилитация хизматлари бўлими *

Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис **

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Марказ бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони унинг туридан (кичик, ўрта ва йирик ҳажмли ёки ихтисослаштирилган) келиб чиқиб — 4 — 35 бирликни ташкил этади. Марказ бошқарув ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг қуйидаги ходимларига тенглаштирилади: Марказ бошлиғи — директорга, дастурларни мувофиқлаштирувчи мутахассис, бош ҳисобчи ва бош юрисконсульт — бош мутахассисга, кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис — етакчи мутахассисга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун штатлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади. Заруратга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда намунавий тузилмага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда Комплекс реабилитация хизматлари бўлимини ташкил этиши мумкин. Бунда ушбу бўлим учун киритиладиган штатлардаги ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва рағбатлантириш шартлари бўйича реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ходимларига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Штатлар сони 15 бирликдан ортиқ бўлганда штатлар жадвалига кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис штати киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПҚ-383-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларини жойлаштириш учун ажратиладиган вазирлик ва идоралар балансидаги ер участкалари ва бино-иншоотларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Манзили*

Балансда сақловчи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, Куяшли кўчаси, 2-уй

(Нукус шаҳри тиббиёт бирлашмасига қарашли жарроҳлик бўлими)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Андижон вилояти

2.

Шаҳрихон тумани

Шаҳрихон тумани, «Мустақиллик» МФЙ, Муса Жалил кўчаси, 23-уй

(Ёшлар ишлари бўлимининг собиқ биноси)

Ёшлар ишлари агентлиги

Навоий вилояти

3.

Навоий шаҳри

Навоий шаҳри, «Фаровон» МФЙ, Янги Навоий шаҳарчаси ҳудудидаги ер участкаси

Навоий вилояти ҳокимлиги

«Мустақиллик» МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган ер участкаси ва бино-иншоотлар**

Адлия вазирлиги

Сирдарё вилояти

4.

Гулистон шаҳри

Гулистон шаҳар, «Бўстон» МФЙ, Гулистон шоҳкўчаси, 178-уй

(Гулистон шаҳар 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 12:10:43:01:01:00557, 12:10:43:01:01:00551, 12:10:43:01:01:00560 кадастр рақамлари остидаги бино-иншоотлари)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Сурхондарё вилояти

5.

Термиз шаҳри

Термиз шаҳри, С. Соҳибов кўчаси, 12-уй

(Собиқ Термиз шаҳар 9-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаби биноси)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

6.

Сариосиё тумани

Сариосиё тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 130-уй

(Сариосиё тумани 94-сон умумий ўрта таълим мактаби (собиқ 66-санатория мактаб интернати) биноларининг бир қисми ва ер участкаси:

19:10:41:02:05:00260,

19:10:41:02:05:00252 кадастр рақамлари остидаги бино-иншоотлар)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Тошкент вилояти

7.

Чирчиқ шаҳри

Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 331-уй

(Чирчиқ шаҳар собиқ 14-сонли Меҳрибонлик уйи)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

8.

Бекобод тумани

Бекобод тумани, «Олтин водий» МФЙ ҳудудида жойлашган ер участкаси

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилояти

9.

Урганч шаҳри

Урганч шаҳри, «Гулзор» МФЙ, Ғ.  Ғуломов кўчасида жойлашган ер участкаси

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур илова ва кадастр ҳужжатларида объектларнинг номланиши ҳамда манзиллари ўртасида тафовут юзага келганда объектларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида аниқлик киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ушбу ер участкаси ва бино-иншоотлардан янги ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ёки ҳудудий бўлинма ёхуд тизим ташкилотларини жойлаштириш учун фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПҚ-383-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларини жойлаштириш учун ажратиладиган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги балансидаги ер участкалари ва бино-иншоотларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Манзили

Бухоро вилояти

1.

Бухоро шаҳри

Бухоро шаҳри, «А. Дониш» МФЙ, Пиридастгир кўчаси, 1/1 уй

Жиззах вилояти

2.

Жиззах шаҳри

Жиззах шаҳри, «Кимёгар» МФЙ, Тўмарис кўчаси, 85г-уйда жойлашган ер участкаси

Қашқадарё вилояти

3.

Китоб тумани

Китоб тумани, «Мустақиллик» МФЙ, Истиқлол кўчаси, 34-уй

Наманган вилояти

4.

Наманган шаҳри

Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, 2-кичик туман «Тўқувчи» МФЙ, Ғарбий кўчаси, 2-а уй

5.

Косонсой тумани

Косонсой тумани, «Гулобод» МФЙ, Меъмор кўчаси, 148-уй

Самарқанд вилояти

6.

Самарқанд шаҳри

Самарқанд шаҳри, Дахбед кўчаси, 41-уй

Сурхондарё вилояти

7.

Денов тумани

Денов тумани, «Нурли манзил» МФЙ, Ш. Рашидов кўчаси, 318-уй манзилидаги ер участкаси

Тошкент вилояти

8.

Нурафшон шаҳри

Нурафшон шаҳри, «Қумариқ» МФЙ ҳудудидаги ер участкаси

Тошкент шаҳри

9.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 19-мавзе, Деҳқонобод кўчаси, 10 уй

91.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Байналмилал кўчаси, 24-уй

Фарғона вилояти

10.

Қўқон шаҳри

Қўқон шаҳри, Оқ уйлик кўчаси, 22-уй

11.

Риштон тумани

Риштон тумани, «Фаровонлик» МФЙ, Б. Рошидоний кўчаси, 276-а-уй

(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПФ-146-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 06/26/146/0811-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2025 й., 07/25/383/1196-сон; 04.08.2026 й., 06/26/146/0811-сон)