ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 26 ноябрда 1428-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 9 мартдаги 72-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2768, 11.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, халқаро авиацияда тавсия қилинган амалиёт ва стандартлар талабларига мувофиқ Дававианазорат томонидан «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқнома» ишлаб чиқилди. Буюраман:
1. «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқнома*» тасдиқлансин.
* Йўриқнома рус тилидаги матнда берилган.
2. Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида йўриқнома кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор шахсларга тарқатилиши таъминлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан ўн кун ўтгач, мазкур Йўриқнома амалга киритилсин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат сертификатлаш, лицензиялаш ва парвозлар хавфсизлиги устидан назорат бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Дававианазорат бошлиғи Х. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 9 ноябрь,
146-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 47-сон, 491-модда; 2007 й., 7-8-сон, 73-модда; 2012 й., 44-сон, 509-модда; 2014 й., 22-сон, 265-модда)