1-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар номи | Ўлчов бирлиги | 2026 йил | 2027 йил | 2028 йил | 2029 йил | 2030 йил |
1. | Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси | фоиз | 43 | 47 | 50 | 56 | 60 |
2. | Электробусларнинг жамоат транспортидаги улуши | фоиз | 30 | 35 | 40 | 45 | 50 |
3. | Автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги | км/соат | 19 | 20 | 21 | 23 | 24 |
4. | Метрополитен тармоғи узунлиги | км | 76 | 85 | 90 | 103 | |
5. | Тошкент шаҳридаги автомобиль йўлларини таъмирлаш | км | 100 | 100 | 250 | 250 | 300 |
6. | Транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш | минг та | 30 | 30 | 30 | 30 | 30 |
7. | Йўл ўтказгич ва тоннеллар барпо этиш | та | 2 | 3 | 3 | 4 | 4 |
8. | Автобус бекатларини реконструкция қилиш | та | 300 | 500 | 600 | 600 | 600 |
9. | Ягона бошқарув тизимига эга интеллектуал светофорлар билан жиҳозланган ақлли чорраҳалар ташкил этиш | та | 100 | 150 | 150 | 100 | 200 |
10. | Пиёдалар учун махсус йўлаклар ташкил этиш | км | 40 | 40 | 40 | 40 | 40 |
11. | велосипедлар учун махсус йўлаклар ташкил этиш | км | 20 | 35 | 35 | 40 | 40 |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Т/р | Ваколат тавсифи | Ваколат жорий эгаси |
1. | Автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларини тасдиқлаш | Ички ишлар вазирлиги |
2. | Транспорт (темир йўл ва авиация объектларидан ташқари) ва йўл инфратузилмаси объектларини, шу жумладан, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларида транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари ҳамда савдо автоматларини (вендинг) жойлаштириш схемаларини (жойларини) тасдиқлаш | Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги |
3. | Тегишли қоидабузарликлар жазоси муқаррарлиги ва профилактикасини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати ҳамда ободонлаштириш қоидалари бузилишларини фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари жойлашиш нуқталарини тасдиқлаш | Ички ишлар вазирлиги |
4. | Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларида жамоат транспорти устувор ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган йўлакларни жорий этиш | Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги |
5. | Йўл ва транспорт инфратузилмаси объектларида (умумфойдаланишдаги йўллардан ташқари) турли даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар томонидан бажариладиган таъмирлаш ва бошқа ишларни, шу жумладан, ободонлаштириш ишларини, муҳандислик-коммуникация ҳамда алоқа тармоқларидаги ишларни амалга оширишга рухсатнома бериш | Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
6. | Алоҳида кўчаларда ва зоналаштириш тамойили бўйича транспортнинг юқори ҳамда секин ҳаракат тезлигига доир тезлик режимини ҳамда айрим турдаги транспорт воситаларининг, шу жумладан, юк транспорти воситаларининг ҳаракатига чекловларни ўрнатиш | Ички ишлар вазирлиги |
7. | Юк ташиш каркаси қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш | Ички ишлар вазирлиги |
6-ИЛОВА
Т/р | Ахборот тизими номи | Ахборот тизими оператори |
1. | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими, шу жумладан, «Жарима майдончаси» ахборот тизими | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати |
2. | «Ташқи реклама» электрон рақамли мониторинг тизими | Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Рақамли ривожланиш департаменти» МЧЖ |
3. | Ерусти шаҳар йўловчи транспортида ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ диспетчерлик хизматлари | Ташувчилар |
4. | Ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилиши мониторинги, бажарилган ишлар ҳажми ва сифатини белгилаш ҳамда баҳолаш, йўлкира ҳақи тўланиши назорати ва тақдим этилган хизматлар сифатини назорат қилиш тизимлари | Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси ҳузуридаги «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси |
5. | «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими (КААТ) | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги |
6. | «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими | «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази |
7. | «Пулли тўхтаб туриш жойлари» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими | «Тошкент Инвест компанияси» АЖ |
8. | Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали | Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги |
9. | Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги |
10. | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ахборот тизими | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
7-ИЛОВА
Т/р | Манба номи | Тушум миқдори |
1. | Тошкент шаҳрида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги ПҚ-4642-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) | 35 фоиз |
2. | Тошкент шаҳрида тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига мувофиқ: ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтириладиган қисмининг 26 фоизи*; Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 20 фоизи; Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилган қисмидан 30 фоизи, Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисми тўлиқ, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган туман ва шаҳар ҳокимликлари йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) | 25,5 фоиз |
3. | Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун тўланадиган жарималардан ва кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-318-сон қарорига мувофиқ: ИИВ «Хавфсиз шаҳар» марказига йўналтириладиган сумманинг 1/12 қисми*; Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) | 15 фоиз |
4. | Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар ва кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон қарорига мувофиқ «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига ўтказиладиган қисмининг 8 фоизи ўтказилади) | 2 фоиз |
5. | Тошкент шаҳрида йўналишлардаги автобусларда ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммалари уларни жамоат транспортини ривожлантиришга йўналтириш шарти билан (Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига мувофиқ «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи ўтказилади) | 10 фоиз |
6. | Тошкент шаҳрида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш ва ўзгартириш учун йиғимлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 июлдаги 547-сон қарорига мувофиқ «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) | 20 фоиз |
7. | Тошкент шаҳрида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима ва кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлар суммаси (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 февралдаги 71-15-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи ҳамда ИИВ ЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи ўтказилади) | 15 фоиз |
8. | «Қулай муҳит» ва «Ҳокимият монитори» интеграцияланган тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар ва кўрсатилган хизматлардан ундирилган жарималар суммаси** | 40 фоиз |
9. | Ташқи реклама ерусти шаҳар йўловчи транспортида жойлаштирилганлиги учун тўланадиган маблағлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузуридаги махсус жамғармага йўналтириладиган қисми тўлиқ ўтказилади) | 50 фоиз |
10. | Давлат дастурлари асосида Тошкент шаҳри ҳудудида йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича алоҳида тадбирлар учун бюджет параметрларида ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар | 100 фоиз |
11. | Марказ давлат шериги бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича давлат шеригига тўланадиган маблағлар | 100 фоиз |
12. | Тошкент шаҳри ҳудудида давлатга, шу жумладан, давлат ҳокимияти ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари таркибий тузилмаси ташкилотларига тегишли бўлган ер участкалари ва (ёки) мулкий мажмуаларида жойлашган транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш ҳамда тўхтаб туриш жойларига транспорт воситаларини жойлаштирганлик учун тўловлардан тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган даромадлар суммалари | 100 фоиз |
13. | Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар | 100 фоиз |
14. | Давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар суммаси | 100 фоиз |
15. | Халқаро молия институтлари ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар суммаси | 100 фоиз |
16. | Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия ва ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар суммаси | 100 фоиз |
8-ИЛОВА
9-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Қиймати ва молиялаштириш манбаси* | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар |
I. Тошкент шаҳрида йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари | ||||
1. | «China construction Fifth Engineering Division Co., Ltd.» компанияси (Хитой) билан ҳамкорликда: 1-босқичда: | |||
Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш; | 6 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити | 2026 йил сентябрь | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов | |
Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан (Учқаҳрамон айланмаси) Кичик ҳалқа айланма йўлигача (Шимолий вокзал) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш; | 16,5 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити | 2026 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) | |
Маҳтумқули, Мирзо Улуғбек — Феруза — Юзработ, Лутфий ҳамда Муқимий, Нурафшон, Қоратош — Кўкча Дарвоза ва КҲАЙ — Паркент кўчаларининг 38 км қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш (заруратга кўра, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда кўчалар рўйхатига ва ёки иш ҳажмига ўзгартириш киритилиши мумкин). | 76 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити | 2026 — 2029 йиллар давомида | манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2-босқичда: | ||||
16 та кўчанинг 36 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш; | 36,5 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити | 2026 йил давомида | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) | |
Паҳлавон кўчасини Элбек кўчаси билан туташтирувчи Кичик ҳалқа йўли устидан ўтувчи («ZOʻR» TV яқинидаги) йўл ўтказгич қуриш; | 25,4 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) | |
3-босқичда: | ||||
9 та кўчанинг 33 километр автомобиль йўллари ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини, шу жумладан, алоҳида ажратилган автобус йўлакларини, ҳимоя тўсиғи ҳамда пиёдалар хавфсизлигини таъминловчи қавариқ сунъий нотекисликларни ўрнатган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш; | 33,5 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити | 2027 йил давомида | манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Юнусобод тумани Амир Темур шоҳкўчасининг Рихсили ва Янгишаҳар кўчалари билан кесишмасида (Юнусобод айланмаси) ерости автомобиллар туннелини қуриш; | 26,2 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити | 2027 йил давомида | ||
4-босқичда 15 та кўчанинг 50 километр автомобиль йўллари ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини, шу жумладан, алоҳида ажратилган автобус йўлакларини, ҳимоя тўсиғи ҳамда пиёдалар хавфсизлигини таъминловчи қавариқ сунъий нотекисликларни ўрнатган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш. | 51 млн доллар Хитой банки (Bank of China)нинг давлат кафолатисиз кредити | 2028 йил давомида | ||
2. | Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 19 километр (Зиёлилар кўчасидан Шота Руставели кўчасигача) бўлган қисми ва унинг йўлбўйи инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш. | 150 млрд сўм Ўзбекистон Республикаси республика бюджети | 2025-2026 йиллар давомида | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
3. | Тошкент шаҳридаги 164,1 километр (820,5 минг метр квадрат) автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишларини бажариш. | 127,6 млрд сўм Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан | 2026 йил давомида | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
4. | Тошкент шаҳрида 150 мингта (шу жумладан, 40 мингта йўлбўйи) транспорт воситаларининг вақтинчалик тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича тегишли мулкий мажмуаларни (ер участкаси, бинолар, иншоотлар, автомобиль йўллари бўйи) ижара ҳуқуқи билан электрон аукцион («E-auksion») савдоларига чиқариш, жумладан: | Аукцион савдолари натижаси бўйича ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) | |
2026 йилда 90 мингта (шу жумладан, 30 мингта йўлбўйи) транспорт воситалари тўхтаб туриш жойларини; | 2026 йил якунига қадар | |||
2027 йилда 60 мингта (шу жумладан, 10 мингта йўлбўйи) транспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари. | 2027 йил давомида | |||
5. | Тошкент шаҳридаги 1 785 та автобус бекатларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган талаблар асосида модернизация қилиш мақсадида тегишли мулкий мажмуаларни (автобус бекатлари, ер участкалари ва иншоотлар) ижара ҳуқуқи билан электрон аукцион («E-auksion») савдоларига чиқариш, жумладан: | Аукцион савдолари натижаси бўйича ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) | |
2026 йилда 1 185 та автобус бекатлари; | 2026 йил якунига қадар | |||
2027 йилда 600 та автобус бекатлари. | 2027 йил давомида | |||
6. | Тошкент шаҳри кўчаларида 1,1 млн метр квадрат йўл ётиқ чизиқларини чизиш. | 23,7 млрд сўм Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2025-2026 йиллар давомида | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) |
7. | Марказ билан келишган ҳолда Тошкент шаҳри кўчаларидаги чорраҳаларга 30 та янги светофор объектларини қуриш ва реконструкция қилиш. | 4,5 млрд сўм Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2026 йил 1 апрель | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), «Ўзбектелеком» АК (Хасанов) |
8. | Марказ билан келишган ҳолда Тошкент шаҳридаги 264 та чорраҳаларга металл конструкциялар қуриш ва ягона бошқарув тизимига эга бўлган янги светофорлар билан жиҳозлаш ҳамда интеллектуал фото-видео қайд этиш воситаларини ўрнатиш. | 226 млрд сўм хорижий молия ташкилотлари маблағлари ва хорижий банкларнинг давлат кафолатисиз кредитлари ҳисобидан | 2026 йил якунига қадар | |
II. Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракатини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари | ||||
9. | Масъулияти чекланган жамият шаклида Марказини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва кузатув кенгаши таркибини шакллантириш. | 90 млрд сўм (50 млрд сўм — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ссуда, 40 млрд сўм — Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан) | 2026 йил май | Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзоқов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
10. | Тошкент шаҳрида йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл ҳаракатини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг махсус жамғармасини ташкил этиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил февраль | Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзоқов) |
11. | Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасини Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига ўтказиш. | Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2026 йил апрель | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) |
12. | Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш учун техник топшириқ тайёрлаш ва Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш. | Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2026 йил май | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
13. | Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш. | Ҳисоб-китобларга асосан хорижий молия ташкилотлари маблағлари ва хорижий банкларнинг давлат кафолатисиз кредитлари ҳисобидан | 2027 йил февраль | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), «Ўзбектелеком» АК (Хасанов) |
14. | Тошкент шаҳрининг транспорт макромоделини ишлаб чиқиш. | 2,6 млрд сўм Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2026 йил якунига қадар | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Транспорт вазирлиги (Махкамов) |
15. | Йўл-қурилиш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари махсус техникалари ҳаракатланиши, бажарган ишлари ва бошқа маълумотларни Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилиш. | Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | Доимий | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
16. | Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини ушбу қарорга 6-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрининг интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилиш. | Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2027 йил август ойига қадар | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), тегишли ахборот тизимлари операторлари бўлган вазирлик ва идоралар |
17. | Йўл ва транспорт соҳаларидаги барча объектлар ҳамда жараёнлар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини яратиш. | Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2027 йил август | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
18. | Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш, шу жумладан, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш, шунингдек, шаҳарда йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш. | 10,8 млрд сўм Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2026 йил август | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
19. | Йўл ва транспорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш, транспорт воситаларининг вақтинчалик ва узоқ муддатли тўхтаб туриш жойлари, автобус бекатларини ташкил этиш ва эксплуатация қилиш лойиҳаларини ўз ичига олган инвестиция лойиҳалари ҳамда Марказ давлат шериги бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил апрель | Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзоқов) |
20. | Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасига доир бошқа тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган тарғибот ишларини амалга ошириш. | Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | Доимий | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
21. | Қуйидагиларни яратиш, эксплуатация қилиш ва ривожлантиришни назарда тутувчи «Қулай муҳит» ва «Ҳокимият монитори» ахборот тизимларини яратиш: а) қуйидаги мақсадлардаги маъмурий видеокузатув тизимларини: ободонлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунбузилишларни автоматик қайд этиш; ободонлаштириш жараёнларини, шу жумладан махсус техникалар ҳамда коммунал хизматлар, бошқарув сервис компаниялари ишларини бошқариш ва назорат қилишни автоматлаштириш; тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари режаларининг шакллантирилишини ҳамда бажарилган ишлар ҳажмлари тасдиқланишини (инсон омилини истисно қилган ҳолда) автоматлаштириш; маҳалла ҳудудида гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олдини олишга кўмаклашиш; б) қуйидаги мақсадлардаги рақамли видеодомофон тизимларини: турар жой бинолари атрофини назорат қилиш; аҳолини тезкор хабардор қилиш ва тўғридан-тўғри қайта алоқани йўлга қўйиш учун қўшимча канал яратиш; коммунал хизматлар ҳамда бошқарув компаниялари фаолияти «шаффофлиги»ни таъминлаш, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал қилиш ҳисобига аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш; в) диспетчерлик марказини ўз ичига олувчи, қуйидаги вазифаларга йўналтирилган ягона шаҳар платформасини: маҳаллалар ҳудудидаги ҳолатни тезкор мониторинг қилиш ва ҳудудларга хизмат кўрсатилиши устидан назорат қилиш; маълумотлар базаси («Big Data») таҳлили ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ободонлаштириш соҳасини бошқариш сифатини ошириш; маҳаллалар ва бошқарув компаниялари рейтингини тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда шакллантириш. | Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2027 йил февраль | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
22. | Тошкент шаҳар ҳокимлиги таркибий тузилмасига: ҳокимнинг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш; бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони 5 штат бирлигидан иборат Транспорт тизимини самарали ташкил этишни таъминлаш котибиятини шакллантириш. | Тасдиқланган штат бирликлари асосида Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан | 2026 йил февраль | Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзоқов) |
23. | Шаҳарнинг юк автомобиллар ҳаракатланиш йўналишлари (юк ташиш каркаси), экологик каркаси ва ерусти йўловчи транспорти тезлик каркасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш. | 44,3 млрд сўм Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2026 йил август | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
24. | Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш: а) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини: ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қоидабузарликни (ушбу қоидабузарлик автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган тақдирда) содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш; халқаро тажриба асосида, майда қоидабузарлик содир этганлик учун жарималар миқдорларини камайтирган ҳолда, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ қоидабузарликлар турларини кенгайтириш; б) зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил март | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
25. | Марказ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этиладиган, автоматлаштирилган фото-видео қайд этиш техник воситаларининг дислокация нуқталарини келишиш. | Маблағ талаб этилмайди | Уч ой муддатда | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
26. | Юк ташиш каркаси қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида оғирлик ва ҳажм назорати тизимини яратиш. | Ҳисоб-китобларга асосан Йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан | 2026 йил якунига қадар | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов) |
10-ИЛОВА
1. | Ш. Умурзаков | — | Тошкент шаҳар ҳокими, Ишчи комиссия раиси |
2. | Лавозимига кўра | — | Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи комиссия раиси ўринбосари |
3. | М. Юлдашев | — | Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи |
4. | А. Гурко | — | мустақил эксперт |
5. | М. Адилов | — | Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи |
6. | А. Садиров | — | Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи |
7. | М. Икрамов | — | Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи |
8. | В. Хусанов | — | Тошкент шаҳар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи |
9. | Т. Эргашев | — | Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи в.б. |
10. | М. Мухитдинов | — | Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи |
11. | А. Алиматов | — | Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи в.б. |
12. | Лавозимига кўра | — | Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи |
13. | Лавозимига кўра | — | Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи |
14. | А. Хужанов | — | «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси в.в.б. |
15. | Ш. Пўлатов | — | «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ раҳбари |
16. | Т. Грабович | — | «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали бошлиғи |
17. | Р. Усмонов | — | «Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғи |
18. | Лавозимига кўра | — | «Telecom Soft» МЧЖ бош директори |
19. | У. Куланов | — | «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази» ДМ директори |
20. | М. Бердикличев | — | «Ўзбектелеком» АК раиси ўринбосари |
21. | С. Мамаджанов | — | «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ бош директори |
22. | С. Пардаева | — | «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ директори |
23. | Лавозимига кўра | — | Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази директори, Ишчи комиссия котиби |