12.12.2002 йилдаги 436-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.12.2002 йилдаги 436-II-сон
Kuchga kirish sanasi
11.02.2003
Ҳужжат 18.05.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг умумий ҳарбий мажбуриятни бажариши ва ҳарбий хизматни ўташи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонундан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Умумий ҳарбий мажбурият ва Ватанга қасамёд
(3-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ҳарбий мажбурият фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга мажбурий ҳарбий тайёргарлигидан иборат бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (бундан буён матнда Қуролли Кучлар деб юритилади) сафини тўлдиришни ва уларнинг резервини тайёрлашни таъминлаш мақсадида жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ҳарбий мажбурият фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлашни, ҳарбий хизматга чақиришни (киришни), чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни, резервдаги хизматни, муқобил хизматни, ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя этишни, фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз бўлган тақдирда аҳолини муҳофаза этиш тадбир-чораларини қамраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган шахслар — чақирилувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар — ҳарбий хизматчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучларнинг резерви ёки захирасидаги шахслар — ҳарбий хизматга мажбурлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли сабабларга кўра ҳарбий рўйхатга олинмаган ёки ҳарбий рўйхатдан чиқарилган, шу жумладан истеъфодаги шахслар — ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган шахслар деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақиқий ҳарбий хизмат чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизматдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ҳарбий мажбурият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи олдида қуйидаги мазмунда Ватанга қасамёд қабул қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, давлатим тимсоли бўлмиш муқаддас байроқни ўпиб, буюк аждодларимнинг пок руҳлари олдида, ватаним олдидаги бурчимни ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждоним, ор-номус ва шаънимни ўртага қўйиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига, халқимга ва Президентимга бир умр содиқ бўлишга,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватанимнинг мустақиллигини, унинг сарҳадларини, она халқимнинг тинчлиги ва осойишталигини, миллий манфаатларини сўнгги нафасимгача ҳимоя қилишга,
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ҳар қандай тажовуз ва ғаразли ҳаракатларга қарши аёвсиз курашишга,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунлари ва умумҳарбий низомларга қатъий амал қилишга, давлат ва ҳарбий сирларни сақлашга,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуруқликда, сувда, ҳавода — ҳар қандай шароитда ҳам ўз бурчимни виждонан бажаришга,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртимнинг юксак ишончини оқлашга тантанали равишда қасамёд қиламан!».
(3-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқаддам Ватанга қасамёд қабул қилмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларга жалб этилганларида ёки сафарбарлик бўйича чақирилганларида Ватанга қасамёд қабул қиладилар.
(3-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватанга қасамёд қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми билан белгиланади.
(3-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шу каби бошқа органларига хизматга кириш тақиқланади.
(3-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ҳарбий хизмат турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизмат Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида туридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматнинг қуйидаги турлари жорий этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизмат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизмат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Муддатли ҳарбий хизмат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизмат чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг қонунчиликда белгиланган муддат мобайнида Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой этиб белгиланади.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига шахслар йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар ва ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик чақируви резервида ойлик йиғинни ўтаган фуқаролар Қуролли Кучлар резервига ўтказиладилар.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари миқдори ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан белгиланади. Бу маблағлар сафарбарлик чақируви резервидаги хизматчилар билан йиғинларни ўтказишга боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплашга, қайси тегишли вазирликлар ва идораларда муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бўлса, ўша вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматдан бўшатилганида хизматдан бўшатиш нафақасини тўлашга, йиғинлар маъмуриятининг таъминотига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга, шу жумладан биноларни таъмирлаш ва қуришга, мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резервидаги хизматчиларни ҳисобга олувчи ходимларнинг таъминотига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун қурол-яроғ, ҳарбий-техника мол-мулки ва ўқ-дориларни харид қилишга мақсадли тартибда йўналтирилади.
(6-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(6-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Контракт бўйича ҳарбий хизмат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт бўйича ҳарбий хизмат Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида ўтайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Бунда ҳақиқий ҳарбий хизматга контракт бўйича кираётган шахслар билан дастлабки контракт беш йилга тузилади; контракт бўйича ҳарбий хизматчилар (резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар) билан янги контракт беш йилга ёки агар ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етишига беш йилдан кам қолган бўлса, камроқ муддатга тузилади.
(7-моддасининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташи шарти билан контрактлар тузилади.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматнинг контрактда назарда тутилган муддати тугаганидан кейин тарафларнинг келишуви билан бу муддат янги контракт тузиш орқали узайтирилиши мумкин. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчилар хизмати ҳақиқий ҳарбий хизматни, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар жумласидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар учун Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш мақсадида умумий ҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган ҳарбий хизмат туридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчилар сифатида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматга мажбурлар тинчлик даврида, қоида тариқасида, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини сақлаб туриш, резервчиларнинг ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича мажбуриятларни тинчлик ва уруш даврида бажариши учун зарур бўлган кўникмаларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида ҳарбий қисмлар базасида ҳудудий принцип асосида ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик бўйича ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинларни ўташ муддатлари ушбу Қонуннинг 32-моддасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчилардан уруш даврида ҳам, тинчлик даврида ҳам Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғилганида, табиий офатлар ҳамда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан қўшилмалар ва қисмлар таркибида жанговар мақсадлар бўйича фойдаланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлар резервчиларининг хизматни ўташ тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар таркиби. Ҳарбий унвонлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офицерлар таркиби кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қўшин унвонлари

Кема таркибидаги унвонлар

I.Оддий аскарлар таркиби

оддий аскар

матрос

II.Сержантлар таркиби

кичик сержант

III даражали сержант

II даражали сержант

I даражали сержант

катта сержант

старшина

III даражали старшина

II даражали старшина

I даражали старшина

бош старшина

III.Офицерлар таркиби

Кичик офицерлар таркиби

лейтенант

катта лейтенант

капитан

лейтенант

катта лейтенант

капитан-лейтенант

Катта офицерлар таркиби

майор

подполковник

полковник

III ранг капитани

II ранг капитани

I ранг капитани

Генераллар таркиби

генерал-майор

генерал-лейтенант

генерал-полковник

армия генерали

(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишинча «адлия» ёки «тиббий хизмат» сўзлари қўшилади.
(9-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишинча «резервдаги», «захирадаги» ёки «истеъфодаги» деган сўзлар қўшилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(9-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, қонунлар ва умумҳарбий низомлар билан ўз зиммасига юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.
(9-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан резерв ёки захирадаги шахсларни ҳарбий унвондан улар оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганида фақат суднинг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин.
(9-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда, суднинг ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ҳарбий лавозимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий лавозимлар (ҳарбий хизматчилар эгаллаши лозим бўлган штат лавозимлари) ва уларга мувофиқ келадиган ҳарбий унвонлар ҳарбий қисмларнинг, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқарув органларининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар муассасаларининг штатларида назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий лавозимлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучларда олий қўмондонлик лавозимларига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган, шунингдек ҳарбий хизматчилар учун белгиланган таъминотнинг барча турлари, кафолатлар ва имтиёзлар сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилиши мумкин.
(10-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий унвонни ва қўшин турини фарқловчи нишонлари бўлган ҳарбий кийим-кечакда юрадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий кийимда юриш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечагини кийиб ва фарқловчи нишонларини тақиб юриши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ФУҚАРОЛАРНИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчилар билан олиб бориладиган ҳарбий хизматга тайёргарлик ишлари қуйидагиларни қамраб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик;
(12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тайёргарлик, даволаш-соғломлаштириш ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим тайёргарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг умумий раҳбарлиги остида ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишлари молиялаштирилиши ҳамда моддий-техника жиҳатидан таъминланишини амалга оширадилар, ўқув-моддий базасини барпо этадилар, бундай тайёргарликнинг ташкил этилиши учун жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкил этилишини, амалга оширилишини ва натижаларини назорат қилиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, шу жумладан фуқаро муҳофазаси ва тиббий билим асослари бўйича тайёргарлик ўқув дастуридаги мажбурий фан бўлиб, умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларида чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчилари томонидан битириш йили арафасидаги курслардан ёки синфлардан бошлаб ўтилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирувга қадар тайёргарлик даражаси паст бўлган чақирилувчилар чақирилишдан олдин қўшимча равишда бундай тайёргарликдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ташкил этиладиган мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида ўтишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида (бундан буён матнда мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлар деб юритилади) амалга оширилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўналиши бўйича ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликларга турдош ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган чақирилувчилар ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича бевосита шу муассасаларда тайёргарликдан ўтадилар.
(14-модданинг иккинчи қисм Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ўн етти ёшга тўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ҳамда тайёргарлик тугаганидан кейин ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган чақирилувчилар жалб этилади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтишга жалб этилган фуқароларнинг машғулотларда иштирок этиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларнинг сони, шунингдек уларнинг тайёргарлик дастурлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларнинг мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлардаги тайёргарлигини молиялаштириш Мудофаа вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонунчиликда назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
(14-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга ва ҳарбий хизматга тайёргарлик. Жисмоний тайёргарлик. Даволаш-соғломлаштириш ишлари. Умумтаълим тайёргарлик даражасини ошириш. Чақирилувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
(15-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ҳарбий лицейларда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида, мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда ёки мустақил равишда тайёргарликдан ўтадилар.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги таълим муассасаларининг ўқув дастурлари доирасида, шунингдек спорт жамиятлари ва клублари, даволаш муассасалари, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчилар билан олиб бориладиган даволаш-соғломлаштириш ишлари уларнинг турар жойларида, ўқиш ёки иш жойларида соғлиқни сақлаш органлари томонидан даволаш, даволаш-профилактика ва даволаш-соғломлаштириш муассасаларида ўсмирлар хоналарини ташкил этган ҳолда уюштирилади ҳамда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн беш ва ўн олти ёшдаги ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказиш чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга мудофаа ишлари органлари томонидан жалб этиладиган мутахассис врачлар томонидан ҳар йили амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими органлари чақирилувчиларнинг умумтаълим тайёргарлик даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасалари томонидан амалга оширилади. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларининг талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда) амалга оширилади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимида ўқиётган эркак талабалари, шунингдек тиббий олий таълим муассасаларининг талабалари жинсидан қатъий назар ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий тайёргарликка йигирма етти ёшгача бўлган саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли талабалар жалб қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабаларни ҳарбий тайёргарликдан ўтишга қабул қилиш уларнинг шахсий аризаларига биноан ихтиёрий асосда амалга оширилади. Ҳарбий хизматни ўтаб келган талабалар ҳам резервдаги ва захирадаги офицерлар таълими дастури бўйича ҳарбий тайёргарликдан ўтишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларининг ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, таълим дастурини ўзлаштирган ва белгиланган давлат имтиҳонларини топширган талабалар уларга лейтенант унвони берилганидан кейин ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар ёки резерв ёхуд захирага ўтказиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларининг ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарлик таълимидан ўтмаган талабалар таълим муассасасини тамомлаганларидан кейин ушбу Қонунга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офицерларни тайёрлаш дастурларини олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари йўналиши, резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлашда асосланиладиган ихтисосликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, агар бу таълим муассасалари базасида ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари ташкил этилган бўлса, мазкур таълим муассасаларининг аниқ мақсадли молиялаштирилишини амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кўмагида зарур ўқув-моддий базасини яратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги талабаларнинг ҳарбий тайёргарлиги устидан назоратни, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига офицерларни олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаш ва тайинлашни амалга оширади. Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ўқитувчилигига ва бошқа лавозимларга ҳарбий хизматчиларни тайинлаш олий таълим муассасаларининг ректорлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ҳарбий лавозимларига тайинланган ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
(16-модданинг олтинчи – ўн биринчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматга тайёргарлик кўришдаги кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтаётган чақирилувчиларнинг иш жойи ва эгаллаган лавозими, шунингдек ўртача иш ҳақи уларнинг бутун тайёргарлик даврида, шу жумладан ўқиш (йиғинлар) ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида сақланиб қолади.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларга уларнинг таълим олиш (йиғинлар) даврида уй-жой ижарасига кетган харажатлари қопланиши, ўқиш ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш (агар бу бошқа аҳоли пунктига бориш билан боғлиқ бўлса) йўл кираси ҳамда ўртача иш ҳақи тўланиши уларнинг асосий иш жойида амалга оширилади. Ишламайдиган чақирилувчиларнинг ана шундай харажатлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдоридаги нафақа тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади (тўланади).
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ФУҚАРОЛАРНИ ЧАҚИРУВ УЧАСТКАЛАРИДА ҚАЙД ЭТИШ, ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛИШ ВА КИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш уларни ҳарбий рўйхатга олиш, уларнинг сонини, ҳарбий хизматга қай даражада яроқли эканлигини, умумтаълим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни қайд этиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари ҳузурида ташкил этиладиган чақирув участкаларида амалга оширилади ва рўйхатга олинаётганларнинг турар жойларида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасасидаги охирги ўқув йилининг октябрь-ноябрь ойларида амалга оширилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирув участкасида қайд этилиш учун фуқаролар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда мудофаа ишлари органларига келишлари ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни туманлардаги (шаҳарлардаги) чақирув участкаларида қайд этиш учун таркибига мудофаа ишлари органлари вакиллари, мутахассис врачлар киритиладиган фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш комиссиялари тузилади.
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирув участкаларида қайд этиладиган фуқароларни тиббий кўрикдан турли йўналишдаги врачлар, шу жумладан жарроҳ, терапевт, невропатолог, психиатр, кўз касалликлари, қулоқ, томоқ, бурун касалликлари, тиш касалликлари мутахассислари, зарурат бўлганда эса, бошқа ихтисосдаги врачлар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зиммасига ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг рўйхатини юритиш вазифаси юклатилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган фуқароларнинг рўйхатини берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик тартиби тушунтирилади. Қайд этилган вақтдан бошлаб фуқаролар ҳарбий рўйхатга киритиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта — март — апрель ойларида ўтказилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори чақирув бошланишига камида бир ой қолганида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар, шу жумладан вақтинча рўйхатда турган, чақирилувчилар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлиши шарт. Муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтамаган ва ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилиш ёшидаги фуқаролар, шунингдек доимий турар жойидан вақтинча бошқа жойга жўнаб кетган ва ўша ерда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилувчилар турар жойларидаги мудофаа ишлари органларида ҳозир бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва таълим муассасаларининг раҳбарлари хизмат сафарида бўлган чақирилувчиларни чақиртириб олишлари ва уларнинг чақирув участкасида ўз вақтида ҳозир бўлишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн саккиз ёшга тўлган ва ёши ўн саккиздан ошган чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туриш жойини ўзгартиришига Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги чақирув тўғрисидаги қарори эълон қилингунига қадар йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар ҳарбий рўйхатда туриш жойини фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартириши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа жойдаги ишга ўтказилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги турар жойга кўчиб ўтган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасасига ўқишга кирган ва таълим олишни давом эттириш учун кетаётган бўлса.
(19-модданинг биринчи – олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган асосларнинг мавжудлиги мудофаа ишлари органига тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар мудофаа ишлари органлари томонидан белгиланган муддатларда чақирув участкаларида ҳозир бўлмаганда қуйидагилар узрли сабаб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаронинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган касаллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин қариндошининг (отаси, онаси, ака-укаси, опа-синглиси, хотини, боласи) вафот этганлиги ёки оғир касаллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқарога боғлиқ бўлмаган ҳолда, унинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган табиий офат ёки бошқа ҳолатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозир бўлмаганлик сабаблари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тинчлик даврида қуйидагилар муддатли ҳарбий хизматга чақирилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига мувофиқ чақирилиш муддати кечиктирилган ва чақирилишдан озод этилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иши юзасидан суриштирув ёки дастлабки тергов олиб борилаётган ёки жиноят иши судда кўрилаётган шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Чақирувни ўтказиш бўйича комиссиялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш учун қуйидаги комиссиялар ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) муддатли ҳарбий хизматга чақириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши (бундан буён матнда Раҳбарият кенгаши деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида — ҳарбий-тиббий комиссия (бундан буён матнда ҳарбий-тиббий комиссия деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси (бундан буён матнда бутлаш комиссияси деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия (бундан буён матнда ҳудудий комиссия деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун — мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия (бундан буён матнда ҳудудий тиббий комиссия деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирувни ўтказиш бўйича комиссияларнинг тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Чақирувни ўтказиш бўйича комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилаётган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201-модда. Раҳбарият кенгашининг, ҳарбий-тиббий комиссиянинг, бутлаш комиссиясининг, ҳудудий комиссиянинг, ҳудудий тиббий комиссиянинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирув тадбирларини сифатли ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти, фидойилиги, қизиқишлари ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, уларнинг бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тўғри тайинланганлигига баҳо бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни Қуролли Кучларнинг қўшин турлари командаларига тайинлаш ёки тайинламаслик тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни йиғиш ва тантанали равишда ҳарбий қисмларга юборишга доир тадбирларни ўтказиш чоғида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат тартибини сақлаш ишларини ташкил этиш ҳамда бутлаш комиссиялари, ҳарбий-тиббий комиссиялар, ҳудудий тиббий комиссиялар фаолият олиб бориши учун жойларда зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни дори воситалари, тиббий инвентарлар ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг ошкоралигини, шунингдек чақирувга оид тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий-тиббий комиссияларнинг, бутлаш комиссияларининг ва ҳудудий тиббий комиссияларнинг қарорларидан норози бўлган чақирилувчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш, шунингдек уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматчиларнинг Қуролли Кучлар сафидан муддатидан аввал қайтарилганлиги бўйича текширув ўтказиш, унинг сабабларини аниқлаш ва якунлари бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий-тиббий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тайинланган чақирилувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларнинг ҳисоб карталарига шифокор-мутахассислар томонидан киритилган ёзувлар ва хулосаларнинг тўғрилигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият кенгаши раиси билан биргаликда чақирилувчиларни қўшимча текширув ва даволашга юбориш, шунингдек уларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишни давом эттириш учун ҳарбий-тиббий комиссияга қайтиб келишлари устидан назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчилар соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисида якуний тиббий хулоса чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий комиссиялар фаолиятида аниқланган камчиликларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучларни бутлаш якунларига кўра тиббий комиссиялар иши натижаларини умумлаштириш, тегишли ҳисоботни тайёрлаш ва белгиланган тартибда Раҳбарият кенгаши раисига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутлаш комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ва ҳудудий тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар билан суҳбат ўтказиш, шунингдек улар соғлиғининг ҳолатини, жисмоний тайёргарлигини, фикрлаш қобилиятини ва бошқа сифатларини инобатга олган ҳолда, қўшин турларига тайинлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тоифа ва чекланиш даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида қабул қилинган қарорларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва чақирилувчиларнинг йиғма жилдларида сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни йиғиш ва тантанали равишда ҳарбий қисмларга юборишга доир тадбирларни ўтказишда жойлардаги тегишли идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларнинг, улар ота-оналарининг чақирувга оид мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, шунингдек тегишли қарорлар қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни йиғиш, муқобил хизматга юбориш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, шунингдек Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни доимий яшаш жойларига қайтарилишига оид тадбирларни тантанали равишда ўтказишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, шунингдек Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни доимий яшаш жойларига қайтарилиши бўйича тадбирларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирувнинг ва комиссия фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий тиббий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
психиатрия, наркология, тери-таносил диспансерларида, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида, фтизиатрия ва пульмонология марказида ҳисобда турадиган чақирилувчилар тўғрисида ахборот йиғиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни қўшимча текширувга ва даволанишга юбориш, шунингдек уларнинг тиббий кўрикдан ўтишни давом эттириш учун ҳудудий тиббий комиссияга қайтиб келиши устидан назоратни ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчилар соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисида хулоса бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий тиббий комиссия фаолиятида аниқланган камчиликларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва мазкур ҳисоботни ҳарбий-тиббий комиссияга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармасига (органига) ҳамда мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202-модда. Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия, ҳудудий тиббий комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар (хулосалар)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият кенгаши қуйидаги қарорларни қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни Қуролли Кучларнинг қўшин турлари командаларига тайинлаш ёки тайинламаслик тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий-тиббий комиссия қуйидаги хулосаларни чиқаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим чекловлар билан ҳарбий хизматга яроқлилик ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутлаш комиссияси муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ва ҳудудий тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни қўшин турларига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссия қуйидаги қарорларни қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга яроқлилик ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга яроқлилик ва муқобил хизматга чақириш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига мувофиқ ҳарбий хизматга чақиришини кечиктириш тўғрисида ёки ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йигирма етти ёшга тўлганлиги муносабати билан Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиғининг ҳолатига кўра тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш давридаги ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик ва захирага ўтказиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссия қарор қабул қилишда чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хулосаси, уларнинг маънавий етуклиги ва касбий тайёргарлиги, оилавий ва моддий ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий тиббий комиссия қуйидаги хулосаларни чиқаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим чекловлар билан ҳарбий хизматга яроқлилик ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга чақирилган ва қўшинлар сафига юборилган шахсларни, шунингдек тиббий кўрик натижаларидан ва чақирувни ўтказиш бўйича комиссияларнинг қарорларидан норозилигини билдирган шахсларни назорат тартибида тиббий кўриклардан ўтказишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий тиббий комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият кенгашининг, ҳарбий-тиббий комиссиянинг, бутлаш комиссиясининг, ҳудудий комиссиянинг ва ҳудудий-тиббий комиссиянинг қарорлари (хулосалари) устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(201 ва 202-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ҳудудий комиссиянинг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) чақирилувчининг ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса. Ота-онанинг меҳнатга қобилиятсизлиги қонунчиликка мувофиқ аниқланади;
(21-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) чақирилувчининг меҳнатга қобилиятли ёлғиз онаси ёки отаси бўлиб, уларнинг қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлгани ҳолда меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) чақирув кунида чақирилувчининг туғишган ака-укаларидан бири муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) чақирилувчининг онасиз тарбияланаётган вояга етмаган бир фарзанди бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) чақирилувчининг биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган хотини ва вояга етмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлса.
(21-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчини унинг ота-онаси вафот этганлиги, улар узоқ муддат бетоблиги муносабати билан ёки бошқа узрли сабабларга кўра камида беш йилдан бери ўз қарамоғида сақлаётган шахслар унинг ота-онасига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган чақирилувчилар ўз розилиги ва ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) розилиги билан ҳарбий хизматга чақирилиш муддати кечиктирилмаган ҳолда чақирилиши мумкин.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларидан ўқишдан чиқарилган шахслар чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилиш муддатини кечиктириш асосларини йўқотган чақирилувчилар, шунингдек ушбу Қонунга мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига ёхуд чақирилишдан озод этиш учун асосларга эга бўлмаган ва турли сабабларга кўра муддатли ҳарбий хизматга ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилмаган шахслар чақирилиш куни йигирма етти ёшга тўлгунига қадар Қуролли Кучлар сафига навбатдаги чақирув пайтида чақириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан озод этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тинчлик даврида муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар ўз розиликлари билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Захирадаги офицерларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қирқ ёшгача бўлган, муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтамаган ва ушбу Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш асосларига эга бўлмаган офицерлар тинчлик даврида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғига биноан офицерлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт бўйича ҳарбий хизматга қуйидаги талабларга жавоб берувчи фуқаролар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар — оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар — оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар — оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, ўқишга қабул қилинган йили мазкур ёшга тўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари — олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар — офицерлар таркиби лавозимларига.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори профессионал тайёргарликка ва катта иш тажрибасига эга фуқаролар ҳам контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгунига қадар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси ва идора билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контрактлар тузиш, шу жумладан олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаб олиш ва уни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(24-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Ҳарбий хизматга чақирилиш ёки кириш муносабати билан бериладиган кафолатлар
(25-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган фуқароларга ишдан бўшатиш нафақаси қонунчиликка мувофиқ иш жойида тўланади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ҳарбий рўйхатдан ўтиш, ҳарбий хизматга чақирилиши ёки кириш билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун зарур вақт давомида ишдан (ўқишдан) озод этилади, уларнинг иш (ўқиш) жойидаги ўртача иш ҳақи (стипендияси) сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кираётган фуқаролар кириш имтиҳонларини топшириш учун зарур вақт давомида ишдан озод этилади, иш жойидаги лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари томонидан диспансер ёки стационар текширувига юборилган фуқароларнинг тиббий муассасада бўлган бутун даври мобайнида иш жойи, эгаллаган лавозими, ўртача иш ҳақи сақланиб қолади ҳамда текширув жойига бориш ва у ердан қайтиб келишга кетган харажатлари иш (ўқиш) жойида қопланади. Стационар даволанишга юборилганда уларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш жойида қонунчиликда белгиланган тартибда тўланади.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган фуқароларга қонунчиликка мувофиқ бошқа имтиёзлар ва кафолатлар ҳам белгиланиши мумкин.
(25-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ҳарбий хизматни ўташ тартиби. Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) ва кичик офицерлар учун — қирқ беш ёш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта офицерлар учун — эллик ёш, полковниклар (I ранг капитанлари) учун — эллик беш ёш;
(26-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
генерал-майор, генерал-лейтенант ва генерал-полковник ҳарбий унвонидаги офицерлар учун — олтмиш ёш этиб белгиланади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етган, илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлиги, катта амалий иш тажрибаси бўлган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари ёки шундай ваколатлар берилган бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
(26-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ҳарбий хизматнинг бошланиши ва тугаши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун — ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган шахслар учун — ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун — тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган шахслар учун — тегишли фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматдан резервга бўшатилиши ёки истеъфога чиқарилиши муносабати билан ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилган кун ҳарбий хизматчи учун ҳарбий хизматда бўлишнинг тугаши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчи унинг ҳарбий хизмат муддати тугаган куни шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно, агар ҳарбий хизматчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стационар даволанишда бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (ҳарбий хизматчи аёллар) ёки болани парваришлаш таътилида бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асирда бўлса, гаровда ушлаб турилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бедарак йўқолган бўлса — қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган бошқа ҳолларда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларининг ҳарбий хизмати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасаларида, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқаролар курсант (тингловчи) тариқасида ҳарбий хизматда бўладилар ҳамда улар, агар офицерлик таркиби унвонларига эга бўлмасалар, курсант ва бундай унвонларга эга бўлсалар, тингловчи деб юритиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар ҳарбий унвони бўлмаган фуқаролар ўқишга қабул қилинганда уларга оддий аскар ҳарбий унвони берилади. Ҳарбий-таълим муассасисига ўқишга киргунга қадар берилган ҳарбий унвонлар сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Курсантларнинг (тингловчиларнинг) ҳарбий хизматни ўташ тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасасидан, шунингдек ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилган курсантлар резервга бўшатилади ёки истеъфога чиқарилади ёхуд улар, агар муддатли ҳарбий хизмат учун белгиланган муддатларни ўтамаган бўлсалар, муддатли ҳарбий хизматни ўташни давом эттириш учун қўшин қисмларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилган кунда чақирилиш ёшига етмаган курсантлар ҳарбий рўйхатда туриш учун турар жойларидаги мудофаа ишлари органларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқишнинг иккинчи йилида олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилган курсантлар (бундан интизомсизлиги туфайли ва соғлиғининг ҳолатига кўра четлаштирилганлар мустасно) оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматга кириши мумкин.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ҳарбий хизматдан бўшатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ёш бўйича — у ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етганида, шу жумладан унга белгиланган тартибда узайтирилган ҳарбий хизмат муддати тугаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда — чақирув бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг қонунчиликда белгиланган муддати тугаганда (бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда);
(29-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) контракт муддати тугаганда — бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда, агар амалдаги контрактнинг тугаши пайтига келиб ҳарбий хизматчи ёки вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан янги контракт тузмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан — ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш мумкин бўлмаган тақдирда, уни бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) соғлиғининг ҳолатига кўра — у ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганлиги муносабати билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) тарафлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) интизомсизлиги сабабли олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилиши муносабати билан — уни бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракат содир этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) давлат сирларидан фойдаланишдан маҳрум қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) озодликдан ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чоралари тайинланган суд ҳукми қонуний кучга кирганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганлиги ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжудлиги муносабати билан.
(29-модда биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий хизматдан бўшатиш уларни тегишли лавозимларга тайинлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга, ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолларда эса истеъфога бўшатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервда бўлиш ёши чегарасига етган ёки соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади.
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. РЕЗЕРВДАГИ ХИЗМАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Резервда бўлиш ёшининг чегараси. Резерв даражалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ёшига қараб икки даражага бўлинади.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи даража резервида бўлиш ёшининг чегараси резервдаги ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервда бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки саломатлигига кўра белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар мудофаа ишлари органлари томонидан истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Резерв тоифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурлар биринчи ва иккинчи тоифага бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган биринчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи тоифали резерв Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун мўлжалланган.
(31-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган иккинчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи тоифани резерв Қуролли Кучларнинг қисмлари ҳамда ички ва техник таъминот бўлинмаларини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун, фавқулодда вазиятлар рўй берган ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз юзага келган тақдирда уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервга ўтказилган шахслар вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтишга юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ҳарбий йиғилишларда қатнашиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар резервда бўлиш вақтида сафарбарлик тадбир-чоралари режалари бўйича ҳарбий йиғинларга жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий хизмат шартларидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ушбу Қонун билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга мўлжалланган ҳарбий йиғинларнинг муддати ҳар йили биринчи тоифали резервдагилар учун ўттиз суткага қадар, иккинчи тоифали резервдагилар учун ўн беш суткага қадар бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар Ўзбекистон Республикасининг нормал ҳаётий фаолиятига таҳдид солаётган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида икки ойга қадар муддатга ҳарбий йиғинларга жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда пул ҳамда бошқа турдаги таъминот оладилар. Ҳарбий йиғинлар даврида, шу жумладан улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида ҳарбий хизматга мажбурларнинг иш жойи (лавозими) ва иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона, муассаса ва ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
(32-модданинг тўртинчи – бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳарбий хизматга мажбур ҳарбий йиғинлар вақтида касал бўлиб қолса ва ҳарбий йиғинлар тугаганидан кейин ҳам касаллиги давом этса, унинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб иш ҳақи ўрнига қонунчиликка мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
(32-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий йиғинлар ўтказиладиган жойга темир йўл ва автомобиль транспортида (таксидан ташқари) бепул бориш ва қайтиб келиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларни бепул юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий хизмат билан таъминланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашаётган даврда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурталанади. Ҳарбий хизматга мажбурларни давлат томонидан мажбурий суғурталаш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинларни ўтказиш тартиби ва муддати, уларга чақириладиган ҳарбий хизматга мажбурлар сони қонунчилик билан белгиланади.
(32-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатда белгиланадиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун бронлаштириб қўйилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод этилади.
(33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга ҳарбий унвонлар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-машқ ҳарбий йиғинларида қатнашган ва таълим дастури бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган ҳарбий хизматга мажбурларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда навбатдаги ҳарбий унвонлар резервдаги подполковникликка қадар бўлган ва подполковник унвонлари берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Ҳарбий хизматни ўтамаган ҳарбий хизматга мажбурлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан (саломатлигига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлардан ташқари) ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматдан озод этилган ҳарбий хизматга мажбурлар, ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги бўлган аёллар, шунингдек муқобил хизматни ўтаган фуқаролар захирадагилар ҳарбий рўйхатига қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар, зарурат бўлган тақдирда сафарбарлик бўйича ва Қуролли Кучларни кучайтириш тадбир-чораларига фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда аҳолини муҳофаза қилишга жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурларнинг захирада бўлиш ёши чегараси ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Ҳарбий хизматга мажбурларни истеъфога чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервда ва захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки саломатлигига кўра белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар мудофаа ишлари органлари томонидан истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади.
(36-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. МУҚОБИЛ ХИЗМАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Муқобил хизмат тушунчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизмат фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматнинг муддати йигирма тўрт ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса ўн саккиз ойни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Муқобил хизматга чақирилиш, уни ўташ тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг муқобил хизматга чақирилиши муддатли ҳарбий хизматга чақириладиганлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади, чақирувни ташкил этиш ва ўтказиш эса ҳудудий комиссиялар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари зиммасига юклатилади.
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар муқобил хизматни турар жойларидаги ёки мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтайдилар. Бундай корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати, шунингдек муқобил хизматдаги хизматчилар шуғулланиши мумкин бўлган ишлар ва касбларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг саксон фоизи тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётган суммалар республика бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги муқобил хизмат тузилмаларига раҳбарликни мудофаа ишлари органлари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Муқобил хизматдаги хизматчиларнинг ҳарбий тайёргарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматдаги хизматчилар ҳарбий тайёргарлик йиғинларига (машғулотларига) жалб этиладилар, улар шу асосда қурол-яроғдан фойдаланиш, уларни қўлланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликли эгаллайдилар ва Ватанга қасамёд қабул қиладилар. Ҳарбий тайёргарлик дастури Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
(39-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматдан бўшатилган фуқаролар Қуролли Кучлар захирасига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик татбиқ этилади. Муқобил хизмат муддати меҳнат стажига қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ўтаётганда меҳнат қобилиятини йўқотган фуқаролар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган нафақалар ва пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро уни белгиланган жойда ўташи, қонунчиликда назарда тутилган талабларга, иш жойида амал қиладиган ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек меҳнат шартномаси (контракти) шартларига риоя этиши шарт.
(40-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро раҳбарлик ва сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, таълим муассасаларига ўқишга кириши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар фалокатлар, ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш ишларига жалб этилган тақдирда юзага келган вазиятдан келиб чиқадиган ҳамда ана шу оқибатларни бартараф этиш комиссиялари ёки штабларининг жойлардаги раҳбарлари томонидан белгиланадиган махсус вазифаларни бажарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро ушбу хизматдан бўшатилганидан кейин илгариги ишига ёки унга тенг ишга (лавозимга), шунингдек чақирилишга қадар ўзи ўқиган таълим муассасасига қайтиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Муқобил хизматдан бўшатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида амалга оширилади.
(41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро оилавий аҳволи ўзгарганлиги муносабати билан, агар бу ҳол унга қонунчиликка мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқини берадиган бўлса, муқобил хизматдан муддатидан олдин бўшатилиши мумкин.
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил хизматдан муддатидан олдин бўшатиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. ҲАРБИЙ РЎЙХАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Ҳарбий рўйхатнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан ўтишлари зарур. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Рўйхатга олиш тизимининг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари томонидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий тайёргарликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган рўйхатдаги тегишли ҳарбий ихтисосликка турдош касб бўйича тайёргарликка эга бўлган аёллар ҳарбий рўйхатга киритилади. Улар туман, шаҳар мудофаа ишлари органларининг чақирувига биноан тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳарбий рўйхат қоидаларини бажариш учун ҳозир бўлишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий рўйхатга олиш тартиби ва уни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(42-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Ҳарбий рўйхат турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхати уларнинг турар жойлари бўйича олиб борилади ҳамда умумий ва махсус рўйхатга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ҳарбий рўйхатда чақирилувчилар, шунингдек сафарбарлик даври ва уруш даври учун давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бронлаштириб қўйилмаган ҳарбий хизматга мажбурлар турадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ҳарбий рўйхатда сафарбарлик даври ва уруш даври учун давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бронлаштириб қўйилган ҳарбий хизматга мажбурлар турадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни шахсий рўйхатга олиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ишлайдиган ёки ўқийдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва ҳарбий хизматдан бўшатилганидан кейин турар жойига етиб борган шахслар уч кунлик муддат ичида тегишли мудофаа ишлари органларига келишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар турар жойи бир ярим ойдан кўпроқ муддатга ўзгарган, уч ойдан кўпроқ муддатга хизмат сафарига, ўқиш, таътил ёки даволанишга борган тақдирда турар жойларидаги ҳарбий рўйхатдан чиқишлари, янги турар жойга (доимий ёки вақтинчалик) келганларидан кейин уч кунлик муддат ичида ҳарбий рўйхатдан ўтишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш даврида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органи бошлиғининг рухсатисиз доимий турар жойидан бошқа жойга кетиши ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳолларда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан чиқиш ва ҳарбий рўйхатда туриш учун ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини мудофаа ишлари органига топширишлари лозим. Қишлоқ жойларга борган ёки у ерлардан жўнаб кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига топширишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга хизматга махсус унвонлар берилган ҳолда, ходимлар лавозимларига кирган шахслар резервдагилар ва захирадагиларнинг ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим.
(44-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий рўйхатдан қуйидагилар чиқарилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) резервда ёки захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) чет элга доимий яшаш учун жўнаб кетаётган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) вафот этган ёки қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқаролар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхат қоидаларига риоя этиш борасидаги мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зиммасига ҳарбий рўйхатни юритиш юклатилган жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар ва таълим муассасаларининг раҳбарлари мудофаа ишлари органлари талаби билан ҳарбий рўйхатда турган шахслар тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этишлари, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни чақирилаётганликларидан хабардор этишлари ҳамда уларнинг чақирув бўйича ўз вақтида ҳозир бўлишларини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчиларга идентификацияловчи ID-карталарни ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортларни бериш, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисидаги ахборотни туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига реал вақт режимида электрон тизим орқали юбориши;
(45-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсмирларни ҳарбий рўйхатга олишда, фуқароларнинг ҳарбий хизматга (йиғинларга) чақирувини ўтказишда, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхат қоидаларига риоя этишлари устидан назорат қилишда ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар орасидан ҳарбий рўйхатнинг белгиланган қоидаларини бузаётган шахсларни аниқлашда мудофаа ишлари органларига ёрдам кўрсатишлари ва кўмаклашишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришдан бўйин товлаётган шахсларни қидириб топиш, ушлаш ва мудофаа ишлари органларига олиб боришни ташкил этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартирганлиги тўғрисида, фуқаролик ҳолатини қайд этиш ҳужжатларига уларнинг туғилган санаси ва жойига оид ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида, шунингдек ҳарбий хизматга мажбур ёки чақирилувчининг вафоти қайд этилган ҳоллар тўғрисида туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига етти кунлик муддат ичида маълум қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суриштирув ва дастлабки тергов органлари суриштирув ва дастлабки тергов олиб борилаётган ишга дахлдор чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисида, судлар эса чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга дахлдор ўзлари кўраётган жиноят ишлари ва қонуний кучга кирган ҳукмлар тўғрисида туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига етти кунлик муддат ичида маълум қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган (шу жумладан шартли ҳукм қилинган) ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари ва чақирилувчиларнинг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари судлар томонидан тегишли мудофаа ишлари органларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида, уларнинг ногиронлик гуруҳидан қатъи назар, тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига етти кунлик муддат ичида маълум қилиши шарт.
(45-модданинг олтичи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирув ўтказилаётган вақтда даволаш муассасалари стационар даволаниш учун қабул қилинган чақирилиш ёшидаги фуқаролар тўғрисида тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига уч кунлик муддат ичида маълум қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойдан фойдаланиш органлари раҳбарлари ҳамда уй эгалари ҳарбий рўйхатни юритиш вазифаси юклатилган тегишли мудофаа ишлари органи ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи талабига биноан уй дафтарлари, қайд этиш варақалари, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларга доир ҳарбий-ҳисоб ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишлари, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни мудофаа ишлари органларига чақиртирилганликларидан хабардор этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар оилавий аҳволи, саломатлиги, турар жойи, маълумоти, иш жойи ва лавозими ўзгарган тақдирда ўзлари ҳарбий рўйхатда турган жойдаги органларга бу ҳақда етти кунлик муддат ичида шахсан маълум қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. САФАРБАРЛИК БЎЙИЧА ЧАҚИРИЛИШ ТЎҒРИСИДА ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари асосида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик эълон қилинган тақдирда бу вақтда ҳарбий хизматда ва ҳарбий йиғинларда бўлган барча фуқаролар алоҳида фармойиш берилгунига қадар хизматни давом эттириб туради, ҳарбий хизматга мажбурлар эса ҳарбий хизматга чақирилади. Ҳарбий хизматчиларнинг таътиллари бекор қилинади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ўзлари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари органида, ҳарбий хизматчилар эса хизматни ўтаётган жойда ҳозир бўлиши шарт. Сафарбарлик эълон қилиниши билан ҳудудий комиссияларнинг чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг чақирилиш муддатини кечиктириш ва уларни чақирилишдан озод этиш тўғрисидаги қарорлари бекор қилинади. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳамда чақирилишдан озод этиш бундан кейин фақат саломатлиги ҳолатига кўра ва махсус ҳисобда турганлигига қараб қўлланилиши мумкин.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик эълон қилинганида ва уруш даврида ҳарбий хизматга ўн саккиз ёшдан бошлаб ушбу Қонунда белгиланган резерв ва захирада бўлиш ёши чегарасига қадар ёшдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳамда ҳарбий рўйхатда турмаган ўн саккиз ёшдан қирқ беш ёшгача бўлган аёллар (ўн олти ёшгача бўлган болалари бор аёллар бундан мустасно) чақирилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилиш фақат мудофаа ишлари органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилиш муносабати билан фуқароларни моддий жиҳатдан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар билан иш (хизмат) жойида тўла ҳисоб-китоб қилинади. Уларга амалда ишлаган вақтлари учун иш ҳақи, ишдан бўшатиш нафақаси ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилганларнинг эгаллаб турган турар жой майдони сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларнинг оилаларини давлат томонидан таъминлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(47-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Сафарбарликдан бўшатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарликдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларни сафарбарликдан бўшатиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII1. Ҳарбий хизматчиларнинг, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг (тингловчиларининг), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
481-модда. Ҳарбий хизматчиларни, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини (тингловчиларини), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларни ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахсларни моддий жавобгарликка тортиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳарбий мол-мулкка (Қуролли Кучлар тасарруфидаги ҳарбий объектларга, бинолар ва иншоотларга, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жанговар ва бошқа техника, ўзга моддий-техник воситалар ва пул маблағларига (қимматликларга) етказилган тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар учун моддий жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар, агар зарар командирнинг (бошлиқнинг) буйруғини бажариш ёхуд асосли хизмат ёки хўжалик таваккалчилиги ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида етказилганда моддий жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажармаётган пайтда моддий зарар етказган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар фуқаролик қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
482-модда. Тўлиқ моддий жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар ўз айби билан ҳарбий мол-мулкни талон-торож қилган, камомадга йўл қўйган, беҳуда сарфлаган, йўқотган, қасддан йўқ қилган, шикастлаган, ишдан чиқарган, қонунга хилоф равишда сарфлаган ҳолларда етказилган зарар учун ёки қасддан содир этилган бошқа хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли етказилган зарар учун, уларда жиноят қонунчилигида назарда тутилган жиноят таркиби аломатлари борлигидан қатъи назар, моддий жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа маиший-рўзғор буюмларининг ва бундай буюмлар парчаларининг талон-торож қилинишида, камомадида ҳамда нормативлардагидан ортиқ йўқотишларида айбдор бўлган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар қонунчиликка мувофиқ моддий жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ўз айби билан вагонларнинг, автомобилларнинг ва бошқа транспорт воситаларининг бекор туриб қолиши туфайли етказилган зарар учун етказилган зарарга тенг миқдорда моддий жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар ўз айби билан жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказган тақдирда, агар зарарнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ Қуролли Кучлар томонидан қопланган бўлса, Қуролли Кучлар томонидан қилинган харажатларнинг ўрнини давлатга қоплаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматчиларни (ишчиларни) қонунга хилоф равишда ишдан бўшатишда ёки бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган командирлар (бошлиқлар) мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажариш вақти учун ортиқча ҳақ тўланиши муносабати билан, шунингдек қонунчиликни бузганлик ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи командирнинг (бошлиқнинг) ёки суднинг хизматчини (ишчини) ишга тиклаш тўғрисидаги қарорини бажаришни асоссиз равишда кечиктирганлик учун етказилган моддий зарарнинг ўрнини давлатга қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
483-модда. Чекланган моддий жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолларда командирлар (бошлиқлар) етказилган зарар миқдорида, бироқ бир ойлик пул таъминоти маошидан ортиқ бўлмаган миқдорда моддий жавобгарликка тортилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий мол-мулкни ҳисобга олишнинг, сақлашнинг, ундан фойдаланишнинг, уни сарфлаш ва ташишнинг белгиланган тартибини бузадиган фармойиш берганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий мол-мулкнинг талон-торож қилиниши, камомади, йўқ қилиниши, шикастланишининг ва бузилишининг олдини олишга доир зарур чоралар кўрмаганлик зарар етказилишига сабаб бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айбдор шахслар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш чораларини кўрмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
484-модда. Зарарнинг миқдорини аниқлаш ва зарарни ундириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий зарар (моддий ва пул маблағларининг (қимматликларнинг) талон-торож қилинганлиги, камомади, беҳуда сарфланганлиги, йўқотилганлиги, йўқ қилинганлиги, шикастланганлиги, ишдан чиқарилганлиги, улардан қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги ҳамда улар қонунга хилоф равишда ҳисобдан чиқарилганлиги фактлари) аниқлаганида командирлар (бошлиқлар) зарарнинг келиб чиқиши сабабларини, миқдорини ва айбдор шахсларни аниқлаш учун белгиланган тартибда терговга қадар текширувни ёки хизмат текширувини ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар моддий зарарнинг сабаблари, миқдори ва айбдор шахслар терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан аниқланган бўлса, командир (бошлиқ) томонидан терговга қадар текширув ёки хизмат текшируви ўтказилмаслиги мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз айби билан моддий зарар етказган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар моддий зарарнинг ўрнини ҳарбий хизматни (йиғинларни) ўташ даврида ёки резервга (захирага) бўшатилган ёхуд истеъфога чиқарилгандан кейин ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қоплаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
485-модда. Моддий жавобгарликка тортиш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар, резервга (захирага) бўшатилганлигидан ёки истеъфога чиқарилганлигидан қатъи назар, етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан уч йил ичида моддий жавобгарликка тортилади.
(VIII1 бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Фуқароларнинг ҳарбий тажовуз ёки фавқулодда вазиятлар рўй бериш ҳолларига мўлжалланган ҳарбий тайёргарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз ёки фавқулодда вазиятлар рўй бериш ҳолларига мўлжалланган ҳарбий тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан ташкил этилади ва уларнинг иш, ўқиш ёки турар жойларида ишлаб чиқаришдан ёки ўқишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади.
(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ҳарбий тайёргарлигини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ҳарбий тайёргарликнинг зарур ўқув-моддий базасини яратадилар, ҳарбий тайёргарлик раҳбарларини танлаш ва тайёрлашни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш тартиби ва бундай тайёргарликдан озод этиладиган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(49-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чора-тадбирларни молиявий ҳамда моддий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
(50-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини, уларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши ҳамда чақирилганларнинг ҳарбий қисмларга жўнатилишини амалга ошириш учун мудофаа ишлари органларини ускуналар, алоқа воситалари, чақирув (йиғин) пунктлари, дори воситалари, тиббиёт ва хўжалик мол-мулки, автомобиль транспорти билан таъминлашлари, шунингдек жамоат тартиби сақланишини таъминлашлари шарт.
(50-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш даврида ўтказиладиган сафарбарлик режалари тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорига биноан тинчлик даврида мудофаа ишлари органлари билан биргаликда ҳарбий хизматга мажбурларни хабардор этиш ва ҳарбий хизматга мажбурларни ҳамда техникани йиғиш участкаларини ташкил этадилар, ана шу участкаларнинг шахсий таркибини ҳарбий хизматга мажбурлар билан уларни асосий иш (хизмат) жойидаги вазифаларидан озод этмаган ҳолда тўлдирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш комиссиялари ва чақирувни ўтказиш бўйича комиссиялар аъзоларининг, чақирув участкалари ва йиғин пунктларида ишловчи врачлар, ўрта тиббиёт ходимларининг, ёрдамчи ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш жойи, лавозими ва ўртача иш ҳақи улар белгиланган вазифаларни бажаришининг бутун даврида сақланиб қолади. Бу комиссиялардаги ишга жалб этилган тиббиёт ходимларининг таъминоти харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(50-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахслар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни доимий турар жойидан четга чиқиш билан бажарсалар, уларнинг турар жойидан иш жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш, турар жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатлари мудофаа ишлари органларининг тақдимига кўра тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади, уларга хизмат сафарлари учун белгиланган нормалар асосида кундалик харажатлари пули тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Мансабдор шахслар ҳамда фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳарбий хизматдан бўйин товлаган тақдирда амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органларининг, шунингдек мулк шаклидан қатъий назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор раҳбарлари, бошқа мансабдор шахслари, фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 12 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
436-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 217-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2008 й., 37-38-сон, 362-модда, 50-сон, 491-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 02.12.2024 й., 03/24/1008/0988-сон)