06.03.2020 йилдаги ПҚ-4630-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 06.03.2020 йилдаги ПҚ-4630-сон
Kuchga kirish sanasi
07.03.2020
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) чақирув комиссияси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур Низом «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ўтказиладиган чақирув ёшидаги фуқароларни (кейинги ўринларда — чақирилувчилар) муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
3. Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳарбий-тиббий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-4076-сон қарори ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этади, тиббий кўрикдан ўтказади, тиббий кўрик натижаси бўйича хулосалар беради ва ҳужжатларни расмийлаштиради.