1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
| 1. | Т.А. Ишметов | — | Марказий банк раиси, Республика комиссияси раиси |
| 2. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари |
| 3. | В.Ю. Пак | — | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари |
| 4. | М.Ш. Истамов | — | адлия вазирининг биринчи ўринбосари |
| 5. | И.У. Умрзаков | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
| 6. | Ж.И. Абдиев | — | Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари |
| 7. | Р.Ш. Кадиров | — | Марказий банк департаменти директори, Республика комиссияси котиби |
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш. | 1. Стратегияни ишлаб чиқиш учун хорижий консультантларни жалб қилиш. | 2025 йил декабрь | Марказий банк (Ишметов) |
2. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил март | |||
2. | Банк мижозларининг рухсати билан уларнинг шахсий ва молиявий маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этиш амалиётини жорий қилиш. | «Банк сири тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил январь | Марказий банк (Ишметов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
3. | Марказий банк фаолиятини рақамлаштиришга оид IT-стратегияни ишлаб чиқиш. | Етакчи халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда илғор хорижий тажриба асосида 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Марказий банк фаолиятини рақамлаштиришга оид IT-стратегия ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилиш. | 2026 йил апрель | Марказий банк (Ишметов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
4. | Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони» талабларини енгиллаштириш, стартаплар ва технологик компаниялар томонидан инновацион ечимларни жорий қилиш учун технологик ва тематик «қумдон»лар ташкил этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | Марказий банк (Ишметов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
5. | Марказий банк таъсисчилигида венчур фондини ташкил этиш. | 1. Венчур фондини давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2026 йил май | Марказий банк (Ишметов) |
2. Венчур фондини бошқаришга тажрибали хорижий компанияни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш. | 2026 йил июль | |||
3. Венчур фонди устав жамғармасини Марказий банк соф фойдаси ҳисобидан 2030 йилга қадар босқичма-босқич 50 млн АҚШ доллари эквивалентигача шакллантириш. | 2026 — 2030 йилларда | |||
6. | QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартларини жорий қилиш. | 1. Универсал QR-код пилот лойиҳасини банклар ва тўлов ташкилотлари билан бирга синов тариқасида жорий этиш. | 2025 йил декабрь | Марказий банк (Ишметов) |
2. Универсал QR-код бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил январь | |||
3. Тўлов хизматлари бозорида универсал QR-кодни амалиётга жорий этиш. | 2026 йил февраль | |||
7. | Банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасида хавфсиз ва стандартлашган маълумот алмашинувини таъминлайдиган «Очиқ банкинг» (Open banking) тизимини жорий этиш. | 1. «Очиқ банкинг» тизими концепцияси ва бошқарув моделини шакллантириш. | 2026 йил январь | Марказий банк (Ишметов) |
2. Норматив-техник база ҳамда тизим архитектурасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | |||
3. «Очиқ банкинг» тизимини жорий этиш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, чекланган иштирокчилар билан пилот босқичини ўтказиш ҳамда синовдан кейин босқичма-босқич кенгайтириш. | 2026 йил август | |||
8. | Марказий банк рақамли валютасини тўлов воситаси сифатида қўллаш бўйича тажриба-синовни ўтказиш учун «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | Халқаро консалтинг компаниялари тавсияларини инобатга олган ҳолда Марказий банк рақамли валютасини жорий этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил апрель | Марказий банк (Ишметов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли), Солиқ қўмитаси (Пулатов) |
9. | Тўлов воситаси сифатида барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш. | 1. «Тартибга солиш қумдони» режимини жорий қилиш тартибини қабул қилиш. | 2026 йил февраль | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли), Марказий банк (Ишметов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Режим иштирокчиларини танлаш. 3. Режим доирасида пилот лойиҳаларни амалга ошириш. 4. Тўлов тизимининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш. | Режим жорий қилингандан сўнг | |||
10. | Токенлаштирилган акция ва облигацияларни чиқариш ва муомалада бўлишини йўлга қўйиш. | 1. Токенлаштирилган акция ва облигацияларни чиқариш ва муомалада бўлиш тартибини қабул қилиш. | 2026 йил февраль | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли), Марказий банк (Ишметов) |
2. Токенлаштирилган акция ва облигацияларни эмиссия қилишда фойдаланиладиган ахборот тизимининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш. | 2026 йил май | |||
11. | Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар учун мобил рақамдан фойдаланган ҳолда уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри ўтказмалар хизматини жорий қилиш. | Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахслар ўртасида «Р2Р» ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини ишлаб чиқиш ва уни тўлов хизматларини кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этиш. | 2026 йил февраль | Марказий банк (Ишметов) |
12. | Чакана банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни рағбатлантириш мақсадида мажбурий мижозлар аудиториясидан воз кечган ҳолда фойдаланувчиларга банк картасини очишда танлов имкониятини яратиш. | 1. Фуқароларга ўз маошини оладиган банкни ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқини беришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | Марказий банк (Ишметов) |
2. Марказий банк томонидан бошқариладиган тўлов тизимларида оммавий (тўпламли) тўловлар функциясини яратиш. | 2026 йил июнь | |||
13. | Тўловлар хавфсизлиги ва барқарорлигини ошириш мақсадида барча миллий валютадаги тўловларнинг Марказий банк орқали ўтишини назарда тутувчи тўлов «свитчи» учун тизим яратиш. | 1. Тўлов «свитчи»ни жорий қилган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда лойиҳанинг техник топшириғини ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь | Марказий банк (Ишметов) |
2. Халқаро ва маҳаллий тўлов тизимлари операторлари (электрон пуллар операторлари)нинг бевосита Марказий банкнинг ягона шлюзи орқали ишлашини белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил март | |||
14. | Марказий банкнинг булут тизими концепциясини ишлаб чиқиш. | Халқаро тажрибани ўрганиш ва халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда Марказий банкнинг булут тизими концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил сентябрь | Марказий банк (Ишметов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
15. | Банк тизимида киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлиги ҳамда антифрод тизимини такомиллаштириш. | 1. Халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда Марказий банк назорати остидаги ташкилотлар ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик аудитидан ўтказиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш. | 2026 йил июнь | Марказий банк (Ишметов) |
2. Банк тизимида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил август | Марказий банк (Ишметов) | ||
16. | Аҳоли томонидан кредит ва тўлов ташкилотларига шахсга доир ва/ёки молиявий маълумотларни қайта ишлашга берилган розилик ҳисобини юритиш ва зарур ҳолларда уни мижоз томонидан бекор қилиш механизмини ишлаб чиқиш. | 1. Илғор хорижий тажрибалар асосида техник талаб ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь | Марказий банк (Ишметов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Платформани яратиш чораларини кўриш. | 2026 йил сентябрь | |||
3. Платформани Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилиш. | 2026 йил якунига қадар | |||
17. | Молиявий технологиялар соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш. | 1. Нуфузли хорижий таълим муассасалари билан бирга молиявий технологиялар соҳаси бўйича ўқув дастурини жорий қилиш ва дастурда қатнашиш тартибини белгилаш. | 2026 йил май | Марказий банк (Ишметов) |
2. Молиявий технологиялар ўқув дастури бўйича 5 минг нафар ёшларни ўқитишни ташкил этиш. | 2026 — 2030 йиллар давомида | |||
18. | Ўзбекистон Республикасида молиявий технологиялар соҳасида форумларни ташкил этиш. | Молиявий технологиялар соҳасидаги инновацион ечимлар ва амалга оширилган ишларни кенг тарғиб қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб ҳар йили «FinTech» ҳафталигини ташкил этиш. | 2026 йил октябрь | Марказий банк (Ишметов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
19. | Марказий банк ва тижорат банкларида маълумотларга асосланган бошқарувга ўтиш мақсадида маълумотларни бошқариш бўйича бош директор (Chief Data Officer) лавозимини жорий этиш. | 1. Марказий банк томонидан маълумотларни бошқариш бўйича бош директор (Chief Data Officer) учун малака талабларини ва устувор вазифаларни белгилаш. | 2025 йил декабрь | Марказий банк (Ишметов) |
2. Тижорат банкларида лавозимга малакали кадрларни тайинлаш. | 2026 йил июль | Марказий банк (Ишметов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), тижорат банклари |
5-ИЛОВА