1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Туризм қўмитаси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туризм бошқармалари | «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» давлат муассасаси | «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналар * | «Миллий PR-маркази» давлат муассасаси | Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси | «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» давлат муассасаси | Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Ипак йўли» офиси» унитар корхонаси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3-ИЛОВА
Т/р | Ваколатхона жойлашадиган шаҳар | Фаолият олиб бориладиган минтақа | Штат бирликлари сони |
1. | Абу Даби шаҳри | Кўрфаз давлатлари | 3 |
2. | Жакарта шаҳри | Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари | 3 |
3. | Париж шаҳри | Европа давлатлари | 5 |
4. | Пекин шаҳри | Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Япония | 5 |
5. | Нью-Йорк шаҳри | АҚШ, Канада, Лотин Америкаси давлатлари | 3 |
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Ижро учун масъуллар |
I. Туризм қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш | ||||
1. | Туризм қўмитасининг марказий аппарати, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш. | Идоравий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Туризм қўмитаси |
2. | 1. Туризм қўмитасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича: ваколатхоналар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шу жумладан, унда ваколатхоналарнинг фаолият бошлаш шартлари, уларнинг раҳбарлари мақомини белгилаш ва уларга дипломатик мартаба даражаларини беришни назарда тутиш; харажатлар сметаси, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибини белгилаш, шунингдек, моддий-техник ва транспорт воситалари билан таъминлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил июнь | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Тегишли давлатларда ваколатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, шу жумладан, жойлаштириш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | Келишилган муддатларда | Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
3. | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг самарадорликка ва натижадорликка асосланган тизимини яратиш, шу жумладан, жамғарма кенгашини тузишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
4. | Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси фаолиятини янада самарали ташкил этиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2025 йил ноябрь | Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
II. Туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшимча имкониятларни ишга солиш | ||||
5. | Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича «Самарқанднинг мерос йўли» лойиҳасини амалга оширишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил ноябрь | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
6. | 1. Аҳоли турмуш тарзи, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва коммуникация тизимини тарихий муҳит билан уйғунлаштирган ҳолда Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва «ақлли» музей-шаҳарга айлантириш лойиҳасини амалга ошириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил март | Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ичан-қалъа мажмуасининг умумбашарий бемисл қимматини муҳофаза қилиш, бу борадаги ҳар қандай салбий таъсирни барвақт аниқлаш, олдини олиш ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қонуний таъсир чораларини кўриб бориш. | Амалий чора-тадбирлар режаси | Доимий равишда | ||
7. | Тошкент шаҳридаги модернизм ёдгорликларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича материаллар тақдим этиш. | Амалий чора-тадбирлар режаси | 2026 йил июнь | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
8. | Тошкент шаҳрининг энг кўп мозаикалар бор шаҳар сифатида жаҳон миқёсида эътироф этилишига эришиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар режаси | 2026 йил давомида | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
9. | Илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, спелеотуризмни ривожлантиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: нуфузли хорижий телеканаллар учун Ўзбекистоннинг спелеотуризм соҳасидаги салоҳиятини намойиш этувчи ҳужжатли фильмлар яратиш; мамлакатимиздаги энг йирик ғорларга нуфузли халқаро илмий экспедициялар ташкил этиш; ғорларга саёҳатларни ташкил қилишда туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш чораларини кўриш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил апрель | Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
10. | Туристик объектларда, айниқса, экотуризм йўналишлари ва сув ҳавзаларида қўшимча, ёрдамчи ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишни рағбатлантириш ва уларни яширин иқтисодиётдан чиқаришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил апрель | Туризм қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
11. | Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасида транспорт боғланишини яхшилаш ҳамда йўлга сарфланадиган вақтни камида 3 баробарга қисқариш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Бунда, жумладан: Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари, биринчи навбатда, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш; туроператорлар учун «транспорт-пакет» тизимини жорий қилиш (авиа+тур хизматлари); билет нархларини давлат томонидан субсидиялаш орқали ички рейсларни оммалаштириш назарда тутилади. | Таҳлилий маълумотлар | 2026 йил март | Транспорт вазирлиги, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
12. | Соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: «туристик дала ҳовли» тушунчасини киритиш, уларнинг реестрини шакллантириш ҳамда мижозларни Миллий туризм ягона платформасига киритишни мажбурий этиб белгилаш; Миллий туризм ягона платформасига киритилмаган меҳмонхона, туристик дала ҳовлиларнинг ноқонуний фаолияти ҳақида хабар берган шахсга ҳисобланган солиқнинг 30 фоизини кешбек сифатида тўлаш тартибини жорий этиш; Миллий туризм ягона платформасига меҳмонхона ва туристик дала ҳовлида кўрсатиладиган хизматларнинг нархини доимий киритиш ва бу жараёнларни Туризм қўмитаси томонидан назорат қилиш тартибини жорий қилиш; меҳмонхона ва туристик дала ҳовлилар фаолияти қонунга мувофиқ олиб борилишини мониторинг қилиш вазифасини «маҳаллабай» тамойили асосида солиқ инспектори зиммасига юклаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил май | Солиқ қўмитаси, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
13. | Фарғона вилоятининг Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарларига асосий эътиборни қаратган ҳолда вилоятда юлдузли меҳмонхоналар сонини умумий 15 тага етказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 — 2028 йиллар | Туризм қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги |
III. Туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш | ||||
14. | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил февраль | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
15. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан меҳмонхоналарнинг халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини белгилаш; халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил февраль | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
16. | Халқаро конференциялар ва тадбирларни (MICE туризм) ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига ушбу тадбирларни ташкил қилишда улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларининг 50 фоизини қайтариш тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил март | Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
17. | Чет давлатлар фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини нақд пул шаклида қайтариш тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил апрель | Солиқ қўмитаси, Туризм қўмитаси, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
18. | Нуфузли хорижий кинокомпаниялар билан музокаралар ўтказган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан фильмларнинг бевосита ёки билвосита Ўзбекистон Республикаси туристик жозибадорлиги, тарихий-маданий мероси ва бошқа муҳим ижобий жиҳатларини намойиш қилувчи қисмини (эпизодини) яратганлик (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ўз павильонларида ёки компьютер графикаси ёрдамида) учун ҳақ тўлаш тартибини жорий этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил февраль | Туризм қўмитаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги |
IV. Туризм соҳасини рақамлаштириш | ||||
19. | Ушбу қарорнинг 10-бандига мувофиқ, миллий туризм ягона платформаси ва унинг мобил иловасини ишга тушириш ҳамда унинг функцияларини кенгайтириш орқали туристларга қўшимча қулайликлар яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
20. | Миллий туризм ягона платформаси доирасида «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси билан ўзаро интеграция қилган ҳолда республика ҳудудларига туристлар оқимларини (тоифаларга қараб) ва уларнинг хоҳишларини таҳлил қилиш, персоналлаштирилган маршрутлар ва таклифларни яратиш, шунингдек, нарх шаклланиши ва ресурслар тақсимланишини назарда тутувчи сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш тизимини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
21. | Туристлар учун электрон декларацияни онлайн тўлдириш тизими тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, чет эл фуқаролари томонидан олдиндан тўлдириш имкониятини яратиш ҳамда ушбу қулайликлар хусусида мобил иловалар, СМС-хабарлар ва онлайн платформалар орқали тарғиб қилиш. | Амалий чора-тадбирлар режаси | Доимий равишда | Божхона қўмитаси, Туризм қўмитаси |
V. Бошқа чора-тадбирлар | ||||
22. | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш: Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Франция Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Индонезия Республикасидаги элчихоналарига биттадан қўшимча равишда маданият масалалари бўйича маслаҳатчи штат бирликлари ажратиш; ушбу штат бирликларини сақлаш харажатларини Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш; маслаҳатчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисига бўйсунуви ва ҳисобдорлигини йўлга қўйиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
23. | Туризм қўмитасининг буюртмасига асосан жойлаштириш воситаларининг хоналари банд қилинишини таъминлаш. Бунда ушбу тартибда банд қилинган хоналарга ваколатли орган томонидан, улардан фойдаланилганидан қатъий назар, бозор нархларидан келиб чиқиб, тўлов қилиниши лозим. | Амалий чора-тадбирлар режаси | Доимий равишда | Туризм қўмитаси |
24. | Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учиш аппаратларини олиб киришни режалаштирган шахсларни чет давлатлар божхона масканларида аниқлаш ва тўхтатиш чораларини кўриш, шу жумладан, ушбу мақсадда чет давлатлар божхона идораларига учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби хусусидаги маълумотларни юбориш. | Амалий чора-тадбирлар режаси | Доимий равишда | Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги |
25. | 1. Халқаро ўтказиш масканлари ва уларнинг яқинида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришдан чегара назоратидан ўтказиш пунктигача бўлган ҳудудда валюта айирбошлаш ва нақд пулни нақдсиз шаклга ўтказиш имкониятини берувчи банк шохобчалари ва (ёки) банкоматлар фаолиятини туну кун йўлга қўйиш учун улар ўрнатиладиган жойларни хатловдан ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил апрель | Марказий банк, Божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги |
2. Хатлов натижаларига кўра, банк шохобчалари ва (ёки) банкоматларни белгиланган тартибда ўрнатиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | ||
26. | Авиакомпаниялар ва хориждаги ваколатхоналар имкониятларини ишга солган ҳолда Ўзбекистон Республикасига кириш/чиқишда учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда валюта билан боғлиқ масалалар бўйича чет эл фуқароларига амалдаги қонунчилик талабларини етказиш бўйича кенг қамровли тарғибот ишларини (реклама, визуал материаллар, баннерлар, флаерлар, плакатлар ва ҳ.к.) олиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар режаси | Доимий равишда | Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Марказий банк, Туризм қўмитаси |