Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Сурхон» давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси чегарасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Сурхондарё вилоятида чинни саноатини ривожлантириш ва чинни саноати учун зарур бўлган хомашё захираларидан оқилона фойдаланиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг «Сурхон» давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси чегарасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарорга иловага мувофиқ «Сурхон» давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаcидаги табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ер участкалари (кейинги ўринларда — ер участкалари) белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишини;
ер участкалари табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилишини;
ер участкаларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилишини таъминласин.
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги икки ой муддатда Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга ушбу қарорга мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 октябрь,
677-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 октябрдаги 677-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарини белгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «16 695» рақами «16 691» рақами билан алмаштирилсин.
2. 4-илованинг 3-позицияси «Ўтлоқ ва яйловлар» устунидаги «9 425» рақами «9 421» рақами билан ҳамда «Жами ер майдони» устундаги «10 423,40» рақами «10 419,40» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/677/0982-сон)