23.10.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3693
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарори, 23.10.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3693
Kuchga kirish sanasi
24.10.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3693]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сон «Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон «Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 3 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 2 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
293-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 3 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 10-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 2 октябрдаги 293-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида (бундан буён матнда оилавий МТТ деб юритилади) тарбияланаётган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг (бундан буён матнда айрим тоифадаги оилалар деб юритилади) фарзандлари учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун компенсация белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шакллантирилади ҳамда «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» ахборот тизимига (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) узатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ота-оналар тўловининг бир қисми (бундан буён матнда компенсация деб юритилади) Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари рўйхати (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарорига (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарорига (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарорига (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарорига (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий МТТга қабул қилинган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари сони мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган миқдордан кўп бўлганда, рўйхатга киритиш уларнинг оилавий МТТга қабул қилинган санасига мувофиқ кетма-кетликда амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари бошқа мактабгача таълим ташкилотига ўтказилганлиги, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиб бўлганлиги сабабли рўйхатдан чиқарилганидан сўнг, уларнинг ўрнига мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган кетма-кетлик асосида бошқа айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун компенсация белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари бошқа оилавий МТТга ўтказилганда, улар мазкур оилавий МТТдаги компенсация белгиланиши мумкин бўлган бўш ўринларга мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда жойлаштирилган санадан компенсация тўлаш давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Компенсация белгиланган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида уларнинг ота-оналари шахсий кабинетида акс этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Айрим тоифадаги оилалар фарзандлари учун компенсация белгиланганлиги ёки тўхтатилганлиги ҳақида уларнинг ота-оналари мобил илова ҳамда телефон рақамига СМС хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарномада боланинг исми, фамилияси ва отасининг исми, компенсация белгиланган ёки тўхтатилган сана ҳамда компенсация миқдори кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тўловларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Айрим тоифадаги оилаларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун оилавий МТТга компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация оилавий МТТга ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари сонидан келиб чиқиб, бироқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади. Бунда, ўринлар сони қолдиққа эга бўлган тақдирда, қолдиғи 0,5 дан кичик бўлган сонлар 0 га, 0,5 ва ундан юқори бўлган сонлар эса 1 га яхлитланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация оилавий МТТнинг ҳисобварағига уларга ажратиладиган бошқа субсидиялар билан бирга тўлаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Компенсациянинг ойлик тўлови суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан тарбияланувчининг ҳақиқий давоматидан келиб чиққан ҳолда ахборот тизимида ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Айрим тоифадаги оила Ижтимоий реестрда «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилганда, компенсация кейинги ўн икки ой мобайнида тўлаб борилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимга ўзгартиришлар киритилиши натижасида ўринлар сони камайган тақдирда, компенсация тўланиши белгиланган айрим тоифадаги оилалар учун компенсация тўлаш бўйича имтиёзлар сақлаб қолинади. Бунда, мазкур Низомнинг 8-банди талаблари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан оилавий МТТга ўтган давр учун тўланмаган ёки ортиқча тўланган компенсация кейинги ой учун компенсациялар тегишли суммалари қўшилган ёки камайтирилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган муддат тугаган ҳолларда, ортиқча тўланган компенсация оилавий МТТга ажратиладиган бошқа субсидиялар ҳисобидан чегириб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битим муддати тугаганда ёки бекор қилинганда ортиқча тўланган компенсация оилавий МТТ томонидан Давлат бюджетига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Айрим тоифадаги оилалар фарзандларининг оилавий МТТга жалб этилишига тўсқинлик қилишга ёки бошқа кўринишда камситишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 10/25/3693/0973-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)