LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётлар паркига техник хизмат кўрсатиш бўйича ўз базасини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Фуқаро авиациясининг 243-сон авиатаъмирлаш заводи базасида Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи 2002 йилда тугалланганлиги;
Фуқаро авиациясининг 243-сон авиатаъмирлаш заводининг «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси деб қайта номланганлиги;
лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун буюртмачи — «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси томонидан «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасининг мавжуд базасида ташкил этилаётган Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини жиҳозлаш ва техник қўллаб-қувватлаш учун «Люфтганза Техник» ва «Гидро-Гератебау» компаниялари (Германия) билан умумий суммаси 6,5 млн АҚШ доллари бўлган контрактлар тузилганлиги;
лойиҳанинг иккинчи босқичини маблағ билан таъминлаш бўйича кредитор банкнинг Германия банклари ўртасидаги танлов якунларига кўра аниқланиши маълумот учун қабул қилинсин.
контрактлар қийматининг 975,0 минг АҚШ долларини ташкил этадиган 15 фоизи хорижий кредитор банк маблағларини, шу жумладан «Люфтганза Техник» компанияси билан тузилган контракт бўйича — 707 минг АҚШ долларини ва «Гидро-Гератебау» компанияси билан тузилган контракт бўйича — 268 минг АҚШ долларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
контрактлар қийматининг 5525,0 минг АҚШ долларини ташкил этадиган 85 фоизи хорижий кредитор банк маблағларини, шу жумладан «Люфтганза Техник» компанияси билан тузилган контракт бўйича — 4628,57 минг АҚШ долларини ва «Гидро-Гератебау» компанияси билан тузилган контракт бўйича — 896,43 минг АҚШ долларини «Гермес» (Германия) жамияти суғурта қоплови остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига амалга оширилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 218-сон қарори таҳририда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда кредит битимларини тузсин ва лойиҳанинг иккинчи босқичи амалга оширилишини таъминлаш учун кредитлар маблағларини «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасига қайта молиялаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатлар беришга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан хорижий банк учун мақбул бўлган шакл бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
6. Белгилансинки, иккинчи босқичда асосий қарз, фоизлар, воситачилик ҳақлари ва кредитга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш кредит битимлари шартларига мувофиқ «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасининг хўжалик фаолияти ҳисобига 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 483-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
1. Қарорнинг номи ва матнидаги «Фуқаро авиациясининг 243-сон авиатаъмирлаш заводи»га кўрсатмалар «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси»га кўрсатмалар билан алмаштирилсин.