Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЎзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish1. Ўзбекистон ҳудудларида турар жой мавзеларини ривожлантиришнинг мақбул ва рухсат этилган зичлиги бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0101-25-сон СанҚваН)
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2003 йил 28 октябрда тасдиқланган «Ўзбекистон шаҳарларида турар-жой массивларини ривожлантиришнинг мақбул ва рухсат этилган зичлиги бўйича санитария қоидалари ва
нормалари» 0144-03-сон СанҚваМ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 1 августдаги 21-сон
қароригаИЛОВА
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishБунда, турар жой биноларига туташ ҳудудлардаги майдончалар мазкур санитария қоидаларининг
1-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish8. Турар жой мавзеларида умумий фойдаланиш учун яшил майдонлар, турар жой биноларига тўғридан-тўғри туташ, шунингдек турли мақсадлар учун участкаларга ажратувчи чизиқлар кўринишидаги майдонларни лойиҳалашда ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидалари (ҳисоб рақами 261, 2024 йил 24 июнь) талабларига риоя қилиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish9. Турар жой мавзеларидаги яшил майдонларнинг сиғимлари мазкур санитария қоидаларининг
2-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish12. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати ушбу санитария қоидаларининг
3-иловасида келтирилган.
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЎзбекистон ҳудудларида турар жой мавзеларини ривожлантиришнинг мақбул ва рухсат этилган зичлиги бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена
нормативларига (0101-25-сон СанҚваН)
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishТ/р | Майдончалар | Оилалар сонига қараб майдончаларнинг сиғимлари камида (м2/киши) | Майдончалардан яшаш биноларининг деразаларигача бўлган масофа, (м) |
катта оилалар (5 нафардан кўп) | ўрта оилалар (3-4 нафар) | кичик оилалар (1-2 нафар) |
1. | Тинч дам олиш учун майдончалар (гўдаклар, катталар ва қариялар учун бирлаштирилган дам олиш жойлари) | 0,25 | 0,20 | 0,14 | 5 — 10 |
2. | Болалар учун ўйин майдончалари (бир ёшдан уч ёшгача бўлган болалар учун) | 0,6 | 0,4 | 0,3 | 16 — 20 |
3. | Болалар учун шовқинли ўйин майдончалари (уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар учун) | 0,7 | 0,4 | 0,2 | 30 — 40 |
4. | Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш майдончалари (етти ёш ва ундан катта бўлган болалар учун) | 2,0 | 2,0 | 2,0 | 30 — 40 |
5. | Сув қурилмалари майдончалари (чайқаш ва чўмилиш ҳовузлари) | 0,4 — 0,6 | 0,2 — 0,5 | 0,2 — 0,5 | 15 — 40 |
6. | Хўжалик майдончалари: | | | | |
| оқликларни қуритиш учун | 0,1 | 0,1 | 0,1 | 5 — 10 |
| уй жиҳозларини тозалаш учун | 0,1 | 0,1 | 0,1 | 10 |
| автомобиллар тўхташи учун | 0,8 — 0,5 | 0,8 — 0,5 | 0,8 — 0,5 | 15 — 20 |
| чиқиндиларни тўплаш шохобчалари учун | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 20 |
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЎзбекистон ҳудудларида турар жой мавзеларини ривожлантиришнинг мақбул ва рухсат этилган зичлиги бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена
нормативларига (0101-25-сон СанҚваН)
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishТ/р | Умумий фойдаланиш учун яшил майдонлар | Иқлим шароитига қараб майдонлар сиғимлари (м2/киши) |
қулай (тоғ этакларидаги воҳалар) | чекланган (чўлдаги воҳалар) | ноқулай (чўллар) |
1. | Кичик даҳа боғи | 1 | - | - |
2. | Маҳалла марказлари ва турар жой бинолари гуруҳидаги боғлар | 1 — 1,5 | 1 — 1,5 | 1 |
3. | Асосий пиёдалар йўлларидаги хиёбонлар | 1 — 1,5 | 1 — 1,5 | 0-1 |
| Ҳаммаси | 3-4 | 2-3 | 1-2 |
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olishЎзбекистон ҳудудларида турар жой мавзеларини ривожлантиришнинг мақбул ва рухсат этилган зичлиги бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена
нормативларига (0101-25-сон СанҚваН)
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborish
Audioni tinglash
Hujjat elementidan havola olish
|
Н.С. Атабеков
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги
қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
|
|
О.П. Миршина
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси,
тиббиёт фанлари номзоди;
|
|
Р.Х. Жумабаева
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси етакчи мутахассиси.
|
|
Тақризчилар:
|
|
И.А. Усманов
|
Санитария-гигиена ва касб касалликлари
илмий-тадқиқот институтининг «Сув, тупроқ, атмосфера ҳавоси ва санитария
микробиология» лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари доктори;
|
|
Р.А. Атаниязова
|
Санитария, гигиена ва касбий касалликлар
илмий-тадқиқот институти, «Аҳоли пунктлари, турар-жой ва жамоат биноларини
режалаштириш гигиенаси» лабораторияси мудири, т.ф.д.
|