28.08.2025 йилдаги 545-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.08.2025 йилдаги 545-сон
Kuchga kirish sanasi
29.08.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида» 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ сув хўжалиги балансини тузиш ишларини йўлга қўйиш ҳамда Давлат сув кадастрини юритишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар ҳавзалари сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация тизимлари ҳавзалари сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини тузиш ва ундан фойдаланиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 апрелга қадар сув хўжалиги балансларини тузиш учун реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берувчи электрон платформанинг ишга туширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 28 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
545-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августдаги 545-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар ҳавзалари сув хўжалиги баланслари — дарё ҳавзасида кутилаётган ва чиқиб кетадиган сув миқдори, сув хўжалигининг жорий ҳолати ҳамда ҳавзадаги сувга бўлган умумий талаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация тизимлари ҳавзалари сув хўжалиги баланслари — ирригация тизими ҳавзасида кутилаётган ва чиқиб кетадиган сув миқдори, сув хўжалигининг жорий ҳолати ҳамда ҳавзадаги сувга бўлган умумий талаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги баланслари — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудида кутилаётган ва чиқиб кетадиган сув миқдори, ерости сув ресурсларининг мавжуд захираси, сув хўжалигининг жорий ҳолати ҳамда ҳудуддаги ишлатилиши режалаштирилган сув ресурслари миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ҳамда белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ерости сувли қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек, булоқлар ва бошқа объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурслари — фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши лозим бўлган сув объектлари сувлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувдан фойдаланиш — юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув хўжалиги объекти — сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида сув хўжалиги фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона сув хўжалиги баланси — мамлакат ҳудудига ерусти сув объектлари орқали кириб келадиган ва чиқиб кетадиган ҳамда республика ҳудудида ишлатилиши режалаштирилган сув ресурслари миқдори, тоғлардаги музликлар ва қор захиралари, шунингдек, сув омборларидаги, кўллардаги, сув ҳавзаларидаги, ерости сув ресурсларининг мавжуд захираси тўғрисида келгуси гидрологик йил (вегетация ва кузги-қишки давр) учун тайёрланган ҳамда умумлаштирилган маълумотлар мажмуи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сув хўжалиги баланслари қуйидаги мақсадларда фойдаланиш учун тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг танқис ёки ортиқча бўлиш ҳолатларининг олдини олиш, сувга бўлган талаб ва сув таъминоти ўртасидаги мувозанатни сақлаш, сув билан таъминланганлик даражаси юқори бўлган манбалардан сув танқис бўлган ҳудудларга йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувдан фойдаланишни жорий ва истиқболли режалаштириш ҳамда сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги, транспорт воситалари, саноат корхоналари ва иншоотлари, ишлаб чиқариш қувватларини тўғри жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш схемаларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув хавфсизлигини таъминлаш, сув тошқини, қурғоқчилик билан боғлиқ хавфларнинг ва сувнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уни бартараф қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий қилинадиган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг турлари ва суғориш усулларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сувни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сув хўжалиги баланслари қуйидаги турларга ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий минтақалар (кейинги ўринларда — ҳудудлар) сув хўжалиги баланслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги баланси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сув хўжалиги балансларини тузишда ҳудудлардаги барча сув ресурслари миқдори ва сувдан фойдаланувчиларнинг сувга бўлган талаби тўлиқ ҳисобга олиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сув хўжалиги баланси ушбу Низомга иловага мувофиқ схемада тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Сув хўжалиги балансини тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Сув хўжалиги балансининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар сув хўжалиги балансларини тузиш, уни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сув хўжалиги баланслари сув ресурсларининг мавжуд миқдори, сувга бўлган талаб, сув ресурслари тақсимоти, уларнинг тақчиллиги ёки ортиқча миқдорини кўрсатадиган жадвалларда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқилган жадваллар асосида тузилган графиклар махсус тушунтириш қисмлари бўлган йиғма ҳисобот кўринишида баён қилинади ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга электрон шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сув хўжалиги балансларини тузиш учун зарур гидрологик (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва ерости сувлари миқдори) ва метеорологик (ёғингарчилик, ҳаво ҳарорати, буғланиш ва намлик) маълумотлар ҳамда сувдан фойдаланувчиларнинг сувга бўлган талаби ваколатли орган билан келишилган шакллардаги жадвалларда ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар сув хўжалиги баланслари маълумотларини шакллантирувчи ташкилотлар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги — мамлакат ҳудудига қўшни давлатлардан кириб келадиган ва мамлакат ўз ҳудудида шаклланадиган сув ресурслари тўғрисида маълумотлар, шунингдек, кутиладиган ёғингарчиликлар миқдори ва ҳаво ҳарорати тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — мамлакат бўйича ҳудудлар кесимида ерости сувларининг мавжуд захираси, иқтисодиёт тармоқларининг ер остидан олинадиган сувга бўлган талаби тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги — сув ресурсларини бошқариш, тақсимлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар ва сув объектлари кесимида уларнинг сувга бўлган талаби тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Сув хўжалиги балансларини тузиш бўйича маълумотлар шакллари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги балансларини тузиш бўйича маълумотлар электрон онлайн шаклда юритилади ва уларнинг базаси шакллантириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сув хўжалиги балансларини ишлаб чиқишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча тоифадаги сувдан фойдаланувчиларнинг яқин келажак (1 йиллик ва/ёки 3 — 5 йиллик) учун сувга бўлган талаби аниқланади ҳамда сувдан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар, сув омборлари, ерости сувлари ва бошқа манбаларнинг жорий ҳажми, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланишда экологик мувозанатни сақлаш учун мақбул даражани ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларининг мавжуд миқдори баҳоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларининг мавжудлигига таъсир қилиши мумкин бўлган мавсумий ва сув объектларида мавсум давомида кузатиладиган сув оқими миқдорининг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув оқимининг мавсумий ва ҳудудий ўзгаришлари таҳлил қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшни мамлакатлар, вилоятлар ёки бошқа дарё ҳавзаларидан сув олиш эҳтиёжлари ва имкониятлари баҳоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларининг миқдори баҳоланади ҳамда сувга бўлган талаб ва унинг мавжуд миқдори ўзаро солиштирилади, натижалар жадвал кўринишида ифодаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоблар натижасида сув ресурсларининг етишмаслиги аниқланса, етишмаётган сув миқдорини қоплашнинг мумкин бўлган вариантлари ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар маълум бир ҳудудлар ёки фаслларда сув ресурсларининг ортиқча миқдори аниқланса, уларни йиғиб сақлаш ҳамда қайта тақсимлаш ёки сув етишмаётган бошқа ҳавза ва ҳудудларга йўналтириш имкониятлари баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Дарё ҳавзалари ёки айрим ҳудудлар бўйича тузилган сув хўжалиги баланслари маълумотлари асосида дарё ҳавзаси ёки тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда тегишли тадбирлар режалаштирилади. Жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларини бошқариш бўйича тегишли тавсиялар (сув танқислиги ва ортиқча сув бўлган ҳолатларни таҳлил қилиш асосида ундан оқилона фойдаланиш, инфратузилмани модернизация қилиш, тозалаш иншоотлари ишини яхшилаш ва оқова сувларни утилизация қилиш) ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларини муҳофаза қилиш тадбирлари (сув сифатини сақлаш ва яхшилаш, сув объектлари ифлосланишининг олдини олиш, табиий сув ҳавзаларини тиклаш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш) режалаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув балансини бузиши мумкин бўлган қурғоқчилик, сув тошқини ва бошқа табиий ҳодисаларга тайёргарликни ўз ичига олган фавқулодда ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади. Бунда сув ресурсларини тезкор тақсимлаш ва сув танқислигининг олдини олиш чоралари назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Дарёлар ва ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги балансларини тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Дарёлар ёки ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда магистраль тизимлардан фойдаланиш бошқармалари томонидан ўз ҳудудларида жойлашган дарё ёки ирригация тизимлари ҳавзалари бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари сўровларига асосан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тегишли ташкилотлар дарёлар ёки ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги балансларини тузиш учун зарур бўладиган маълумотларни келишилган шаклларда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Дарёлар ёки ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги балансларини тузишда ушбу объектларда кутилаётган сув миқдори, сувга бўлган талаб, сув хўжалигининг жорий ҳолати ҳамда сув ресурсларининг ҳавзадаги сувга бўлган талабини қаноатлантириш учун етарлилиги баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Дарёлар ёки ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган Ҳавза сув кенгаши (кейинги ўринларда — Ҳавза сув кенгаши) йиғилишида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлараро йирик дарёлар ёки ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган Республика сув кенгашида (кейинги ўринларда — Республика сув кенгаши) кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ҳудудларнинг сув хўжалиги балансларини тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳудудларнинг сув хўжалиги баланслари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудлар (туманлар ва шаҳарлар) бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари сўровига асосан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тегишли ташкилотлар ҳудудларнинг сув хўжалиги балансларини тузиш учун зарур бўладиган маълумотларни келишилган шакллар асосида тақдим қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳудудларнинг сув хўжалиги балансларини тузишда кутилаётган сув миқдори, сув омборларидаги ва ерости сув ресурсларининг мавжуд сув захираси, сувга бўлган талаб ва уни қаноатлантириш учун етарлилиги, шунингдек, яқин келажак (1 йиллик ва/ёки 3 — 5 йиллик) учун сув хўжалиги мажмуасини ривожлантириш имкониятлари баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳудудларнинг сув хўжалиги баланслари Ҳавза сув кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги баланси дарё ҳавзаларининг (вилоятлараро ва йирик ирригация тизимлари, шунингдек, каналлар ҳавзаларининг) ҳамда ҳудудларнинг сув хўжалиги баланслари асосида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини тузишда Орол денгизи ҳавзасидаги давлатлар билан давлатлараро келишувлар асосида белгиланган сув олиш лимитлари доирасида трансчегаравий сув объектларининг (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари ҳамда кичик дарё ва сойлар, уларнинг ирмоқлари ва каналларининг) сув ресурслари тўлиқ ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини тузиш учун зарур бўладиган гидрологик, метеорологик ва сувдан фойдаланувчиларнинг сувга бўлган талаби тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 1 октябрга қадар Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини ишлаб чиқишда ҳудудларнинг трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиладиган қисмларида ушбу ҳудудларнинг қўшни давлатлардан оладиган ва қўшни давлатларга етказиб берадиган сув миқдори, мамлакат ҳудудида жойлашган сув омборлари ёки суғориш тармоқларига қўшни давлатлардан олинадиган сув миқдори ҳисобга олинади ва таҳлил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини асосий дарё ҳавзалари (вилоятлараро ва йирик ирригация тизимлари, шунингдек, каналлар ҳавзалари) ҳамда ҳудудлар кесимида умумлаштиради ва ҳар йили 15 ноябрга қадар Республика сув кенгашига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика сув кенгашида Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги баланси лойиҳаси муҳокама қилинади ва ҳар йили 1 декабрга қадар тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Сув хўжалиги балансидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Сувдан фойдаланувчиларни сув ресурслари ва улардан фойдаланишга оид маълумотлар билан таъминлашда тезкорликни ошириш, шунингдек, уларнинг талабини ҳисобга олган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш даражасини ошириш учун сув хўжалиги баланслари бўйича ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади ҳамда мавжуд ахборот тизимларига интеграция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, яратиладиган маълумотлар базалари барча сув манбалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ерости сувлари бўйича маълумотлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда табиий сув ҳавзалари бўйича маълумотлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг тегишли ахборот тизимларига интеграция қилинади ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Сув хўжалиги балансларига оид маълумотлар ваколатли орган томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг сўровига асосан электрон шаклда, бепул тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Сувдан фойдаланиш шароитлари сезиларли даражада ўзгарганда (табиий офатлар, янги саноат объектларини ишга тушириш, фавқулодда сув танқислиги, қурғоқчилик ва бошқалар) тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда сув хўжалиги балансларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансини тузиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансини тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Дарёлар ва ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги балансларини тузиш

1-босқич

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тегишли ташкилотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари сўровларига асосан зарур маълумотларни тақдим қилади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

Дарёлар ёки ирригация тизимлари ҳавзаларининг каналларнинг сув хўжалиги балансларини тузишда ушбу объектларда кутилаётган сув миқдори, сувга бўлган талаб, сув хўжалигининг жорий ҳолати ҳамда сув ресурсларининг ҳавзадаги сувга бўлган талабини қаноатлантириш учун етарлилигини баҳолайди.

Ҳар йили 15 октябрга қадар

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

1. Дарёлар ёки ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ҳавза сув кенгашларига тақдим қилади.

2. Вилоятлараро йирик дарёлар ёки ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги балансини Республика сув кенгашига тақдим этади.

Ҳар йили 15 ноябрга қадар

4-босқич

Республика ва Ҳавза сув кенгашлари

Дарёлар ёки ирригация тизимлари (Вилоятлараро йирик дарёлар ёки ирригация тизимлари) ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари лойиҳасини муҳокама қилади ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

II. Ҳудудларнинг сув хўжалиги балансларини тузиш

1-босқич

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли ташкилотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари сўровларига асосан зарур маълумотларни тақдим қилади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

Ҳудудларнинг сув хўжалиги балансларини тузишда кутилаётган сув миқдори, сув омборларидаги ва ерости сув ресурсларининг мавжуд сув захираси, сувга бўлган талаб ва уни қаноатлантириш учун етарлилигини, шунингдек, яқин келажак (1 йиллик ва/ёки 3 — 5 йиллик) учун сув хўжалиги мажмуасини ривожлантириш имкониятларини баҳолайди.

Ҳар йили 15 октябрга қадар

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

Ҳудудларнинг сув хўжалиги баланси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ҳавза сув кенгашларига тақдим қилади.

Ҳар йили 15 ноябрга қадар

4-босқич

Ҳавза сув кенгашлари

Ҳудудларнинг сув хўжалиги баланслари лойиҳасини муҳокама қилади ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

III. Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини тузиш

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Экология вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Гидрометеорология хизмати агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини тузиш учун зарур бўладиган гидрологик ва метеорологик маълумотларни ҳамда сувдан фойдаланувчиларнинг сувга бўлган талабини Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

Ҳудудларнинг трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиладиган қисмларида ушбу ҳудудларнинг қўшни давлатлардан оладиган ва қўшни давлатларга етказиб берадиган сув миқдори, мамлакат ҳудудида жойлашган сув омборлари ёки суғориш тармоқларига қўшни давлатлардан олинадиган сув миқдорини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилади.

Ҳар йили 15 октябрга қадар

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини ишлаб чиқиш учун асосий дарё ҳавзалари (вилоятлараро ва йирик ирригация тизимлари ҳавзалари) ҳамда ҳудудлар кесимида олинган маълумотларни умумлаштиради ҳамда Республика сув кенгашига тақдим қилади.

Ҳар йили 15 ноябрга қадар

4-босқич

Республика сув кенгаши

Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги баланси лойиҳасини муҳокама қилади ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/545/0787-сон)