Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019 12.01.1998 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.01.1998 йилдаги 15-сон
Kuchga kirish sanasi
12.01.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИДОРАЛАРАРО ТУСДАГИ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ, БАЖАРИШ, ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 331-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида» 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сон Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилишнинг илова қилинаётган Тартиби тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ушбу Тартибни бажаришга қабул қилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 12 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 12 январдаги 15-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномалари ушбу шартномалар билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирувчи ҳамда бунинг учун зарур ҳуқуққа эга бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари номидан хорижий давлатларнинг тегишли давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари билан боғлиқ бўлган идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифлар ва уларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда қуйидаги тартибда киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий масалалар — Ташқи ишлар вазирлиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи савдо фаолият масалалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик, техникавий ёрдам кўрсатиш масалалари — Ташқи савдо вазирлиги билан, инвестиция соҳасидага ҳамкорлик масалалари бўйича — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта-молиявий ҳамкорлик масалалари — Молия вазирлиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ масалалари — Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона масалалари — Давлат божхона қўмитаси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини унинг ихтиёридан олиш ва ундан фойдаланиш, мулкчилик ҳуқуқини эътироф этиш ва мулкчилик муносабатларини тартибга солиш масалалари — Давлат мулки қўмитаси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техникавий ҳамкорлик, шунингдек ҳуқуқий муҳофаза ҳамда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш шартлари (ихтиролар, саноат намуналари, фойдали моделлар, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл схемалар топологияси, «ноу-хау») масалалари — Фан ва техника давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги билан;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаво транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари — «Дававианазорат» инспекцияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 506-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа ва телекоммуникациялар соҳасидаги масалалар — Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва дарё транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари — Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва «Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорацияси билан;
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 506-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва туристик фаолият соҳасидаги масалалар — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан;
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бадиий жамоалар, гуруҳлар, алоҳида ижрочиларнинг концерт фаолияти, шунингдек тасвирий, декоратив-амалий санъат асарларини республикадан четга чиқариш, тарих ва маданият ёдгорликларини чет элларда вақтинчалик намойиш қилиш масалалари — Маданият ишлари вазирлиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан;
(3-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш масалалари — Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаш, метрология, сертификатлаш ва маҳсулот сифатини бошқариш масалалари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклифда шартнома лойиҳаси бўлиши, уни тузишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиши, шунингдек, зарурат бўлганда, шартномани тузишнинг молиявий-иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари баҳоланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хабошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро шартномалар билан тартибга солиб бориладиган масалалар ваколатига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини имзолаш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари вазирликлар ва идоралар тўғрисидаги Низом билан белгиланган ваколатлар доирасида, махсус ваколатларсиз музокаралар олиб борадилар ва идоралараро шартномаларни имзолайдилар, Вазирлик ёки идора раҳбари музокаралар олиб бориш ва идоралараро шартномани имзолаш ваколатини ёзма шаклда ўз ўринбосарига беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини уларнинг тасдиқлангандан (қабул қилингандан) кейин кучга киришини назарда тутувчи тасдиқлаш (қабул қилиш) Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномалар ўзларининг номидан имзоланган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қарор ушбу Тартиб 5-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларига вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ сўзсиз риоя қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномалари билан тартибга солиб бориладиган масалалар ваколатига кирувчи Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари шартнома бўйича Ўзбекистон томони қабул қилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдилар, бундай шартномалардан келиб чиқадиган Ўзбекистон томонига тегишли ҳуқуқларининг амалга оширилишини ҳамда шартномаларнинг бошқа қатнашчилари томонидан улар мажбуриятларининг бажарилишини кузатиб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари идоралараро шартномалар бўйича мажбуриятларнинг қандай бажарилаётгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини ҳар йили камида бир марта хабардор қилиб турадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлар унинг бошқа қатнашчилари томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномалар ўзларининг номидан тузилган тегишли вазирликлари ва идоралари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ зарур чора-тадбирлар кўриш тўғрисида таклифлар тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикасининг рўйхатдан ўтказиш кераклиги эътироф этилган идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномалар ўзларининг номидан тузилган вазирликлари ва идоралари томонидан тегишли халқаро ташкилотларда, ушбу ташкилотларнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ, амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларининг амалда бўлишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномалар ўзларининг номидан тузилган вазирликлари ва идоралари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан, шунингдек, ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилган вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда ҳамда шартномани тузиш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Идоралараро тусдаги халқаро шартномаларнинг амалда бўлишини тўхтатиш, ушбу шартномалар қоидаларига мувофиқ, бошқа аҳдлашувчи томонлар билан маслаҳатлашувлар асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Идоралараро шартномаларнинг асл нусхалари тегишли вазирликлар ва идораларнинг архивларида сақланади, ушбу шартномаларнинг тасдиқланган нусхалари эса улар имзоланган (тасдиқланган нусхалари, расмий таржималари депозитарийдан олинган) кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва ушбу Тартибнинг 3-бандига биноан келишилган органларга жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган идоралараро тусдаги халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномаларни тузган вазирликлари ва идоралари қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда идора нашрларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро тусдаги халқаро шартномани имзолаш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг тақдимномаси бўйича ушбу шартнома белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.