21.08.2025 йилдаги ПҚ-262-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.08.2025 йилдаги ПҚ-262-сон
Kuchga kirish sanasi
23.08.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда футбол спорт турини янада ривожлантириш, унинг инфратузилмасини яхшилаш, мавжуд футбол майдонларидан самарали фойдаланиш, иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш ва уларни профессионал спортга йўналтириш ҳамда ушбу жараёнларни рақамлаштириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) хорижий давлатларда профессионал футбол билан шуғулланаётган ўзбекистонлик футболчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Рақамли технологияларни жорий этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қуйидаги имкониятларга эга «Миллий футбол электрон платформаси» ахборот тизимини (кейинги ўринда — ахборот тизими) яратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси талабларига мувофиқ стадионлардаги аудио ва видеотасвирларни бир нуқтага узатиш орқали футбол учрашувларида видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимини янада кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари ўқув машғулотларини онлайн назорат қилиш, футболчиларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ҳамда шаффоф селекция тизимини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) соҳада амалга ошириладиган лойиҳаларнинг концепциялари, техник-иқтисодий параметрлари ва бошқа лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ходим, тренер ва футболчилар давоматини юритиш, видеоконференцалоқа тизимини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари босқичма-босқич ахборот тизимига уланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ахборот тизими орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2026 йил 1 мартга қадар футбол академия ва мактаблари Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсни биометрик идентификация қилиш имкониятига эга планшетлар билан таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Миллий футбол марказида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази ташкил этилади ҳамда унинг фаолиятига тажрибали мураббийлардан иборат таҳлилчилар жалб этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун «VAR» маркази ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун «DATA футбол» маркази ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) 2026 йил 1 апрелга қадар футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда уларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил илова ишга туширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) 2026 йил 1 декабрга қадар ахборот тизими «Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформаси» ахборот тизимига интеграция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Футболчилар селекцияси ва футбол инфратузилмасини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ва маҳаллаларда иқтидорли ёш футболчиларни саралаш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Легионерлар клуби» фаолиятини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «Легионерлар клуби»га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассисларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) «Легионерлар клуби»га республикадаги футбол академия ва мактабларини бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Спорт вазирлигига давлат спорт таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкаларини кейинчалик нодавлат футбол таълим ташкилотлари ва футбол клубларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Легионерлар клуби» аъзоларига ажратишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллаларда футбол майдонларини барпо этиш бўйича «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) маҳаллалардаги бўш турган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уларнинг бир қисмида футбол майдони барпо этиш ва камида 10 йил мобайнида унинг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига харид қилинган бўш турган давлат мулки объекти (ер участкаси)нинг қолган қисмидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уч ой давомида сотилмаган тақдирда, уларнинг бошланғич баҳоси босқичма-босқич 10 фоиздан, лекин кўпи билан 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ва сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан савдоларга чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Футболни оммалаштириш ва иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор ижросини тўлақонли ва самарали амалга ошириш учун 2025 йилда Ўзбекистон футбол ассоциациясига Давлат бюджетидан қўшимча 15 миллиард сўм маблағ ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Спорт вазирлиги уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Б.Н. Курбанов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 21 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-262-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-262-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ва маҳаллаларда иқтидорли ёш футболчиларни саралаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Мактаблар футбол лигаси» янги форматда «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаси сифатида ҳар йили умумий ўрта таълим ташкилотларининг 1 — 4 ва 5 — 8-синфлари жамоалари ўртасида уч босқичда (туман (шаҳар) — вилоят — республика) ўтказиб бориш тартиби жорий қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳар йили бирламчи спорт жиҳозлари учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур спорт жиҳозлари ва анжомлари етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Маҳалла лигаси» ва «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаларида иштирок этувчи барча футболчилар тўғрисидаги маълумотлар «Миллий футбол электрон платформаси» ахборот тизимида юритиладиган электрон реестрга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур реестр Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юритилади ва мусобақаларда иштирок этувчи футболчилар тўғрисидаги маълумотлар тегишлича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Маҳалла лигаси» ва «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига 40 фоизгача ҳар ойлик устама тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: «Маҳалла лигаси» ва «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаларини ўтказиш тартиби тегишлича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-262-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Футболни оммалаштириш ва иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора- тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Футбол академиялари, футбол мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари футболчиларининг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилишда сунъий интеллектни қўллаш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Тажриба-синов лойиҳасининг лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

3. Тажриба-синов лойиҳасини синов тариқасида амалга ошириш ва натижаси бўйича ўрнатилган тартибда таклиф киритиш.

2026 йил ноябрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

2.

Футбол учрашувларида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланишни янада кенгайтириш.

1. Футбол учрашувларини марказлашган тарзда VAR тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун Миллий футбол маркази тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «VAR» марказини ташкил этиш.

2. Футбол майдонлари замонавий талабларга мувофиқ ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланганлигини ўрганиш.

3. Ўрганиш натижалари бўйича Суперлига, Пролига ва Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказиладиган стадионларни Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази билан боғлайдиган оптик толали алоқа линиялари (асосий ва захира) ва зарур қурилмалар билан таъминлаш.

2026 йил март

2025 йилда Ўзбекистон футбол ассоциациясига Давлат бюджетидан қўшимча ажратиладиган 15 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

3.

Миллий футбол маркази тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Рақамли футбол ситуацион марказини ва «DATA футбол» марказини ташкил этиш.

1. Рақамлаштириш ишларини онлайн кузатиш, мониторинг қилиш, статистик ва оператив маълумотларни назорат қилиш бўйича Рақамли футбол ситуацион марказини ташкил этиш.

2026 йил январь

2025 йилда Ўзбекистон футбол ассоциациясига Давлат бюджетидан қўшимча ажратиладиган 15 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

2. Халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда рақамлаштириш ишларини онлайн кузатиш, мониторинг қилиш, статистик ва оператив маълумотларни назорат қилиш касбий стандартлар ва малакани баҳолаш дастурларини ишлаб чиқиш.

2026 йил апрель

3. «Миллий футбол электрон платформаси» ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун «DATA футбол» марказини ташкил этиш.

4. «DATA футбол» марказининг техник инфратузилмаси ва маълумотларни узатиш тизимини яратиш.

5. Маълумотларни ягона базада йиғиш ва интеграция қилиш имкониятини яратиш.

2026 йил сентябрь

4.

Маҳаллалар ва таълим муассасаларида футбол мусобақаларини ўтказиб бориш тизимини такомиллаштириш.

1. «Маҳалла лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш тартибини тасдиқлаш.

2. «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаларини ўтказиб бориш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

-

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров)

3. «Мактаблар футбол лигаси» янги форматда «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаси сифатида умумий ўрта таълим ташкилотларининг 1 — 4 ва 5 — 8-синфлари жамоалари ўртасида уч босқичда (туман (шаҳар) — вилоят — республика) ўтказиб боришни йўлга қўйиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

4. «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларига зарур спорт жиҳозлари ва анжомлари етказиб беришни йўлга қўйиш.

доимий

Давлат бюджетидан бирламчи спорт жиҳозлари учун ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратиладиган маблағлари

5. «Маҳалла лигаси» ва «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига 40 фоизгача ҳар ойлик устама тўлаш тартибини тасдиқлаш.

2026 йил май

-

5.

Футбол ўйинларига чипталарни харид қилишда шахсларни идентификациялаш ва чипталарни замонавий технологиялар (QR-код) ёрдамида рўйхатга олиш тизимини жорий этиш.

1. Ахборот тизимининг техник ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва зарур ресурслар билан интеграция қилиш.

2026 йил февраль

6.

Футбол мусобақаларини ўтказишда оптик толали алоқа линиялари ва зарур тезликдаги VPN (Virtual Private Network) каналларини ташкил этиш.

1. Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) талабларига мувофиқ белгиланган тартибда шартнома асосида Миллий футбол маркази ҳамда республикадаги профессионал футбол клубларига тегишли стадионларда 150 Мб/с тезликдаги VPN (Virtual Private Network) каналларини (асосий ва захира) ташкил этиш.

2. Ўзбекистон футбол ассоциацияси мурожаатига асосан:

мазкур объектларда ўтказиладиган мусобақалар ва бошқа тадбирлардан бир кун аввал ҳамда мусобақа якунига қадар VPN каналлари уланиши;

футбол академиялари, футбол мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари стадионларида ўтказиладиган машғулотларни онлайн назорат қилишда республика миқёсида алоҳида тармоқ — VPN каналлари ташкил этилишини инобатга олиш.

2025 йил ноябрь

2025 йилда Ўзбекистон футбол ассоциациясига Давлат бюджетидан қўшимча ажратиладиган 15 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Суперлига, Пролига ва Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказиладиган стадионларни Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази билан боғлайдиган оптик толали алоқа линиялари (асосий ва захира) ва зарур қурилмалар билан таъминлаш.

2025 йил декабрь

4. Суперлига, Пролига ва Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказиладиган стадионлар учун VAR тизими ҳамда қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.

2026 йил март

Профессионал футбол клублари маблағлари

7.

Футбол стадионлари ва майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

1. Давлат мулкидаги футбол стадионлари ва майдонларини хатловдан ўтказиш.

2025 йил декабрь

-

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хатлов натижалари бўйича футбол стадионлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотларни «Миллий футбол электрон платформаси» ахборот тизимига киритиш.

3. Эгаси номаълум стадион ва футбол майдонларининг ер участкалари ва бино-иншоотларини хатловдан ўтказиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

2026 йил июль

4. Кадастр агентлигининг ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадион ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилиши ҳамда сотувга чиқарилиши тақиқланиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

доимий

8.

«Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури доирасида маҳаллаларда футбол инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Давлат мулки бўлган футбол майдонлари ва стадионлари бўлмаган маҳаллаларда бўш турган ер участкаларини хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов натижалари бўйича аукционга чиқариладиган давлат мулклари (ер участкалари) рўйхатини шакллантириш.

2025 йил ноябрь

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбоев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

3. «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури доирасида маҳаллаларда футбол майдонларини барпо этиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 07/25/262/0775-сон)