Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2012 06.01.1998 йилдаги 8-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.01.1998 йилдаги 8-сон
Kuchga kirish sanasi
06.01.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ МАШИНА ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРНИНГ ТЕХНИКАВИЙ ҲОЛАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ БОШ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардан, хусусий тадбиркорлардан, жисмоний шахслардан тракторларни, бошқа машиналарни техникавий кўрикдан ва рўйхатдан ҳамда механизаторларни аттестациядан ўтказиш учун «Давтехназорат» инспекциялари томонидан ундириладиган йиғимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1969 йил 16 апрелдаги 178-сон ва 1976 йил 19 январдаги 36-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 6 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 6 январдаги 8-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси («Бошдав-техназорат») томонидан тасарруфидаги органлар орқали амалга оширилади, унга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Давтехназорат» бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Давтехназорат»нинг туман ва шаҳар инспекциялари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давтехназорат» туман инспекцияларининг ходимлари сони белгиланган тартибда хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларда мавжуд бўлган ҳар 600—800 трактор, дон ўриш-йиғиш комбайни, пахта териш машинаси, маккажўхори ўриш-йиғиш комбайнлари ҳамда бошқа ўзи юрар шассилар ҳисобига бир нафар муҳандис-инспектор ҳисобидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Бошдавтехназорат», «Давтехназорат» бўлимлари, инспекцияларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида — айни вақтда давлат бош муҳандис-инспектори ҳисобланадиган «Бошдавтехназорат» бошлиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда — айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги айни вақтда давлат бош муҳандис-инспекторлари ҳисобланадиган бўлим бошлиқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар, шаҳарларда — туман, шаҳар инспекциялари бошлиқлари — туман, шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги давлат бош муҳандис-инспекторлари бошқарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Давтехназорат» бўлимлари бошлиқлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Бошдавтехназорат» билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар, «Давтехназорат»нинг туман ва шаҳар инспекциялари бошлиқлари «Давтехназорат»нинг вилоят бўлими билан келишилган ҳолда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Бошдавтехназорат» бевосита Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Бошдавтехназорат», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоят ҳокимликларининг «Давтехназорат» бўлимлари юридик шахс ҳисобланадилар, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда штампга, «Давтехназорат»нинг туман инспекциялари ўз номи ёзилган юмалоқ муҳрга эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Давтехназорат» органлари диагностика асбоблари, мосламалар ва жиҳозланганлик табелига мувофиқ номенклатура бўйича анжом билан жиҳозланган автомобиллар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш бўйича ишларни ўтказишда корхона ва ташкилотлар текширишлар вақтида «Давтехназорат» органларининг давлат муҳандис-инспекторларига зарур ёрдам кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Давтехназорат» органлари ишларни хўжаликларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг кенг фаолларига, шунингдек штатсиз муҳандис-инспекторларга таянган ҳолда, давлат органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Давтехназорат» органлари қуйидагилар бўйича давлат назоратини амалга оширадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунишидан қатъи назар, хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардаги тракторлар, комбайнлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари ҳамда технологик асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолати, шунингдек техникавий ишлатиш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларда, шунингдек «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг хўжаликлар билан шартномалар бўйича машина ва асбоб-ускуналарни таъмирловчи ҳамда уларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотларида, ихтисослашган таъмирлаш устахоналари, заводларида тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари, технологик ва чорвачилик асбоб-ускуналарини («Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси назоратидаги асбоб-ускуналардан ташқари) таъмирлаш ҳамда уларга техника хизмати кўрсатиш сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларга сотилган ёки шартномалар бўйича улар учун таъмирланган тракторлар, автомобиллар, комбайнлар ҳамда бошқа машина ва асбоб-ускуналардаги кафолатли муддат мобайнида аниқланган камчиликларни бартараф этишнинг тасдиқланган тартибига; хусусий тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги техникасини рўйхатдан ўтказиш, техникавий ишлатиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Давтехназорат» органлари ўзларига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларда таъмирлаш устахоналарининг ҳамда қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарини таъмирлашга, уларга техника хизмати кўрсатишга мўлжалланган бошқа турғун ва кўчма объектларнинг ҳолатини, шунингдек уларнинг зарур технологик асбоб-ускуналар, ўлчаш асбоблари, анжомлар ва мосламалар билан таъминланганлигини текширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарининг, шу жумладан чорвачилик машиналари ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини, уларни техникавий ишлатиш, уларга техника хизмати кўрсатиш, уларни таъмирлаш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига, шунингдек кафолат муддати мобайнида машина ва асбоб-ускуналарда аниқланган камчиликларни бартараф қилишнинг тасдиқланган қоидасига риоя этилишини текширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) машина ва асбоб-ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг сақланиш ҳолатини текширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) юқори органларга, идораларга ва шу кабиларга улар томонидан қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарининг техникавий тайёрлигини ошириш, техникавий ишлатилишини ва таъмирланишини яхшилаш масалалари бўйича ташкилий-техникавий тадбирлар режаларини, йўриқномалар, тавсияномалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда таклифлар тайёрлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қишлоқ хўжалиги техникаси, машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ишлатиш, сақлаш, таъмирлаш ва техника хизмати кўрсатишни ташкил этишдаги илғор тажрибани ёйишга кўмаклашадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) бўйсунишига кўра «Давтехназорат» органлари иши тўғрисида ахборотлар тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Давтехназорат» органларининг давлат муҳандис-инспекторлари қишлоқ хўжалиги техникаси, машина ва асбоб-ускуналарини текширишни текширилаётган хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлар, ихтисослаштирилган таъмирлаш устахоналари, таъмирлаш заводлари, савдо базалари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ишлатиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, уларга техника хизмати кўрсатиш қоидалари бузилишларини текширишда камчиликлар аниқланган барча ҳолларда «Давтехназорат» давлат муҳандис-инспекторлари аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида буйруқ ёзишга мажбурдирлар, бирон-бир моддий зарар етказилган ҳолларда эса далолатнома ҳам тузилади ва айбдор шахслардан амалдаги қонунчиликка мувофиқ зарар суммаси белгиланган тартибда ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Давтехназорат» туман, шаҳар инспекциялари зиммасига булардан ташқари қуйидагилар ҳам юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) идоравий бўйсунишидан қатъи назар, хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек фермерларга, кооперативларга, шахсий қишлоқ хўжалиги техникасига эга бўлган фуқароларга тракторлар, ўзиюрар шасси ва трактор тиркамалари учун, уларни рўйхатдан ўтказиб, белгиланган тартибда ягона номер белгилари, техпаспортлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлардан, хусусий тадбиркорлардан, жисмоний шахслардан тракторларни, бошқа машиналарни техникавий кўрикдан ва рўйхатдан ҳамда механизаторларни аттестациядан ўтказганлик учун йиғимлар ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тракторчи-машинистларни аттестациядан ўтказиш бўйича туман малака белгилаш комиссиялари ишига ва уларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар беришга раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг, хусусий тадбиркорларнинг, жисмоний шахсларнинг улар учун сотилган ёки таъмирланган қишлоқ хўжалиги техникаси сифатининг зарур даражадалиги масаласига доир эътирозларини кўриб чиқиш бўйича комиссияларда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Туман давлат бош муҳандис-инспектори хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардаги қишлоқ хўжалиги ва ер қазиш техникасини кўрикдан ўтказиш ҳамда амортизация муддатлари ўтгунгача ҳалокатлар ёки табиий офатлар оқибатида яроқсиз ҳолга келган техника ва асбоб-ускуналарнинг ишлатишга яроқсизлиги ва уларни тиклаб бўлмаслиги ҳақида хулосалар бериш зиммасига юкланадиган комиссияга бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Давтехназорат» органларининг давлат муҳандис-инспекторлари зиммаларига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари, асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини кўрикдан ўтказиш ҳамда уларни техникавий ишлатиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, уларга техника хизмати кўрсатиш ва таъмирлаш қоидаларига риоя этилишини, шунингдек уларнинг таъмирлаш сифатини текшириш учун хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлар, ихтисослаштирилган таъмирлаш устахоналари, таъмирлаш заводлари, таъмирлаш-ишлаб чиқариш, қайта ишлаш корхоналари, савдо базаларининг ишлаб чиқариш объектларига, шу жумладан янги ва таъмирланган қишлоқ хўжалиги техникаси, таъмирлаш фонди ҳамда эҳтиёт қисмлар сақланадиган майдончаларга кириш ва тегишли қишлоқ хўжалиги машиналари, асбоб-ускуналарини кўрикдан ўтказишга кўрсатишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг, шунингдек ушбу хўжаликлар билан шартномалар бўйича тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарини таъмирловчи ҳамда уларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотлар ва корхоналарнинг мансабдор шахсларидан «Давтехназорат» органлари ваколатига киритилган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари, асбоб-ускуналаридан, шу жумладан чорвачиликдагилардан фойдаланиш қоидалари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини таъмирлаш ҳамда техника хизмати кўрсатиш ташкилотлари ва корхоналари раҳбарлари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳолати техника хизмати кўрсатишни, таъмирлашни талаб қиладиган ёки ишлаш хавфсизлигини таъминламайдиган тракторлар, комбайнларни ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарини ишлатишни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналаридан жинояткорона эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, уларни сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, уларга техника хизмати кўрсатиш фактлари тўғрисидаги материалларни, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун, ҳокимликларга, қишлоқ хўжалиги органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарининг зарур техникавий ҳолатда бўлишини таъминлашда, уларни техникавий ишлатишни яхшилашда, қишлоқ хўжалигида нефть маҳсулотларини сақлашда ва тежам билан сарфлашда намуна кўрсатган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида хўжаликлар ва уларнинг юқори органлари раҳбарларига таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Бошдавтехназорат» мансабдор шахслари қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ишлатиш қоидаларини қўпол равишда бузганлик ҳамда бошқа қоида бузишлар учун айбдор шахсларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 112 ва 139-моддаларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Давтехназорат» хизмати муҳандис-инспекторлари ўз зиммаларига юкланган вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 6 январдаги 8-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардан, хусусий тадбиркорлардан, жисмоний шахслардан тракторларни, бошқа машиналарни техникавий кўрикдан ва рўйхатдан ҳамда механизаторларни аттестациядан ўтказиш учун «Давтехназорат» инспекциялари томонидан ундириладиган йиғимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


‎Т/р‎


‎Йиғимлар тури‎

Энг кам ойлик иш ҳақи
‎миқдорига нисбатан
‎коэффициент‎

1.‎

Ҳар йилги техникавий кўрик учун:
‎— тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари
‎— трактор тиркамаси‎


‎0,08

‎0,04‎

2.‎

Номер белгиси берганлик учун:
— тракторга, ўзиюрар шассига, мелиоратив йўл-қурилиш машинасига
‎— трактор тиркамасига‎‎


‎0,9‎

‎0,9

3.‎

Техник паспорт берганлик учун:
‎— тракторга, ўзиюрар шассига, мелиоратив йўл-қурилиш машинасига
‎— трактор тиркамасига‎‎


‎0,17

‎0,17‎

4.‎

Талон берганлик учун:
‎— тракторга, ўзиюрар шассига, мелиоратив йўл-қурилиш машинасига
‎— трактор тиркамасига‎‎


‎0,08

‎0,08‎

‎Эслатма:‎ йўқолганининг ўрнига номер белгиси, техник паспорт ва техталон бериш учун кўрсатилган сумма 5 баравар миқдорда ундирилади.

5.‎

Трактор, ўзиюрар шасси, комбайн ёки бошқа қишлоқ хўжалиги машинасини бошқариш учун имтиҳонлар қабул қилиш ва гувоҳнома бериш учун:
‎— йўлда ҳаракатланиш қоидаси
‎— техникавий ишлатиш қоидаси
‎— ҳайдаш малакасини текшириш учун
‎— ҳар бир такрорий имтиҳон учун
‎— машинани бошқариш гувоҳномаси бериш учун
‎— огоҳлантириш талони бериш учун‎




‎0,04
‎0,04
‎0,04
‎0,08
‎0,17
‎0,08‎

Эслатма:‎ йўқолганининг ўрнига машинани бошқариш гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони бериш учун кўрсатилган сумма 5 баравар миқдорда ундирилади.

6.‎

Ҳисобдан чиқариш учун:
‎— трактор, ўзиюрар шасси учун
— трактор тиркамаси учун‎‎


‎0,08
‎0,08‎

7.‎

Олди-сотди шартномаси, бартер ва инъом этиш асосида трактор, ўзиюрар шасси ва трактор тиркамасини қайта рўйхатдан ўтказиш‎


‎0,08‎

8.‎

Номер белгиси, эгасининг яшаш жойи кабилар ўзгарганда техпаспортга ёзиб қўйиш учун:
‎— трактор, ўзиюрар шасси учун
‎— трактор тиркамаси учун‎



‎0,17
‎0,08‎