08.08.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3658
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 08.08.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3658
Kuchga kirish sanasi
09.08.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 8 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3658]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 10 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14/10-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/10-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3254, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3254/1045-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом тижорат банкларида, шу жумладан микромолия банкларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) корпоратив бошқарувни ташкил этиш асосларини белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 11 июндаги 13/8-сон қарори (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3269/1113-сон) билан тасдиқланган Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартларини белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 16 апрелдаги 3/2-сон қарори (рўйхат рақами 3302, 2021 йил 7 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021-й., 10/21/3302/0486-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом тижорат банкларида, шу жумладан микромолия банкларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган талабларни белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/3-сон қарори (рўйхат рақами 3337, 2021 йил 27 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2021 й., 10/21/3337/1103-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) томонидан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек банкларнинг молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талабларни белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 августдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 3391, 2022 йил 4 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 10/22/3391/0892-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошиси «банклар,» деган сўздан кейин «микромолия банклари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/11-сон қарори (рўйхат рақами 3427, 2023 йил 18 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2023 й., 10/23/3427/0218-сон) билан тасдиқланган Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талабларни белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 31 мартдаги 8/9-сон қарори (рўйхат рақами 3432, 2023 йил 8 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 10/23/3432/0266-сон) билан тасдиқланган Банк ва банклар гуруҳида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу Низом тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва банклар гуруҳида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш ҳамда аудиторларнинг реестрини юритиш тартибини белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 23 августдаги 27/4-сон қарори (рўйхат рақами 3460, 2023 йил 29 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2023 й., 10/23/3460/0742-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) томонидан кредитлар ва микроқарзлар (бундан буён матнда кредитлар деб юритилади), омонатлар (депозитлар), қарз маблағлари, қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар, шунингдек бошқа молиявий воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаш тартибини белгилайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3658/0713-сон)