04.08.2025 йилдаги ПФ-126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 04.08.2025 йилдаги ПФ-126-сон
Kuchga kirish sanasi
08.08.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик соҳасини такомиллаштириш, бандлик органларини иш берувчиларнинг ҳамкорига айлантириш, иш берувчиларга тўсиқ бўлаётган жавобгарлик чораларини бекор қилиш, халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий йўналиш ва мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар меҳнат муносабатлари ва касбга ўқитиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларнинг самарали, адолатли ва ўзаро манфаатли тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) касбга ўқитиш билан бир қаторда малака ошириш тизимини, шу жумладан, хусусий сектор иштирокида жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) иш берувчиларнинг эҳтиёжига мувофиқ уларни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) инсон ресурсларини бошқариш ва меҳнат муҳофазаси соҳасини ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бандлик органлари ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) хўжалик юритувчи субъектлар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираларини шакллантиради. Бунда мажбурий захиралаш:
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ходимлар умумий сонининг уч фоизидан ошмаслиги зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳамда одам савдосидан жабрланган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираларини шакллантиради. Бунда мажбурий захиралаш:
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ходимлар умумий сонининг етти фоизидан ошмаслиги зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ходимлари сони 20 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) бандлик органлари захирадаги иш ўринларига йўлланмаларни ташкилотларнинг рўйхатдаги навбати бўйича беради. Йўлланмаларни беришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш манзилига яқинлиги ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган ходимларнинг амалдаги сони инобатга олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ходимлари сони 50 кишигача бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳам микрофирмалар тоифасига киритилган иш берувчилар учун Меҳнат кодексининг 29-бобида белгиланган ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ишсизлик нафақаси сўнгги беш йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг улар олти ой ичида мурожаат қилганда, уларнинг охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) биринчи ойда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда, иккинчи ва учинчи ойларда эса ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўловлар амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) ишсизлик нафақасини олувчи шахс бандлик органлари томонидан юборилган ёки эълон қилинган бўш иш ўринларига суҳбатга бормаган ёки таклиф этилган мақбул ишдан бош тортган тақдирда, нафақа тўлови кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Меҳнат муносабатларини «бандлик органлари — иш берувчиларнинг ҳамкори» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил 1 январга қадар дастлаб Тошкент шаҳрида ҳамда келгусида республиканинг барча ҳудудларида иш берувчиларга амалий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни топиб беришда бандлик органлари томонидан кўмаклашиш тизими жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида (кейинги ўринларда — ЯММТ):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ходимлари сони 50 нафаргача бўлган хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга ЯММТда биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни расмийлаштиришга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ташкилот тугатилганлиги ёки фаолият юритмаётганлиги сабабли иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш имкони бўлмаганда, «Ягона миллий меҳнат тизими» дирекциясига фуқаронинг мурожаатига асосан меҳнат муносабатлари ҳақиқатда тугаганлиги тўғрисидаги қайдларни ЯММТга киритиш ваколати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар ҳақида ваколатли органни олдиндан хабардор қилиш тартиби бекор қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) «Хавфни таҳлил этиш» тизимининг таҳлил натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартиби давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувларга татбиқ этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2026 йил 1 январдан бошлаб ЯММТ орқали қайд этилган меҳнат қонунчилиги бузилишини иш берувчи иштирокисиз кўриб чиқиш ва қонунбузилиши ҳолатлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизими жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Касбга ўқитиш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касб-ҳунарга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли (видеодарсликлар, касбга ўқитиш ва малака ошириш) тизимга ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) касб-ҳунарга ўқитиш назарий ва амалий тарзда амалга оширилади. Бунда назарий босқичдан муваффақиятли ўтган тингловчилар (тест имтиҳонлари якунлари билан) амалий ўқув босқичига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил 1 февралга қадар ўқув дастурларининг назарий қисми асосида видеодарсликлар тайёрланиши ва бепул фойдаланиш учун интернет тармоғига жойлаштирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ўқув ва имтиҳон жараёнини назорат қилиш тизимини ва иш берувчиларга тингловчиларнинг имтиҳондан ўтиш жараёнини онлайн кузатиш имкониятини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) видеодарсликлар, қисқа метражли видеороликлар яратиш ҳамда ўқув ва имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиб бориш тизимини жорий этишда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларидан фойдалансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб малакасини ошириш ва касбга қайта тайёрланиш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун «касб ваучери» бериш тартиби жорий этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «касб ваучери» ссуда сифатида берилади. Шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг олинган ссудани икки йил давомида Жамғармага (ногиронлиги бўлган шахслар ва Ижтимоий реестрдаги оилалар аъзолари бундан мустасно) қайтаради;
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати уч ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзоларига ва яшаш манзилидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётган шахсларга касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида стипендия тўланади. Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида ўқувчиларга стипендия тайинланмайди.
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) икки ой муддатда ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви ва имкониятларидан келиб чиқиб, камида биттадан касбий кўникмалар марказини муайян касбни ўргатишга ихтисослаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини аниқ муддатлар ва амалга ошириш механизмларини назарда тутган ҳолда тасдиқласин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ихтисослашган касбий кўникмалар марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда ва йирик иш берувчиларни кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб қилган ҳолда ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) марказларда мутахассислар чуқурлаштирилган ҳолда тайёрланади, маҳорат дарслари ўтказилади, касблар бўйича малака оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) марказларни ташкил этиш ва молиялаштириш хусусий сектор, Жамғарма, халқаро ташкилотларнинг грант ва қарз маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2026 йил 1 июлга қадар хусусий сектор билан биргаликда халқаро миқёсда тан олинган малакани баҳолаш марказларини ташкил этсин. Бунда дастлабки босқичда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида касбий стандартлар ва малакани баҳолаш воситаларини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Олмазор тумани касбий кўникмалар маркази биносининг бир қисмида Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш марказини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш марказида тегишли мутахассислик бўйича ўрта муддатли ўқув курсларини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 4 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-126-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаш-тириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш

1.

Иш берувчиларга амалий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни топиб беришда меҳнат органлари томонидан кўмаклашиш тизимини жорий этиш

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖда тўғридан-тўғри шартнома асосида рекрутинг ташкилотини ёки рекрутерларни ёллаш орқали малакали мутахассислардан иборат лойиҳа гуруҳини ташкил этиш.

2025 йил август

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Лойиҳа гуруҳи:

Тошкент шаҳридаги иш берувчиларнинг талабини аниқлаш орқали бўш (вакант) иш ўринлари базасини шакллантириб, махсус платформага жойлаштиради;

махсус платформа фаолияти тўғрисида маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритади;

талабгорлардан улар тўғрисидаги маълумотларни махсус платформа орқали олади;

иш қидирувчилар орасидан амалий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни танлаб олади;

иш берувчиларга малакаси тўғри келадиган мутахассисларнинг резюмеларини юборади;

талабгорлар билан суҳбат ўтказиб, иш берувчиларга мақбул келадиган мутахассисларни танлаб олишда кўмаклашади;

иш берувчининг талабидан келиб чиқиб, вазирликка касбга ўқитиш йўналишлари бўйича таклиф киритади.

Доимий

3. Лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш.

2026 йилдан бошлаб

2.

Иш ўринларини захиралаш тизимини такомиллаштириш

1. Иш ўринларини захиралаш тизимини ходимлар сони 100 нафардан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этиш (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно).

Бунда мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони умумий ходимлар сонининг уч фоизидан ошмаслиги зарур.

2026 йилдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. Бюджет ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар учун захиралашнинг амалдаги тизимини сақлаб қолган ҳолда захираланадиган иш ўринларини ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ва одам савдосидан жабрланган шахсларгагина татбиқ этиш.

Бунда ходимлар сони 20 нафардан ортиқ бўлганда ташкилотларда мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони умумий ходимлар сонининг етти фоизидан ошмаслиги зарур.

3. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари захира иш ўрни яратадиган иш берувчилар рўйхатини шакллантириб, туман (шаҳар) ҳокимликларига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

4. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарори билан иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

5. Ташкилотлар томонидан иш ўринларини захирага қўйиш.

2026 йилдан бошлаб

3.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятини ислоҳ қилиш ҳамда иш берувчиларнинг фаолиятини ривожлантириш

1. Меҳнат бозорини прогнозлаш, мавжуд маълумотларни таҳлил қилишни йўлга қўйиш, бандлик ва касбий таълимни ривожлантиришда йўналишларни белгилаш учун «катта тўртлик» (Deloitte, PwC, EY, KPMG) ташкилотларидан бирини шартнома асосида жалб этиш.

2026 йил якунига қадар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятини ислоҳ қилиш ҳамда иш берувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш учун халқаро ва миллий экспертларни (компанияларни) тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиш ҳамда улар томонидан амалга ошириладиган хизматларни мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖда лойиҳа гуруҳини ташкил этиш.

Лойиҳа гуруҳи халқаро ва миллий экспертларнинг (компанияларнинг):

фаолиятини ва уни бажариш муддатларини, ресурсларини қамраб олган иш режа асосида мувофиқлаштириш ишларини ташкил этади;

фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган инсон ресурслари, асбоб-ускуналар ва материалларни тақсимлайди;

доимий равишда кузатади, графикдан оғишларни аниқлайди ва зарур бўлганда тузатишлар киритади;

барча амалга ошираётган ишларининг натижалари ва юзага келадиган муаммолар ҳақида вазирликка мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.

2025 — 2027 йилларда

II. Касбга ўқитиш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш

4.

Касб-ҳунарга ўқитишни босқичма-босқич уч босқичли (видеодарсликлар, касбга ўқитиш ҳамда малака ошириш) тизимга ўтказиш

1. «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ таркибида видеодарсликлар ва ўқитишнинг назарий қисмини ташкил этиш бўйича лойиҳа гуруҳи тузилади ҳамда унга қуйидаги вазифалар юкланади:

2025 йил август

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

бепул видеодарсликлар, қисқа метражли видеороликлар яратиш ва касб-ҳунарга ўқитишнинг назарий қисмини яратиш режасини вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

видеодарсликлар ва касб-ҳунарга ўқитишнинг назарий қисмини яратиш жараёнига шартнома асосида хусусий секторни жалб этиш;

видеодарсликларни оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида халқ орасида машҳур, ўз соҳасининг етук мутахассисларини шартномавий асосда жалб этиш;

видеодарсликлар ва касб-ҳунарга ўқитишнинг назарий қисмини тасвирга олиш учун махсус студия ташкил этиш ва зарур ускуналарни харид қилиш.

2025 йил август

2. Ўқув дастурларини йўналишлар бўйича босқичма-босқич назарий ва амалий қисмларига ажратиш ва зарур ҳолларда экспертларни жалб қилиш.

2025 — 2027 йилларда

3. Хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда касбий кўникмалар марказларида замонавий назорат тизими (прокторинг)ни жорий қилиш орқали назарий босқичнинг имтиҳон жараёнини ташкил этиш.

2026 йил февраль

4. Назарий босқични муваффақиятли ўзлаштирган ишсиз ва иш қидираётган тингловчилар учун ваучер олиш ва ўқув муассасасини мустақил танлаш имкониятини яратиш.

2026 йил февраль

5. Стипендия тайинлаш, ўқув ва имтиҳон жараёнини назорат қилиш бўйича дастурий таъминотларни такомиллаштириш.

2025 йил якунига қадар

6. Касб-ҳунарга ўқитишга жалб этишни кенгайтириш мақсадида йирик иш берувчилар ва ассоциациялар билан ҳамкорликда профессионал таълимнинг афзалликлари ҳақида видеороликлар ишлаб чиқиш.

2025 — 2027 йилларда

7. Касб-ҳунарга тегишли, шу жумладан, стипендия тайинлаш ва тўлаш, имтиҳон ўтказишни кузатиш имкониятини берувчи дастурий таъминотни яратиш, ишга тушириш ва сақлаш юзасидан ЯММТ дирекцияси билан шартнома тузиш.

2025 йил якунига қадар

8. Касб-ҳунарни уч босқичли ўқитиш тизимига (видеодарсликлар, касбга ўқитиш ҳамда малакани ошириш) ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни, шу жумладан, тизимни тарғибот қилиш, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, жамоатчилик фикрини ўрганишни вазирлик ва «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ўртасида тузиладиган шартномага асосан амалга ошириш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили

5.

«Касб ваучери» асосида ўқитиш тўловларини ссуда шаклига ўтказиш

1. «Касб ваучери» асосида ўқитиш учун фоизсиз ссуда ажратилаётганлиги ва унинг афзалликларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар ва камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзоларига «Касб ваучери» тўловларининг қайтарилмаслик шартида амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш.

2025 йил октябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Талабгорлар «Касб ваучери»ни олганда ссудани қайтариш ёки ишга жойлашгандан сўнг, унинг банк картасидан маблағларни 24 ой давомида автоматик равишда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ўтказилиши юзасидан розилигини тақдим этувчи ҳужжатни расмийлаштириш.

2025 йил ноябрь

3. Таълим муассасалари «касб ваучери» тизими орқали фуқароларни ўқитишлари учун вазирликнинг электрон реестри рўйхатидан ўтишларини талаб этиш. Бунда ўқув жараёнини CRM тизими орқали ҳамда ўқувчиларнинг мониторинги (давомати)ни FACE-ID тизими орқали амалга ошириш.

4. «Касб ваучери»ни ҳисобга олиш ва маблағларни қайтариш тартиби бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2025 йил якунига қадар

5. ЯММТ дирекцияси билан «касб ваучери»ни жорий этиш ва ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминотни яратиш, ишга тушириш ва сақлаш юзасидан шартнома тузиш.

2025 йил август

6.

Касб ва хорижий тилларга ўқитишда ваучер тизимини тўлиқ жорий этиш

1. Ваучер тизимини Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти тажрибасидан келиб чиқиб, республика миқёсида кенг жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш.

2025 йил сентябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Касбий кўникмалар марказларида ваучер тизимини жорий этишни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.

3. Ваучер тизими асосида ўқитишга ўтган касбий кўникмалар марказларини сақлаш харажатларини қоплаш имкони бўлмаганда, уларни молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Бунда касбий кўникмалар минтақавий марказларининг ҳам ваучер тизимида иштирок этиш ҳуқуқи бўлиб, амалдаги молиялаштириш механизми сақлаб қолинади.

2025 йил ноябрь

4. ЯММТ дирекцияси билан ваучер тизимини республика миқёсида тўлиқ жорий этиш ва ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминотни такомиллаштириш ва сақлаш юзасидан шартнома тузиш.

2025 йил август

7.

Стипендия тўловларини такомиллаштириш

1. Муддати уч ойдан ортиқ давом этадиган касб-ҳунар курсларида таълим олаётган ногиронлиги бўлган шахслар, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари, шунингдек, бошқа ҳудуддан қатнаб таълим оладиган шахсларга стипендия тўлаш. Бунда бошқа ҳудуддан қатнаб таълим оладиган шахслар деганда қуйидагилар назарда тутилади:

таълим олаётган ҳудудга бошқа маъмурий ҳудуддан қатнайдиган шахслар;

таълим олаётган ҳудудда ётоқхона ёки бошқа турар жойларда яшаб, курсларда таҳсил оладиган шахслар.

Фармон қабул қилинган кундан

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида стипендия тўлаш. Бунда ишсизлик нафақаси олувчи ўқувчиларга стипендия тайинланмайди ва ишсизлик нафақаси тўланиши тўхтатилмайди.

3. Фармон эълон қилингунга қадар тайинланган стипендияларни муддати тугагунга қадар тўлаш.

8.

Касбий кўникмалар марказини муайян касбга ихтисослаштириш

1. Ҳудудлар ихтисослашуви ва имкониятларининг таҳлили асосида камида биттадан касбий кўникмалар марказини муайян касбга ихтисослаштириш чора-тадбирларини тасдиқлаш.

Уч ой муддатда

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, халқаро ташкилотларнинг грант ва қарз маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Вазирлик хусусий сектор билан ҳамкорликда ҳамда йирик иш берувчиларни кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб қилган ҳолда ихтисослашувни ташкил қилиш.

2025 — 2027 йилларда

3. Вазирлик касбий кўникмалар марказларида мутахассисларни чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш, маҳорат дарслари ўтказиш, касблар бўйича малака оширишни ҳамда ушбу касблар бўйича хусусий сектор билан ҳамкорликда малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш.

9.

Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича халқаро ва миллий сертификатлаш тизимини ташкил этиш

1. Олмазор тумани Касбий кўникмалар маркази биносида Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш марказини ташкил этиш.

2026 йил август

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва давлат корхоналари

2. Халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш (CIPDнинг расмий вакили сифатида PwC билан) ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида касбий стандартлар ва малакани баҳолаш дастурларини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

3. Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш юзасидан касбий стандартлар, ўқитиш дастурлари ва сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича PwC билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш.

2025 йил сентябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

4. Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида касбий стандартлар ва малакани баҳолаш дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида энг мақбул таклифни танлаб олиш асосида компанияларни (мустақил экспертлар) жалб этиш ёки ушбу стандартлар ва дастурларни ишлаб чиқишга хусусий секторни бевосита жалб қилиш.

2025-2026 йилларда

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

5. Халқаро миқёсда тан олинган сертификатлаш тизими бўйича ўқитишни PwC билан биргаликда ташкил қилиш.

2025 йил октябрь

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

Бунда вазирлик томонидан камида 200 нафар CIPD сертификатини олиши талаб этиладиган мутахассислар бўйича вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва давлат корхоналари тақсимотини тасдиқлаш.

Вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва давлат корхоналарининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш тузилма раҳбарларини режа бўйича ўқитишни таъминлаш.

2025-2026 йилларда

6. Хусусий сектордан ҳамкор танлаш орқали инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича малакани баҳолаш марказини ташкил этиш.

2025-2026 йилларда

-

7. Олмазор тумани Касбий кўникмалар маркази биносини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг ишсизлик бўйича нафақалар, ишсизларга компенсациялар, стипендиялар, моддий ёрдам ва бошқа тўловларни тўлаш учун режалаштирилган маблағлари ҳисобидан жамғарманинг йиллик режасига ўзгартиришлар киритган ҳолда реконструкция ишларини амалга ошириш.

2026 йил май ойига қадар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

10.

Касбий кўникмалар марказлари ишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш марказини ташкил қилиш

Касбий кўникмалар марказларидаги маркетолог штатларини мақбуллаштирган ҳолда Республика касбий кўникмалар марказидаги 10 та штатдан иборат бошқарманинг штатлари сонини 5 тага ошириб қайта ташкил этиш.

Бунда Республика касбий кўникмалар маркази раҳбари ҳамда касбий кўникмалар марказларини мувофиқлаштираётган бошқарма (15 штат):

барча касбий кўникмалар марказлари ва ўқув дастурларини мувофиқлаштиради;

касб-ҳунарга ўқитишни уч босқичли тизимга ўтиш графиги бўйича вазифаларнинг бажарилиши мониторингини юритади;

айрим касбий кўникмалар марказларининг ихтисослашувига кўмаклашади;

ваучер билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан сақланмайди ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда вазирлик ходимларига қўлланиладиган кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициенти татбиқ этилади ҳамда фаолияти билан боғлиқ хизмат сафарларига маблағлар ажратилади.

2025 йил октябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

III. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари самарадорлигини ошириш

11.

Меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни соддалаштириш

Меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни соддалаштириш мақсадида Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш:

а) ёзма шаклда расмийлаштириладиган ҳужжатлар электрон рақамли имзо ёки биометрик идентификация қилиш (Face-ID) тизими орқали тасдиқланганда, қоғоз шаклидаги ҳужжатга қўлда шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга эканлигини белгилаш;

б) ишга қабул қилиш ва доимий бошқа ишга ўтказишни фақат меҳнат шартномасини тузиш ёки ўзгартириш ва қўшимча киритиш йўли билан расмийлаштириш, бунда буйруқ билан расмийлаштириш тартибини бекор қилиш;

в) микрофирмалар жумласига киритилган иш берувчиларда ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини ходимлар сони 50 нафаргача бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўллаш;

г) электрон шаклдаги меҳнат дафтарчаси шакллантирилган ходимларга нисбатан қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчасини юритишни бекор қилиш;

д) меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини барча тоифадаги ташкилотлар учун меҳнат шартномасида ҳам белгилашга рухсат бериш;

ж) Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан, бир ойдан кечиктирмай иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиши талабини бекор қилиш.

2025 йил август

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги

12.

Иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш

1. Меҳнат муносабатларини «бандлик органлари — иш берувчиларнинг ҳамкори» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида қонунчиликка қуйидагиларни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш:

бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби;

бўш иш ўринларига меҳнат органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун жавобгарлик чорасини бекор қилиш.

2025 йил август

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги

2. Бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг ўз дастурларини интеграция қилиш орқали бўш иш ўринлари мавжудлигини аниқлаш имкониятини яратиш.

2025 йил октябрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

13.

Норасмий бандликни қисқартириш ҳисобига ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш

Қурилиш соҳасида норасмий бандлик бўйича қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган иш берувчиларнинг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги рейтинг балларини пасайтириш тизимини жорий этиш.

2026 йилдан бошлаб

-

Қурилиш

ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

14.

Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарликка тортиш тизимини соддалаштириш

Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин бўлган қонун бузилишларининг аниқ рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бизнес-омбудсман

15.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш тизимини яратиш

1. ЯММТ орқали қайд этилган меҳнат қонунчилиги бузилишини иш берувчи иштирокисиз кўриб чиқиш ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2025 йил октябрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги

2. Электрон шаклда қўлланилган маъмурий қарорлар ҳамда меҳнат инспекторлари томонидан юбориладиган бошқа барча ҳужжатларни ЯММТ орқали иш берувчининг шахсий кабинетига юбориш ва хабарларни қабул қилиш имкониятини яратиш.

2025 йил октябрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

3. Истисно тариқасида, 2026 йил 1 январгача «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги қайдларни 15 кунгача маъмурий жазо қўлламаган ҳолда қабул қилиш тизимини жорий этиш.

-

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

16.

Давлат меҳнат инспекторлари томонидан текширувлар ўтказиш тартибини қонунчиликда белгилаш

Давлат меҳнат инспекторлари томонидан текширувлар ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

тадбиркорлик субъекти номи аниқ бўлмаган ҳолатларда текширув тайинлаш тўғрисидаги буйруқда ҳуқуқбузарлик содир этилган объектни (манзилни) кўрсатган ҳолда текширув ўтказиш;

давлат меҳнат инспекторларининг қонун бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажармаган иш берувчиларда текширув ўтказиш;

иш берувчини текширув тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан унинг ЯММТдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилиш;

текширув давомида фаолияти легаллаштирилган ишчиларга иш ҳақи ҳисобланмаслиги қайта текширув ўтказишга асос бўлишини назарда тутиш.

2025 йил декабрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги

17.

Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш

Қуйидагилар бўйича белгиланган тартибда таклиф киритиш:

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларидаги давлат меҳнат инспекторларининг штат бирликларини ҳудудий бошқарманинг Давлат меҳнат инспекцияси штат бирлигига ўтказиш;

Давлат меҳнат инспекциясида мазкур штат бирликлари доирасида қишлоқ хўжалиги бўйича давлат меҳнат инспекторлари лавозимини жорий этиш.

2025 йил август

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

18.

Норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш

Норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан биринчи марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, такроран содир этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида маъмурий жавобгарлик чораларини жорий этиш юзасидан қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил август

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

19.

Қисқараётган иш ўринларини рақамли мониторинг қилиш ва бандликни таъминлаш

1. Бандлик органлари томонидан иш берувчиларнинг тугатилиши тўғрисидаги хабарни олган кундан бошлаб иш ўринлари қисқараётган фуқароларга иш таклиф қилиш амалиётини жорий этиш.

2026 йил январь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. ЯММТ дирекцияси билан дастурий таъминотни яратиш, амалиётга жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича шартнома тузиш.

20.

Халқаро конвенциялар ижроси бўйича маълумот бериш тизимини такомиллаштириш

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенциялари ижроси юзасидан ҳисоботларни тизимли ва мувофиқлаштирилган тарзда тайёрлаш, шунингдек, мазкур ҳисоботларни Халқаро Меҳнат Ташкилотининг тегишли Қўмиталарига ўз вақтида тақдим этиб бориш мақсадида Республика идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш.

Ишчи гуруҳнинг масъул идораси сифатида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигини белгилаш.

2026 йил январь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

IV. Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш

21.

Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтини янги босқичга олиб чиқиш

1. Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида мустақил ташкилотни ёллаш ҳамда институт низомини қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Институт раҳбар ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимлари учун белгиланган шартларга тенглаштириш ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан сақланишини давом эттириш бўйича таклиф киритиш.

-

22.

Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида янги лойиҳани амалга ошириш

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, ваучерлар асосида молиялаштириш тизимини малака оширишга татбиқ этиш, ўзини ўзи банд қилганларнинг ходимдан иш берувчига айланишига кўмаклашишга қаратилган лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиб, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига киритиш.

2025 йил сентябрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ушбу лойиҳа концепциясида кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида Жаҳон банки билан музокаралар ўтказиш.

Музокаралар натижасига кўра

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

23.

Иш берувчилар ва ёлланма ишчилар ўртасидаги жараённи рақамлаштириш

1. «Менинг ишим» платформасини ишга тушириш ва платформа орқали:

ёлланма ишчиларнинг таклифига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда жисмоний шахслар томонидан уларни ишга ёллаш имкониятини яратиш;

ёлланма ишчиларнинг касб ва малака сертификатлари, уларнинг иш тажрибаси ҳамда малакасини тасдиқловчи ҳужжатларини кўриш имкониятини яратиш;

иш берувчи ва ёлланма ишчилар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизмини жорий этиш.

2026 йил июнь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Марказий банк,

Солиқ қўмитаси

2. «Менинг ишим» платформасини яратиш, ишга тушириш ва сақлаш юзасидан ЯММТ дирекцияси билан шартнома тузиш.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

24.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини такомиллаштириш

1. Иш берувчиларга чет эллик фуқаролар учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олишни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан биргаликда ЯММТ комплексидан иш берувчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш имкониятини яратиш.

Бунда иш берувчининг шахсий кабинетида қуйидаги амалларни бажаришга рухсат берилади:

а) чет эллик фуқаролар билан меҳнат муносабатларини тузишдан аввал электрон меҳнат шартнома лойиҳасини шакллантирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш бўйича ариза бериш;

б) меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддатини узайтириш бўйича электрон шаклда ариза бериш. Бунда ариза юборилгандан сўнг иш берувчига чет эллик фуқаро билан меҳнат шартномаси муддатини узайтириш имконияти назарда тутилади.

2. ЯММТ комплекси орқали юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш учун тўлов миқдоридан 20 фоизини ЯММТ дирекциясига, қолган қисмини Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига ўтказиш.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқноманинг тугаш муддати яқинлашганда, тасдиқнома муддатини узайтириш ёки чет эллик фуқаро билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича иш берувчининг шахсий кабинетига эслатма юбориш.

4. Ташкилот тугатилганлиги ёки фаолият юритмаётганлиги сабабли иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш имкони бўлмаганда, ЯММТ дирекциясига фуқаронинг мурожаатига асосан меҳнат муносабатлари ҳақиқатда тугаганлиги тўғрисидаги қайдларни ЯММТга киритиш ваколатини бериш. Бунда ташкилот тугатилганлиги ёки фаолият юритмаётганлиги солиқ органларининг маълумотлар базасига мувофиқ аниқланади.

5. Ушбу хизматларни ишга тушириш ва ишлашини таъминлаш мақсадида ЯММТ дирекцияси билан шартнома тузиш ва молиялаштириш.

2025 йил якунига қадар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

25.

Тизимда бўлаётган ислоҳотларни ва расмий бандликнинг афзалликларини ёритиш

Оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, хусусан, фуқаролар ва иш берувчиларни расмий бандликнинг афзалликлари, иш берувчилар учун енгилликлар тўғрисида хабардор қилиш, бу борада жамоатчилик фикрини ўрганиш, «Касб эгалла — келажакни таъминла» ҳамда «Ҳар бир ҳалол меҳнат — барқарор келажак пойдевори» йўналишларида видеоконтентлар яратиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ билан шартнома тузиш.

Доимий

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонига 2-илованинг 198-позицияси «Амалга ошириш механизмлари» устунининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-77-сон Фармонига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозими бўйича

Бош прокурор ўринбосари, Республика штаби раҳбари

Ж. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири, Республика штаби раҳбари ўринбосари

С. Мирзаев

Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари

Ж. Абруев

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари

Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Л. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

Ш. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

А. Раҳматуллаев

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Б. Маматкаримов

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

Ш. Далиев

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

Лавозими бўйича

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

М. Мирзаев

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ш. Алиризаев

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари

Х. Мустафаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Ф. Ташпулатов

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Т. Комилов

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари

Ю. Усмонов

маданият вазири ўринбосари

М. Исмаилов

спорт вазири ўринбосари

Х. Сотиев

фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари

Х. Эшқўзиев

Ўзэнергоинспекция бошлиғи

М. Эгамбердиев

Мажбурий ижро бюроси директори

А. Ташпулатов

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи

А. Жуманазаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

Д. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси

А. Аскаров

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи

М. Ходжаев

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси

Д. Исакулов

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

А. Исаков

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси

А. Агзамов

«UzGasTrade» АЖ бошқаруви раиси

А. Сангинов

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси

Б. Жураев

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси

Б. Сидиқов

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

Э. Якубов

«Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Республика штаби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонига 2-илованинг 3-позицияси «Назорат функциялари (текширувлар)» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳнат муносабатларида қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан текширувлар».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4502-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ўнинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«иш берувчиларга пуллик хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот ресурслари билан интеграциялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳаларида давлат бошқаруви бўйича юклатилган функцияларни тўла ҳажмда ва тезкорлик билан амалга ошириш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) «в» ва «г» кичик бандлардаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д) иш берувчилар «ЯММТ» ИДАК орқали қўшимча равишда кўрсатиладиган пуллик хизматлардан ихтиёрий равишда қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишлари мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-374-сон қарори 3-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси «бундан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказиладиган текширувлар мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги «Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-390-сон қарори 5-бандининг «а» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Реестр Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юритилади ҳамда ҳар ой якунида янгилаб борилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар Реестрга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки давлат хизматлари марказларига келган ҳолда мурожаат қилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-401-сон қарорига 2-илованинг 16-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-267-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) «в» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида, 2026 йил 1 январдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини бир иш кунида қайтариш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) «г» кичик банддаги «2025 йил 1 октябрдан» сўзлари «2026 йил 1 февралдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) «д» кичик банддаги «2026» рақами «2027» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 3-банддаги «2025 йил 1 октябрдан» сўзлари «2026 йил 1 декабрдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 5-банднинг «г» кичик банди биринчи хатбошисидаги «августга» сўзи «декабрга» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 11-банднинг «а» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) учинчи хатбошидаги «2025 йил 15 майга» сўзлари «2026 йил 1 июлга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) тўртинчи хатбошидаги «2025 йил 15 декабрга» сўзлари «2026 йил 1 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) 12 — 22-позицияларнинг «Муддати» устунидаги «июлдан» сўзи «октябрдан» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 23 — 27-позицияларнинг «Муддати» устунидаги «2025 йил 1 октябрдан» сўзлари «2026 йил 1 декабрдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) 28 — 30-позицияларнинг «Муддати» устунидаги «2026» рақами «2027» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий карта» ахборот тизими орқали ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш, имтиёз ҳуқуқидан хабардор қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг тақдим этилишини мониторинг қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Хизматларнинг номланиши

Муддати

1-босқич. Лойиҳани Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба-синов сифатида жорий этиш доирасида

1.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер тақдим этиш

2024 йил 1 декабрдан

2.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш

2025 йил 1 октябрдан

3.

Соғломлаштириш учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланма бериш

4.

Бепул дори воситалари билан таъминлаш

2-босқич. Лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида жорий этиш доирасида

5.

Шаҳар йўловчи транспортининг барча турларидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш

2026 йил 1 январдан

6.

Яшаш жойи бўйича маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойларда умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (такси бундан мустасно), шунингдек, шаҳар атрофида қатновчи темир йўл транспортида ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда бепул юриш

2026 йил 1 апрелдан

7.

Яшаш жойидан даволаниш, диспансер, амбулатор ёки клиник кузатув жойигача транспортда бепул (таксидан ташқари) бориш ва келиш

8.

Республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган тиббиёт ташкилотларида тиббиёт хизматидан фойдаланганда икки томонга бориш-келиш харажатларини тўлаш

9.

Темир йўл транспортида йилда бир марта бепул юриш (бориш ва келишга), темир йўл қатнови мавжуд бўлмаган туманларда ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортида чипталарни биринчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқи билан юриш

10.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер тақдим этиш

11.

Соғломлаштириш учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланма бериш

12.

Бепул дори воситалари билан таъминлаш

13.

Имконияти чекланган ёшларни «Имкон таълим» гранти доирасида ахборот технологиялари соҳасида грант асосида бепул ўқитиш

14.

Захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш

15.

Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар фарзандларини ҳамда ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови имтиёзлари

16.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи

2026 йил 1 июлдан

17.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи

18.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи

19.

Болалигидан ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки онани доимий парвариш зарурлиги сабабли жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи

20.

Шахснинг мулкидаги олтмиш квадрат метр доирасидаги мол-мулкни қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишдан озод қилинганлиги ҳуқуқи

21.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш бўйича имтиёз ҳуқуқи

22.

Солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўловчи солиқ тўловчилар учун фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашга имтиёз ҳуқуқи

23.

Давлат ижтимоий объектларида (театрлар, музейлар, кутубхоналар, спорт ва фитнес мажмуалари, ҳайвонот боғлари, цирклар, кинотеатрлар, санаторий-курорт зоналари, истироҳат боғлари, ботаника боғлари), концерт-томоша ва бошқа тадбирларда хизматлардан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш

2027 йил 1 январдан

3-босқич. Кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхатини кенгайтириш

24.

Доимий яшаш жойигача йўл ҳақи харажатларини қоплаш

2027 — 2030 йиллар

25.

Уйда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш

26.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ихтисослаштирилган муассасаларда кўрсатиш

27.

Таълим хизматларини кўрсатиш (малака ошириш, қайта тайёрлаш, янги касбларга ўргатиш, тайёрлов курслари ва ҳоказо)

28.

Олий ёки ўрта махсус профессионал таълим олиш учун контракт тўловининг бир қисмини қоплаш

29.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни сақлаш ва тарбиялаш учун хизматларни сотиб олиш

30.

Алоҳида тоифадаги аҳоли (ногиронлиги бўлган шахслар, пенсия ёшидаги шахслар ва бошқалар) учун спорт машғулотлари билан шуғулланиш хизматларини сотиб олиш

31.

Алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари хизматларини сотиб олиш

32.

Соғлиғи туфайли интернатга жойлаштириш имкони бўлмаган алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болаларни уйда ўқитиш хизматларини сотиб олиш

33.

Давлат олий таълим муассасаларига квотали ўринларга грант асосида киришда имтиёз бериш

34.

Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарз олиш учун имтиёз бериш

35.

Тадбиркорлик субъектларининг хотин-қизлар доимий бандлигини таъминлаш мақсадида «Аёллар дафтари»га киритилган ва кредит олишдан воз кечган аёлларни ишга жойлаштиришга қаратилган лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли банк кредитини олиш ҳуқуқи

36.

Томорқадан ва деҳқон хўжалигидан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун имтиёзли кредит олиш ҳуқуқи

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) 3-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) 6-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил октябрь» сўзлари «2025 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 7-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил ноябрь» ва «2025 йил июнь» сўзлари «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) 14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

14.

Айрим товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш механизмини такомиллаштириш.

1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба-синов тариқасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тизимини йўлга қўйиш ҳамда тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил октябрьдекабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тизимини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш ва заруратга кўра Ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2026 йил 1 январдан бошлаб

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) 17-18-позициялар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) 20-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2025 йил апрель» сўзлари «2026 йил январь» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) 21-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2025» рақами «2026» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) 22-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «июнь» сўзи «октябрь» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) 23-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2025 йил август» ва «2025 йил июнь» сўзлари тегишлича «2025 йил декабрь» ва «2026 йил январь» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) 25-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

25.

Ижтимоий ҳимоя давлат дастурлари доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига комплекс банк хизматларини кўрсатиш ва бундай дастурларни молиялаштиришнинг инновацион механизмларини жорий этиш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда ижтимоий ривожланиш тижорат банкини ташкил этиш.

1. Вазифалар мажмуасини аниқлаш ва молиявий ташкилот яратишнинг мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқиш, шу жумладан, маблағларни шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш манбалари ва тартибини аниқлаш.

2025 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хусусий, шу жумладан институционал инвесторларни жалб қилган холда ижтимоий ривожланиш соҳасида замонавий рақамли тижорат банкини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.

2026 йил июнь

3. Молиявий ташкилотни яратиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш.

2026 йил декабрь

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(x) 27-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2025» рақами «2026» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-347-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) «б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2025 йил 1 майдан бошлаб халқаро тан олинган таълим дастурларининг босқичма-босқич жорий этилишини»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) «в» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«касбий кўникмалар марказларини ҳамда Вазирлик тасарруфидаги бошқа биноларни (иншоотларни) ёки уларнинг бир қисмини жиҳозлари билан бирга уларда касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш курсларини ҳамда дуал таълим ташкил қилиш шарти билан иш берувчиларга ва таълим ташкилотларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида 15 йилгача муддатга ижарага ёки текин фойдаланишга бериш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г) касбий кўникмалар марказларини ҳамда Вазирлик тасарруфидаги бошқа биноларни (иншоотларни) ёки уларнинг бир қисмини ижара ёки текин фойдаланишга олган иш берувчилар ва таълим ташкилотларига Вазирлик билан келишган ҳолда бино-иншоотларни таъмирлаш (реконструкция қилиш) ва бўш ер участкаларида қўшимча бино-иншоотларни давлат харидлари тартиб-таомилларини қўллаш мажбуриятисиз қуриш ҳуқуқи берилсин ва объектлар Вазирлик томонидан қабул қилинсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара ёки текин фойдаланишга олинган ҳамда қўшимча қурилган бино-иншоотларда таълим жараёни билан уйғун фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара ва текин фойдаланиш шартномаси муддати тугаганда инвесторлар томонидан амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш харажатлари уларга қайтарилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) қуйидаги мазмундаги 591-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

591.

Урганч шаҳри

-

Хоразм вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 63-позиция чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Касбий кўникмалар марказлари ижарага ёки текин фойдаланишга берилганда Вазирлик мазкур марказлар фаолиятини тугатиш ваколатига эга».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 6-илованинг 13-позицияси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 7-илова қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Вазирлик ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан сақланадиган «Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти»нинг раҳбар ва ходимларига мазкур илованинг 1 ва 2-бандларида белгиланган шартлар татбиқ этилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-12-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи негизида 2025 йил 1 декабрга қадар хусусий инвесторни жалб қилган ҳолда креатив соҳалар кластерини ташкил қилишни бошлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилга қадар жами 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, креатив соҳалар кластери доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бренд-менежер, стартап-менежер, рақамли маркетолог, видеограф-мобилограф, анимация ва график дизайнери, ландшафт, интерьер ва ишлаб чиқариш дизайнери, модельер-дизайнер ҳамда IT каби креатив соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ экспресс курслар ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300 та тадбиркорлик субъектининг инновацион ва стартап лойиҳалари амалга оширилади ва 1,8 мингта янги иш ўрни яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
креатив тадбиркорликни бошлаш ва кластер иштирокчиларига барча зарур хизматларни кўрсатиш бўйича яхлит экотизим (ўқув маркази, малакани баҳолаш маркази, коворкинг маркази, офис майдонлари, кўргазма зали) яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи бино-иншоотлари ҳамда ер участкалари хусусий инвесторга тўғридан-тўғри шартнома асосида 15 йилга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий инвестор томонидан ушбу ҳуқуқдан гаров таъминоти сифатида фойдаланишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий инвесторга Вазирлик билан келишган ҳолда бино-иншоотларни таъмирлаш (реконструкция қилиш) ва бўш ер участкаларида қўшимча биноларни давлат харидлари тартиб-таомилларини қўллаш мажбуриятисиз қуриш ҳуқуқи берилади ва объектлар Вазирлик томонидан қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текин фойдаланиш шартномаси муддати тугаганда хусусий инвестор томонидан амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш харажатлари унга қайтарилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текин фойдаланиш шартномаси Вазирлик ташаббуси билан муддатидан аввал бекор қилинганда, шартномада келишилган шартларда инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳамда устама (бой берилган фойда) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-64-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ж) Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши томонидан белгиланган тартиб асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ томонидан мевали боғ ва иссиқхоналар барпо қилган ҳолда, камбағал оилаларга муайян муддатга текин фойдаланишга топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда туман (шаҳар) ҳокимликлари захирасида бўлган ер участкаларини «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ томонидан ўрнатилган тартибда сотиб олиш харажатлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 7-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д) Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан субсидия сифатида тарқатиш мақсадида 2024 йил якунига қадар харид қилинган ва қолдиқда мавжуд бўлган асбоб-ускуна ва жиҳозлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши томонидан белгиланган аҳоли тоифаларига субсидия шаклида тарқатиб юборилишига рухсат берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги «Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-132-сон қарорига 2.1-илованинг 18-позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)