23.07.2025 йилдаги 462-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.07.2025 йилдаги 462-сон
Kuchga kirish sanasi
26.07.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса — ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ йўналтирилиши белгиланган маблағларнинг 70 фоизи туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармаларига тенг улушда ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маблағларни «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Саховат ва кўмак» ва «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;

2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;

3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;

4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;

5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳар чоракда тасдиқланадиган тақсимот асосида тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда маблағларни тақсимлашда туман (шаҳар)даги ногиронлиги бўлган шахслар ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сони тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ҳамда туманлар (шаҳарлар) бўйича аҳоли сони тўғрисидаги маълумотлар «Статистика» интеграллашган ахборот тизими орқали идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Саховат ва кўмак» жамғармаларига тушган маблағлар ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар)лардаги маҳаллалар аҳолиси сони, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сони, ногиронлиги бўлган шахслар сонига мутаносиб равишда ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари маҳаллалар кесимида тақсимланадиган маблағлар миқдорини туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағларини тақсимловчи масъул ташкилотлар ташаббусига кўра маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, мазкур жамғармаларда шаклланган умумий маблағлар доирасида камайтириш ёки кўпайтириш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ҳар йилнинг январь ойида мазкур банднинг «в» кичик бандига мувофиқ туман (шаҳар)лардаги маҳаллалар кесимида тақсимланган, бироқ ўтган молия йили якуни билан фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар мазкур бандда назарда тутилган тартибда маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва уларнинг аъзоларига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил 1 январга қадар кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар пуллари фуқаролар ихтиёрида қолдирилсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туман (шаҳар) ҳокимликлари 2025 йил 15 октябрга қадар «маҳалла еттилиги» томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисида 2025 йил 1 августга қадар қабул қилинган коллегиал қарорларга мувофиқ туман (шаҳар) «Саховат ва кўмак» жамғармаларидан тегишли харажатларни амалга оширсин ҳамда ҳисобварақдаги қолдиқ маблағларни тегишлича Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаларига ўтказиб берсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимини фуқароларнинг қонунчилик ҳужжатларига кўра тиббий ёрдам олиш учун имтиёзли тоифаларини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 15 августга қадар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ваучер асосида ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур тизим эксперимент тариқасида 2025 йил 15 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда Андижон вилоятининг туман (шаҳар)ларида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 23 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
462-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4, 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, йиллик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) томонидан амалга оширилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатларнинг йиллик параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари» жамғармасининг тақсимланган даромад ва харажатларнинг йиллик параметрлари Васийлик кенгаши томонидан маҳаллалардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Васийлик кенгаши аъзолари жамғармани бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ маблағларни тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.

5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳамда секторлар раҳбарлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман (шаҳар) бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари харажатларини молиялаштиришга етарли бўлган миқдорда «Аёллар дафтари» жамғармасига маблағ йўналтириш юзасидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф киритилишини таъминласин.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 8-банддан «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«камбағал оилалар — Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-параграф ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга эса «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда қоплаб берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги ««Аёллар дафтари»га киритилган» сўзлари «камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларнинг ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда маблағ ўтказиб берилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги ««Аёллар дафтари» жамғармаси ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «Тиббий-меҳнат» сўзлари «Тиббий-ижтимоий» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
««Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-банддаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низомга 2-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5, 11, 13, 17, 20, 21, 31, 36, 38, 39 ва 41-позициялар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

14.

Турар жой ижараси учун компенсация тўлаш.

турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Хотин-қизлар фаоли

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизларига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишини молиялаштириш учун белгиланган тартибда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ «Аёллар дафтари» жамғармаси ташкил этилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 41 ва 42-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Мазкур Низом 4-бандининг учинчи хатбошисида белгиланган маблағлар туман (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Мазкур Низомнинг 41-бандига мувофиқ тақсимланган маблағлар Васийлик кенгаши томонидан маҳаллалардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 1 — 7-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган тартибга мувофиқ хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш харажатларини молиялаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Васийлик кенгаши томонидан қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланган, бироқ тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланмаган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланиб, муқаддам тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланган бўлсада, бироқ ушбу маблағлар тақсимланган ойда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизларига — оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизларига — «маҳалла еттилиги» томонидан тасдиқланган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурлари асосида Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ сарфланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларининг маҳаллалардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланишини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, «Аёллар дафтари» жамғармасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
««Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-банддаги «Туман (шаҳар)лар» сўзларидан кейин «иқтисодиёт ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-банддаги «Бош прокуратураси ҳузуридаги» сўзларидан кейин «Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 1 — 7-иловалар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
««Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваригача

2.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар

3.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот;

ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета).

4.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда:

«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланади;

«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танлови якуни бўйича ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили 8 март — «Хотин-қизлар куни»да эълон қилинади.

5.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда бир марта

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам:

жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;

нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

7.

Изоҳ:

«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади:

ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи хотин-қизлар фаолига тақдим этилади;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойининг 20-санасига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади;

туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 8 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар хотин-қизларининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади.

Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг хотин-қизларини** доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш;

лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги;

жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги;

ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги;

иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур комиссия таркиби Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш тартибида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш натижасида биринчи навбатда қуйидаги тоифага мансуб Камбағал оилаларнинг хотин-қизларини бандилигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш талаб этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган хотин-қизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизлар (уларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига мос равишда бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган хотин-қизлар (уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ушбу хотин-қизларни шуғулланиб келаётган фаолият турларини ҳамда эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўқитиш ва бандлигини таъминлаш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар (меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ва IT технологияларига ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлаш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг олий таълим ташкилотларида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига тўлов-контрактини тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

2.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ва уларнинг фарзандлари

3.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ёки уларнинг фарзандларининг олий таълим ташкилотига ўқишга кирганлиги ҳақидаги олий таълим ташкилоти буйруғи;

тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома.

4.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Мазкур ёрдам қуйидагиларга тақдим этилади:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг хотин-қизлари олий таълим ташкилотининг бакалавриат ёки магистратура йўналишнинг кундузги шаклида таълим олаётганда бевосита ушбу шахсларга;

Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг хотин-қизларнинг икки ёки ундан ортиқ фарзандлари олий таълим ташкилотининг бакалавриат ёки магистратура йўналишнинг кундузги шаклида таълим олаётганда мазкур фарзандларнинг бир нафарига.

5.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Олий таълим ташкилотини тугатгунга қадар бир маротаба

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Олий таълим ташкилотига тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома мувофиқ ўтказилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ҳамда жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача;

жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида.

2.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари;

ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари.

3.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма.

4.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) оила Камбағал оилалар реестрида турганда ёки солиқ органларининг маълумотига кўра оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаганда;

б) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма)га кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади.

5.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда бир марта

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатилган тиббий ёрдам харажатларини қоплаш бўйича шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан йўлланма асосида амалга оширилади;

ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун кўзда тутилган маблағларни ҳар ойга алоҳида режалаштиради;

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар ойнинг 5 санасига қадар мазкур ойда «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ажратилган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига тақдим этади;

ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади, бунда режалаштирилган маблағлар миқдори ёрдам кўрсатиладиган шахс жарроҳлик амалиётисиз даволанадиган ҳолатда БҲМнинг 50 бараваридан кам бўлса, жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган ҳолатда ушбу амалиётни ўтказиш билан боғлиқ бўлган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархдан кам бўлса, йўлланмани тасдиқлаш рад этилади ва бемор даволаниш учун навбатдаги ойда мурожаат қилади;

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказилади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади.

7.

Изоҳ:

а) мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Ёшлар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади.

б) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.

в) ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Хотин-қизларга турар жой ижараси учун компенсация тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача)

2.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар

3.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартнома

4.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

-

5.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Чекланмаган муддатга

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Турар жой ижараси тўғрисидаги уч томонлама шартномага мувофиқ тўлаб берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун маблағ ажратиш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача

2.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар;

ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизлар.

3.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

-

4.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

-

5.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир марта

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ тўланади.

7.

Изоҳ:

а) мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, далолатнома тузилади.

Бунда, мазкур далолатномада ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилади;

б) ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирлаш учун харид қилинадиган товарлар, шу жумладан қурилиш моллари харидини амалга оширишда товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқланади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача

2.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

«Аёллар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар учун берилади:

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

3.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан — боқувчисини йўқотганлигини ёки боқувчиси суд томонидан бедарак йўқолган деб эълон қилинган ёхуд вафот этган деб топилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўлим ҳақидаги гувоҳнома, суд ҳал қилув қарори ёки бошқа ҳужжатлар);

б) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан:

I ва II гуруҳ ногиронлик белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

тезкор тиббий муолажага муҳтожликни тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома;

в) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлардан — фарзанди ногиронлиги бўлган бола эканлиги ёки фарзандига I ва II гуруҳ ногиронлик белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

4.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

-

5.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир марта

6.

Изоҳ:

а) мазкур ёрдам «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам кўрсатиш учун белгиланган тартиб-таомиллар асосида тақдим этилади;

б) мазкур паспортнинг 3-позициясида назарда тутилган ҳужжатлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади. Агарда тегишли ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш имконияти бўлмаганда, улар мазкур паспортнинг 2-позициясига мувофиқ тегишли тоифадаги хотин қизлардан сўраб олинади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда.

Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

2.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар.

3.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

-

4.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги.

б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши;

в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши.

5.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Фақат бир маротаба

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади.

7.

Изоҳ:

Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари,

30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади.

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлмаган ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасини ташкил этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини бошқариш ва улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларини ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларини туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга уларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож ҳамда иқтидорли ва фаол ёшларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатиш орқали ёшларни «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг даромадлар ва харажатлар параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, иш режаларини тасдиқлаш ҳамда маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Ёшлар дафтари» жамғармалари Васийлик кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — тегишли ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши раиси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари Васийлик кенгашлари аъзоларининг фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 14-банддаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 16-банддаги «хизмати» сўзи «қўмитаси» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 18-банддаги «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига» сўзлари «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси), шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармаларини (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси) ташкил этиш, уларнинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига, шунингдек, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ белгиланган тартибда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг маблағлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик бошқармаларида, шунингдек, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг маблағлари туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишлича Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағларни, биринчи навбатда, тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ўтказиб бориш юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандида белгиланган тушумларнинг мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ миқдордаги маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган манба ҳисобидан туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ажратиладиган маблағларнинг умумий миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан белгиланади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан туманлар (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб миқдорларда туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига автоматик равишда тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заруратга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақда жамланади ҳамда туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига туманлар (шаҳарлар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб миқдорларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентларини қўллаган ҳолда автоматик равишда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида шаклланган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар маҳаллаларда яшовчи аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришга шахсан масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан тасдиқланган календарь режада белгиланган маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасидаги лойиҳалар, ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратишга мўлжалланган енгил турдаги кичик кутубхоналар ва спорт объектларини барпо этиш ҳамда уларни замонавий жиҳозлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун ажратилган хизмат хоналарини моддий-техник жиҳозлар (мебель, планшет, компьютер тўплами, алоқа, интернет ва бошқалар) билан таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) камида 3 нафар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоси бўлган ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 60 бараваригача грант ажратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал ва олий таълим ташкилотлари ёш ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизи, аммо БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган қисмини тўлаб беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга ўқиш харажатларининг ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисмини қоплашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун олти ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача субсидия ажратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун маҳаллий босқичдаги тадбирларга БҲМнинг 4 бараваригача, халқаро босқичдаги тадбирларга БҲМнинг 40 бараваригача субсидия беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда қоплашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун компенсация тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Камбағал оилалар реестрига киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига нисбатан минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзоларининг жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун БҲМнинг 50 бараваригача ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан белгиланган базавий нархлар доирасидаги харажатларини қоплаш мақсадида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача, бироқ молия йили давомида жамғарма тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига кўра ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга ҳам йўналтирилиши мумкин. Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланган, бироқ тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланмаган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланиб, муқаддам тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланган бўлсада, бироқ ушбу маблағлар тақсимланган ойда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ижтимоий ёрдам бошқа манбалар ва жамғармалар томонидан кўрсатилганда тақдим этилишига йўл қўйилмайди.Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, зарур ҳолларда, ушбу Низомнинг 10-банди «б» кичик банди бешинчи-саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, зарур ҳолларда, ушбу Низомнинг 10-банди «б» кичик банди бешинчи — саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига мувофиқ тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши раиси ва аъзолари ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасини бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши раиси ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини сарфлаш, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига йўналтириш тегишлича Васийлик кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши йиғилишлари ҳар ойда камида бир марта — ҳар ойнинг охирги санасигача ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларида шаклланиб, ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда маҳаллалар кесимида тақсимланган маблағларни сарфлаш тегишлилигига кўра «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида, шунингдек, ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши йиғилишларига раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Васийлик кенгашлари қарорлари Васийлик кенгаши йиғилиши баёни билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Васийлик кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, «Ёшлар дафтари» жамғармасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланишда шаффофликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан алоҳида тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига ҳомийлик хайриялари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига юклатилган вазифаларни Васийлик кенгаши аъзолари ўртасида тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси фаолиятига алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари» жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши аъзоларига Васийлик кенгаши йиғилишининг вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат этувчига хабар юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши қарори билан ишчи органга қўшимча вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалар бўйича тақсимланган маблағларга доир маълумотларни «Ёшлар дафтари» ахборот тизимига киритиб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан бериладиган ижтимоий кўмак ва кўрсатиладиган моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг якка тартибдаги анкетасида қайд этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда тегишли маҳаллага тақсимланган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг қарорини илова қилган ҳолда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасига маблағ ажратиш ҳақида туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига мурожаат юборишни сўраб туман (шаҳар) ҳокимига сўров хати киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун «маҳалла еттилиги»га тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобот бўлимлари томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида шаклланган маблағларнинг маҳалла кесимида тақсимланиши ва жамғарманинг харажатлари тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисми миқдори тўғрисида Ёшлар ишлари агентлигига маълумот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет ижроси ҳисоботини шакллантириш даврида тегишлича «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисоботи ҳам қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар

24. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармалари мазкур Низом доирасида туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағлар самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ёшлар дафтари» жамғармаси васийлик кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Васийлик кенгаши раиси

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (келишув асосида)

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари бошлиқлари

6.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

7.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари

8.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари

9.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари

10.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари

11.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси бошлиқлари, Васийлик кенгаши котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Васийлик кенгаши таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ходимлар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган масъуллар киритилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — «Ёшлар дафтари»га кириш ёки «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш бўйича мазкур Низомга мувофиқ мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки уларнинг вакили (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши — ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда тузиладиган коллегиал орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назорат қилиб бориш тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари» электрон платформаси (электрон платформа) — ёшларга тегишли бўлган маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш тизимини яратиш ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан рақамли маълумотлар алмашувини ташкил этиш, ёшларнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар самарадорлиги мониторингини олиб бориш имконини берувчи махсус электрон платформа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари» жамғармаси — «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)ларда ташкил этилган жамғарма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар етакчиси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарори билан ҳар бир маҳаллада жорий этилган маҳаллалардаги ёшлар етакчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз ёшлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар (бундан таълим ташкилотларида таҳсил олаётганлар мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
календарь режа — ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудий тадбирларни молиялаштириш учун «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали шакллантириладиган ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланадиган йил ёки ярим йилга мўлжалланган режа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотлари — ёшларни касб-ҳунар, тадбиркорлик, таълим, фан, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш ваколатига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат таълим ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг коллегиал ишчи тузилмаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Календарь режада акс этмаган бироқ ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, маҳалла, сектор, туман (шаҳар) босқичларини ўзида акс эттирган тадбирларни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси билан келишилгандан сўнг «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллада ёшлар сиёсати соҳасида ташкил этиладиган лойиҳа, танлов ва тадбирларини молиялаштириш Ёшлар ишлари агентлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда календарь режага киритилгандан сўнг ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ушбу Низомга мувофиқ ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. «Ёшлар дафтари»ни шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
психологик маслаҳатга муҳтож;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ёшлар дафтари»га ёшлар яшаб турган жойи бўйича киритилади. Бунда ёшларнинг яшаб турган жойи бўйича ҳисобда турмаслиги уларни «Ёшлар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган тоифадаги ариза берувчилар электрон платформа орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг бевосита ўзи томонидан электрон платформага тегишли маълумотларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи томонидан Ёшлар ишлари агентлигининг «1093» қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар етакчисининг кўмагида электрон платформага ариза берувчининг тегишли маълумотларини киритиш йўли билан «Ёшлар дафтари»га киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага мувофиқ камбағал оилаларнинг ёшлари «Ёшлар дафтари»га қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда автоматик равишда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ариза берувчининг ижтимоий тоифаси «Ёшлар дафтари» ахборот тизимига интеграция қилинган маълумотлар базалари орқали автоматик текширилади. Аризачининг маълумотлари ушбу Низомнинг 2 — 10 ва 12-13-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдам ажратиш талаб ва шартларга тўғри келиши тасдиқлангандан сўнг ёшлар етакчиси томонидан «Ёшлар дафтари» ахборот тизими орқали тавсиянома шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, ушбу Низомнинг 2 — 10 ва 12-13-иловаларида назарда тутилган ижтимоий ёрдамлар бўйича тавсиянома бир иш кун ичида кўриб чиқиш учун «маҳалла еттилиги»га киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларга муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда ўрганилмасдан тавсиянома шакллантирилади ҳамда «маҳалла еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган ёрдамдан фойдаланиш учун тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, бир иш куни ичида ёрдам олувчининг касаллигига кўра ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда агар икки ой муддат ичида ёрдам олувчининг йўлланмаси мавжудлиги тасдиқланмаса тавсиянома бекор қилинади.

7. «Маҳалла еттилиги» томонидан ёшлар етакчисининг тавсияномаси беш иш куни ичида (шошилинч кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно) коллегиал тартибда кўриб чиқилади ва қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачига «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ижтимоий ёрдам ажратиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсияномада кўрсатилган ёрдам миқдори туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида шаклланган маблағларнинг маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тақсимланган миқдоридан ортиқ бўлган тақдирда, кўрсатиладиган ёрдамларнинг миқдорини камайтириш ёки ёрдам кўрсатишни кейинги ойга кечиктириш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачига туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинадиган қарор матни «Ёшлар дафтари» ахборот тизимида автоматик шакллантирилади. Бунда кўрсатиладиган ёрдамнинг миқдори фуқаронинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ёшлар етакчиси томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла еттилиги» томонидан ёшлар етакчисининг ҳар бир тавсияномаси алоҳида кўриб чиқилиб, овоз берилади ҳамда «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан аризачига «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинади. Бунда овозлар тенг бўлиб қолганда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза берувчига «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки киритиш рад этилганлиги ҳақида асосланган хабар, шу жумладан, СМС-хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Камбағал оилалар реестрига киритилган, шунингдек, оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган ёшларга ушбу Низомнинг 1 — 13-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Камбағал оила ёшларига ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда уларнинг оиласини камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Календарь режада белгиланган лойиҳа, танлов ва тадбирларни маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасида ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 14-иловада келтирилган схемага мувофиқ молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир маҳалла даражасидаги тадбирларга бир календарь ой учун — БҲМнинг 20 бараваригача маблағ ажратилади. Календарь режага киритилмаган тадбирлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларидан молиялаштирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Календарь режага киритилган лойиҳа, танлов ва тадбирларни сектор ва туман (шаҳар) босқичларини молиялаштириш туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари томонидан асосли ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тадбир ташкил этиш режалаштирилган маҳалладаги «маҳалла еттилиги»га юборилади. «Маҳалла еттилиги» мурожаатга асосан қарор қабул қилади ва тадбирларни молиялаштириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудда ўтказиладиган республика ва ҳудуд даражасидаги тадбирлар ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маҳалла даражасидаги тадбирларни ташкил этиш учун маҳалладаги ёшлар етакчиси Календарь режадан келиб чиқиб, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури хусусидаги маълумотларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари беш иш куни ичида маҳаллалар бўйича чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотларни календарь режага мувофиқлигини текширади ва ажратиладиган товар моддий бойликлар тури ва сони тўғрисидаги маълумотларни тегишли «маҳалла еттилигига» юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Маҳалла еттилиги» маҳаллалар бўйича режадаги товар моддий бойликларни харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла еттилиги» қарори асосида товар моддий бойликлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Туман (шаҳар) ҳокимлиги товар моддий бойликлар харид қилингандан сўнг уч иш куни ичида туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари икки иш куни ичида товар моддий бойликларни маҳаллалар бўйича тақсимлаб, маҳалладаги ёшлар етакчиларига тарқатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалладаги ёшлар етакчиси товар моддий бойликларни ёшларга тарқатиш бўйича, топшириш, қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва қонунчиликда белгиланган тартибда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига ҳисобот топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Календарь режада белгиланган лойиҳа, танлов ва тадбирларни сектор, туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш учун туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари тегишлилиги бўйича «маҳалла еттилиги»га чораклик тадбирлар режасини тақдим этади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирлар режаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг тадбирларни ўтказиш учун тегишли «маҳалла еттилиги»нинг қарорига мувофиқ «Ёшлар дафтари» жамғармасидан маблағлар ажратилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда тадбирларга ажратиладиган товар моддий бойликларни харид қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ҳокимлиги товар моддий бойликлар харид қилингандан сўнг уч иш куни ичида туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари ўтказилган тадбирлар бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Календарь режага киритилмаган тадбирларни ташкил этишга маҳалладаги ёшлар етакчисини жалб этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигига қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан касбий кўникмалар марказлари, давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари (туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиқлари), Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари ҳамкорлигида тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда ёшлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар раҳбарлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари билан биргаликда фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативларига жалб қилиш, шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларини 0,10 гектардан 1 гектаргача белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 10 йилга ижарага ер бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари билан биргаликда ҳудуддаги қурилиш ишларига жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда ёшлар бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшларни ишга қабул қилган иш берувчиларни рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Савдо-саноат палатаси ва «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48 соатлик (ҳафталик) ўқув дастури асосида ўқув курсларида тадбиркорликка бепул ўқитилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларнинг ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш ёки уларнинг доимий меҳнат билан бандлигини таъминлашга (иш ўринлари яратишга) қаратилган лойиҳаларини тузиш ва амалга оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) филиаллари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Микрокредитбанк» АТБ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, бу масалада республикада ажратилган кредитларнинг статистик ҳисоботини юритиш ва кредит ажратилгандан сўнг уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кредитлар «Ёшлар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга, шу жумладан, ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги кредитлар гаровсиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулк гарови ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитлар ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида 14 фоизлик ставкада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвачилик (четдан келтирилган наслли қўй ва эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ва ўзини ўзи банд қиладиган ёшларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарур хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 миллион сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Ёшлар дафтари»да ҳисобда турган ёшларнинг қатъий навбатма-навбат мурожаат қилиши асосида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона платформаси орқали ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «Ёшлар дафтари»га киритилган, бироқ кредит олишни рад қилган ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасидаги ресурслар ҳисобидан йиллик 14 фоизлик ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни доимий иш билан таъминлаш шарти билан самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасидаги ресурслар ҳисобидан 225 миллион сўмдан ортиқ, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган тартиб асосида кредит ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир ёш учун 33 миллион сўмгача миқдорда мутаносиб равишда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Савдо-саноат палатаси, «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари жойларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган ёшлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида, хусусан ҳудудлардаги касбий кўникмалар марказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ўқитилади (хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган шахслар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюштирилган меҳнат миграцияси йўли билан чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат миграциясидан қайтиб келган ёшларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар-тадбирлар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ёшлар қуйидаги ҳолларда «Ёшлар дафтари»дан чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз аризасига кўра;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг «Ёшлар дастури»га киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчи томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлови ҳисобланганда ҳамда ушбу маълумотлар Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган ахборот базасида ва Ягона миллий меҳнат тизимида акс этган тақдирда, иш билан бандлиги таъминланган деб ҳисобланади ҳамда «Ёшлар дафтари»дан чиқариш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмасдан «Ёшлар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ёшлар етакчилари мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатларга асосан ёшларни «Ёшлар дафтари»дан чиқариш бўйича туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига электрон платформа орқали тавсия беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари ёшлар етакчилари томонидан «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тавсия этилаётган ёшларни беш иш куни ичида мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ўрганиб, ҳақиқатда чиқариш ёки рад этишни электрон платформада белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бошқа сабаблар билан «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган тақдирда, амалий ёрдам бериш учун «Ёшлар дафтари»га қайта киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилаётган ёшлар бир кун ичида бу ҳақида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида ушбу Низомда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни молиялаштириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи «маҳалла еттилиги»нинг қарорини илова қилган ҳолда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш ҳақида туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига мурожаат юборишни сўраб туман (шаҳар) ҳокимига сўров хати киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг қарори асосида зарур маблағлар туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасига ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига асосан қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа йўналишлар бўйича ҳам ёшларга моддий ва ижтимоий ёрдам берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари электрон платформада «Ёшлар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалалар тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди ҳамда унга маълумотларни киритиш ва чиқариш, уларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида барча ҳисоботлар электрон платформада шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла даражасида — туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари бошлиқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) даражасида — вилоят секторлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят даражасида — Ёшлар ишлари агентлиги, секторлар, тегишли вазирликлар ва идоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида — Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ёшлар етакчилари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳар бир ёшларнинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар электрон платформага киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ёшлар ишлари агентлиги электрон платформага маълумотларнинг киритилиши юзасидан мониторинг юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Ёшлар дастури»нинг ижроси ҳар чоракда камида бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашида муҳокама қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ёшлар ишлари агентлиги «Ёшлар дафтари»га юритилиши бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳудудий бўлинмалардан олинган маълумотларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳар ой якуни билан таҳлил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар бўйича бартараф этиш мақсадида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясига ахборот киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар «Ёшлар дастури» ижроси бўйича маълумотларни Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. «Ёшлар дастури» ва «Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича мутасадди бўлган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг барча даражадаги раҳбарларининг ҳисобдорлигини Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисида кўриб чиқиш учун ҳар чорак якунида «Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича таҳлилий маълумотлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси камчиликка йўл қўйган масъул ташкилотлар раҳбарларига баҳо беради, чоралар кўради, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши ва ижрога йўналтирилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга

Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваригача

2.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар

3.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот;

Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета).

4.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили июнь ойида ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда:

«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланади;

«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танлови якуни бўйича ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили 30 июнь — «Ёшлар куни»да эълон қилинади.

5.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда бир марта

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам:

жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;

нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

7.

Изоҳ:

«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади:

ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили апрель ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи ёшлар етакчисига тақдим этилади;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили май ойи якунига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади;

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 25 июнга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар ёшларини бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади.

Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ёшларини** доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш;

лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги;

жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги;

ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги;

иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур комиссия таркиби Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш тартибида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш натижасида биринчи навбатда қуйидаги тоифага мансуб Камбағал оилаларнинг ёшларини бандилигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш талаб этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз ёшлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган ёшлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшлар (уларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига мос равишда бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган ёшлар (уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ушбу ёшларни шуғулланиб келаётган фаолият турларини ҳамда эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўқитиш ва бандлигини таъминлаш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган ёшлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз ёшлар (меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ва IT технологияларига ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлаш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган ёшлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

14 — 30 ёш

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Ҳар ойда

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

1. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзолари ҳақиқатда параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.

2. Мазкур ёрдам маблағлари йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўтказиб берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Камбағал оилалар ёшларининг 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётганлиги тўғрисида тўгарак раҳбари маълумотномаси.

Бунда маълумотноманинг ишончлилиги ўша ҳудуддаги ёшлар етакчиси томонидан ўрганилади.

Махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларининг аниқ номи, тури ва бошқа зарурий параметрлари кўрсатилган талабнома.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

14 — 20 ёш

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир маротаба

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам доирасида тегишли буюм ёки инструмент Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 14 — 20 ёшдаги аъзосининг талабномаларига мувофиқ маблағ ажратувчи томонидан харид қилиб берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача;

Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

1. Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

2. Ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оила аъзоларининг мурожаати.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

­

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

14 — 30 ёш

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) оила Камбағал оилалар реестрида туриши;

б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун солиқ органларининг маълумотига кўра оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаганда;

в) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма)га кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда бир маротаба

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади;

ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади;

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказилганидан сўнг, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади;

Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади.

9.

Изоҳ:

1. Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади.

2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.

3. Ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 8 бараваригача

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

18 — 30 ёш

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир марта

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

1. Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг тўлаб берилади.

2. Субсидия тўловларининг 50 фоизи автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига шартнома асосида, қолган 50 фоизи шартнома шартларига кўра таълим ташкилотига ўтказиб берилади ёки фуқарога тўлаб берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома.

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

-

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талаба аъзоларига берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу ижтимоий ёрдамлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача).

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Солиқ органлари томонидан бериладиган электрон ижара шартномаси.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

Оила аъзолари 30 ёшдан ошмаган шахслар.

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

12 ойдан кўп бўлмаган муддатга.

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

1. Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган ёш оилаларга ажратилади.

2. Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 4 бараваригача бўлган миқдорда.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

14 — 30 ёш.

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга.

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу ижтимоий ёрдамлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА

Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 1 бараваригача бўлган миқдорда.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

14 — 30 ёш.

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу ижтимоий ёрдамлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Маҳаллий босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 4 бараваригача;

Халқаро босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 40 бараваригача.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Олимпиада, танлов ёки мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

14 — 30 ёш.

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда бир марта

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу ижтимоий ёрдамлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА

Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 50 бараваригача.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

-

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ижара шартномаси ёки зарур жиҳозлар харид қилинганлиги тўғрисидаги шартнома.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

18 — 30 ёш.

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

-

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир марта.

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

1. Мазкур ёрдам чекка ва олис ҳудудлардаги қишлоқ жойларда ташкил этилган ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилади.

2. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотида ўқитиладиган ўқувчиларининг камида 20 фоизини Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши лозим.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Чекка ва олис ҳудудлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 510-сон қарорига иловага мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА

Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия бериш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

«Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тўғрисидаги шартнома.

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

18 — 27 ёш.

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оила Камбағал оилалар реестрида туриши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир марта.

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Субсидия ёрдам кўрсатиладиган ёшлар ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ўртасида тузилган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу ижтимоий ёрдамлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш.

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда.

Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

3.

Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос:

-

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

-

5.

Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси:

14 — 30 ёш

6.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги.

б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши;

в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Фақат бир маротаба

8.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади.

9.

Изоҳ:

Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига календарь режага мувофиқ чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва туридан келиб чиқиб, товар моддий бойликлар ажратиш бўйича мурожаат юборади.

Ҳар чоракдан аввалги ойнинг 25-кунига қадар

Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими

Маҳаллалар бўйича чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотларни календарь режага мувофиқлигини текширади ва ажратиладиган товар моддий бойликлар тури ва сони тўғрисидаги маълумотларни тадбир ташкил этиш режалаштирилган «маҳалла еттилиги»га юборади.

5 иш куни ичида

2-босқич

«Маҳалла еттилиги»

Маҳаллалар бўйича режадаги товар моддий бойликлар харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Товар моддий бойликларни «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади ҳамда уларни туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди.

3 иш куни ичида

3-босқич

Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими

Товар моддий бойликларни маҳаллалар бўйича тақсимлаб, маҳалладаги ёшлар етакчиларига тарқатади.

2 иш куни ичида

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Товар моддий бойликларни ёшларга тарқатиш бўйича, топшириш, қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва қонунчиликда белгиланган тартибда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига ҳисобот топширади.

3 иш куни ичида

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир дафтар» орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «уларга киритилган фуқаролар» сўзлари «туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«21. 2025 йил 1 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳузурига ўтказилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги молиялаштириш манбалари сақлаб қолинган ҳолда, ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ғазначилик бўлинмаларида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари учун очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар)лар кесимида аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ҳудудий бошқармалар учун ғазначилик бўлинмаларида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига тақсимланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 5-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йиғилган маблағлар туман (шаҳар)лардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармасига автоматик равишда тақсимланишини таъминласин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Саховат ва кўмак» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади ва унинг маблағлари тегишли ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваучер — айрим турдаги товарларни давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар (субсидия) ҳисобидан харид қилиш имкониятини тақдим этувчи, амал қилиш муддати икки ой бўлган матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчи — қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни етказиб бериш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдо платформаси — товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдисини масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ)нинг таркибий қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдо майдончаси — қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларнинг олди-сотдисини рақобатли усулда масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдо майдончасининг оператори — электрон савдо майдончаси хизматларини рақобатли усулда кўрсатувчи ҳамда буюртмалар етказиб берилишини таъминловчи юридик шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили)га ёрдамлар кўрсатиш фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир ижтимоий вазиятдан чиқариш мақсадида ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган шахслар ва оилаларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда туришидан қатъий назар мурожаати ёки бевосита «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан кейс-менежмент усулидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ўрганишлар натижалари бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёрдам олувчилар ваучер асосида уй-жой таъмирлаш учун қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни ўз танловига кўра мазкур Низомнинг 5-боби 1-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончалари (кейинги ўринларда — электрон савдо) орқали харид қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Саховат ва кўмак» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ ўтказиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмаклари ва грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан «Саховат ва кўмак» жамғармасига мақсадли маблағлар ажратилган тақдирда, ушбу маблағлар фақат шу мақсадлар учун сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Низомнинг 7-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақда жамланади ҳамда ҳар чоракда Агентлик томонидан туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб тенг улушда «Саховат ва кўмак» жамғармаларига автоматик равишда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган кўрсаткичлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан олдинги ойда «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағлар маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ва маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб тенг улушда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Агентлик томонидан мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг «Рақамли маҳалла» платформаси ва «Ижтимоий ҳимоя» АТдан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича тақсимланган маблағларга доир маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ тақсимланадиган маблағлар миқдорини туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташаббусига кўра маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, «Саховат ва кўмак» жамғармасида шаклланган умумий маблағлар доирасида камайтириш ёки кўпайтириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдамлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомнинг 1 — 12-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ёрдамлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш, тураржой ижараси учун компенсация ҳамда уй-жойни таъмирлаш харажатларини қоплаш тарзидаги ёрдамлар айнан бир фуқаро учун бир «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари ёки бошқа манбалар ҳисобидан кўрсатилган бўлса, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига кўра ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга ҳам йўналтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Агентлик томонидан қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланган, бироқ тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланмаган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланиб, муқаддам тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланган бўлсада, бироқ ушбу маблағлар тақсимланган ойда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичда — ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оиланинг аҳволи кейс-менежмент асосида ўрганилади ҳамда унга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсия шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичда — кейс-менежмент натижаси бўйича шакллантирилган тавсия асосида ёрдам кўрсатиш «Маҳалла еттилиги» томонидан коллегиал тарзда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади, кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи босқичда — «Маҳалла еттилиги»нинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги коллегиал қарори асосида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ижтимоий ходим томонидан биринчи босқич доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оиланинг аҳволи қуйидаги асослар бўйича кейс-менежмент асосида ўрганиб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг мурожаати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ходим ташаббуси билан оилани ўрганиш давомида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ёрдам олувчининг маълумотлари электрон ахборот алмашиш тизимлари орқали ушбу Низомнинг 2 — 12-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган талаб ва шартларга тўғри келиши тасдиқлангандан сўнг кейс-менежмент ўтказиш натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсга (оилага) «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдамни кўрсатиш тўғрисида ижтимоий ходим томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тавсиянома шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, мазкур Низомнинг 3 — 12-иловаларида кўрсатилган ёрдамлар бўйича тавсиянома бир кун ичида кўриб чиқиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларга муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кейс-менежмент асосида ўрганилмасдан тавсиянома шакллантирилади ҳамда «Маҳалла еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ёрдамдан фойдаланиш учун тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, бир иш куни ичида ёрдам олувчининг касаллигига кўра ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда агар икки ой муддат ичида ёрдам олувчининг йўлланмаси мавжудлиги тасдиқланмаса тавсиянома бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Маҳалла еттилиги» томонидан ижтимоий ходимнинг тавсияномаси беш кун ичида (шошилинч кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно) коллегиал тартибда кўриб чиқилади ва қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсияномада кўрсатилган ёрдам миқдори «Саховат ва кўмак» жамғармасида шаклланган маблағларнинг маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тақсимланган миқдоридан ортиқ бўлган тақдирда, кўрсатиладиган ёрдамларнинг миқдорини камайтириш ёки ёрдам кўрсатишни кейинги ойга кечиктириш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинадиган қарор матни «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик шакллантирилади. Бунда кўрсатиладиган ёрдамнинг миқдори фуқаронинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ходим томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. «Маҳалла еттилиги» томонидан ижтимоий ходимнинг ҳар бир тавсияномаси бўйича оила алоҳида кўриб чиқилиб, овоз берилади ҳамда «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан оилага ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинади. Бунда овозлар тенг бўлиб қолганда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган муддатда «Маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан овоз берилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ушбу Низомнинг 18-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган бир оилага ёрдам кўрсатиш кетма-кет уч маротаба кейинги ойга кечиктирилганда, ёрдамни тайинлаш «Ижтимоий ҳимоя» АТ томонидан автоматик равишда рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ёрдамларни олиш учун ижтимоий ёрдам олиш истагида бўлган оила (шахс) томонидан қайта мурожаат қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари «Маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорларига асосан ёрдамлар бўйича тегишли маблағлар мазкур Низомнинг 1 — 12-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган тартибда ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ижтимоий ходим томонидан ушбу Низомнинг 15 ва 16-бандларида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида оилага шошилинч ёрдам кўрсатиш лозимлиги аниқланганда, зудлик билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тавсиянома шакллантирилади ҳамда «шошилинч» грифи остида кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тавсиянома «Маҳалла еттилиги» томонидан бир сутка ичида кўриб чиқилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу Низомнинг 3, 4, 6, 7, 8, 10-11-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакили томонидан тегишли ижтимоий ёрдамдан фойдаланишни тўхтатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдам олувчи вафот этган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдам олувчи озодликдан маҳрум этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдам олувчи оила «маҳалла еттилиги»нинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги коллегиал қарори қабул қилингунга қадар Камбағал оилалар реестридан чиқарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдам олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Айрим турдаги ижтимоий ёрдамларни кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Электрон тижорат воситасида амалга ошириладиган ижтимоий ёрдам кўрсатувчиларни аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мазкур Низомнинг 3, 5 ва 8-иловаларига мувофиқ паспортда назарда тутилган уй-жой таъмирлаш учун қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни (кейинги ўринларда — товар) харид қилиш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар электрон тижорат воситасида электрон савдо платформаси орқали кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларни харид қилиш тадбиркорлик субъектлари томонидан юритиладиган электрон савдо майдончалари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда, электрон савдо майдончалари орқали товарларни харид қилиш ва улар бўйича тўловларни амалга ошириш ушбу электрон савдо майдончалари операторлари ва Агентлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Электрон савдо платформаси орқали харид қилинадиган товарлар ушбу турдаги товарларни реализация қилувчи сотувчилар томонидан электрон савдо платформасига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Сотувчилар томонидан электрон савдо платформасига улар томонидан реализация қилинадиган товарларни жойлаштириш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида авторизациядан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотувчилар «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтишда қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда телефон рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиладиган товарларнинг турлари ва номи ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификати рақамлари ҳамда амал қилиш муддатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Авторизациядан тегишли маълумотлар тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали тасдиқлангандан сўнг ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, сотувчилар электрон офертани тасдиқлаганидан сўнг улар томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотувчилар томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, сотувчилар авторизациядан ўтказилади ва улар учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермайдиган сотувчилар «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қуйидагилар сотувчиларни электрон савдо платформасида товарларни реализация қилиш фаолиятини чеклаш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдам олувчига айни бир сотувчи томонидан уч ва ундан кўп маротаба сифатсиз ва нуқсонли товарлар етказиб берилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтказилган сотувчилар товарларни электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш учун улар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тегишлича «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлимига электрон офертага Агентлик томонидан тасдиқланган илова қилинадиган минимал техник талабларга мувофиқ жойлаштиради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир товарнинг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, уларнинг техник тавсифи ва кўрсаткичлари, фойдаланиш бўйича йўриқнома, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мувофиқлиги баҳоланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификати ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик томонидан белгиланган талаблар бўйича ҳар бир товарнинг турли хил ракурсдан олинган фотосуратлари. Бунда реализация қилинадиган товарга мувофиқ келмайдиган фотосуратларни жойлаштириш тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарни етказиб бериш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Сотувчи томонидан Агентликнинг электрон савдо платформаси орқали сотиладиган товарлар мазкур электрон савдо платформасининг «Товар» бўлимида мавжуд шу турдаги товарларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда Агентлик томонидан белгиланадиган нарх диапазони доирасида белгиланган нархлар бўйича жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Товарларнинг минимал техник талабларга мувофиқлиги ва маълумотларнинг тўлиқлиги Агентликнинг масъул ходимлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда қабул қилингандан сўнг улар тегишлича «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлими орқали электрон савдо платформасига чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда минимал техник талабларга мувофиқ келмайдиган ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда олиниши лозим бўлган мувофиқлик сертификати ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олинмаганда ва уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ушбу товарларни электрон савдо платформасига чиқаришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Электрон тижорат воситасида товарларни харид қилиш ва етказиб бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Мазкур Низомнинг 3, 5 ва 8-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш белгиланган тақдирда, «Инсон» марказлари томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдам олувчи номига «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ваучер шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдам олувчининг номига ваучер шакллантирилганлиги тўғрисида «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ёрдам олувчи унга нисбатан ваучер шаклланганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг икки ой ичида бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали электрон савдо платформасида ваучерга мувофиқ тегишли товарни харид қилиш бўйича буюртма бериш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киритилган маълумотлар ёрдам олувчи ёхуд унинг қонуний вакилининг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари (СМС-хабарнома, Face-ID) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТда яратилган махсус идентификация қилиш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID) орқали тасдиқлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтган ёрдам олувчи ёхуд унинг қонуний вакилига «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ёрдам олувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтиш ҳамда ваучерга мувофиқ товарга буюртма бериш учун бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали «Инсон» маркази ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу шахсларнинг мурожаатларига асосан «Инсон» маркази ёки ижтимоий ходим электрон қурилма воситалари ёрдамида реал вақт режимида уларни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади ҳамда уларнинг номидан ваучерга мувофиқ тегишли товарга буюртмани шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари электрон савдо орқали товарга берган буюртмаларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ёрдам олувчини тегишли товарлар билан таъминлашда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлими орқали товарлар сотувчисини ҳамда ваучерда кўрсатилган товарнинг турини танлайди ва буюртма қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчи буюртмани «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали қабул қилиб олгандан сўнг уч кун ичида буюртма қилинган товарни етказиб бериш вақтни ҳақидаги маълумотларни ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларини электрон тарзда ёки мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчилар товарлар бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган товарни ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига уч кун ичида етказиб берилишини таъминлаши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар бевосита ёрдам олувчи ёки уларнинг қонуний вакилларининг ўзига топширилган сўнг ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан товар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги СМС-хабарнома тасдиқ коди маълум қилинганда, сотувчилар буюртма уларга етказиб берилганлигини «Ижтимоий ҳимоя» АТда тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Электрон тижорат воситасида харид қилинган ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) мазкур бобга мувофиқ харид қилинадиган товарлар бўйича тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш мақсадида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари учун туман ва шаҳарлар кесимида алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучерга мувофиқ мазкур бобда белгиланган тартибда берилган буюртмалар кесимидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТда шакллантирилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучерга мувофиқ танланган буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасида салбий фарқ мавжуд бўлганда, ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан дастлаб ушбу салбий фарқ суммаси тўланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасидаги салбий фарқ суммаси ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан тўланмаган тақдирда, ушбу товарни сотаётган сотувчи буюртмани қабул қилишни рад қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Буюртмалар мазкур Низомнинг 37-бандида белгиланган тартибда ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқланганидан сўнг ушбу шахсларнинг яшаш жойи бўйича «Инсон» марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабарлар келиб тушади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Буюртма ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг, бу тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг харид нархи, бироқ ушбу Низомга 3, 5 ва 8-иловаларига мувофиқ паспортларда кўрсатилган миқдордаги маблағдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағ ДМБАТга йўналтирилади. Бунда ДМБАТ томонидан тегишли пул маблағлари товарларни сотувчиларнинг банк ҳисобварағига буюртма ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига дам олиш кунига ёхуд байрам ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш кунида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилинган товарлар харид нархи ваучердан кам бўлган тақдирда, ўртада ҳосил бўлган ижобий фарқ суммаси шахсий ғазна ҳисобварағида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тасарруф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган муддатда «Маҳалла еттилиги»нинг қарорида кўрсатилган ёрдам бўйича маблағларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан молиялаштирилган ёрдамлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Сотувчи товарларни сифати ва ўз вақтида ёрдам олувчининг уйигача етказиб берилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бепул ёки имтиёзли тарзда ёрдам кўрсатиладиган шахсларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан айнан шу турдаги ёрдам кўрсатилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам олиш учун мурожаатларни кўриб чиқиш босқичлари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга СМС-хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур Низомга мувофиқ туманлар (шаҳарлар)да ижтимоий ёрдамлар учун ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 60 бараваригача бўлган миқдорда

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот;

Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета).

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили бир марта ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда:

«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни ўтказиш вақти, кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда бир маротаба

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам:

жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;

нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

8.

Изоҳ:

«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади:

ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи ижтимоий ходимга тақдим этилади;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда ижтимоий ходим томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойи якунига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади;

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 25 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади.

Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларини доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш;

лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги;

жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги;

ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги;

иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур комиссия таркиби ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланадиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш тартибида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача;

Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида.

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

-

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) оила Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши;

б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда.

Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим;

в) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма)га кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда бир маротаба

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади;

ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади;

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказилганидан сўнг, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади;

Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади;

Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.

9.

Изоҳ:

Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади.

Ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорда;

Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорда.

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

-

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — ҳар чоракда бир маротаба;

Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — бир йилда икки маротаба.

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади:

озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун белгиланган қийматдаги ваучер ажратилади;

2025 йил 15 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

8.

Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхати:*

Озиқ-овқат маҳсулотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулоти номи

Ун

Ўсимлик ёғи ва чой

Гуруч ва донли маҳсулотлар

Макарон маҳсулотлари

Тухум

Гўшт маҳсулотлари (мол, қўй, парранда, балиқ)

Сабзавот ва полиз маҳсулотлари

Шакар

Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулот номи

Мактаб формаси (костюм-шим, кўйлак, оёқ кийим, сумка)

Қишки ва ёзги кийим-кечаклар ҳамда оёқ кийимлар

Спорт кийим-кечаклари ва оёқ кийимлари

Кўрпа-тўшак ва чойшаблар

Гигиена воситалари (атир совун, шампун, кир совун, кир ювиш порошоги, идиш ювиш воситалари)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой ижараси учун компенсация ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Турар жой ижараси учун компенсация

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома.

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Олти ой давомида ҳар ойда

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Уй-жойини таъмирлаш бўйича шартнома нусхаси (ёрдам олувчи уй-жойни таъмирлаш ишларини ўзи зиммасига олган тақдирда шартнома талаб этилмайди).

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) оила Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри ёки Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши;

б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда.

Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Фақат бир маротаба

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар:

а) шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда:

«Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 15 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади;

шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан уй-жойни таъмирлаш имкони бўлмаган тақдирда мазкур банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган тартибда ёрдам олувчи «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи миқдорида қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилади.

Таъмирлаш ишларини бошлаш учун шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади;

б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчи «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи миқдорида қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилиши мумкин.

2. Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда таъмирлаш учун қолган маблағлар ўтказиб берилади.

Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди.

3. 2025 йил 15 августга қадар қурилиш материалларини харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

8.

Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхати:*

Уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулот номи

1.

Цемент, оҳак, гипс, қум, шағал ва бошқа

2.

Тасмалар (арматура)

3.

Том ва шифт материаллари

4.

Асбест ва минерал вата

5.

Металл конструкциялар

6.

Ёғоч маҳсулотлари

7.

Ғишт (бетон қоришмали ғиштлар, блоклар)

8.

Сендвич-панеллар ва гипсокартон

9.

Фибробетон ва шлакоблок

10.

Полиуретан, пенопласт ва иссиқ изоляция материаллари

11.

Плитка ва керамика

12.

Ойна ва шиша маҳсулотлари

13.

Эшик, дераза ва ромлар (ички ва ташқи)

14.

Шпатлевка ва сувоқ материаллари

15.

Труба ва фурнитуралари

16.

Эпоксид пасталар ва суюқ ёпишмалар

17.

Бўёқлар

18.

Ламинат, ДСП ва ПВХ панеллар

19.

Сантехника ва электроника маҳсулотлари

9.

Изоҳ:

а) Уй-жойни жорий таъмирлаш бўйича маблағлар фуқароларга қуйидаги ҳолларда ажратилади:

уй-жойининг том қисмини таъмирлаш учун;

уй-жойининг яшаш хоналарини пол қисмини таъмирлаш учун;

уй-жойининг яшаш хоналари ва ошхонасининг эшик ва деразаси йўқ ёки яроқсиз ҳолатда бўлса янгилаш ёки таъмирлаш учун;

уй-жойининг ҳаммом ёки ҳожатхонаси мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, янгитдан қуриш ёки таъмирлаш мақсадида ажратилади.

Шунингдек, фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун уй-жойини иссиқлик сақловчи махсус қопламалар билан қоплаш ҳамда иситиш тизими учун харажатлар қоплаб берилади.

Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади.

Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади;

б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади;

в) Мазкур ёрдам ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдамини олган оила (шахс)ларга кўрсатилмайди.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал харажатларни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Коммунал харажатларни қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 1 бараваригача бўлган миқдорда

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

-

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда кўпи билан икки маротаба куз-қиш мавсумида (1 октябрдан 15 мартга қадар)

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам бўйича маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига тўғридан-тўғри шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдорда

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Коммунал тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (ариза берувчи коммунал хизмат бўйича ҳисоб рақамини кўрсатилади).

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Бир йилда кўпи билан икки маротаба куз-қиш мавсумида (1 октябрдан 15 мартга қадар)

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Ушбу ёрдам бўйича тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.

8.

Изоҳ:

Ушбу паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 2 бараваригача (табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 бараваригача)

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаганлиги тўғрисидаги асословчи ҳужжат.

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши;

б) ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаганлиги

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Куз-қиш мавсумида

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Ушбу ёрдам бўйича ёрдам олувчи кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари:

электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали;

2025 йил 15 августга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида харид қилинади.

8.

Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари:*

Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари номи

1.

Кўмир

2.

Кокс

3.

Пелет

4.

Ўтин

9.

Изоҳ:

Мазкур паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) Содир бўлган ёнғин тўғрисида давлат хизматлари маркази томонидан тақдим қилинган маълумотнома ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тузилган далолатнома;

б) Қурилиш маҳсулоти етказиб берувчи тадбиркорлик субъекти ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси.

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) оила Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши;

б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда.

Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Заруратга кўра, чекланмаган маротаба

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар:

а) шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 15 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади;

Тиклаш ва таъмирлаш ишларини бошлаш учун шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади;

б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи қурилиш материаллари етказиб берувчи тадбиркорлик субъектларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

2. Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда тиклаш ва таъмирлаш ишлари учун қолган маблағлар ўтказиб берилади.

Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди.

8.

Изоҳ:

а) Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади.

Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади;

б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Тўланиши лозим бўлган экспертиза харажатлари доирасида

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) фуқаролик ишлари бўйича суднинг одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги ажрими нусхаси;

б) одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги шартнома.

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Фақат бир маротаба

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам тегишли маблағлар ваколатли органнинг қарорига мувофиқ шахснинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирларни амалга оширувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда.

Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган ногиронлиги бўлган шахслар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

-

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги.

б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши;

в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Фақат бир маротаба

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади.

8.

Изоҳ:

Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

БҲМнинг 120 бараваригача бўлган миқдорда

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган кўп хонадонли турар-жойларда яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (бундан, вақтинча аравачада ҳаракатланувчилар мустасно).

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) тадбиркорлик субъекти ва таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

б) пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш тўғрисида Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган хулоса.

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Ушбу ёрдам мурожаатчи кўп хонадонли турар-жойларда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) бўлганда тақдим этилади.

а) фуқаро яшовчи кўп қаватли хонадоннинг кириш қисмига пандус қилиш харажатлари қоплаб берилади;

б) пандус қилиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) кўтариш мосламасини ўрнатиш.

в) кўтариш мосламасини ўрнатиш бўйича хулоса Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилади.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Фақат бир маротаба

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур ёрдам шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Махсус кўтариш мосламасини ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг, «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади.

Кўтариш мосламасининг техник хавфсизлиги бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот техник назоратчиси хулосаси ҳамда кўтариш мосламаси ҳақиқатда ўрнатилганлиги юзасидан Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг ижобий хулосасига асосан, бошқарув сервис компанияси (бошқарув сервис компанияси бўлмаган тақдирда маҳалла фуқаролар йиғини) балансига ўтказилгандан сўнг, тегишли маблағлар тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

8.

Изоҳ:

Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади.

Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойга пандус ёки кўтариш мосламаси ўрнатиш зарурлиги аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойга кириш қисмининг фото суръатлари илова қилинади.

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 27 октябрдаги 566-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2025 й., 09/25/462/0650-сон; 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон; 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)