22.07.2025 йилдаги 457-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.07.2025 йилдаги 457-сон
Kuchga kirish sanasi
23.07.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тоғ-кон саноати ва геология саноати вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-187-сон қарорига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларнинг рағбатлантирилишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланишда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар қайд этилган видеоёзувларни юборган шахсларни рағбатлантириш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 2025 йил 1 августдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, уларни юборган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг «Геомониторинг» ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Ички ишлар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 22 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
457-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 457-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом жисмоний шахсларнинг фото-видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар (кейинги ўринларда — видеотехника воситалари) орқали қайд этилган ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузарлик) акс эттирилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни (кейинги ўринларда — фото ва видео материаллар) қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ҳуқуқбузарликларни видеотехника воситалари орқали қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жисмоний шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда фото ва видео материалларни ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича — «Геомониторинг» ахборот тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) кўриб чиқиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
содир этилган ҳуқуқбузарлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳуқуқбузарликлар акс эттирилган фото ва видео материалларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Ўзгартириш киритилган фото ва видео материаллар кўриб чиқилмайди, ҳажмини қисқартириш мақсадида видеоёзувнинг бевосита ҳуқуқбузарлик акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно (қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган фото ва видео материалларни «Геомониторинг» ахборот тизимига юборишда қуйидагилар тўлиқ кўрсатилиши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаронинг исми, фамилияси, отасининг исми, яшаш манзили;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уяли телефон рақами, банк пластик картаси рақами ва электрон манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, сана ва вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материаллар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ҳуқуқбузарликлар қайд этилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Геомониторинг» ахборот тизимига келиб тушган ҳуқуқбузарлик қайд этилган фото ва видео материаллар тегишлилиги бўйича Инспекциянинг масъул ходими томонидан ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилади, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ўрганилади ва ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида фото ва видео материаллар Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материаллар Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади, фото ва видео материаллар сифати ва материалларда акс этган шахснинг ташқи юз қиёфаси шахсни аниқлашга яроқлилиги текширилади, шундан сўнг ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланади ва тегишлилиги бўйича ўн иш куни ичида Инспекцияга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фото ва видео материалларни қабул қилиш ва ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланганлиги натижаларини тегишлилиги бўйича юбориш автоматик ва электрон тарзда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Инспекциянинг масъул ходими беш иш кунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома ва жазо чораларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиради ҳамда Ички ишлар вазирлигининг «Е-maʼmuriy ish» тизимига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақаси (квитанция)ни ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, уяли телефон рақамига «СМС» хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади. Бунда тегишли қарор ва тўлов варақаси (квитанция) ҳуқуқбузарга бевосита тақдим этилиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар бир иш кунида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Инспекциянинг масъул ходими беш иш кунида Ички ишлар вазирлигининг идоралараро маълумотларни узатиш «Е-maʼmuriy ish» тармоғи орқали ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агар содир этилган ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари аниқланса, фото ва видео материаллар икки иш кунида ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидаги ҳолларда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материаллар асосида иш юритиш тугатилади ҳамда бу ҳақида тегишли қарор қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фото ва видео материаллар мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фото ва видео материаллар «Геомониторинг» ахборот тизимига мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда юкланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фото ва видео материалларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари томонидан фото ва видео материалларда акс эттирилган ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фото ва видео материалларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш (жиноят иши) юритилаётган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга ҳуқуқбузарлик (жиноят) бўйича жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда электрон шаклда жавоб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳуқуқбузарликлар қайд этилган видеоёзувларни юборган шахсларни рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича — ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича — ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг беш фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқбузарлик бўйича суд томонидан жарима, шу жумладан, маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда, фото ва видео материалларни юборган шахс Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахслар уяли телефон рақамини ёки банк пластик картаси рақамини кўрсатиш орқали рағбатлантириш пули қандай усулда қабул қилиб олинишини кўрсатиб ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Рағбатлантириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан сўнг келиб тушган хабарлар бўйича амалга оширилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда унинг тегишли органлар ҳисобида қолдириладиган қисмидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Рағбатлантириш ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролардан ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун ундириладиган жарималар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни тақдим этган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни тақдим этган шахсларга рағбатлантириш берилмагани ҳолатлари бўйича юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши судга шикоят қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ушбу Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Амалга ошириш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Жисмоний шахс

 

Ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузарлик) тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни (кейинги ўринларда — фото ва видео материаллар) юборади.

 

Ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекция

 

1. Жисмоний шахс томонидан юборилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материалларни қабул қилади.

2. Ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ўрганади.

3. Ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигига фото ва видео материалларни юборади.

 

Ўн беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ички ишлар вазирлиги

 

1. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материалларни қабул қилади.

2. Фото ва видео материалларнинг сифати ва материалларда акс этган шахснинг ташқи юз қиёфаси шахсни аниқлашга яроқлилигини текширади.

3. Фото ва видео материаллардаги ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлайди.

4. Ҳуқуқбузар шахси тўғрисидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича Инспекцияга юборади.

 

Ўн иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекция

 

1. Ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома ва жазо чораларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш ва Ички ишлар вазирлигининг ягона маълумотлар базасига киритиш ёки тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун тааллуқли судга юборади.

 

Беш иш кунида

 

 

2. Жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақаси (квитанция)ни ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, уяли телефон рақамига «СМС» хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади.

 

Беш иш кунида

3. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳужжатларни тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юборади.

 

Бир иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекция

 

Ички ишлар вазирлигининг идоралараро маълумотларни узатиш — «Е-maʼmuriy ish» тармоғи орқали ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

 

Беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекция

 

1. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантиради.

2. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсга унинг мурожаатини қўриб чиқиш натижалари юзасидан маълумотларни юборади.

 

Ҳуқуқбузарлик бўйича жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда

 

 

 

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/457/0645-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)