07.07.2025 йилдаги ПФ-109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.07.2025 йилдаги ПФ-109-сон
Kuchga kirish sanasi
08.07.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибни жорий этиш, соҳага халқаро тажрибаларни кенг татбиқ этиш орқали экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда рақамли QR кодли ёрлиқлаш, шунингдек, уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини юритишга асосланган янги тизимни (кейинги ўринларда — янги тизим) жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасасини (кейинги ўринларда — Марказ) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳоловчи ягона ваколатли ташкилот сифатида белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, янги тизим доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш икки босқичда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) биринчи босқичда — Марказ ходимлари туман апробация комиссиялари таркибида уруғлик экин майдонларида ўтказиладиган апробация жараёнида қатнашади ва ўсимликнинг морфологик белгиларига асосан уруғликларнинг навдорлигини баҳолашдан (низоли ҳолларда лаборатория генетик (нав) синови) ўтказади, навдорлик гувоҳномасини расмийлаштиради ва ахборот тизимига жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) иккинчи босқичда — Марказ томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликлари аккредитацияланган лабораторияларда синовдан ўтказилади ва натижалари бўйича уруғликларнинг экиш учун яроқлилигини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи асосида экинбоплик хулосаси берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларига рақамли QR кодли ёрлиқ уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг аризалари асосида Марказ томонидан уч иш куни давомида берилади. Бунда Марказ томонидан қуйидагилар ўрганилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) маҳаллий етиштирилган уруғликларга рақамли QR кодли ёрлиқни беришда навдорлик гувоҳномаси ва уруғлик қабул қилинганлиги бўйича юк хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) импорт қилинадиган уруғликларга рақамли QR кодли ёрлиқни беришда фитосанитар сертификат, карантин рухсатномаси, сифати бўйича хорижий сертификат, нав тавсифномаси ва учинчи (холис) томоннинг халқаро стандартларга мувофиқ аккредитация қилинган лабораторияларининг синов натижалари (мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг навдорлик гувоҳномаси, нав тавсифномаси ва экинбоплик хулосаси рақамли QR кодли ёрлиққа Марказ томонидан жойлаштириб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Марказ томонидан туну кун ишлайдиган «Call марказ» фаолияти йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар тақиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) мулкчилик шаклидан қатъи назар уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари томонидан рақамли QR кодли ёрлиқланмаган ҳамда ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Божхона қўмитаси томонидан рақамли QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қишлоқ хўжалиги ерларида сифатли уруғликлар экилишини таъминлаш ва ҳосилдорликни мониторинг қилиш мақсадида белгилансинки, 2026 йилдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек, бошқа барча юридик шахслар (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги корхоналари) ўзларига тегишли қишлоқ хўжалиги ерларига экилган уруғликлар ҳамда етиштирилган ҳосил бўйича маълумотларни контурлар бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимига киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан экилган уруғликлар ва етиштирилган ҳосил бўйича маълумотларни ахборот тизимига киритиш ҳолатини мониторинг қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) экилган уруғлик ва етиштирилган ҳосил бўйича маълумотларнинг улар экилганидан ҳамда йиғиб олинганидан кейин бир ойгача муддатда ахборот тизимига киритилмаганлиги ёки нотўғри киритилганлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш деб баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини Халқаро уруғчилик федерацияси (ISF)нинг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг савдоси бўйича талаблари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг уруғликларнинг сифатини баҳолаш ҳамда маркировкалаш бўйича қоидаларига мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Марказнинг уруғчилик лабораториялари фаолиятини уруғлик синовининг халқаро қоидаларига мувофиқлаштириш ва уларни Халқаро уруғларни синаш ассоциацияси (ISTA) талабларига асосан аккредитациядан ўтказиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, янги тизим доирасида жавобгарлик чораларини назарда тутиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб рақамли QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини реализация қилган тадбиркорлик субъектларига Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда маъмурий жарима қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) республикадаги илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва тажриба-синов тадқиқотларини ўтказиш учун импорт қилган ҳамда илмий тажриба участкасида тайёрлаган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини рақамли QR кодли ёрлиқлаш ва экинбоплик хулосасини бериш Марказ томонидан бепул амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини импорт қилишда улар бўйича учинчи (холис) томоннинг халқаро стандартларга мувофиқ аккредитация қилинган лабораторияларининг синов натижалари амалдаги миллий қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мос келган ҳолларда Марказ томонидан бериладиган ижобий экинбоплик хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тан олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) қишлоқ хўжалиги ерларига 1-иловада белгиланган генетик (нав) ва экинбоплик сифат кўрсаткичларидан паст бўлган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини экиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2025 йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг навдорлиги ва экинбоплиги бўйича рейтингни ҳамда уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини шакллантирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда рақамли QR кодли ёрлиқ шаклларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) янги тизим доирасида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси амалга оширадиган фаолият турлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) рақамли QR кодли ёрлиқланмаган уруғликлардан экиш учун фойдаланганлик ва уларни реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда рақамли QR кодли ёрлиқлаш, шунингдек, уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини юритишга асосланган янги тизимни жорий қилиш тартибини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг навдорлиги ва экинбоплиги бўйича рейтингни ҳамда уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини юритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қуйидаги ҳужжатларнинг намунавий шаклини тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) генетик (нав) ва экинбоплик сифат кўрсаткичларига мос бўлган уруғлик етказиб бериш бўйича шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) сифатсиз уруғ етказилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш бўйича уруғни реализация қилувчи тадбиркорлик субъектининг мажбурияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда янги тизим доирасида қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари ҳамда уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинар тренинглар ташкил қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, Қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А.Д. Вахабов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 7 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-109-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 июлдаги ПФ-109-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ерларида экиш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Қишлоқ хўжалиги экин тури ва ТИФ ТН коди

Уруғлик таснифи

Меъёрий ҳужжатда белгиланган талаблар

Генетик нав тозалиги (навдорлик) сифат кўрсаткичи

1.

Уруғлик чигит

(1207210000)*

Генетик нав тозалиги (навдорлик) сифат кўрсаткичи, камида:

 суперэлита, элита авлод учун

100 %

 R-1 авлод учун

99 %

 R-2 авлод учун

98 %

 R-3 авлод учун

96 %

 F1 дурагай авлод учун

96 %

Экинбоплик сифат кўрсаткичи

2.

Уруғлик чигит

(1207210000)*

Унувчанлик, камида

90 %

3.

Намлик, кўпи билан

10 %

4.

Механик шикастланганлик, кўпи билан:

 туксиз чигит учун

8 %

 кам тукли чигит учун

8 %

 тукли чигит учун

7 %

5.

Ифлосланганлик, кўпи билан:

 туксиз чигит учун

0,3 %

 кам тукли чигит учун

0,5 %

 тукли чигит учун

0,7 %

6.

Туклилиги, кўпи билан:

 туксиз чигит учун

0,5 %

 кам тукли чигит учун

2,5 %

7.

Қолдиқ тўлалиги, кўпи билан:

 тукли чигит учун

0,8 %

 табиий туксиз чигит учун

0,4 %

8.

Туксизлантирилган чигитнинг ўлчамлари бўйича бир текислиги, камида

94 %

9.

Куйганлик

Йўл қўйилмайди

10.

Бегона аралашмалар ва бегона ўт уруғлари мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

11.

Тирик зараркунандалар ва уларнинг личинкалари мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

Генетик нав тозалиги (навдорлик) сифат кўрсаткичи

12.

Уруғлик буғдой

(1001912000,

1001911000,

1001110000)*

Генетик нав тозалиги (навдорлик) сифат кўрсаткичи, камида:

 оригинал (кўпайтириш кўчатзори) авлод учун

100 %

 оригинал (суперэлита) ва элита уруғлар авлоди учун

99,7 %

 репродукцияли уруғлар (РУ-1, РУ-2) авлоди учун

98 %

 товар (маҳсулот) етиштиришга мўлжалланган репродукцияли уруғлар (РУ-т) авлоди учун

95 %

Экинбоплик сифат кўрсаткичи

13.

Уруғлик буғдой

(1001912000,

1001911000,

1001110000)*

Унувчанлик, камида:

 оригинал (кўпайтириш кўчатзори, суперэлита) учун

95 %

 элита, РУ-1, РУ-2 учун

92 %

 РУ-т учун

87 %

14.

Намлик, кўпи билан:

 барча авлодлар учун

14 %

 ўрилган йили экиладиган янги ҳосилдан тайёрланган кузги буғдой уруғларининг барча авлодлари учун

15 %

15.

Уруғ тозалиги, камида:

 оригинал (кўпайтириш кўчатзори, суперэлита) ва элита учун

99 %

 РУ-1, РУ-2 учун

98 %

 РУ-т учун

97 %

16.

Бошқа экинлар уруғларининг миқдори, кўпи билан:

 оригинал (кўпайтириш кўчатзори, суперэлита) учун

5 дона/кг

 элита учун

5 дона/кг

 РУ-1, РУ-2 учун

20 дона/кг

 РУ-т учун

130 дона/кг

17.

Бегона ўтлар уруғларининг миқдори, кўпи билан:

 оригинал (кўпайтириш кўчатзори, суперэлита) учун

3 дона/кг

 элита учун

5 дона/кг

 РУ-1, РУ-2 учун

20 дона/кг

 РУ-т учун

70 дона/кг

18.

Ёввойи сули уруғининг мавжудлиги:

оригинал ва элита учун

Йўл қўйилмайди

19.

Заҳарли ўсимликлар уруғлари (туяқорин ва кампирчопон) мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

20.

Аралашмалар, кўпи билан:

қоракуя қопчалари:

 оригинал (кўпайтириш кўчатзори, суперэлита) ва элита учун

Йўл қўйилмайди

 РУ-1, РУ-2, РУ-т учун

0,002 %

Спора шохчалари:

 оригинал (кўпайтириш кўчатзори, суперэлита) авлод

Йўл қўйилмайди

 элита учун

0,01 %

 РУ-1, РУ-2 учун

0,03 %

 РУ-т учун

0,05 %

21.

Буғдой нематодаси ғаллалари мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

22.

Буғдой уруғларига зарар етказувчи тирик зараркунандалар ва уларнинг личинкалари

Йўл қўйилмайди

23.

Карантин рўйхатига киритилган:

 зараркунандалар ва касаллик чақирувчилар мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

 бегона ўтлар уруғлари ва мевалари мавжудлиги

йўл қўйилмайди

24.

Ҳаётчанлик, камида:

 оригинал (кўпайтириш кўчатзори, суперэлита) учун

95 %

 элита, РУ-1, РУ-2 учун

92 %

 РУ-т учун

87 %

Генетик нав тозалиги (навдорлик) сифат кўрсаткичи

25.

Уруғлик картошка

(0701100000)*

Генетик нав тозалиги (навдорлик) сифат кўрсаткичи, камида:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита ва элита авлодлар учун

100 %

 репродукцияли уруғлар (РУ1, РУ2) авлоди учун

99,5 %

Экинбоплик сифат кўрсаткичи

26.

Уруғлик картошка

(0701100000)*

Ҳўл чириш, кўпи билан:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита авлод учун

Йўл қўйилмайди

 элита, РУ1 ва РУ2 авлодлари учун

1 %

27.

Қуруқ чириш, кўпи билан:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак авлод учун

Йўл қўйилмайди

 оригинал, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита авлод учун

0,5 %

 элита, РУ1 ва РУ2 авлодлари учун

1 %

28.

Оддий ва тўрсимон парша, кўпи билан:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак авлод учун

Йўл қўйилмайди

 оригинал, мини-туганак авлод учун

0,5 %

 оригинал, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита, элита, РУ1 ва РУ2 авлодлари учун

5 %

29.

Кукунли парша, кўпи билан:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак авлод учун

Йўл қўйилмайди

 оригинал, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита авлод учун

1 %

 элита, РУ1 ва РУ2 авлодлари учун

3 %

30.

Ризоктониоз, кўпи билан:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак авлод учун

Йўл қўйилмайди

 оригинал, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита авлод учун

1 %

 элита авлод учун

3 %

 РУ1 ва РУ2 авлод учун

5 %

31.

Кумушранг парша, бужмайиш, кўпи билан:

 «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита авлод учун

Йўл қўйилмайди

 оригинал, элита, РУ1 ва РУ2 авлодлари учун

1 %

32.

Поя нематодаси, кўпи билан:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита ва элита авлодлар учун

Йўл қўйилмайди

 РУ1 ва РУ2 авлодлари учун

0,5 %

33.

Ҳалқали чириш, кўпи билан:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита ва элита авлодлар учун

Йўл қўйилмайди

 РУ1 ва РУ2 авлодлари учун

0,5 %

34.

Темир доғли ва қора туслилиги, жами, кўпи билан

5 %

35.

Бошқа ботаник навларнинг аралашмаси мавжудлиги, кўпи билан:

 оригинал, «in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита ва элита авлодлар учун

Йўл қўйилмайди

 РУ1 ва РУ2 авлодлари учун

0,5 %

36.

Картошка туганакларида энг катта диаметри бўйича ўлчамларининг талабларга жавоб бермайдиган туганаклар мавжудлиги, кўпи билан:

 оригинал, мини-туганак авлод учун 9 мм.дан 60 мм.гача ўлчамда;

 оригинал, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита, элита, РУ1 ва РУ2 авлодлари учун 28 мм дан 60 мм гача ўлчамда;

3 %

37.

Картошка туганакларида тупроқ ва бошқа аралашмаларнинг мавжудлиги, кўпи билан:

2 %

38.

5 мм дан ортиқ чуқурликдаги ва 10 мм дан ортиқ узунликдаги механик шикастланишлар (туганак тўқималарининг эзилган, дарз кетган, кесилган, тирналган ва бошқалар дефектлар), жами, кўпи билан

5 %

39.

Зараркунанда (симқуртлар — учдан ортиқ йўлаклар, май қўнғизи, тунлам, кемирувчилар)лар билан зарарланганлиги, жами, кўпи билан

2 %

40.

Туганакнинг соғлом ва бутунлиги

Бўлиши шарт

41.

Туганакнинг қаттиқлашганлиги

Бўлиши шарт

42.

Туганакнинг шакли ва ранги бўйича типик навга мос келиши

Бўлиши шарт

43.

Қуруқ ва униб чиқмаган туганаклар

(баҳорги мавсумда туганакларнинг униб чиққан нишлари 5 ммгача рухсат этилади)

Бўлиши шарт

44.

Димиқиш мавжуд туганаклар

Йўл қўйилмайди

45.

Куйганлиги мавжуд туганаклар

Йўл қўйилмайди

46.

Музлаган ва совуқ урган туганаклар мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

47.

Хунуклашган шаклга эга туганаклар мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

48.

Енгил синадиган ўсимтали туганаклар мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

49.

Эзилган ва юзаси (1/4 қисмидан кўпроқ) шилинган туганаклар мавжудлиги

Йўл қўйилмайди

50.

Уруғлик картошканинг оригинал («in vitro» микроўсимлик ва микротуганак, мини-туганак, кўпайтириш кўчатзори, супер-суперэлита, суперэлита) авлодли уруғлари учун вирусли ва бошқа бактерияли касалликлар турлари ва уларга меъёрлар амалдаги стандарт талаблари асосида белгиланади.

51.

Фақат экиш учун мўлжалланган сабзавот ва айрим ейиладиган илдизмева, тубмевали ва туганак мевали ўсимликлар

(0701, 0703, 0712 90 110 0, 0713)*

0701, 0703, 0712 90 110 0, 0713 ТИФ ТН кодлари билан белгиланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик нав тозалиги (навдорлик) ва экинбоплик сифат кўрсаткичлари турлари ва уларга қўйилган меъёрлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандарт ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларида белгиланади.

52.

Зираворлар

(уруғлик мақсадида)

(0909 — 0910)*

0909 — 0910 ТИФ ТН кодлари билан белгиланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик нав тозалиги (навдорлик) ва экинбоплик сифат кўрсаткичлари турлари ва уларга қўйилган меъёрлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандарт ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларида белгиланади.

53.

Донлар

(уруғлик мақсадида)

(1001 — 1008)*

1001 — 1008 ТИФ ТН кодлари билан белгиланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик нав тозалиги (навдорлик) ва экинбоплик сифат кўрсаткичлари турлари ва уларга қўйилган меъёрлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандарт ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларида белгиланади.

54.

Фақат экиш учун мўлжалланган мева уруғлари ва бошқа уруғлар

(1201, 1202, 1204 — 1207, 1209)*

1201, 1202, 1204 — 1207, 1209 ТИФ ТН кодлари билан белгиланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик нав тозалиги (навдорлик) ва экинбоплик сифат кўрсаткичлари турлари ва уларга қўйилган меъёрлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандарт ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларида белгиланади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: * ТИФ ТН кодлари билан белгиланган маҳаллий тайёрланган ва импорт қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларига экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича мувофиқликни баҳолаш ишлари амалга оширилади ҳамда баҳолаш натижаларига кўра уруғликлар белгиланган сифат меъёрларига жавоб берганда экинбоплик хулосаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 июлдаги ПФ-109-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Тақдим этиладиган маълумотлар

Амалга ошириш шакли

Муддати

Масъуллар

1.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг «uzagroin.uz» ахборот тизимини Божхона қўмитасининг «singlewindow.uz» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини импорт қилувчиларнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, расмийлаштирилган экинбоплик хулосаси ва рақамли QR кодли ёрлиқ.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Божхона қўмитаси,

Ўзагроинспекция,

Рақамлаштириш вазирлиги

2. Интеграцияни амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

2.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг «uzagroin.uz» ахборот тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «agroplatforma.uz» ва «e.urug» ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

1. Уруғликларни етиштириш учун ўтказилган танлов (тендер) натижалари, уруғликларни қабул қилувчи субъектларга уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан топширилган уруғликлар миқдори ҳамда уруғлик ҳақидаги бошқа маълумотлар, шунингдек, расмийлаштирилган навдорлик гувоҳномаси.

2. Экинбоплик хулосасини бериш учун уруғликларни ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи субъектлар билан «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси ўртасида тузилган шартнома, шунингдек, расмийлаштирилган экинбоплик хулосаси.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзагроинспекция,

Рақамлаштириш вазирлиги

2. Интеграцияни амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

3.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг «uzagroin.uz» ахборот тизимини Миллий статистика қўмитасининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Уруғликларни ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи субъектлар ҳақидаги статистик маълумотлар.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Миллий статистика қўмитаси,

Ўзагроинспекция,

Рақамлаштириш вазирлиги

2. Интеграцияни амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

4.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг «uzagroin.uz» ахборот тизими, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларини Солиқ қўмитасининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Экилган уруғликлар ва етиштирилган ҳосил тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилмаган ёки нотўғри киритилганлиги ҳақидаги маълумот.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Солиқ қўмитаси,

Ўзагроинспекция,

Рақамлаштириш вазирлиги

2. Интеграцияни амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

5.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг «uzagroin.uz» ахборот тизимини «Ўзбеккосмос» агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Экин майдонларида навдорликни баҳолаш учун контурлар кесимида маълумотлар.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2025 йил август

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

Ўзагроинспекция,

Рақамлаштириш вазирлиги

2. Интеграцияни амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ахборот тизимлари интеграцияси «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади ва маълумотлар алмашинуви жараёнида ҳақ ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 июлдаги ПФ-109-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги тизим доирасида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси амалга оширадиган фаолият турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги тизим доирасида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини идентификация қилиш учун рақамли QR кодли ёрлиқлаш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари таркибида гени ўзгартирилган организмлар (ГМО)нинг мавжудлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини баҳолаш тизимига илғор хорижий тажриба ва замонавий синов усулларини жорий қилиш ҳамда доимий равишда такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини импорт қилишда зарур бўлган ҳолларда томонлар келишуви асосида хорижий тадбиркорлик субъектлари ҳудудига мутахассисларни юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари ҳақидаги даврий маълумотларни жамлаш, кузатиш ва янгилаш имконини берувчи электрон маълумотлар базасини яратиш ҳамда амалиётга жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини импорт ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини, шунингдек, уруғликлар рақамли QR кодли ёрлиқланганлиги, уларни баҳолаш ва лабораторияда синовдан ўтказиш натижалари ҳақидаги маълумотларни доимий равишда Марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 06/25/109/0586-сон)