Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Интернет тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотерея ва букмекерлик гаровларида қатнашиши тақиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва чет эл фуқароларининг тоифалари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3642]
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Прокуратура тўғрисида»ги, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги ҳамда «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Интернет тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотерея ва букмекерлик гаровларида қатнашиши тақиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва чет эл фуқароларининг тоифалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 июнь,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 25 июндаги 13-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Интернет тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотерея ва букмекерлик гаровларида қатнашиши тақиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва чет эл фуқароларининг тоифалари
РЎЙХАТИ
1. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки муомала лаёқати чекланган шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ижтимоий реестрга киритилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 27 февралдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3642-1, 06.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 10/26/3642-1/0217-сон)
3. «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва (ёки) «Аёллар дафтари»га киритилган шахслар.
4. Вояга етмаган шахслар.
5. Прокуратура органлари, ички ишлар, миллий гвардия ва божхона органлари ходимлари.
6. Ҳарбий хизматчилар.
7. Хизматни ўташ вақтида қўриқлаш бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари, ходимлари, ишчилари ва хизматчилари.
8. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ходимлари.
9. Чет эл фуқаролари — хорижий давлатлар ваколатли органларининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали уларнинг фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган Интернет тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотерея ва букмекерлик гаровларида қатнашишини тақиқлаш бўйича сўровлари асосида.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 10/25/3642/0581-сон; 07.03.2026 й., 10/26/3642-1/0217-сон)