1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.03.00 Ногиронлар меҳнати;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПФ-85-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПФ-85-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 июндан бошлаб Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларга сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига уларнинг харажатларини қоплаш мақсадида 50 миллион сўмгача субсидия ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, 2026 йил 1 январдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни камида 3 ой давомида расмий иш билан банд қилиш ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдордаги иш ҳақи тўлаш шартларига бир вақтда жавоб берадиган меҳнат шароитлари асосида ишга қабул қилган ёки шундай шартлардаги ишга жойлашишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш тартиби йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модули (кейинги ўринларда — электрон реестр) юритилади. Бунда:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.10.00 Фуқароларнинг алоҳида тоифаларини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига электрон реестр орқали ўзларида мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш, маълум бир йўналиш ёки мутахассислик бўйича талабга мос ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида эълон бериш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари билан танишиб чиқиб, ўзларига маъқул келган шахсларни бевосита ишга қабул қилиш ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашиш имкониятлари яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон реестрга ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, «ЯМИҲ» АТ ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилган мурожаатлар асосида киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг розилиги асосида уларнинг номидан электрон реестрга киритиш учун электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Агентликка ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда иш берувчиларни излаш бўйича интерактив хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини тўғридан-тўғри жалб қилишга рухсат этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик субъектларига интерактив хизматларини кўрсатиш учун электрон реестрга киритилган ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали тақдим этганлик учун тўлов ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг самарали иштирокини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларида бандлиги таъминланган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматлари Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган давлат ижтимоий буюртмаси орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳам кўрсатилишига рухсат берилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотларига бериладиган давлат ижтимоий буюртмасининг қиймати тадбиркорлик субъектида йўлга қўйилган хизматлар учун ушбу қарорда белгиланган миқдорлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматларини нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали йўлга қўйилган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратилмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик уч ой муддатда ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш мақсадида ушбу шахсларнинг транспорт хизматларидан фойдаланишида қулай ва тўсиқсиз муҳит яратишга қаратилган Тошкент тажрибасини жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон реестр ишга туширилиши ҳамда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЯМИҲ» АТда электрон реестрга киритилган ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар ёки уларнинг бандлигига кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари реестри юритилишини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) икки ой муддатда ЯИДХП орқали мазкур қарорда назарда тутилган мақсадларда мурожаат қилиш имкониятини яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда унга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
405-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 июлдаги 405-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модулини (кейинги ўринларда — электрон реестр) юритиш, ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, уларни иш берувчилар билан ўзаро боғлаш, шунингдек I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашган ҳамда ушбу шахсларнинг меҳнат қилишини қўллаб-қувватлаган тадбиркорлик субъектлари ҳамда хусусий бандлик ташкилотларига (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қуйидаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тартибини белгилайди:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни тўғридан-тўғри расмий ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига ёки уларни иш берувчиларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашган хусусий бандлик ташкилотларига субсидия (кейинги ўринларда — бандликка кўмаклашиш субсидияси) ажратиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиб, уларнинг самарали меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус хизматларни (сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизмати) йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига ушбу хизматларни йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун хизмат туридан келиб чиқиб субсидия (кейинги ўринларда — иш ўринларига мослаштириш субсидияси) ажратиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Электрон реестр Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон реестрда ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғининг ҳолати, таълим ва меҳнат фаолиятига доир маълумотлар (кейинги ўринларда — маълумотлар) ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги барча маълумотлар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахснинг бандлик тарихи) акс эттириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида маълумотлар электрон реестрдан бепул олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик субъектларига ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган субсидиялар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашиш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.10.00 Фуқароларнинг алоҳида тоифаларини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатлар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тадбиркорлик субъектлари электрон реестрга ўзларида мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш, маълум бир йўналиш ёки мутахассислик бўйича талабга мос ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида эълон бериш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари билан танишиб чиқиб, ўзларига маъқул келган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида «ЯМИҲ» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрий асосда авторизациядан ўтади. Бунда хусусий бандлик ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи сифатида авторизациядан ўтади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари томонидан «ЯМИҲ» АТда авторизациядан ўтишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади ҳамда электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки «ЯМИҲ» АТда ягона идентификация тизими (OneID) орқали тасдиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, манзили, ишончли вакил ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорлар учун биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, манзили, ишончли вакил ҳақидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, улар учун «ЯМИҲ» АТда шахсий кабинет очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тадбиркорлик субъектлари қуйидаги усулларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) электрон реестрга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ўзларида мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) электрон реестрда маълум бир йўналиш ёки мутахассислик бўйича ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш тўғрисида эълон бериш орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) электрон реестрга киритилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари билан танишиб чиқиб, ўзларига маъқул келган шахсларни танлаган ҳолда, уларни бевосита ишга қабул қилиш ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича сўровнома юбориш орқали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда хусусий бандлик ташкилотлари мазкур банднинг «в» кичик бандида белгиланган усулда электрон реестрга киритилган ногиронлиги бўлган шахсларни маълум бир иш берувчиларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ногиронлиги бўлган шахс ушбу Низомнинг 6-банди «а» кичик бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан киритилган бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб чиқиб, ўзига маъқул келган иш ўрнига ишга жойлашиш бўйича сўровнома юбориши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларида мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар заруратга кўра доимий янгилаб борилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.10.00 Фуқароларнинг алоҳида тоифаларини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан юборилган сўровнома тадбиркорлик субъектига унинг «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинетига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун юборилади. Бунда сўровнома тадбиркорлик субъекти томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади ёки аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рад этилади. Сўровнома тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ва ногиронлиги бўлган шахс ўртасида меҳнат шартномаси расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу Низомнинг 6-банди «б» кичик бандига мувофиқ эълон берилган тақдирда, «ЯМИҲ» АТ томонидан автоматик равишда тадбиркорлик субъектлари талабига мос келадиган электрон реестрда мавжуд ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинетига хабарнома шаклида юборилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари томонидан хабарномада кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахслардан ўзларига маъқул келган шахсларни ишга қабул қилиш бўйича сўровнома шакллантирилади ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун мазкур шахсларга СМС-хабарнома ёки «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинети орқали юборилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома ногиронлиги бўлган шахс томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади ёки аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рад этилади. Сўровнома тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ва ногиронлиги бўлган шахс ўртасида меҳнат шартномаси расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тадбиркорлик субъектлари ушбу Низом 6-бандининг «в» кичик бандига мувофиқ электрон реестрдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари билан танишиб чиқиб, ўзларига маъқул келган шахсларни танлаб, уларни бевосита ишга қабул қилиш ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича сўровнома юбориши мумкин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома ногиронлиги бўлган шахсга СМС-хабарнома ёки «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинети орқали танишиб чиқиш ва тасдиқлаш учун йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон реестрга киритилган битта ногиронлиги бўлган шахс бўйича бир нечта тадбиркорлик субъекти томонидан уни бевосита ишга қабул қилиш ёки хусусий бандлик ташкилотлари томонидан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича сўровнома юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ юборилган сўровномада тадбиркорлик субъектининг фаолият тури, таклиф этилаётган лавозим номи ва лавозим мажбуриятлари ҳамда ойлик иш ҳақи миқдори тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар сўровнома хусусий бандлик ташкилотлари томонидан юборилган бўлса, унда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилувчи иш берувчи тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сўровнома хусусий бандлик ташкилотлари томонидан юборилган тақдирда, у дастлаб унда кўрсатилган иш берувчининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) шахсий кабинетига танишиб чиқиш ва маъқуллаш учун йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчи сўровномада кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахснинг маълумотлари билан танишиб чиқиб, уни ишга қабул қилишни тасдиқлаши ёки тасдиқлашни рад этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар сўровнома иш берувчи томонидан тасдиқланган тақдирда, у танишиб чиқиш ва тасдиқлаш учун ногиронлиги бўлган шахсга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ногиронлиги бўлган шахс томонидан сўровнома билан танишиб чиқилади ва тасдиқланади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини белгилаган ҳолда рад этилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровнома ногиронлиги бўлган шахс томонидан тасдиқланганидан сўнг тадбиркорлик субъекти ва ногиронлиги бўлган шахс ўртасида ёки хусусий бандлик ташкилотининг сўровномасида кўрсатилган иш берувчи ва ногиронлиги бўлган шахс ўртасида меҳнат шартномаси расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу Низомга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилганда, бу тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда «ЯММТ» ИДАКдан электрон реестрга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидаги ҳолатлар юзага келганда электрон реестрга киритилган ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича сўровномани юбориш имконияти чеклаб қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахс расмий банд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирганда.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур бандда кўрсатилган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан ҳар ойда бир маротаба сўров юбориш орқали олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги ҳолати ва уларга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида олинади ҳамда ушбу маълумотлар ногиронлиги бўлган шахснинг бандлик тарихида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низомга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича юбориладиган сўровномалар ва хабарномалар «ЯМИҲ» АТ томонидан автоматик равишда, ногиронлиги бўлган шахслар амалда яшайдиган жойдаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази)га йўналтириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бандликка кўмаклашиш субсидияси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон реестрда турган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни камида 3 ой давомида узлуксиз расмий бандлигини таъминлаган ҳамда мазкур даврда унга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаган ёки ушбу шартларда иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда электрон реестрда турган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни расмий бандлиги таъминланган ойда ишга қабул қилинган санадан қатъий назар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича шарт бажарилган тақдирда, мазкур ногиронлиги бўлган шахс бир ой давомида расмий банд қилинган деб ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган шартларни бажарилгандан ёки бажарилиши таъминлангандан кейин олти ой ичида «ЯМИҲ» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали бандликка кўмаклашиш субсидиясини олиш учун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда электрон сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади. Бунда:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома ЭРИ ёки ягона идентификация тизими (OneID) орқали тасдиқланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандликка кўмаклашиш субсидияси олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, мурожаат автоматик равишда «ЯМИҲ» АТга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тадбиркорлик субъектларининг мурожаати келиб тушгандан сўнг икки иш куни ичида ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган шартлар бажарилганлиги «ЯМИҲ» АТда «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида мавжуд қуйидаги маълумотлар асосида ўрганилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон реестрда бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЯММТ» ИДАК бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг рўйхатдан ўтказилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга унинг бандлиги таъминлангандан сўнг уч ой мобайнида ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган миқдордаги иш ҳақи ҳисобланганлиги.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «ЯМИҲ» АТда ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган шартлар бажарилганлиги ёки бажарилиши таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланганда, мурожаат қилган тадбиркорлик субъектига бандликка кўмаклашиш субсидияси ажратилиши тасдиқланади. Бунда ажратиладиган субсидиянинг миқдори тадбиркорлик субъектининг сўровномасида кўрсатилган ва ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган шартлар бажарилган ҳолда бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сонидан келиб чиққан ҳолда «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш субсидияси миқдори ҳисобланганидан сўнг автоматик равишда «ЯМИҲ» АТда электрон тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси шакллантирилиб, бандликка кўмаклашиш субсидиясини тадбиркорлик субъектига ажратиш учун Жамғармага юборилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қуйидаги ҳолларда бандликка кўмаклашиш субсидиясини ажратиш рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектининг сўровномасини ўрганиш жараёнида тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган маълумотлар мавжудлиги аниқланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти томонидан бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс учун муқаддам бандликка кўмаклашиш субсидияси ажратилганлиги аниқланганда.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамғарма унга келиб тушган тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси асосида бандликка кўмаклашиш субсидияси маблағларини Жамғарманинг махсус ғазна ҳисобварағидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали тадбиркорлик субъектининг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бандликка кўмаклашиш субсидияси тўлаб берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТда тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига электрон хабарнома кўринишида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Иш ўринларига мослаштириш субсидияси ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларининг ушбу хизматларни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш мақсадида ажратилади. Бунда сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизмати қуйидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
клиник ташхиси Халқаро касалликлар ва саломатлик билан боғлиқ бўлган муаммолар таснифи (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштирилган V МКБ-10 класси) (кейинги ўринларда — МКБ-10) бўйича Н 90 — 90.8 бўлган II гуруҳ ёки Q16 ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон хизмати;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
клиник ташхиси МКБ-10 бўйича Н 00 — 59.9, Q 10 — 15 ва S 07.8 бўлган кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган шахслар, шунингдек клиник ташхисидан қатъи назар биринчи марта ногиронлар аравачасида ҳаракатланиши белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳамроҳлик хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
клиник ташхисидан қатъи назар барча I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун психолог хизмати.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тадбиркорлик субъектлари томонидан I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни иш жараёнида қўллаб-қувватлаш учун жалб этилувчи сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини кўрсатувчи шахслар (кейинги ўринларда — хизмат кўрсатувчи шахслар) «ЯМИҲ» АТда юритиладиган Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатувчи шахслар электрон рўйхатига (кейинги ўринларда — электрон рўйхат) киритилган жисмоний шахслар орасидан жалб этилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) сурдотаржимон ёки психолог хизматини кўрсатмоқчи бўлган шахслар мазкур соҳада олий маълумотга эга бўлиши ёки давлат таълим ташкилотларида касбий ва педагогик қайта тайёрлов курсларини тамомлаган бўлиши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика касбий кўникмалар маркази ёки Ўзбекистон карлар жамияти томонидан сурдотаржимонлик йўналишида ташкил этиладиган ўқув курслари ёки қайта тайёрлов курсларини ўқиб тугатган шахслар томонидан сурдотаржимон хизмати кўрсатилиши мумкин.
(25-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳамроҳлик хизмати қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамроҳлик хизматини кўрсатиш бўйича ўзини ўзи банд қиладиган шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахсларни жалб этиш орқали йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Хизмат кўрсатувчи шахслар электрон рўйхатга кириш учун «ЯМИҲ» АТда қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда мурожаат юборади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ҳамда телефон рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатмоқчи бўлган ҳудуд(лар) тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим ташкилотларининг касбий ва педагогик қайта тайёрлов курсларини тамомлаган ёки республика касбий кўникмалар маркази ёхуд Ўзбекистон карлар жамияти томонидан ташкил этиладиган ўқув курслари ёки қайта тайёрлов курсларини ўқиб тугатган шахслар, ушбу маълумотни тасдиқловчи ҳужжатларни (диплом, сертификат) илова қилиш орқали.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли маълумотлар киритилгандан сўнг мурожаат хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан ягона идентификация тизими (OneID) орқали тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан мурожаат тасдиқланганидан сўнг улар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТда орқали автоматик равишда текширилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сурдотаржимон ёки психолог хизматини кўрсатувчи шахснинг мазкур соҳаларда олий маълумотга эга эканлигини — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимларидан;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамроҳлик хизматини кўрсатувчи жисмоний шахснинг ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан ушбу Низомнинг 26-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, мурожаат этилган тақдирда, мазкур ҳужжатлар «ЯМИҲ» АТ орқали Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, текширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Текшириш натижасида хизмат кўрсатувчи шахслар тўғрисидаги ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган маълумотлар мавжудлиги аниқланган ёки ўз тасдиғини топган тақдирда, улар электрон рўйхатга киритилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи шахслар тўғрисидаги ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган маълумотларнинг мавжуд эмаслиги ёки ўз тасдиғини топмаганлиги, уларни электрон рўйхатга киритишни рад этишга асос бўлади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тадбиркорлик субъектлари сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини кўрсатувчи шахсларни тегишли хизматни кўрсатиш учун жалб этган ойдан кейинги ойнинг 16-санасига қадар иш ўринларига мослаштириш субсидиясини олиш учун «ЯМИҲ» АТ ёки ЯИДХП орқали мустақил равишда ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади. Бунда сўровнома ЭРИ ёки ягона идентификация тизими (OneID) орқали тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тадбиркорлик субъектларининг мурожаати келиб тушгандан сўнг икки иш куни ичида «ЯМИҲ» АТда «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида мавжуд қуйидаги маълумотлар асосида сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилиги қуйидаги тартибда текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини кўрсатувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар — «ЯМИҲ» АТдаги электрон рўйхат орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини кўрсатувчи шахслар билан тузилган меҳнат ёки фуқаролик ҳуқуқий шартномаси маълумотлари ва унга мувофиқ амалга оширилган тўловлар миқдори — тегишлилиги бўйича «ЯММТ» ИДАК ва Солиқ қўмитасининг тегишли маълумотлар базалари орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизмати кўрсатилаётган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси маълумотлари — «ЯММТ» ИДАК орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизмати кўрсатилаётган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга иш ўринларига мослаштириш субсидияси ажратиладиган давр учун иш ҳақи тўланганлиги — Солиқ қўмитасининг тегишли маълумотлар базалари орқали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тадбиркорлик субъектининг мурожаатини кўриб чиқишда мазкур Низомнинг 30-бандида белгиланган маълумотлар аниқланган тақдирда, иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш ёки рад этиш «ЯМИҲ» АТ томонидан автоматик равишда тасдиқланади. Бунда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш тасдиқланган тақдирда, автоматик равишда «ЯМИҲ» АТда электрон тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси шакллантирилиб, иш ўринларига мослаштириш субсидиясини тадбиркорлик субъектига ажратиш учун Жамғармага юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш рад этилган тақдирда, рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда тадбиркорлик субъектининг «ЯМИҲ» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Иш ўринларига мослаштириш субсидиясининг миқдори «ЯМИҲ» АТда ушбу Низомнинг 30 ва 31-бандларида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ паспортда белгиланган миқдорда ҳисобланади ва мурожаат қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тўланади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларига мослаштириш субсидиясининг миқдори тадбиркорлик субъектининг сўровномасида кўрсатилган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини кўрсатаётган шахсларга тўланган тўловлар тўғрисидаги маълумотномада ёки электрон ҳисоб-фактурада кўрсатилган тўловлар миқдоридан қатъи назар, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ паспортда белгиланган миқдорда тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти томонидан иш ўринларига мослаштириш субсидиясини олиш учун мурожаат қилинган давр учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизмати кўрсатилган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга иш ҳақи тўланмаганлиги аниқланганда, ушбу хизматлар учун иш ўринларига мослаштириш субсидияси ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Жамғарма ушбу Низомнинг 31-бандига мувофиқ келиб тушган тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси асосида иш ўринларига мослаштириш субсидияси маблағларини Жамғарманинг махсус ғазна ҳисобварағидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали тадбиркорлик субъектининг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда иш ўринларига мослаштириш субсидияси тўлаб берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТда тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига электрон хабарнома кўринишида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ушбу Низомга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ паспортда назарда тутилган тартибда электрон реестрга ихтиёрий асосда бепул киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ тадбиркорлик субъекти бўлмаган бошқа иш берувчилар томонидан электрон реестрга киритилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари билан танишиб чиқиш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиши имкониятлари яратилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Иш берувчилар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий бандлик ташкилотлари ҳамда «Инсон» маркази ушбу Низомга мувофиқ олинган шахсга доир маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлов берилиши ва сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган талабларни бажариш орқали бандликка кўмаклашиш субсидияси маблағларини олиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлари томонидан банд қилинган ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашилган ногиронлиги бўлган шахсларни иш ўринларига мослаштириш, зарурат бўлганда малакасини ошириш ва уларни ижтимоийлашувига кўмаклашиш чоралари кўриб борилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ушбу Низом шартлари асосида бандликка кўмаклашиш субсидияси ёки иш ўринларига мослаштириш субсидиясини олаётган тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидия ва имтиёзларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бандликка кўмаклашиш субсидияси ёки иш ўринларига мослаштириш субсидияси тадбиркорлик субъектлари томонидан нотўғри киритилган (кўрсатилган) маълумотлар асосида ёки техник камчиликлар ёхуд ҳисоб-китоблардаги хатоликлар туфайли нотўғри тўланган тақдирда, мазкур маблағлар уларнинг нотўғри тўланганлиги аниқланган санадан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан Жамғармага бир ой ичида қайтарилиши лозим. Бунда ихтиёрий равишда Жамғармага қайтарилмаган ёки тўлиқ қайтарилмаган маблағ суд тартибида ундирилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. «Инсон» маркази ходимлари, Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари жойига чиққан ҳолда, ушбу Низомга мувофиқ ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлигини, ногиронлиги бўлган шахсларга тегишлилиги бўйича сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматлари йўлга қўйилганлик ҳолатларини мониторинг қилиш ва улар билан суҳбатлашиб, иш ўринларидаги шароитлар билан танишишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашда иштирок этган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича субсидиялар ажратиш ва тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Тадбиркорлик субъектларига бандликка кўмаклашиш субсидиясини ажратиш ва тўлаш тартиби
1-босқич
Тадбиркорлик субъектлари
(хусусий бандлик ташкилотлари)
1. I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни белгиланган шартларга бир вақтда жавоб берадиган меҳнат шароитлари асосида ишга қабул қилади ёки шундай шартларга жавоб берадиган маълум бир иш берувчида банд қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТ (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали бандликка кўмаклашиш субсидиясини олиш учун мурожаат қилади.
Субсидия олиш учун белгиланган шартлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ўз хоҳишига кўра
2-босқич
«ЯМИҲ» АТ
1. Бандликка кўмаклашиш субсидияси ажратишда асос бўладиган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан текширилади ҳамда бандликка кўмаклашиш субсидиясини ажратиш ёки ажратишни рад этиш тасдиқланади.
Икки иш кунида
2. Бандликка кўмаклашиш субсидияси ажратиш тасдиқлангандан сўнг, тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси шакллантирилиб, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига юборилади.
Автоматик равишда
3-босқич
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси
Бандликка кўмаклашиш субсидияси маблағлари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасининг ғазна ҳисобварағидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали тадбиркорлик субъектининг тижорат банкдаги ҳисобварағига ўтказилади.
Тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси келиб тушгандан сўнг автоматик равишда
II. Тадбиркорлик субъектларига иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш тартиби
1-босқич
Тадбиркорлик субъектлари
1. Бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматларини ташкил этишда мазкур хизматларни кўрсатувчи шахсларни жалб этади.
Ўз хоҳишига кўра
2. Иш ўринларига мослаштириш субсидиясини олиш учун «ЯМИҲ» АТ ёки ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.
Тегишли хизмат йўлга қўйилган ойдан кейинги ойнинг 16-санасига қадар ўз хоҳишига кўра
2-босқич
«ЯМИҲ» АТ
1. Иш ўринларига мослаштириш субсидиясини олиш учун берилган сўровномани кўриб чиқиш якуни бўйича иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш ёки рад этиш тасдиқланади.
Икки иш кунида
2. Иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш тасдиқланган тақдирда, электрон тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси шакллантирилиб, иш ўринларига мослаштириш субсидиясини тадбиркорлик субъектига ажратиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига юборилади.
Автоматик равишда
3-босқич
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси
Иш ўринларига мослаштириш субсидияси маблағларини Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасининг ғазна ҳисобварағидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали тадбиркорлик субъектининг тижорат банкдаги ҳисобварағига ўтказилади.
Тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси келиб тушгандан сўнг автоматик равишда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____________________
____________________
(сана)
(рақам)
«Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модулига иш берувчиларнинг ўзларида мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш бўйича
НАМУНАВИЙ ШАКЛ
Бўш (вакант) иш ўрни бўйича маълумотлар:
1. Бўш (вакант) иш ўрни бўйича лавозим номи:
2. Бўш (вакант) иш ўрни тўғрисида қисқача маълумот:
3. Бўш (вакант) иш ўрни бўйича иш ҳақи миқдори:
4. Бўш (вакант) иш ўрни бўйича таклиф этиладиган номзоднинг жинси:
¨ Эркак
¨ Аёл
5. Бўш (вакант) иш ўрни бўйича бериладиган қўшимча меҳнат шароитлари:
¨ Бепул тушлик
¨ Имтиёзли транспорт хизмати
¨ Озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этиш
¨ Иш натижадорлигига кўра қўшимча тўлов
¨ Махсус кийимлар тақдим этиш
¨ Бошқалар
6. Бўш (вакант) иш ўрни бўйича номзоднинг физиологик ҳолатига қўйиладиган талаблар:
¨ Эшита олади
¨ Гапира олади
¨ Кўра олади
¨ Мустақил ҳаракатлана олади
¨ Қўл билан боғлиқ ишларни бажара олади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаган ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари ёки хусусий бандлик ташкилотларига бандликка кўмаклашиш субсидиясини ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Субсидиянинг ажратиш мақсади:
I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш.
2.
Субсидиянинг умумий энг юқори миқдори:
Битта тадбиркорлик субъекти ёки хусусий бандлик ташкилотига 500 млн сўмгача миқдорда.
3.
Субсидия ажратишнинг даврийлиги ва чегараси:
Бир нафар I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс учун битта тадбиркорлик субъекти ёки хусусий бандлик ташкилотига фақат бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг миқдорининг 3 баравари миқдорида.
4.
Субсидия ажратиладиган шахслар:
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) белгиланган тартибда авторизациядан ўтган ҳолда, I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни бевосита бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектлари;
«ЯМИҲ» АТда белгиланган тартибда авторизациядан ўтган ҳолда, I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни маълум бир иш берувчи орқали бандлигини таъминлаган хусусий бандлик ташкилотлари.
5.
Субсидия ажратиш шартлари:
Субсидия қуйидаги шартлар бажарилган ёки бажарилиши таъминланганда ажратилиши мумкин:
I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ расмий банд қилиб, узлуксиз камида 3 ой давомида расмий иш билан банд қилганда;
ушбу давр мобайнида уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган иш ҳақи тўланганда.
6.
Субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжатлар:
а) «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модулида бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
б) «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг рўйхатдан ўтказилганлиги;
в) Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга узлуксиз камида уч ой мобайнида мазкур Паспортнинг 5-позициясида белгиланган миқдордаги иш ҳақи ҳисобланганлиги.
7.
Аризани кўриб чиқиш муддатлари:
Икки иш куни ичида.
8.
Субсидияни ажратиш шакли:
Тадбиркорлик субъекти ёки хусусий бандлик ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш субсидияси ажратилишига асос бўлган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс учун тадбиркорлик субъектига субсидия тақдим этилган бўлса, мазкур ногиронлиги бўлган шахс учун бошқа тадбиркорлик субъектига ушбу турдаги субсидия ажратилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларига бандликка кўмаклашиш субсидиясини тайинлашда, унинг миқдори ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган шартлар бажарилган ёки бажарилиши таъминланган даврда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан изоҳ қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____________________
____________________
(сана)
(рақам)
I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаган ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари ёки хусусий бандлик ташкилотларига бандликка кўмаклашиш субсидиясини ажратиш бўйича
СЎРОВНОМА
1. Тадбиркорлик субъектининг номи:
2. Юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ёки якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
3. I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш усули:
¨ Ногиронлиги бўлган шахсни бевосита иш берувчи сифатида тўғридан-тўғри бандлиги таъминланган
¨ Ногиронлиги бўлган шахсни иш берувчиларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлиги таъминланган
4. Бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) маълумотлари:
5. Тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағи маълумотлари:
6. Телефон рақами:
7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари томонидан I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматларини йўлга қўйиш ҳамда уларга иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Субсидиянинг ажратиш мақсади:
Бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни мўътадил ва самарали ишлаб кетишини қўллаб-қувватлаш*.
2.
Субсидиянинг умумий энг юқори миқдори:
Битта тадбиркорлик субъекти учун 50 млн сўмгача миқдорда.
а) сурдотаржимон хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари;
б) психолог хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари;
в) ҳамроҳлик хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари***.
4.
Субсидия ажратишда хизмат билан қамраб олиниш даражаси:
а) камида 5 нафар ва ундан ортиқ эшитишда ва гапиришда нуқсони бўлган II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бир нафар сурдотаржимон хизмати учун;
б) камида 10 нафар ва ундан ортиқ I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бир нафар психолог хизмати учун;
в) 1 нафар кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган шахслар ёки биринчи марта ногиронлар аравачасида ҳаракатланиши белгиланган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бирига ҳамроҳлик хизмати учун.
5.
Ариза берувчи:
I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматларини ёки уларнинг биттаси ёхуд айримларини йўлга қўйган тадбиркорлик субъекти.
6.
Аризани кўриб чиқиш муддатлари:
Икки иш куни ичида
7.
Субсидия ажратиш шакли:
Тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тадбиркорлик субъектлари томонидан сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматлари бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касаллик туридан келиб чиқиб, тегишлилиги бўйича йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур паспортда белгиланган хизматлардан фақат биттасини йўлга қўйиши ҳамда субсидиянинг энг юқори миқдоридан ошмаган миқдорда субсидия олиши мумкин бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Ҳамроҳлик хизмати учун субсидия тўловлари кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган ёки биринчи марта ногиронлар аравачасида ҳаракатланиши белгиланган ногиронлиги бўлган ҳар бир шахсга икки ойгача бўлган муддатда кўрсатилган хизмат харажатларини қоплаш учун ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____________________
____________________
(сана)
(рақам)
Бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматларини кўрсатувчи шахсларни жалб этган тадбиркорлик субъектларига иш ўринларига мослаштириш субсидиясини ажратиш бўйича
СЎРОВНОМА
1. Тадбиркорлик субъектининг номи:
2. Юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ёки якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
3. Бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун йўлга қўйилган хизмат тури:
¨ Сурдотаржимон хизмати
¨ Психолог хизмати
¨ Ҳамроҳлик хизмати
4. Жалб этилган хизмат кўрсатувчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) маълумотлари:
5. Хизмат кўрсатилган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) маълумотлари:
6. Хизмат кўрсатилган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар билан тузилган меҳнат шартномасининг реквизитлари:
7. Хизмат йўлга қўйилган сана:
8. Хизмат кўрсатувчига амалга оширилган тўлов суммаси ва реквизитлари:
9. Тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағи маълумотлари:
10. Телефон рақами:
11. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модулига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Электрон реестрга кириш учун мурожаат қилувчи шахслар:
Ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар.
2.
Электрон реестрга кириш учун мурожаат қилиш усуллари:
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон шаклда.
3.
Аризани тўлдириш ва тасдиқлаш тартиби:
Ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахс ўзи келиб мурожаат қилганда «Инсон» маркази ходими ёки ижтимоий ходими ариза берувчи номидан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали эса мустақил равишда мурожаат қилади*.
Бунда аризада биометрик паспорт (ID-карта) маълумотлари, ишламоқчи бўлган ҳудуд номи**, телефон рақами кўрсатилади.
4.
Аризани кўриб чиқиш муддати:
Ариза берувчининг маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан текширилган ҳолда, реал вақт режимида электрон реестрга киритилади.
5.
Электрон реестрга киритишни рад этиш ҳолатлари:
Қуйидаги ҳолларда ариза берувчини электрон реестрга киритиш рад этилади***:
ариза берувчи меҳнат қилиш лаёқати ёшига етмаган бўлса;
ариза берувчи амалда расмий иш билан банд қилинган бўлса;
ариза берувчига нисбатан ногиронлик белгиланмаган бўлса;
ариза берувчига нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинланган бўлса;
ариза берувчини муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори бўлса.
6.
Электрон реестрдан чиқаришга асос бўладиган ҳолатлар:
Қуйидаги ҳолларда ногиронлиги бўлган шахс электрон реестрдан чиқарилади:
ногиронлиги бўлган шахс вафот этса — ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган кундан;
ногиронлиги бўлган шахс хорижга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда — хорижга чиқиб кетган кундан эътиборан;
ногиронлиги бўлган шахснинг хоҳишига кўра — электрон реестрдан чиқиш бўйича ариза берилган кундан эътиборан;
ногиронлиги бўлган шахсга нисбатан ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилганда — тегишли маълумотнома расмийлаштирилган кундан эътиборан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ариза берувчи сўровномани тўлдиришдан олдин унга тегишли бўлган шахсга доир маълумотларни олиш, уларга ишлов бериш ҳамда электрон реестрда барча учун очиқ ҳолда эълон қилишга розиликни билдирадиган электрон оммавий офертани тасдиқлайди. Бунда, электрон оммавий оферта намунаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ариза берувчи томонидан ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир нечта ҳудудни белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Ариза берувчи уни электрон реестрга киритишни рад этишга асос бўлган ҳолатларни бартараф этган ҳолда исталган вақтда қайта мурожаат қилиши мумкин.