10.06.2025 йилдаги КҚ-196-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 10.06.2025 йилдаги КҚ-196-V-сон
Kuchga kirish sanasi
10.06.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хива шаҳрида биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси»)нинг 7-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни кенгайтириш, парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда икки мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва англашувни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми 2025 йилнинг 30 июнидан 2 июлига қадар Хива шаҳридаги «Фаровон» меҳмонхонасида ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (бундан буён матнда Ташкилий қўмита деб юритилади) таркиби 1-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ёритиш бўйича медиа-режа 3-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумининг концепцияси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қарорнинг 2- ва 3-иловаларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасига ва Сенат девонининг Ахборот хизматига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилий қўмита:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми иштирокчиларининг келиб-кетиши, транспорт билан таъминланиши ва уларга тиббий хизмат кўрсатилиши масалаларини мувофиқлаштириб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбир ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникациялар билан жиҳозланишини, ободонлаштириш ва йўл таъмирлаш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, шунингдек, Хива шаҳрида зарур меҳмонхоналарнинг тайёр бўлиши ва банд қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анжуманни ўтказиш билан боғлиқ ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли тайёрланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилнинг 20 июнига қадар Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда парламентлараро муносабатларнинг янги устувор йўналишлари бўйича таклифларни Ташкилий қўмитага тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро парламент тузилмалари (Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси, Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси ва бошқалар) доирасида илгари суриладиган янги ташаббус ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ҳамда Озарбайжон парламенти билан биргаликда ягона позицияни шакллантирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда Озарбайжон Республикаси делегацияси аъзолари учун мамлакатимизнинг бой туристик салоҳиятини, хусусан, унинг тарихи ва маданий меросини акс эттирувчи тарқатма материалларни тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек, анжуман доирасида туризм йўналишида алоҳида кўргазма ташкил этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда анжуман иштирокчиларининг тарихий-маданий мерос объектларига бепул киришини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумининг очилиш маросимида, танаффус ва тушлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси номидан форум иштирокчилари учун ташкил этиладиган расмий кечки қабул давомида концерт дастури тақдимотини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хива ва Урганч шаҳарларида, тадбир ўтказиладиган жойларда анжуман иштирокчилари хавфсизлигини, шунингдек, форум иштирокчилари учун ажратилган автобусларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Uzbekistan airways», «Uzbekistan airports» ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятлари тегишинча Урганч халқаро аэропортини, ундаги VIP ва CIP залларини анжуман иштирокчиларини кутиб олиш, кузатиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш чораларини кўрсин ҳамда VIP ва CIP залларидан йиғим ва божлар, шунингдек, зал хизмати учун тўловлар ундирилмай фойдаланилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ахборот хизмати билан биргаликда 2025 йилнинг 20 июнига қадар биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини кенг ёритиш бўйича фаол журналист ва блогерлардан иборат Матбуот-штабини ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Матбуот-штабининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
форумдан олди, форум вақти ва ундан кейинги жараёнларни кенг ёритиб бориш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анжуманнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўзбек тилида ва хорижий тилларда кенг ёритиш мақсадида форум бўлиб ўтадиган жойда Матбуот марказини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анжуманнинг очилиши маросимини оммавий ахборот воситалари орқали жонли намойиш этиш ва иш жараёнини ёритиб боришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
форум иштирокчилари, жумладан, Озарбайжон Республикаси делегацияси аъзолари билан интервьюлар, махсус репортажлар, брифинг, пресс-клуб кўрсатувларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини акс эттирувчи видеоролик тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси 2025 йилнинг 15 июнига қадар биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми якуни бўйича қабул қилинадиган Хива декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқиб, Озарбайжон томони билан келишсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилнинг 25 июнига қадар биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумининг харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 10 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КҚ-196-V-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 10 июндаги КҚ-196-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Т.К. Нарбаева

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ташкилий қўмита раиси

2.

С.С. Сафоев

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

А.А. Агзамходжаев

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси

4.

Б.Ж. Аълоев

—

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

5.

О.Р. Фазилкаримов

—

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

6.

Д.М. Саиджанов

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

7.

Ш.Ш. Худайкулов

—

«Uzbekistan airways» АЖ Бошқарув раиси

8.

Ж.О. Умарходжаев

—

«Uzbekistan Airports» Бошқарув раиси

9.

Ж.Р. Рахимов

—

Хоразм вилояти ҳокими

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 10 июндаги КҚ-196-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар

Ижро муддати

Масъуллар

I. Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-тайёргарлик масалалари

1.

Форумни ўтказиш учун инфратузилма объектларини (биноларни) кўриб чиқиш ва форум ўтказиш санасига брон қилиш.

15 июнгача

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2.

Ўзбекистоннинг Озарбайжон Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда делегациянинг таркиби, ташриф кунлари ва дастурини (кутиб олиш, кузатиш ва бошқа тадбирлар) ишлаб чиқиш.

15 июнгача

Ташқи ишлар вазирлиги,

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

3.

Форум дастури ва тадбир иштирокчиларининг рўйхати лойиҳасини тайёрлаш.

20 июнгача

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

4.

Форумда Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан сўзга чиқувчи депутат ҳамда сенаторларнинг рўйхатини тузиш.

15 июнгача

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

5.

Олий Мажлис Сенати ва Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси делегацияси аъзолари учун Хива шаҳридаги «Фаровон» меҳмонхонасини банд қилиш.

15 июнгача

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

6.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини акс эттирувчи 2-3 дақиқали видеороликни тайёрлаш.

25 июнгача

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Сенат девони Ахборот хизмати,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

7.

Форум якуни бўйича қабул қилинадиган Хива декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Озарбайжон Республикаси томони билан келишиш.

15 июнгача

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

8.

Форумнинг харажатлар сметаси ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш.

25 июнгача

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

9.

Форум логотипини, сумка, папка, блокнот, қалам, бейжик, баннер, байроқ, кувертка ва бошқа анжомларни тайёрлаш.

27 июнгача

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

10.

Форум иштирокчиларини тадбирларга кириш ҳуқуқини берувчи бейжиклар билан таъминлаш.

28 июнгача

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

11.

Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми мажлиси залини ўрнатилган тартибда овоз кучайтиргич, монитор ва бошқа зарур ускуналар билан таъминлаш.

30 июнгача

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Сенат девони Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бўлими,

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

12.

Форум бўлиб ўтадиган жойда Матбуот марказини ташкил этиш ва уларни қуйидаги техник жиҳозлар билан таъминлаш:

Интернет тармоғига (WiFi) уланган компьютер (20 дона);

ўрнатилган тартибда шаҳарга чиқиш телефонлари (4 дона);

принтер (4 дона), нусхалаш-кўпайтириш техникаси (4 дона), рангли сканер (4 дона);

канцелярия анжомлари;

«Ўзбекистон 24» ва хорижий телеканалларга уланган телевизор (4 дона);

журналистлар учун пресс-вол.

28 июнгача

Сенат девони Ахборот хизмати,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

«Дунё» ахборот агентлиги

13.

Форум ўтказиладиган жойда тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича Штаб ташкил этиш ва уни вақтинча фойдаланиш учун зарур компьютер, принтер, нусхалаш-кўпайтириш техникалари билан жиҳозлаш.

28 июнгача

Сенат девони Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бўлими,

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

14.

Форум иштирокчилари учун эсдалик (сувенир) совғалар тайёрлаш.

29 июнгача

Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси,

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

15.

Форум доирасида ташкил этиладиган расмий қабул, норасмий кечки овқат, тушлик ва кофе-брейклар ўтказиш.

30 июнь — 2 июль кунлари

Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси,

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси,

Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси

II. Ахборот-таҳлилий масалалар

16.

Форум дастури доирасида расмий тадбир ва маросимлар сценарийси ҳамда схемасини ишлаб чиқиш (келиб-кетиш, маросимларни очиш ва ёпиш, матбуот анжумани, расмий ва норасмий учрашувлар, фотосуратга тушиш, маданий дастур).

25 июнгача

Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси,

Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси,

Сенат девони Ахборот хизмати,

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

17.

Очилиш ва ёпилиш маросимларида, шўба мажлисларида, икки томонлама учрашувларда кириш сўзларини ва ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш.

25 июнгача

Сенат Раисининг Спичрайтери,

Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Сенат девони Назорат-таҳлил бошқармаси Йиғма-таҳлил ва назорат бўлими

18.

Оммавий ахборот воситаларида бўлажак форумни ўтказишга бағишланган кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш ҳамда эфирга узатиб бориш.

20 июндан бошлаб

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Халқаро пресс-клуб,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

Сенат девони Ахборот хизмати

19.

Форумнинг очилиши маросимини оммавий ахборот воситалари орқали жонли намойиш этиш ва иш жараёнини ёритиш.

1 июль

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

«Узрепорт» телеканали,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

«Дунё» ахборот агентлиги,

Халқаро пресс-клуб

III. Хавфсизлик масалалари

20.

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қутқарув хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш;

техник коммуникацияларнинг барқарор ишлаши, турли конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, меҳмонхона мажмуалари ва форум ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг 150 метр радиусида жойлашган объектларда текширувлар ёки ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш;

ушбу жойларда радиация ва кимёвий миқдорни ўлчаш пунктини ташкил этиш;

тезкор қутқарув гуруҳларини шакллантириш ва делегация аъзолари яшайдиган жойларда кеча-кундуз уларнинг навбатчилигини ташкил этиш;

форум хавфсизлигини таъминлашда фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматлар ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда объектларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни ҳамкорликда бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш.

29 июнь — 2 июль кунлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия

21.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тадбир ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг навбатчилигини ташкил этиш.

Форумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

22.

Форум иштирокчиларини автомашина ва автобуслар билан таъминлаш.

29 июнгача

Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси,

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

23.

Урганч халқаро аэропортида делегацияни кутиб олишдан тортиб шаҳар бўйлаб транспортларнинг (кортеж) йўналишларини ишлаб чиқиш.

25 июнгача

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси,

Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси

24.

Урганч халқаро аэропорти ва ундаги VIP залларида Озарбайжон делегациясини кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳолатларига тайёргарлик кўриш ҳамда делегацияларнинг юкларини тезкор етказиб беришни таъминлаш.

30 июнь — 2 июль кунлари

«Uzbekistan airways» АЖ,

«Uzbekistan airports» АЖ,

Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси,

Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси

25.

Делегация аъзоларининг Урганч халқаро аэропортида божхона ва чегара назоратидан тўсиқларсиз ўтишларини таъминлаш.

30 июнь — 2 июль кунлари

«Uzbekistan airports» АЖ,

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

26.

Делегацияларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган автомашиналарнинг техник ҳолатини текширувдан ўтказиш, делегациялар яшаш жойларида ва ташриф буюрадиган объектларда жамоат тартибини сақлаш.

30 июнь — 2 июль кунлари

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

27.

Тадбир мобайнида тез ёрдам автомашиналари ва тиббиёт ходимларининг аэропорт, темир йўл вокзаллари, форум бинолари ва делегацияларнинг яшаш жойларидаги навбатчилигини ҳамда қатъий ва самарали санитария-эпидемиологик назоратини таъминлаш.

30 июнь — 2 июль кунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси

28.

Форум ўтказиладиган жойларда ва делегациялар жойлашган меҳмонхоналарда узлуксиз электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш.

30 июнь — 2 июль кунлари

Энергетика вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

29.

Форум ўтказиладиган жойларда локал тармоқларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш.

30 июнь — 2 июль кунлари

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК,

Рақамли технологиялар вазирлиги

30.

Форум иштирокчиларини Ўзбекистоннинг бой маданий тарихини акс эттирувчи тарқатма материаллар билан таъминлаш.

30 июнгача

Туризм қўмитаси

31.

Маданий ва тарихий обидаларга саёҳат дастурини (маршрутини) ишлаб чиқиш, форум иштирокчилари обидаларни томоша қилиш учун гуруҳ бўлиб ҳаракатланаётганда хавфсизликни таъминлаш.

30 июнь — 2 июль кунлари

Туризм қўмитаси,

Маданий мерос агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 10 июндаги КҚ-196-V-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ёритиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕДИА-РЕЖА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Мавзу

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

Оммавий ахборот воситалари (ёритиш)

Тадбир олди амалга ошириладиган тарғибот ишлари

1.

2025 йилнинг 30 июнь — 2 июль кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми ҳақида кенг оммани олдиндан хабардор этиш.

ТВ ва интернет учун:

1. Форум юзасидан анонс роликни тайёрлаш.

2. Анонс роликнинг маҳаллий ва хорижий ОАВ, Интернет тармоқлари, даврий босма нашрлар, жамоат транспортлари орқали кенг ёритилишини таъминлаш.

3. Тадбирлар ҳақида телеканалларда югурувчи сатрлар ташкил этиш.

20 июндан бошлаб

Олий Мажлис Сенати,

АОКА,

Транспорт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон МТРК

(Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар),

ЎзММА

(ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд),

Интернет нашрлари

(Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24)

ЎзА, «Дунё» АА,

масъул давлат органлари ахборот хизмати

2.

2025 йилнинг 30 июнь — 2 июль кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумининг аҳамияти ҳақида кенгроқ маълумот бериш.

ТВ ва интернет учун:

1. Форум юзасидан брифинг ташкил этиш ва телеканалларнинг янгиликлар дастурида лавҳа ва репортажлар эфирга узатиш.

2. Форум юзасидан сенаторлар билан интервьюлар ташкил этиш.

3. Тадбир ҳақида маълумотлар берилган қисқа вақтли видеороликлар тайёрлаш ва кенг ёритишни таъминлаш.

4. Форум ҳақида телеканалларда югурувчи сатрлар ташкил этиш.

Радио учун:

1. Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш.

2. Тадбир юзасидан сенаторлар билан интервьюнинг аудиоэшиттиришларини тайёрлаш ва эфирга бериш.

30 июнь — 2 июль

Олий Мажлис Сенати,

АОКА,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон МТРК

(Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар),

ЎзММА

(ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд),

Интернет нашрлари

(Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24)

ЎзА,

«Дунё» АА,

масъул давлат органлари ахборот хизмати

3.

2025 йилнинг 30 июнь — 2 июль кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш.

ТВ ва Интернет ОАВ учун:

1. Тайёргарлик жараёнлари ва қамрови юзасидан Олий Мажлис Сенати вакиллари иштирокида интервью ташкил этиш.

2. Тайёргарлик кўриш жараёнлари юзасидан видеорепортаж тайёрлаш ва кенг ёритилишини таъминлаш.

30 июнь — 2 июль

Олий Мажлис Сенати,

АОКА,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон МТРК

(Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар),

ЎзММА

(ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд),

Интернет нашрлари

(Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24)

ЎзА,

«Дунё» АА,

масъул давлат органлари ахборот хизмати

4.

2025 йилнинг 30 июнь — 2 июль кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми иштирокчиларини кутиб олиш жараёнлари бўйича репортаж ва видеоролик тайёрлаш.

ТВ ва интернет учун:

1. Озарбайжон делегациясини кутиб олиш жараёнларини акс эттирувчи видеорепортаж тайёрлаш ҳамда кенг ёритилишини таъминлаш.

2. Хорижий меҳмонлардан форум юзасидан интервью ташкил этиш.

Графикка асосан

Олий Мажлис Сенати,

АОКА,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон МТРК

(Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар),

ЎзММА

(ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд),

Интернет нашрлари

(Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24)

ЎзА,

«Дунё» АА,

масъул давлат органлари ахборот хизмати

Тадбир жараёнларини кенг ёритиш

5.

Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми бошланиш жараёнлари.

ТВ ва Интернет учун:

1. Форумнинг очилиш маросимига бағишланган ва маросимда нутқлар акс эттирилган видеороликлар ва фото кўринишида иқтибослар тайёрлаш ва кенг ёритилишни таъминлаш.

2. Анжуман ҳақида Озарбайжон парламенти депутатларидан интервью олинишини ташкил этиш.

3. Тадбир ҳақида маълумотлар берилган қисқа вақтли видеороликлар тайёрлаш ва кенг ёритишни таъминлаш.

4. Мавзу юзасидан инфографикалар тайёрлаш.

5. Тадбирлар ҳақида телеканалларда югурувчи сатрлар ташкил этиш.

6. Тадбир жараёнлари юзасидан фотолавҳалар тайёрлаб, постлар чоп этиш.

Радио учун:

1. Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш.

2. Тадбир юзасидан экспертлар билан интервьюнинг аудиороликларини тайёрлаш ва эфирга бериш.

30 июнь — 2 июль

Олий Мажлис Сенати,

АОКА,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон МТРК

(Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар),

ЎзММА

(ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд),

Интернет нашрлари

(Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24)

ЎзА,

«Дунё» АА,

масъул давлат органлари ахборот хизмати

6.

Форум қатнашчилари иштирокида умумий фото.

ТВ ва интернет учун:

Сенат Ахборот хизмати ходимлари томонидан фото суратга тушириш ва иштирокчиларга тарқатиш.

1 июль

Олий Мажлис Сенати,

АОКА,

Ташқи ишлар вазирлиги

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар учун

Тадбир якунлари ва кутилаётган натижалар

7.

Форумнинг якунлари ва эришилган натижа ҳамда ютуқлар.

Мавзу юзасидан матбуот анжумани ташкил этиш.

ТВ учун:

1. Матбуот анжумани давомида тадбир иштирокчиларидан интервью ташкил этиш.

2. Мавзу юзасидан видеорепортажлар тайёрлаш.

Радио учун:

Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш.

Интернет ОАВ учун:

1. Мавзу юзасидан мақола чоп этиш ва экспертлар билан интервьюларни ташкил этиш.

2. Мавзу юзасидан инфографикалар тайёрлаш.

3. Тадбир жараёнлари юзасидан фотолавҳалар тайёрлаб, постлар чоп этиш.

3 — 5 июль кунлари

Олий Мажлис Сенати,

АОКА,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон МТРК

(Ўзбекистон 24 ва ҳудудий

телерадиоканаллар),

ЎзММА

(ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд),

Интернет нашрлари

(Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24)

ЎзА,

«Дунё» АА,

масъул давлат органлари ахборот хизмати

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 10 июндаги КҚ-196-V-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОНЦЕПЦИЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди, бунга Президентлар Ш. Мирзиёев ва И. Алиев ўртасидаги амалий, ишончли ва дўстона муносабатлар ёрдам берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Олий Мажлис ва Милли Мажлис ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган йиллар давомида Олий Мажлис Сенати ва Милли Мажлис юқори даражадаги шерикликни ва парламентлараро дипломатияни ривожлантиришдан манфаатдорликни намоён этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган 2022-2023 ва 2024-2025 йилларга мўлжалланган «Йўл хариталари» доирасидаги ўзаро ташрифлар, икки томонлама учрашувлар ва қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши икки мамлакатни барқарор ривожлантириш манфаатлари йўлида парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва илғор тажриба алмашиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан 2025 йил 1-2 июль кунлари Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми (кейинги ўринларда Форум деб юритилади) ўтказилиши нафақат парламентлараро мулоқотнинг муҳим майдони, балки икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг самарали механизми бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форумдан кўзланган мақсад — парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати бўйича тажриба алмашиш, юксак даражада эришилган келишувларни амалга оширишга кўмаклашишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форумни ташкил этиш учун асос:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2023 йил 22-23 август кунлари Бокуга ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси ўртасида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум ташкилотчилари — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум иштирокчилари — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Озарбайжон Республикаси Милли Мажлисининг сенаторлари, депутатлари ва ёш парламент аъзолари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Мажлис палаталари ва Милли Мажлис аъзолари ўртасида парламентлараро мулоқотнинг барқарор механизмини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Мажлис ва Милли Мажлис ўртасидаги ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳи мақомини ошириш, уни ваколатлари кенгайтирилган парламентлараро комиссияга айлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи қўшма парламент ташаббуслари ва қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парламентлараро комиссия ва ихтисослаштирилган қўмиталар ўртасида қонун ижодкорлиги фаолияти ва парламент назорати бўйича тажриба алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат ёшлар парламентлари аъзолари ўртасида иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, рақамлаштириш ва бандлик соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форумнинг таркибий қисми:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форум қуйидаги панел сессиялар доирасида бўлиб ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-панел сессия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Парламентлар — стратегик шерикликнинг ҳаракатлантирувчи кучи: қонунчилик ташаббуслари ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юксак даражада эришилган келишувларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий давлат, қонун устуворлиги ва демократик институтлар соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун қонунчилик базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва халқаро дастур ҳамда стратегиялар, шу жумладан, ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги стратегиялар амалга оширилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парламент қўмиталари ва комиссияларининг ижро ҳокимияти фаолиятини назорат қилишда институционал ролини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқлик ва ҳисобдорликни ошириш учун парламентларнинг фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик тизимини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ижроси ва давлат маблағларининг сарфланиши устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарувида ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида коррупцияга қарши курашиш устидан назоратнинг самарали парламент механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқларига риоя этилишини ва ижтимоий адолатни таъминлашни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида илғор тажриба алмашиш бўйича парламентлараро платформаларни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончни мустаҳкамлаш, зиддиятларнинг олдини олиш ва мулоқотни ривожлантиришнинг муҳим воситаси сифатида парламент дипломатиясини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро битимлар доирасида давлатнинг мажбуриятларига риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий манфаатларни илгари суриш учун парламент аъзоларининг халқаро ва минтақавий бирлашмаларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-панел сессия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иқтисодий тараққиётни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш: бизнес ва инвестициялар учун янги имкониятлар»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу сессия доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик ва рақамли технологиялар соҳасида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун рағбатлантириш чораларини, шу жумладан солиқ имтиёзларини, кредит ресурсларидан фойдаланишни ва соддалаштирилган маъмурий тартиб-таомилларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро савдони осонлаштириш учун стандартларни уйғунлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалаларида парламент ҳамкорлигини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес ва инвесторлар учун ўзаро манфаатларни таъминловчи савдо битимларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, шунингдек, савдо ва логистика соҳасидаги тўсиқларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция муҳитининг барқарорлиги ва прогноз қилинишини таъминлаш, шу жумладан ўзаро савдо ва инвестицияларни соддалаштириш бўйича қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилувчи саноат-иқтисодий зоналар, эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантириш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва мамлакатлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий доираларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт ва миллий компанияларнинг ташқи бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича парламент ташаббусларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамли платформаларни кенгайтириш, рақамли иқтисодиёт ва мобил стартапларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг халқаро савдо ва молиявий тармоқларга интеграциялашуви учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишда парламентларнинг ролини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма, соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги каби муҳим тармоқларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш дастурларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва инновацион экологик тоза технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш дастурларини парламент томонидан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги устидан парламент назорати механизмларини яратиш, давлат ва хусусий молиявий оқимларни тақсимлашда шаффофликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ақлли» (смарт) инфратузилма, рақамли молиявий хизматлар ва молиявий технологияларни илгари суришда парламентларнинг ролини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар ва тадбиркорлар манфаатларини инобатга олувчи комплекс қонунчилик ечимларини ишлаб чиқиш учун тадбиркорлар ҳамжамиятлари, инвестиция фондлари ва экспертлар билан мулоқотни бошлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жалб қилинган инвестициялар ва йирик иқтисодий лойиҳаларнинг ижтимоий-иқтисодий самарасини парламент томонидан баҳолаш механизмларини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-панел сессия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Интеллектуал капитал ва рақамли трансформация: парламентлараро ҳамкорликнинг янги имкониятлари»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу сессия доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим тизимини модернизация қилишни, мактаб ва олий ўқув юртларида замонавий таълим стандартлари, СТЕАМ-таълим, рақамли технологияларни жорий этишни қонунчилик билан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узлуксиз таълим ва малака оширишни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатлар ўртасидаги илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари, лабораториялар, олимлар ва талабалар алмашинувига қонунчилик йўли билан ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама грант дастурлари ва академик мобилликни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш олимлар ва инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш, ёш тадқиқотчилар учун рағбатлантириш чораларини кўриш (грантлар, солиқ имтиёзлари, инфратузилмалардан фойдаланиш ва ҳоказолар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
университет стартапларини, технопарклар ва илмий инкубаторларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, технологияларни ҳимоя қилиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва бозорга чиқаришни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофавий ўқитишни, онлайн платформаларни, очиқ таълим ресурсларини қонунчилик билан тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртларининг саноат билан алоқаларини мустаҳкамлаш, амалиётга йўналтирилган таълимни рағбатлантириш, дуал таълимни қўллаб-қувватлаш ва кадрлар тайёрлашда корхоналарнинг иштирокини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий университетларнинг халқаро майдонда рақобатбардошлигини оширишга қаратилган қонунчилик ташаббусларини рағбатлантириш, чет эллик ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни жалб қилиш бўйича дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва қишлоқ аҳолисининг тенг таълим олишини таъминлаш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-панел сессия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маданият, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида парламентлараро ҳамкорлик»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу сессия доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маданият соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий алмашинувлар, фестиваллар, кўргазмалар ва гастролларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик базасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма маданият марказлари, музейлар, кутубхоналар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий ва номоддий маданий меросни асраб-авайлаш ҳамда оммалаштириш, тарихий ёдгорликларни реставрация қилиш соҳасида тажриба алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий дипломатия воситаси сифатида кинематография, мусиқа ва театрни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбек ва озарбайжон тилларини ўрганишни тарғиб қилиш, ўзаро таълим дастурларини қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) туризм соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виза режимини соддалаштириш, туристлар алмашинуви, туристик йўлакларни яратиш бўйича қонунчиликни уйғунлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарихий, маданий, гастрономик, экологик ва тиббий туризмни биргаликда ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёҳлик йўналишлари, меҳмонхона бизнеси, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини парламент томонидан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва молиявий чора-тадбирлар орқали туризм соҳасига инвестицияларни рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро бозорларда қўшма туристик брендларни илгари суриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) соғлиқни сақлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт кадрлари, илмий тадқиқотлар ва технологиялар алмашинуви соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касалликларнинг олдини олиш, она ва бола саломатлиги, репродуктив саломатлик соҳасидаги ташаббусларни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликларга қарши биргаликда курашиш, шу жумладан санитария-эпидемиология хавфсизлигини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий туризм ва телетиббиёт соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, қишлоқ аҳолисининг тиббий хизматлардан фойдаланишини соддалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий суғурта ва тиббий хизматлардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«соғлом туризм»ни ривожлантиришда, жумладан спорт оромгоҳлари, санаторийлар, реабилитация марказлари ташкил этишда парламентларнинг роли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инклюзив сайёҳлик соҳасидаги ташаббусларни ва ногиронлиги бўлганлар учун маданий дастурларни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий, спорт ва таълим ташаббуслари орқали соғлом турмуш тарзини биргаликда тарғиб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-панел сессия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Яшил келажак: атроф муҳит ва иқлим ўзгаришини ҳимоя қилишда парламентларнинг роли»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу сессия доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ташаббуслари орқали барқарор ривожланишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, «яшил» энергетикага ўтишни қўллаб-қувватлаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига инвестициялар киритилишини рағбатлантириш бўйича миллий стратегияларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларини бошқариш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ривожлантириш, сувни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндиларни бошқариш масалаларини тартибга солиш, пластмассани қайта ишлаш, алоҳида йиғиш ва ундан фойдаланишни камайтириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хилликни асраш, ноёб турларни муҳофаза қилиш, овчиликни тартибга солиш, экотизимларни сақлаш бўйича қонунчилик базасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда экологик таълим ва маданиятни ривожлантиришга кўмаклашиш, мактаб ўқув дастурларига экологик стандартларни жорий этиш чораларини кўриш, ёшлар ўртасида экологик ташаббусларни оммалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«соғлом шаҳарлар» ва соғлом турмуш тарзи учун инфратузилмани яратишни рағбатлантириш: велосипед йўллари, спорт майдончалари, яшил ҳудудлар, оммавий спорт тадбирлари дастурлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-панел сессия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жамият ва давлат тараққиётида хотин-қизлар ва ёшлар овози: парламент истиқболи»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу сессия доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ва ёшларнинг депутатлик ва сиёсий фаолиятдаги ролини кучайтириш, уларнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органларидаги ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали қонунчилик механизмларини яратиш: камситишларга қарши курашиш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш, ишга жойлашишда тенг имкониятларга эга бўлишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий ва иқтисодий рағбатлантирувчи омиллар (солиқ имтиёзлари, грантлар билан қўллаб-қувватлаш, кредит ресурсларидан фойдаланишни осонлаштириш) орқали хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг касбий малакасини ошириш ва оилавий ҳаёт ўртасидаги мутаносибликни қонунчилик билан таъминлаш, декрет таътиллари, қулай иш вақти, масофадан ишлаш имконияти масалалари бўйича ҳуқуқий базани ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гендер тенглик ва ёшлар сиёсати масалаларини миллий стратегия ва дастурларга киритиш, парламент ишини ҳукумат ташаббуслари билан мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотларининг ташаббусларини қонунчилик даражасида қўллаб-қувватлаш, қарорлар қабул қилиш, жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этишлари учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ва ёшлар хавфсизлигини таъминлаш, зўравонлик, буллинг (масхаралаш), онлайн таҳдидларнинг олдини олиш бўйича қонунчилик чораларини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар парламентлари, парламентлар ҳузуридаги маслаҳат кенгашлари орқали қарор қабул қилиш жараёнида ёшлар иштирокини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ва ёшлар учун касбий тайёргарлик ва таълим дастурларини қонунчиликда қўллаб-қувватлаш, техник, муҳандислик ва IT мутахассисликларидан фойдаланишдаги тўсиқларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт, фан, таълим ва сиёсатда етакчи аёлларни қўллаб-қувватлашнинг қонунчилик базасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақалараро ва халқаро миқёсда хотин-қизлар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича парламентларнинг энг илғор тажриба алмашишига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кутилаётган натижалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма ташаббусларни янада самарали амалга ошириш учун ҳуқуқий базани такомиллаштиришга интилишни акс эттирувчи Хива декларациясини қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш, тажриба алмашиш ва ҳудудларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, Олий Мажлис ва Милли Мажлиснинг ихтисослашган қўмиталари, комиссиялари ва фракциялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш орқали парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Мажлис ва Милли Мажлис ўртасидаги ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳи мақомини ошириш, уни икки томонлама битимлар ижросини тизимли мониторинг қилиш, қўшма қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш, парламентлараро алмашинув дастурларини мувофиқлаштириш ва қўшма ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар лойиҳаларни илгари суриш учун ваколатлари кенгайтирилган парламентлараро комиссияга айлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юксак даражада эришилган келишувларнинг бажарилиши устидан самарали парламент назорати механизмларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, ижро ҳокимиятининг мунтазам ҳисоботлари ва қўшма мониторинг тадбирларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парламентаризмнинг рақамли трансформацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан, рақамли қонун ижодкорлиги, электрон ҳужжат алмашиш, фуқароларнинг онлайн иштироки ва парламент фаолиятининг очиқлиги бўйича тажриба алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ва Озарбайжон ёшлар парламентлари аъзолари ўртасида барқарор мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда мунтазам фикр, тажриба ва ташаббуслар алмашиш учун платформа яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий манфаатларни ҳимоя қилиш, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ва минтақавий майдонларда, шу жумладан, парламентлараро ташкилотлар (PI, YEXHT PA, MDH PA, OPA, TurkPA ва бошқа ташкилотлар) ва форумларда ташаббусларни биргаликда илгари суриш.