1-ИЛОВА
Т/р | Тиббий ёрдам кўрсатишнинг турлари | Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни | Тиббий ёрдам кўрсатишнинг муддатлари |
1. | Беморларни қабул қилиш, тиббий кўрик ва маслаҳат бериш | 1. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира беморни қабул қилиши, унга тиббий маслаҳатлар бериши ва уни тиббий кўрикдан (антропометрия, визуал, объектив ва субъектив кўриклар ва бошқалар) ўтказиши. | Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида |
2. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшира ва доя беморни унинг яшаш жойи ёки турган жойида қабул қилиши, унга тиббий маслаҳатлар бериши ва уни тиббий кўрикдан (антропометрия, визуал, объектив ва субъектив кўриклар ва бошқалар) ўтказиши. | Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида | ||
2. | Аҳолига (жумладан, беморларга) тиббий-профилактика хизматларини кўрсатиш | 1. Оилавий шифокор, ҳамшира аҳолига (жумладан, беморларга) соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, рационал ва соғлом овқатланиш, касалликни кузатиш ва асоратларининг олдини олиш, оилани режалаштириш, ҳомиладор аёлларга ОИВ-инфекцияси тўғрисида, шунингдек, ҳомиладор ва туққан аёлларга чақалоқни кўкрак сути билан боқиш ва репродуктив саломатлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериши. | Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида |
2. Оилавий шифокор, ҳамшира эҳтиёжга кўра аёлларга бачадон ичи воситасини қўйиши ва олиши, шунингдек, аҳолига контрацептив воситаларини (таблетка ва инъекцияларни) бериши. | Мурожаат қилинган вақтда ва(ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида | ||
3. Оилавий шифокор пунктида оилавий шифокор, ҳамшира томонидан аҳолига (жумладан, болалар ва беморлар) иммунизация ва вакцинация қилиниши. | Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида | ||
4. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшираси ва доя ҳомиладор аёлларнинг ҳомиладорлик ёки гестация давомида унинг яшаш жойи ёки турган жойида патронаж хизматини кўрсатиш, шунингдек, даволаш ва профилактика тадбирларини назарда тутувчи антенатал (туғишгача) парвариш қилиши. | Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида (камида 7 марта) | ||
5. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшираси ва доя туққан аёллар, чақалоқ ва болаларнинг яшаш жойи ёки турган жойида патронаж хизматини кўрсатиш. | Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида | ||
3. | Профилактик кўриклар ва скрининг текширувлари |
| Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида: |
1. Оилавий шифокор, ҳамшира бир ёшгача болаларни уларнинг яшаш жойи ёки турган жойида ва (ёки) оилавий шифокор пунктида профилактик кўриклардан ўтказиши. | бир йилда 14 марта | ||
2. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 1 — 3 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши. | бир йилда 4 марта | ||
3. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 3 — 5 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши. | бир йилда 2 марта | ||
4. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 6 — 18 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши. | бир йилда 1 марта | ||
5. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 18 — 40 ёшли аҳолини профилактик кўриклардан ўтказиши. | бир йилда 1 марта | ||
6. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 2 — 10 ёшли болаларда гельминтозни аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши. | бир йилда 1 марта | ||
7. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 3 — 18 ёшли болаларда онкогематологик касалликларни аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши. | бир йилда 1 марта | ||
8. Оилавий шифокор, ҳамшира 40 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини унинг яшаш жойи ёки турган жойида ва (ёки) тиббиёт муассасасида юрак қон-томир касалликлари хавфини аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши. | бир йилда 1 марта | ||
9. Оилавий шифокор, ҳамшира 40 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини оилавий шифокор пунктида қонда глюкоза, холестерин миқдорини аниқлаш учун скрининг ва электрокардиограмма (ЭКГ) текширувларидан ўтказиши. | бир йилда 1 марта | ||
Бунда текширув натижаларига кўра: |
| ||
касалликни келтириб чиқарувчи хавф омиллари мавжуд бўлмаса ёки юрак қон-томир касалликлари хавфи 5 фоизгача бўлса, у билан соғлом турмуш тарзи бўйича суҳбат ўтказилиши; | бир йилда 1 марта | ||
юрак қон-томир касалликлари хавфи 5 — 20 фоизгача бўлса, у билан соғлом турмуш тарзи бўйича суҳбат ўтказилиши; | 6 ойда 1 марта | ||
юрак қон-томир касалликлари хавфи 30 фоиз ва ундан юқори бўлса, оилавий шифокор, ҳамшира томонидан индивидуал режа тузилиши ва унинг соғлиғи назорат қилиб борилиши. | 3 ойда 1 марта | ||
10. Оилавий шифокор, доя бачадон бўйни саратони скринингидан ўтказиш учун 35 — 55 ёшли аёлларнинг рўйхатини шакллантириш ва рўйхат асосида аёлларни кўп тармоқли марказий поликлиникага гинеколог кўриги ва қин суртмаси таҳлили учун юбориши. | 3 йилда 1 марта | ||
11. Оилавий шифокор, доя кўкрак бези саратони скринингидан ўтказиш учун 45 — 65 ёшли аёлларнинг рўйхатини шакллантириши, кўкрак безини текшириши, бунда кўкрак бези саратонига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, беморни кўп тармоқли марказий поликлиникага онколог кўриги учун юбориши. | 2 йилда 1 марта | ||
12. Оилавий шифокор, ҳамшира сил касаллиги юқишига мойил бўлган хавфли гуруҳга мансуб аҳолининг рўйхатини шакллантириши ва рўйхат асосида аҳолини кўп тармоқли марказий поликлиникага флюорографик текширувидан ўтказиш учун юбориши. Бунда ҳудудлардаги олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолини мобил флюорографик текширувдан ўтказиши. | 1 йилда 1 марта | ||
13. Оилавий шифокор, ҳамшира сурункали касалликлар назоратида турган беморларни (жумладан, ижтимоий аҳамиятга молик касалликка ва атрофдагилар учун хавф соладиган касалликдан азият чекаётган беморларни, шунингдек, сурункали касалликлардан азият чекаётган беморларни) уларнинг яшаш жойи ёки турган жойида кузатиши ва учинчи даражали профилактика тадбирларини ўтказиши. | Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режасида кўрсатилган муддатда | ||
14. Никоҳланувчи шахсларни ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни (руҳий, наркологик, тери-таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТС ва бошқалар) аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш. | Мурожаат қилинган вақтда | ||
15. Ҳаж тадбирларига борадиган аҳолини руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ва бошқа касалликларни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш. | Мурожаат қилинган вақтда | ||
16. Оилавий шифокор, тор соҳа мутахассислари, ҳамширалар сурункали касалликка чалинган беморларни кузатиши ва ушбу касалликнинг асоратларини олдини олиши. | Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режасида кўрсатилган муддатда | ||
17. Хорижда узоқ муддат (3 ойдан кўп) бўлиб, Ўзбекистонга қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи аҳолида таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТСни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш. | Мурожаат қилинган вақтнинг ўзида | ||
18. Ҳомиладор аёлларнинг скрининг текшируви, жумладан, ҳомила аномал ўсишининг олдини олиш учун 16 — 20 ҳафталик муддатларда ҳомиладор аёлларнинг хавфли гуруҳини скрининг текшириш. | Ҳомиладор аёлларнинг 2 марта режали мурожаат қилган вақтида | ||
19. Жазо муддатини ўтаб чиққан ва афв этилган шахсларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш. | Мурожаат қилинган вақтда (1 марта) | ||
20. Давлат таълим муассасалари педагогларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш. | Мурожаат қилинган вақтда (1 йилда 1 марта) | ||
4. | Ташхис қўйиш учун зарур бўлган текширувлар | 1. Антропометрия. 2. Аускультация. 3. Тонометрия. 4. Термометрия. 5. Пульсоксиметрия. 6. Офтальмоскопия. 7. Риноскопия. 8. Отоскопия. 9. Фарингоскопия. 10. Визометрия. 11. Кўриш функциясини аниқлаш (периметрия, гониоскопия, авторефрактометрия). 12. Кўз ичи босимини ўлчаш. 13. Пренатал скрининг. 14. Ультратовуш текшируви. 15. Бош мия нервлари функциясини аниқлаш. 16. Эшитиш ўткирлигини аниқлаш (камертон). 17. Аудиометрия. 18. Пикфлоуметрия. 19. Спирометрия. 20. Флюорография/рентгенологик текширувлар. 21. Велоэргометрия. 22. Колпоскопия. 23. Маммография. 24. Электрокардиограмма (ЭКГ). 25. Бош мия функциясини аниқлаш (электроэнцефалография (ЭЕГ), реоэнсефалография). 26. Гастрофибродуоденоскопия. 27. Ректоскопия. 28. Эхокардиография (ЭхоКГ). 29. Урофлоуметрия. | Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўрсатилган муддатларда |
5. | Лаборатория | 1. Қоннинг умумий таҳлили; 2. Умумий пешоб таҳлили; 3. Нечипоренко бўйича пешоб таҳлили; 4. Коптокчалар фильтрацияси тезлигини аниқлаш; 5. Нажаснинг умумий таҳлили; 6. Балғамни бактериоскопик текшириш учун намуна олиш; 7. Қин суртмасининг микроскопияси; 8. Гонореяни микроскопик усулда аниқлаш (мавжуд бўлганда); 9. Коагулограмма; 10. Қоннинг биокимёвий таҳлили: билирубин, АЛЬТ, АСТ ни аниқлаш; глюкозани аниқлаш; холестеринни аниқлаш; С-реактив оқсил, АСЛО, ревмосинамаси; мочевина, креатинин аниқлаш; умумий оқсил; темир, кальций миқдорини аниқлаш (мавжуд бўлганда); сийдик кислотаси; липид спектри (мавжуд бўлганда); гликирланган гемоглобин; ишқорли фосфатаза (мавжуд бўлганда); 11. ТТГ, Т3, Т4 ни аниқлаш (мавжуд бўлганда); 12. Қон гуруҳи ва резус-омилни аниқлаш; 13. Гепатит В, С, Д аниқлаш (мавжуд бўлганда); 14. Вассерман реакциясига (РW) текширув (қон намунасини олиш); 15. ОИВга қон намунасини олиш; 16. Безгакка қон намунасини олиш; 17. Гриппга қон намунасини олиш; 18. Бошқа текширувлар учун қон намуналари ва суртмаларни олиш. | Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда |
6. | Даволаш, муолажа ва амалиётлар | Оилавий шифокор, ҳамширалар томонидан беморга қуйидаги даволаш муолажалари ва амалиётлар бажарилади: ҳаётга хавф соладиган ҳолатларда (асфикция, юрак тўхташи, анафилактик шок ва бошқалар) тиббий ёрдам кўрсатиш ва тасдиқланган биринчи ёрдам дори воситалари билан таъминлаш; кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш (бурун йўллари тампонадаси, қулоқдан ва бурундан ёт жисмларни олиб ташлаш, хирургик боғламларни қўйиш); иммобилизация (шина қўйиш); оилавий шифокор кўрсатмасига кўра тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларида назарда тутилган дори воситаларини реимбурсация дастури доирасида рецепт асосида тайинлаш; ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган аҳолини ушбу касалликка оид дори воситалари билан таъминлаш; 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, туғиш ёшидаги аёлларни витамин ва микронутриентлар билан таъминлаш; вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш; бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ташкил қилинган кундузги стационарда тиббий ёрдам кўрсатиш; касалликларга ташхис қўйиш, диспансер назоратига олиш, мунтазам кузатиш ва муолажа амалиётлари; тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларида назарда тутилган энг кўп учрайдиган касалликларни даволаш ва реабилитация тадбирларини ўтказиш; беморни унинг яшаш жойи ёки турган жойида қабул қилиш ва заруратга кўра амбулатор ёрдам кўрсатиш; тор соҳа мутахассислари ва стационар тиббий ёрдам учун йўлланма бериш; дори воситаларини тайинлаш; физиотерапия муолажаларини ўтказиш; амбулатор муолажалар, жумладан, жароҳатга бирламчи ишлов бериш, юмшоқ тўқималар абсцессини очиш ва дренажлаш, этга ўсиб кирган тирноқни олиб ташлаш, зарарланган тери ва тери ости тўқималарини кесиб олиш, инфекцияланган ёки куйган жароҳатга ишлов бериш бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш; йўл-транспорт ҳодисалари ва фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш. Тор соҳа мутахассислари томонидан беморга қуйидаги даволаш муолажалари ва амалиётлар бажарилади: сурункали касалликларга (қандли диабет, юрак ишемик касалликлари, сурункали гепатитлар ва бошқаларни) ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш; кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш (бурун йўллари тампонадаси, қулоқдан ва бурундан ёт жисмларни олиб ташлаш, хирургик боғламларни қўйиш); иммобилизация (шина ва гипс боғлам қўйиш); жароҳатга бирламчи ишлов бериш, юмшоқ тўқималар абсцессини очиш ва дренажлаш, этга ўсиб кирган тирноқни олиб ташлаш, зарарланган тери ва тери ости тўқималарини кесиб олиш, инфекцияланган ёки куйган жароҳатга ишлов бериш, сут безини кесиш ва биопсия олиш, тери ва тери ости тўқималарида бажариладиган операциялар, циркумцизия, параректал соҳа тўқималарида бажариладиган операциялар (полип бундан мустасно), геморроидал тугунларда бажариладиган операциялар (тугунларни боғлаш, кесиб олиш), лимфа тугунларида бажариладиган операциялар (кесиш, кесиб олиш) бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш; дори воситаларини тайинлаш; физиотерапия муолажаларини ўтказиш; 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, туғиш ёшидаги аёлларни витамин ва микронутриентлар билан таъминлаш; вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш; кўп тармоқли марказий поликлиникада ташкил қилинган кундузги стационарда тиббий ёрдам кўрсатиш; беморни унинг яшаш жойи ёки турган жойида қабул қилиш ва унга заруратга кўра бошқа турдаги тиббий ёрдам кўрсатиш; масофавий тиббий хизматларни (маслаҳат бериш, консилиум, операция, мастер-класс ва бошқаларни) кўрсатиш; стоматологик ёрдам кўрсатиш (оғриқсизлантириш, инфекция ўчоқларини бартараф қилиш), 18 ёшгача бўлган болаларда оғриқсизлантириш, инфекция ўчоқларини бартараф қилиш ҳамда пломба қўйиш. | Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ мурожаат қилинган вақтда |
7. | Паллиатив тиббий ёрдам | Оилавий шифокор, ҳамширалар беморга (инсульт, инфаркт, сил, хавфли ўсма касаллиги ва бошқа касалликлар билан) унинг яшаш жойи ёки турган жойида ва (ёки) тиббиёт муассасасида қуйидаги паллиатив тиббий ёрдамларни кўрсатади: сурункали оғриқ синдромини бартараф қилиш (наркотик бўлмаган оғриқ қолдирувчи препаратларни тайинлаш) ва даволашни баҳолаш; беморга озиқланишни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш. Тиббий психологик ёрдам кўрсатиш. | Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ мурожаат қилинган вақтда |
8. | Меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертиза қилиш | Оилавий шифокор томонидан аҳолининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказиш, натижага кўра беморга меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик варақасини расмийлаштириш. | Мурожаат қилинган вақтда |
9. | Ўлимни қайд қилишни расмийлаштириш | Шахснинг биологик ўлим ҳолати тасдиқланганидан сўнг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилиниши учун оилавий шифокор томонидан ўлим ҳақида тиббий маълумотномани шакллантириш. | Шахснинг биологик ўлим ҳолати тасдиқланган вақтда |
2-ИЛОВА
Т/р | Халқаро патентланмаган номи | Шакли |
I. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар учун қўлланадиган дори воситалари | ||
Аналептиклар | ||
1. | Никетамид | инъекция учун эритма (25%) |
Нонаркотик анальгетиклар | ||
2. | Парацетамол | таблеткалар |
сироп | ||
шамчалар | ||
3. | Метамизол натрий | инъекция учун эритма (50%) |
Яллиғланишга қарши ностероид воситалар | ||
4. | Диклофенак | таблетка (25 мг; 50 мг; 75 мг; 100 мг) |
инъекция учун эритма (25 мг/мл 3 мл; 75 мг/мл 3 мл) | ||
гель (1% 15 г; 20 г; 25 г; 30 г; 40 г) | ||
Қусишга қарши воситалар | ||
5. | Метоклопрамид | инъекция учун эритма (0,5% 2 мл) |
Аллергияга қарши воситалар | ||
6. | Дифенгидрамин | инъекция учун эритма |
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар | ||
7. | Прокаин | инъекция учун эритма (0,5%; 2%) |
8. | Тетракаин | кўз томчилари (1%) |
Антиангинал воситалар | ||
9. | Нитроглицерин | сублингвал таблеткалар (0,5 мг) |
Кардиотоник воситалар | ||
10. | Дигоксин | инъекция учун эритма (0,25 мг/мл 1 мл) |
Седатив воситалар | ||
11. | Корвалол | ичиш учун томчилар |
Кальций каналлари блокаторлари | ||
12. | Нифедипин | таблеткалар (10 мг; 20 мг; 30 мг) |
томчилар (2% 5 мл; 25 мл) | ||
Вазодилатор воситалар | ||
13. | Магний сульфат | инъекция учун эритма (25% 5мл; 10 мл) |
Адреналин ва адреномиметик воситалар | ||
14. | Эпинефрин | инъекция учун эритма (1,82 мг/мл 1 мл) |
3-гуруҳ антиаритмик восита | ||
15. | Амиодарон | инъекция (50 мг/мл) |
Қон-томирлар, бронхлар ва бошқа ички аъзолар силлиқ мушакларини бўшаштирувчи миотроп спазмолитик воситалар | ||
16. | Дротаверин | таблеткалар (40 мг) |
инъекция учун эритма (2% 2 мл) | ||
17. | Аминофиллин | инъекция учун эритма (2,4%) |
Антиагрегантлар | ||
18. | Ацетилсалицил кислотаси | таблеткалар (150 мг) |
Антикоагулянтлар ва уларнинг антагонистлари | ||
19. | Гепарин натрий | инъекция учун эритма (5000 ХБ; 25000 ХБ; 12500 ХБ 1 мл; 2мл; 5мл; 10мл) |
Гемостатиклар | ||
20. | Этамзилат натрий | инъекция учун эритма (12,5%-2 мл) |
Диуретик ва антидиуретик воситалар | ||
21. | Торасемид | таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг; 20 мг) |
Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонлари, глюкокортикоидлар | ||
22. | Преднизолон | инъекция учун эритма (30 мг 1 мл) |
23. | Дексаметазон | инъекция учун эритма (0,4%; 0,5% 1мл; 2 мл) |
Астмага қарши ва ўпка сурункали обструктив касаллигида қўлланадиган воситалар | ||
24. | Ипратропий бромид | ингаляция учун аэрозол |
ингаляция учун эритма | ||
25. | Сальбутамол | ингаляция учун аэрозол |
ингаляция учун эритма | ||
Инсулин препаратлар | ||
26. | Қисқа таъсирли инсулин | инъекция учун эритма (флакон) (100 ТБ/мл 10 мл) |
Эритмалар | ||
27. | Натрий хлорид | инфузия учун эритма (0,9% 5 мл; 10 мл; 100 мл; 200 мл) |
28. | Натрий хлорид + калий хлорид + натрий ацетат (ацесоль) | инфузия учун эритма |
Антибактериал дори воситалари (18 ёшгача бўлган болаларда қўлланади) | ||
29. | Бензатин бензилпенициллин | инъекция учун кукун |
30. | Бензилпенициллин | инъекция тайёрлаш учун кукун |
31. | Амоксициллин/клавулон кислотаси | таблетка (250 мг+125 мг; 500 мг+125 мг; 875мг+125 мг) |
суспензия тайёрлаш учун кукун (125 мг+31,25 мг/5 мл; 250 мг+62,5 мг/5 мл) | ||
эритма тайёрлаш учун кукун (500 мг/100 мг; 1000 мг/200 мг) | ||
Регидратация воситалари | ||
32. | Ичиш учун тузли регидратация таркибли воситалар | ичиш учун кукун |
Парентерал озиқлантириш учун воситалари | ||
33. | Декстроза | инфузия учун эритма (5%) |
инъекция учун эритма (40%) | ||
Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар | ||
34. | Фаоллаштирилган кўмир | таблетка |
II. Кундузги шифохона ва физиотерапия муолажалари учун қўлланадиган дори воситалари | ||
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар | ||
1. | Прокаин | инъекция учун эритма (0,5%) |
Эритмалар | ||
2. | Натрий хлорид | инфузия учун эритма (0,9% 5 мл; 10 мл; 100 мл; 200 мл) |
Плазма ўрнини босувчилар ва тузли эритмалар, эритувчилар | ||
3. | Сорбитол + натрий лактат + натрий хлорид + кальций хлорид + калий хлорид + магний хлорид | инфузия учун эритма |
4. | Декстроза | инфузия учун эритма (5% 40%) |
5. | Натрий хлорид + натрий ацетат | инфузия учун эритма |
6. | Натрий хлорид + калий хлорид + кальций хлорид + магний хлорид + қаҳрабо кислотаси + натрий гидрокорбонат | инфузия учун эритма |
III. Амбулатор шароитда аҳоли (беморлар)га бериладиган дори воситалари | ||
1. Наркотик анальгетик воситалар | ||
Тамоксифен* | таблетка (10 мг; 20 мг) | |
2. | Морфин гидрохлорид* | инъекция учун эритма (1% 1 мл**) |
3. | Омнопон* | инъекция учун эритма (1% 1 мл**) |
инъекция учун эритма (2% 1 мл**) | ||
4. | Тримеперидин* | инъекция учун эритма (1% 1 мл; 2% 1 мл**) |
5. | Трамадол* | инъекция учун эритма (5% 2 мл**) |
капсула (50 мг) | ||
6. | Налбуфин* | инъекция учун эритма (10 мг/1 мл**) |
2. Асосан марказий нерв тизимига таъсир қилувчи дори воситалари | ||
Ухлатувчи воситалар | ||
6. | Ламотриджин | таблетка |
7. | Карбамазепин | таблетка |
8. | Бензобарбитал | таблетка |
9. | Вальпроат кислотаси | таблетка |
капсулалар | ||
сироп | ||
ичиш учун томчилар | ||
болаларга ичиш учун сироп | ||
инъекция учун эритма** | ||
10. | Клонозепам | таблетка (2 мг) |
3. Психотроп дори воситалари | ||
Нейролептик воситалар | ||
11. | Арипипразол | таблетка |
12. | Галоперидол | таблетка |
инъекция учун эритма** | ||
13. | Кветиапин | таблетка |
14. | Клозапин | таблетка |
15. | Оланзапин | таблетка |
16. | Флуфеназин деканоат | инъекция учун эритма** |
17. | Хлорпромазин | таблетка |
инъекция учун эритма** | ||
18. | Рисперидон | таблетка |
19. | Тиоридазин | таблетка |
20. | Трифлуоперазин | таблетка |
инъекция учун эритма** | ||
Антидепрессантлар | ||
21. | Амитриптилин | таблетка |
инъекция учун эритма** | ||
22. | Венлафаксин | таблетка (37,5 мг) |
капсулалар | ||
23. | Пароксетин | таблетка (20 мг) |
24. | Сертралин | таблетка (50 мг) |
25. | Тразадин | таблетка (150 мг) |
26. | Миртазапин | таблетка (30 мг) |
27. | Эсциталопрам | таблетка (10 мг) |
4. Меъда-ичак тизими патологияларини даволаш учун қўлланадиган воситалар | ||
Протон насос ингибиторлари | ||
28. | Омепразол | таблетка (20 мг, 40 мг) |
5. Периферик адренергик жараёнларга таъсир қилувчи воситалар | ||
Астмага қарши ва ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўлланадиган воситалар | ||
29. | Сальбутамол | аэрозоль (100 мкг/доза 7 гр 200 доза) |
6. Эндокрин тизими патологияларини даволаш учун қўлланадиган воситалар | ||
Йод препаратлари | ||
30. | Калий йодид | таблетка (200 мкг) |
Антитиреоид воситалар | ||
31. | Тиамазол | таблетка (5 мг) |
Қалқонсимон без гормонлари | ||
32. | Левотироксин натрий | таблетка (100 мкг) |
Инсулин препаратлар | ||
33. | Қисқа таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл | инъекция учун эритма** |
34. | Қисқа таъсирли инсулин аналоги 100 ХБ/3 мл | инъекция учун эритма** |
35. | Узоқ таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл | инъекция учун эритма** |
36. | Узоқ таъсирли инсулин аналоги 100 ХБ/3 мл | инъекция учун эритма** |
37. | Аралаш таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл | инъекция учун эритма** |
Қандсиз диабетга қарши воситалар | ||
38. | Десмопрессин | бурун томчиси (100 мкг/мл 5 мл) |
бурунга сепиш учун спрей (10 мкг/доза 5 мл) | ||
7. Балғам кўчирувчи воситалар | ||
39. | Амброксол | таблетка (30 мг) |
8. Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи дори воситалари | ||
Антиаритмик воситалар | ||
40. | Верапамил | таблетка |
Антиангинал воситалар | ||
41. | Изосорбид мононитрат | таблетка (20 мг; 40 мг) |
42. | Изосорбид динитрат | спрей |
таблетка | ||
Антиагрегантлар | ||
43. | Ацетилсалицил кислотаси | таблетка (75 мг; 150 мг) |
44. | Клопидогрел | таблетка (75 мг) |
Селектив (кардиоселектив) β1−адреноблокаторлар | ||
45. | Бисопролол | таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг) |
9. Антигипертензив воситалар | ||
Кальций каналлари блокаторлари | ||
46. | Амлодипин | таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг) |
Ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари | ||
47. | Эналаприл | таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг; 20 мг) |
Гиполипидемик воситалар | ||
48. | Аторвастатин | таблетка (10 мг; 20 мг; 40 мг; 80мг) |
10. Тромбоцитлар аггрегацияси ва қон ивишига таъсир қиладиган воситалар | ||
Антикоагулянтлар ва уларнинг антиагонистлари | ||
49. | Гепарин | инъекция учун эритма (5000 ХБ; 25000 ХБ; 12500 ХБ 1 мл; 2 мл; 5 мл; 10 мл**) |
50. | Варфарин | таблетка (2,5 мг) |
11. Диуретик ва антидиуретик воситалар | ||
51. | Спиронолактон | таблетка (25 мг) |
52. | Фуросемид | таблетка (40 мг) |
инъекция учун эритма (1% 2 мл**) | ||
12. Гепатопротекторлар (холеолитик воситалар) | ||
53. | Урсодезоксихол кислотаси | капсула (250 мг) |
13. Контрацептивлар | ||
Контрацептив гормонлар | ||
54. | Дроспиренон + Этинилэстрадиол | таблетка |
14. Эндокрин тизими патологияларини даволаш учун қўлланиладиган воситалар | ||
Диабетга қарши воситалар | ||
55. | Гликлазид | таблетка (30 мг; 60 мг) |
56. | Метформин | таблетка (500 мг; 1000 мг) |
57. | Эмпаглифлозин | таблетка (10 мг; 25 мг) |
Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонлари, глюкокортикоидлар | ||
58. | Гидрокортизон | кўз мази (0,5%; 1%; 2,5%) |
мазь (0,1%) | ||
кўз учун суспензия (0,1%) | ||
59. | Преднизолон | таблетка (5 мг) |
15. Витаминлар ва уларнинг ҳосилалари | ||
Витаминлар | ||
60. | Фолий кислотаси | таблетка (1 мг; 5 мг) |
16. Эритропоэзни стимулловчи воситалар | ||
Эритропоэзни стимулловчи воситалар | ||
61. | Темир Fe (II) бирикмалари | таблетка (100 мг) |
капсула (100 мг) | ||
62. | Темир Fe (III) бирикмалари | таблетка (100 мг) |
капсула (100 мг) | ||
17. Иммуномодулятор ва вирусга қарши дори воситалар | ||
63. | Инозин пранобекс | таблетка (500 мг) |
17. Гижжаларга қарши воситалар | ||
64. | Албендазол | таблетка |
суспензия | ||
18. Иммунодепрессантлар | ||
65. | Циклоспорин | капсула (25 мг; 50 мг; 100 мг) |
66. | Такролимус | капсула (0,5 мг; 1,0 мг; 5,0 мг) |
67. | Микофенолат мофетил | таблетка (250 мг; 500 мг) |
капсулалар (250 мг; 500 мг) | ||
68. | Микофенол кислотаси | таблетка (180 мг; 360 мг) |
19. Холиномиметик ва антихолинестераз воситалар | ||
69. | Пиридостигмина бромид | Таблетка 60 мг |
IV. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган тиббиёт муассасасида беморларга бепул қўлланадиган тиббий жиҳозлар ва дори воситалари | ||
Тиббий жиҳозлар номи | ||
1. Боғлов материаллари | ||
1. | Мато ва номато материалдан тайёрланган тиббиёт бинтлари (стерил, ностерил) | |
2. | Тиббиёт гигроскопик, гигиеник, жарроҳлик пахтаси | |
3. | Тиббиёт гипсли бинтлари | |
5. | Тиббиёт докаси, шу жумладан пахта матоли ва тўқилган | |
6. | Биринчи тиббий ёрдам боғламлари тўплами | |
7. | Тиббий боғлағичлар | |
8. | Докали тиббий салфеткалар ва қирқимлар | |
9. | Тиббий ниқоблар | |
10. | Тиббиёт пластирлари | |
11. | Тиббиёт елимлари | |
2. Тиббиётда қўлланадиган тикув материаллари | ||
12. | Сўриладиган жарроҳлик иплари (табиий ва синтетик, игнали ёки игнасиз) | |
13. | Сўрилмайдиган жарроҳлик иплари (ипакли, лавсанли, капронли, полимерли, игнали ёки игнасиз) | |
3. Тешиш, кесиш, инъекция, трансфузия ва сўриб олиш учун ишлатиладиган жиҳозлар | ||
14. | Бир маротаба қўлланиладиган инъекцион шприцлар | |
15. | Инфузион системалар | |
16. | Инфузион эритмаларни сақлаш учун контейнерлар | |
17. | Шприц-ручкалар | |
18. | Скарификаторлар | |
19. | Тиббиёт скальпеллари | |
4. Стоматологияда ишлатиладиган жиҳозлар | ||
20. | Борлар (олмосли, пўлатли ва қаттиқ қотишмали турбинали тўғри ва бурчакли учликлари учун) | |
21. | Стоматология тўпламлари | |
22. | Пломбалаш материаллари | |
5. Офтальмология жиҳозлари | ||
23. | Ташхис учун офтальмологик кўзойнак шишалари тўпламлари | |
24. | Оптик синов линзалари тўплами ва кўриш қобилиятини мословчи жиҳозлар | |
6. Акушерлик ва гинекология, урология учун жиҳозлар | ||
25. | Бир маротаба ишлатиладиган полимер қин кўзгулари | |
26. | Бачадон ҳалқалари | |
27. | Урологик ва сийдик йўли учун катетерлар | |
7. Оториноларингология учун жиҳозлар | ||
28. | Шахсий ингаляторлар | |
29. | Бир маротаба қўлланиладиган шпателлар, бурун кўзгулари ва қулоқ воронкалари | |
8. Ташхис қўйиш учун воситалар | ||
30. | Рентгенография ва флюорография плёнкалари | |
31. | Биопсия ва пункция учун игналар ва мосламалар | |
32. | Тиббиёт термометрлари | |
33. | Аускультация ва перкуссия учун мўлжалланган тиббий жиҳозлар (тонометр, фонендоскоп, стетоскоп, акушерлик стетоскопи) | |
34. | Контакт ва ультратовуш ташхиси учун геллар | |
35. | Неврологик болғача | |
36. | Пульсоксиметр | |
37. | Антропометрия ўлчов воситалари (сантиметр лента, бўй ўлчагич, болалар ва катталар тарозиси ва бошқалар) | |
38. | Ташхис қўйиш асбоб-ускуналари ва сарфлаш воситалари | |
9. Резина, резина матоли, латексли, полимерли ва бошқа тиббий жиҳозлар | ||
39. | Қўлқоплар (стерил, ностерил) | |
40. | Жгутлар | |
41. | Бўш резинали жиҳозлар (грелкалар, муз учун қопчалар) | |
10. Контрацептивлар | ||
42. | Спираллар, презервативлар | |
11. Касалларни парваришлаш учун жиҳозлар | ||
43. | Таглик клеёнкалар | |
44. | Учликлар | |
45. | Сийдик ва нажас қабул қилгичлар | |
46. | Туваклар | |
47. | Буйраксимон тиббиёт лотоклари | |
48. | Тиббиёт пипеткалари | |
49. | Тиббий банкалар | |
50. | Тиббиёт аравачалари | |
12. In vitro ташхис жиҳозлари: ташхис қўйиш тўпламлари, реагентлар ва бошқа лаборатория ташхис қўйиш воситалари | ||
51. | Иммунологик ташхис учун реагентлар тўплами | |
52. | Серологик ташхис учун реагентлар тўплами | |
53. | Биокимёвий ташхис учун реагентлар тўплами | |
54. | Гемостаз тизимини баҳолаш учун реагентлар тўплами | |
55. | Экспресс-тестлар, индикаторли системалар | |
56. | Ёпиқ турдаги анализаторлар учун реагентлар | |
57. | Лаборатория сарфлаш воситалари (тиббиёт пробиркалари, буюс ойначалари, штатив, дозатор ва лаборатория бўёқлари) | |
13. Антисептик воситалар | ||
58. | 70% Этанол эритмаси | |
59. | 5% Йод эритмаси | |
60. | 10% Поливидон-йод эритмаси | |
61. | 3% Водород пероксид эритмаси | |
62. | 10% Аммиак эритмаси | |
3-ИЛОВА