LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмасини такомиллаштириш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги 99-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ходимларининг умумий чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимининг умумий белгиланган сони доирасида 41 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 31 нафар этиб белгилансин.
(1-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 286-модда
2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва унинг марказий аппаратининг ташкилий тузилмасини штатда белгиланган ходимлар сони доирасида мақбуллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларида овчилик хўжалигини ташкил этиш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 12 октябрдаги 469-сон қарори 1-бандининг учинчи ва ўн биринчи хатбошидаги «Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар» сўзлари «Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда):
«2. Белгилаб қўйилсинки, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш уларга қарашли корхоналар ажратмалари ҳисобига амалга оширилади»;
«Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарорига илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 20-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомда:
4-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «ўзининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади».