1-ИЛОВА
Т/р | ТИФ ТН коди | Номланиши |
1. | 3208 90 9109 | Синтетик полимерларга асосланган, сувсиз муҳитда тарқалган ёки эриган бўёқлар ва лаклар (шу жумладан эмал ва лаклар) |
2. | 3208 90 990 0 | Кимёвий модификацияланган табиий полимерлар асосидаги, диспергирланган ёки сувсиз муҳитда эритилган бўёқлар ва лаклар (жумладан, эмал ва политуралар) |
3. | 3506 91 0000 | Тайёр елим |
4. | 3814 00 9000 | Бўёқ ва лакларни ўчириш учун тайёр эриткич ва суюлтиргичлар |
5. | 3920 30 0000 | АБС қирралар, полимер стиролдан тайёрланган, ғоваксиз, мустаҳкамланмаган, қатламсиз, тагликсиз ва бошқа материаллар билан ўхшаш усулда бириктирилмаган плиталар, листлар, плёнкалар, тасмалар ёки ленталар |
6. | 3926 30 0000 | Мебель учун маҳкамлайдиган буюмлар ва фурнитура |
7. | 4410 | Ёғоч қириндили плиталар (бундан сирти қопланган плиталар мустасно) |
8. | 4411 | Ёғоч толали плиталар (бундан сирти қопланган плиталар мустасно) |
9. | 5407 53 000 0 | Мебель учун таркибида 85 мас.% ёки ундан ортиқ полиэфир бўлган, текстураланган, турли рангдаги комплекс иплардан тайёрланган газлама |
10. | 7318 14 7318 15 | Қора металлдан ишлаб чиқарилган ўзи қирқар винтлар, комплектида гайка ёки шайба бўлган ёки бўлмаган бошқа винтлар ва болтлар |
11. | 8302 10 0000 8302 20 0000 | Қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган маҳкамловчи арматура, фурнитура, кронштейнлар, шарнирлар ва шунга ўхшаш мебель учун ишлатиладиган буюмлар |
8302 42 0000 | Қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган маҳкамлагичли мебель ғилдираги | |
12. | 8302 60 000 9 | Эшикларни автоматик ёпувчи қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган қурилмалар |
13. | 8305 20 000 0 | Мебелларни қоплашда ишлатиладиган блокларда симли скобалар |
14. | 9403 99 000 1 | Металлдан ясалган мебель қисмлари |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар |
| 1. | «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ фаолияти йўналишларига мос равишда мазкур қарор билан кўзда тутилаётган молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш. | «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ фаолияти йўналишларига мос равишда Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари амалиётга жорий этилишини таъминлаш: (а) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўз мебель маҳсулотлари билан халқаро кўргазмаларда иштирок этишида бир корхона учун амалдаги ижара харажатлари қопланадиган майдон ҳажмини ошириш; (б) мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан муҳандис-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда уларнинг иш ҳақини қоплаш; (в) тайёр мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун халқаро сертификатларни (ISO, CE, BIFMA, OEKO-Tex Standard 100, Greenguard каби) олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш. | 2025 йил 1 июль | Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
2. | Касбий кўникмалар марказларида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишида қисқа муддатли малакавий тайёрлов курсларида (шу жумладан, дуал таълим асосида) ўқитишни йўлга қўйиш. | 1. Касбий кўникмалар марказларида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда қисқа муддатли малакавий тайёрлов курсларини (шу жумладан, дуал таълим асосида) йўлга қўйиш. Бунда бўйича мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтиришлар ўтказган ҳолда уларнинг талабномаларини шакллантириш чораларини кўриш. | 2025 йил 1 сентябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов) |
2. Қисқа муддатли малакавий тайёрлов курсларини ташкил этиш. | Режа-график асосида | |||
3. | Иш ўринларини яратиш, сақлаб қолиш, миллий брендни шакллантириш, логистика, маркетинг ва бошқа йўналишларда самарадорликни оширишга кўмаклашиш мақсадида мебель ва ёғочсозлик корхоналари учун хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилиш. | 1. Иш ўринларини яратиш, сақлаб қолиш, миллий брендни шакллантириш, логистика, маркетинг ва бошқа йўналишларда самарадорликни оширишга кўмаклашиш мақсадида мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига марказлашган ҳолда хизмат кўрсатиш ҳамда уларни ўқитиш учун хорижий ва маҳаллий экспертларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан жалб қилиш. | 2025 йил | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Савдо-саноат палатаси |
2. Амалга оширилган ишлар натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш. | 2026 йил 1 январь, 2026 йил 1 июль | |||
4. | Мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарилган товар | Қуйидагиларни кўзда тутувчи чораларни амалга ошириш тартиби юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: (а) мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари учун тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундирмасдан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар бўйича экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш; (б) «Ўзбекэкспертиза» АЖнинг ушбу харажатларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. | 2025 йил | Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
5. | Ёғоч қириндили ҳамда ёғоч толали плиталарнинг (ТИФ ТН 4410 ва 4411 товар позициясидаги маҳсулотлар, бундан пол, девор ва шифт қопламалари мустасно) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибини соддалаштириш. | Ёғоч қириндили ҳамда ёғоч толали плиталарнинг (ТИФ ТН 4410 ва 4411 товар позициясидаги маҳсулотлар, бундан пол, девор ва шифт қопламалари мустасно) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибини соддалаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | 2025 йил | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
6. | Мебель ва ёғочсозлик саноатини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. | Мебель ва ёғочсозлик саноатини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил 1 октябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
7. | 2025 — 2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичларини ҳудудлар кесимида белгилаш, шунингдек, соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрларини тасдиқлаш. | Қуйидагиларни тасдиқлаш: (а) 2025 — 2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичларини (ҳудудлар кесимида); (б) 2025 — 2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрлари. | 2025 йил | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев) |
8. | Мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари бозорида соғлом рақобатни таъминлаш чораларини кўриш. | Мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари бозорида соғлом рақобатни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларига зарар етказилиши хавфларини аниқлаш ва бартараф этиш, демпинг ҳолатларига йўл қўймасликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижросига қаратилган амалий чора-тадбирларни кўриш ва натижаси бўйича ҳар ярим йилда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш. | 2025-2026 йиллар | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
9. | Мебель ва ёғочсозлик бозорини кенгайтириш чораларини кўриш. | 1. Чет элдаги дипломатик ва савдо ваколатхоналари орқали хорижий давлатлар мебель саноати стратегиялари ва бозор ҳажмини ўрганиш, шунингдек, уларда маҳаллий мебель маҳсулотларини сотишда тадбиркорлар дуч келадиган тариф ва нотариф чоралар юзасидан таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил | Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), |
2. Республикада ташкил этиладиган мебель ва ёғочсозлик ҳамда мебель ва декор кўргазмаларига мунтазам равишда чет элдан харидорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг ташрифини ташкил этишга қаратилган амалий чораларни кўриш. | Доимий | |||
10. | Маҳаллий мебель технологлари учун нуфузли хорижий ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тизимини жорий этиш. | Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда маҳаллий мебель технологлари учун хорижий нуфузли сертификат олиш тартибини қисман қоплаб берилиши тартибининг амалиётга жорий этилишини таъминлаш: (а) ривожланган хорижий мамлакатларда фаолият юритувчи нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли сертификатлари рўйхатини белгилаш; (б) мазкур сертификатларни олиш харажатларининг 50 фоизини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. | 2025 йил | Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
11. | Мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини амалга ошириш. | 1. 2025-2026 йилларда мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган, шу жумладан, қуйидаги устувор йўналишлардаги вазифаларни кўзда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: (а) маҳаллий мебель ва ёғоч маҳсулотларини хорижий бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш; (б) ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун хорижий дизайнер, технолог ва маркетолог каби мутахассисларни жалб қилиш; (в) талаб юқори мутахассисликлар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. | 2025 йил 1 июль
| Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев), Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси (ҳамкорликда) |
2. Дастурдаги чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан мазкур қарорнинг 14-бандида кўзда тутилган маблағларни асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ ажратиб бориш. | Дастурда белгиланган муддатларда | |||
3. Дастур амалга оширилиши натижадорлиги юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка ҳисоботлар бериб бориш. | Ҳар чоракда | |||
12. | Миллий мебель маҳсулотларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш. | Оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини ёритиш, маҳаллий мебель маҳсулотларини кенг тарғиб қилишни ташкил этиш. | Медиарежа асосида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) |
3-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Туман номи |
1. | Жиззах вилояти | Шароф Рашидов тумани |
2. | Наманган вилояти | Янги Наманган тумани |
3. | Самарқанд вилояти | Пастдарғом тумани |
4 | Тошкент вилояти | Ўрта Чирчиқ тумани |
5. | Фарғона вилояти | Қува тумани |
6. | Бувайда тумани | |
7. | Тошкент шаҳри | Учтепа тумани |
8. | Юнусобод тумани |