15.05.2025 йилдаги ПФ-87-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.05.2025 йилдаги ПФ-87-сон
Kuchga kirish sanasi
20.05.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон республикаси президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда туризм соҳасини иқтисодиётнинг муҳим стратегик тармоғи сифатида янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кескин ошириш, янги туризм объектларини ташкил этиш, соҳадаги тадбиркорларни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар 2025 йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) республика ҳудудларига 15,8 миллион нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 миллиард АҚШ долларига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ички туризмни ривожлантириш ҳисобига 40 миллионта маҳаллий сайёҳларнинг ҳудудларга сафарларини ташкил этиш, қўшимча 378 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) республика ҳудудларида янги 108 та меҳмонхона, 375 та оилавий меҳмон уйи ва 123 та хостел қуриш, 745 та капсула ва ўтов уйлари, апарт-отель, модулли меҳмонхоналар ҳамда 12 та туризм қишлоғи ва туризм маҳалласини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Республика ҳудудларига туристлар оқимини кўпайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2025 йил 1 июндан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Кувайт Давлати ва Ўмон Султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташқи ишлар вазирлиги уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Озарбайжон давлатлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ички ҳужжат ёки ID-карта, шу жумладан, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга «киндер паспорт» билан 30 кунгача кириш режимини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Америка Қўшма Штатлари ҳудудига кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошласин ва якуни бўйича таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларини Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Япония, Корея Республикаси, Индонезия, Малайзия ва Кўрфаз араб давлатларидан хорижий туристларни кўпайтириш мақсадида тегишли ҳудудларга бириктирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда ўзларига бириктирилган ҳудудлар билан туризм соҳасида алоқаларни кенгайтириш бўйича қуйидаги ишларни ташкил қилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) туризм тақдимотларини ташкил этиш орқали бириктирилган ҳудудлардан туристлар оқимини ошириш ҳамда Ўзбекистонда замонавий туризм намойиши объектларини барпо қилиш учун инвестицияларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳар йили мазкур давлатлардан оммавий ахборот воситалари вакиллари, таниқли блогер ва влогерлар учун республикамиз ҳудудларига камида иккита медиатур ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) туризм ярмарка ва кўргазмалари, тақдимотлар (roadshow), бизнес форумларда Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокини ташкил этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ҳудудлараро бизнес форумлар, ишбилармонлар ўртасида делегациялар алмашинуви кун тартибига туризм масалаларини киритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қуйидагиларни назарда тутувчи туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни (кейинги ўринларда — ҳудудий дастурлар) ишлаб чиқиб, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳудуднинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва хорижий туристларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) туристик йўналишларни кенгайтириш, туристларни ҳимоя қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт логистикаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳудудда туризмни комплекс ривожлантириш ва туризм инфратузилмасини такомиллаштириш ва лозим даражадаги ҳолатда сақлаш ҳамда санитария-гигиеник ҳолатини яхшилаш, уни ривожлантиришга инвестициялар жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) жойлаштириш воситаларини босқичма-босқич ривожлантириш, йирик, ўрта, кичик меҳмонхоналар ва бошқа туризм объектларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш, тадбиркорларга ўз хизматларининг сифатини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) туризм навигацияси тизимини ривожлантириш, кўчаларда, транспорт воситалари ҳамда автомобиль йўлларида туризм йўл кўрсаткичларини ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари 2025 йил 1 июлга қадар 2025 йил учун ҳудудий дастурларни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳудудий дастурлар тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва туризмни ривожлантириш бўйича маҳаллий жамоатчилик кенгашларида муҳокама қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан Туризм қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳудудий дастурлар туризм соҳасида давлат дастурлари, туризмни ривожлантириш стратегияси (концепцияси) ва бошқа давлат дастурларига мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ва унинг доирасида мазкур Фармонга 1-иловада белгиланган халқаро тадбирлар ташкил этилсин ва ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ички туризмни янада оммалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 2025 йил июнь ойидан бошлаб «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари «Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни» этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамаси ўн беш кун муддатда 2025 йил июнь — декабрь ойларида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, суғурта ташкилотлари ҳамда тижорат банклари ходимларининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш режа-жадвалини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, суғурта ташкилотлари ҳамда тижорат банклари ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил учун ходимларининг саёҳат режа-жадвалини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини тарғиб қилишга қаратилган қуйидаги янги механизмлар жорий қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳар йили Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига туристик йиғимдан келиб тушадиган тушумларнинг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағлар ички туризм имкониятларини тарғиб қилишга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Туризм қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили 15 декабрга қадар келгуси йил учун «Ўзбекистонни танитамиз» медиарежаси киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда медиатурлар 20 нафардан кам бўлмаган таркибда ОАВ вакиллари, блогер ва влогерлардан иборат медиагуруҳ билан шартнома, шу жумладан, аутсорсинг асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Республика миқёсида ёшлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолибларини қўшимча равишда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» йўлланмаси билан тақдирлаш амалиёти жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар ҳар йил ажратиладиган 50 миллиард сўм маблағ доирасида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) меҳмонхона, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанларнинг ўз фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган аудиовизуал маҳсулотлар (видеофильм, видеоролик, клип ва аниме роликлар) яратиш ва тарғиб қилиш харажатларининг 50 фоизи, лекин 50 миллион сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади. Бунда ушбу мақсадлар учун ҳар йили 20 миллиард сўм ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Туризм қўмитаси томонидан белгиланган етакчи хорижий давлатларда маҳаллий тадбиркорлар томонидан ҳар йили 50 та ўзбек миллий таомларига ихтисослаштирилган умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанлар ташкил этилганда уларнинг қуйидаги харажатлари субсидияланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) фаолиятни йўлга қўйиш учун рўйхатдан ўтиш ёки рухсатнома олиш, ижара, дизайн, зарур ускуна ва анжомларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи, бироқ 25 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) таомлар тайёрлаш учун бир йилда 300 килограмм маҳсулотни Ўзбекистондан етказиб бериш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизи, бироқ битта тадбиркорлик субъекти учун 100 миллион сўмгача миқдорда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу мақсадлар учун ҳар йили 30 миллиард сўм ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) жойлаштириш воситалари, йирик савдо мажмуалари ва умумий овқатланиш шохобчалари томонидан ўзларининг ҳудудларида замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизигача, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади (дастлабки 100 та бассейн учун).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. 2025 йил 1 июлдан бошлаб Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхоналар учун бир марталик субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 10 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 7 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 5 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2028 йил 1 январга қадар тиббий туризм кластерларининг туризм йўналишидаги ходимлари малакасини ошириш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2030 йил 1 январга қадар тиббий туризм кластерларининг хизматлари халқаро туризм ва тиббиёт ярмаркалари ҳамда кўргазмаларида тарғиб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. 2025 йилда туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда апарт-отель, капсула уйлар ва шу каби жойлаштириш воситаларидан иборат замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Туризм хизматларини рақамлаштириш ва диверсификация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 июндан бошлаб туризм соҳасига оид барча давлат электрон тизим ва платформалари Миллий туризм ягона платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) доирасида ишлаб чиқилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Платформа орқали жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз MyID тизими орқали идентификациядан ўтишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Платформага уланган жойлаштириш воситаларининг шахсий кабинетида меҳмонни QR код ёки юз орқали идентификация қилиш имконияти яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. 2025 йил 1 сентябрга қадар Платформа орқали ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши лозим бўлган вазирлик ва идораларнинг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Туризм қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида «Ипак йўлида туризм» тематик офисини ташкил этиш чораларини кўрсин. Бунда «Ипак йўлида туризм» тематик офисини ташкил этиш ва фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар 2025 йилда туризм соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан, 2026 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Белгилансинки, 2026 йилнинг 1 январига қадар Туризм қўмитаси балансида бўлган давлат кўчмас мулки объектларида унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2025 йилда хорижий туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича режа-жадвал 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 2025 йилда мақсадли бозорлардан сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида туризм бизнеси вакиллари иштирокида ўтказиладиган тақдимотлар (roadshow) рўйхати 7-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Туризм инфратузилмасини хорижий сайёҳларга мослаштириш мақсадида «Tourist friendly» (Туристларга меҳмондўстлик) тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Туризм қўмитаси томонидан ташкил этиладиган мамлакатнинг туризм имкониятларини тарғиб этишга қаратилган барча тадбирлар (фестиваллар, ички туризм ярмаркалари, инфо-тур ва пресс-турлар), хориж мамлакатларида ташкил этиладиган халқаро туризм ярмаркалари, тақдимотлар (roadshow), маданий тадбирлар кенг тарғиб этиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 15 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-87-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро туризм ҳафталиги доирасида ўтказиладиган халқаро тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбир номи

Муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси

Ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтаси

Экология вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

«Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum» халқаро авиация форуми

Транспорт вазирлиги,

Фуқаро авиацияси агентлиги,

Экология вазирлиги,

Туризм қўмитаси,
«Uzbekistan airways» АЖ,
«Uzbekistan Airports» АЖ,
барча резидент авиакомпаниялар

3.

«Delicious Uzbekistan» («Лаззатли Ўзбекистон») халқаро гастрономик фестивали

Туризм қўмитаси,

туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

4.

Ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси

Савдо-саноат палатаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Туризм қўмитаси

5.

Туризм таълими форуми

Экология вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6.

«Silk Road Tourism Awards» тадбири

Экология вазирлиги,

Туризм қўмитаси, туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар

7.

Глобал сайёҳлик медиакампуси

Экология вазирлиги, Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

8.

Этноўйинлар фестивали

Экология вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

9.

«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» форматида биринчи туризм форуми

2025 йил ноябрь ойининг учинчи ҳафтаси

Экология вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

10.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти туризм вазирлари конференциясига раислик доирасида ИҲТ туризм форуми

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 октябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 06/25/193/0984-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилда туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда апарт-отель, капсула уйлар ва шу каби жойлаштириш воситаларидан иборат замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Бириктирилган тижорат банки

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Элликқалъа тумани

АТ «Халқ банки»

2.

Тахтакўпир тумани

3.

Мўйноқ тумани

Андижон вилояти

4.

Хонобод шаҳри

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

5.

Хўжаобод тумани

Бухоро вилояти

6.

Когон тумани

«Микрокредитбанк» АТБ

7.

Ғиждувон тумани

8.

Ромитан тумани

Жиззах вилояти

9.

Зомин тумани

«Агробанк» АТБ

10.

Бахмал тумани

11.

Арнасой тумани

12.

Фориш тумани

Қашқадарё вилояти

13.

Шаҳрисабз тумани

АТ «Алоқабанк»

14.

Қамаши тумани

15.

Китоб тумани

Навоий вилояти

16.

Хатирчи тумани

«Туронбанк» АТБ

17.

Конимех тумани

18.

Нурота тумани

Наманган вилояти

19.

Чортоқ тумани

«Асакабанк» АЖ

20.

Поп тумани

21.

Косонсой тумани

22.

Чуст тумани

Самарқанд вилояти

23.

Ургут тумани

«Ўзмиллийбанк» АЖ

24.

Самарқанд тумани

Сурхондарё вилояти

25.

Бойсун тумани

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

26.

Сариосиё тумани

Сирдарё вилояти

27.

Сайхунобод тумани

«Агробанк» АТБ

Тошкент вилояти

28.

Бўстонлиқ тумани

«Ўзмиллийбанк» АЖ

29.

Оҳангарон тумани

30.

Паркент тумани

31.

Ангрен шаҳри

Фарғона вилояти

32.

Фарғона тумани

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

33.

Сўх тумани

Хоразм вилояти

34.

Урганч тумани

«Асакабанк» АЖ

35.

Янгибозор тумани

36.

Боғот тумани

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий туризм ягона платформаси орқали ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши лозим бўлган вазирлик ва идоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ахборот тизимлари ва маълумотлар

Муддати

Масъул идора

1.

«Авиачипталарни харид қилиш ва бошқариш» ахборот тизими

2025 йил июнь

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ

2.

«Темир йўллари чипталарини харид қилиш ва бошқариш» ахборот тизими

2025 йил август

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

3.

Кадастр объектлари тўғрисидаги маълумотлар

2025 йил август

Кадастр агентлиги

4.

Туризм соҳасига оид йиғма статистик маълумотлар (индивидуал маълумотлардан ташқари)

2025 йил август

Миллий статистика қўмитаси

5.

My ID ахборот тизими

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги

6.

Алоқа операторларининг туристлар ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлари (шахсга доир бўлган маълумотлардан ташқари)

2025 йил август

7.

Банкоматлар тўғрисидаги маълумотлар

2025 йил август

Марказий банк

8.

«Туристлар тўловлари» тўғрисидаги маълумотлар (шахсга доир бўлган маълумотлардан ташқари)

2025 йил август

9.

«Ijara.soliq.uz» ахборот тизими

2025 йил сентябрь

Солиқ қўмитаси

10.

«Avtoticket.uz» ахборот тизими

2025 йил июль

Транспорт вазирлиги

11.

Жамоат транспорти тўғрисидаги маълумотлар

12.

«АТТО» ахборот тизими

13.

Билет операциялари ягона электрон тизими (БОЯЭТ)

2025 йил декабрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

14.

Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси

2026 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва чиққанлиги ҳақида маълумотлар

2025 йил август

ДХХ Чегара қўшинлари

16.

Электрон виза бериш тизими

2025 йил декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантиришнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Хорижий турист

(минг сафар)

Маҳаллий сайёҳ

(минг сафар)

Туроператор ва турагент

(субъект)

Янги ташкил этиладиган жойлаштириш воситалари

шундан:

Капсула ва ўтов уйлари, апарт-отель, модулли меҳмонхоналар

(сони)

Туризм қишлоғи, туризм маҳалласи

(сони)

меҳмонхона

оилавий меҳмон уйи

хостел

бошқа жойлаштириш воситалари

Жами

15 820

40 000

378

636

108

375

123

30

745

12

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

300

2 000

10

10

2

4

3

1

60

2.

Андижон вилояти

440

3 420

15

38

2

25

10

1

55

1

3.

Бухоро вилояти

2000

2 200

15

71

10

44

15

2

60

3

4.

Жиззах вилояти

450

1 500

16

37

7

22

4

4

80

1

5.

Қашқадарё вилояти

510

3 500

15

37

6

25

4

2

60

2

6.

Навоий вилояти

450

1 100

7

62

5

55

1

1

70

2

7.

Наманган вилояти

1500

3 700

3

16

2

10

3

1

80

1

8.

Самарқанд вилояти

2400

4 500

20

52

10

34

8

 

40

9.

Сирдарё вилояти

70

800

2

9

1

4

4

 

20

10.

Сурхондарё вилояти

700

3 000

3

21

7

11

3

 

40

1

11.

Тошкент вилояти

1000

3 600

15

120

8

90

15

7

80

1

12.

Фарғона вилояти

500

4 500

7

13

3

5

4

1

40

13.

Хоразм вилояти

1500

2 180

20

50

15

25

5

5

60

14.

Тошкент шаҳри

4000

4 000

230

100

30

21

44

5

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2025 йилда хорижий туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖА-ЖАДВАЛ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхонаси

Хизмат кўрсатаётган давлат

Хорижий туристлар сони

(11 000 000)

Асосий давлат

Бириктирилган давлат

1.

Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчихонаси

Австрия

Словакия

15 500

2.

Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси

АҚШ

Канада, Бразилия, Мексика

51 000

3.

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирлигидаги элчихонаси

БАА

-

6 000

4.

Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги элчихонаси

Беларусь

-

52 000

5.

Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси

Бельгия

Нидерландия, Люксембург

22 000

6.

Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси

Буюк Британия

Ирландия

40 000

7.

Ўзбекистон Республикасининг Венгриядаги элчихонаси

Венгрия

-

4 000

8.

Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси

Германия

Швейцария, Чехия

70 000

9.

Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонаси

Индонезия

Вьетнам

22 000

10.

Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси

Испания

Ватикан

37 000

11.

Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги элчихонаси

Исроил

Фаластин

35 000

12.

Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги элчихонаси

Италия

Греция

50 000

13.

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси

Жанубий Корея

-

65 000

14.

Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги элчихонаси

Латвия

Литва

20 000

15.

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси

Малайзия

-

13 000

16.

Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги элчихонаси

Миср

-

10 000

17.

Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчихонаси

Озарбайжон

Грузия

31 000

18.

Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги элчихонаси

Покистон

-

10 000

19.

Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги элчихонаси

Польша

-

22 000

20.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси

Россия Федерацияси

-

1 510 000

21.

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги элчихонаси

Саудия Арабистони

-

11 000

22.

Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги элчихонаси

Сингапур

-

11 000

23.

Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси

Тожикистон

-

2 500 000

24.

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонаси

Туркия

Болгария

188 000

25.

Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги элчихонаси

Туркманистон

-

430 000

26.

Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги элчихонаси

Франция

Португалия

60 000

27.

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси

Хитой

-

185 000

28.

Ўзбекистон Республикасининг Швеция Қироллигидаги элчихонаси

Швеция

Дания, Норвегия

10 000

29.

Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси

Эрон

-

16 000

30.

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси

Япония

-

51 000

31.

Ўзбекистон Республикасининг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси

Ўмон

-

3 000

32.

Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси

Қирғизистон

-

2 692 000

33.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси

Қозоғистон

-

2 600 000

34.

Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги элчихонаси

Қувайт

-

5 500

35.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги элчихонаси

Ҳиндистон

Бангладеш

105 000

36.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси

Украина

-

15 000

37.

Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси

Таиланд

-

5 000

38.

Ўзбекистон Республикасининг Афғонистондаги элчихонаси

Афғонистон

-

22 000

39.

Ўзбекистон Республикасининг Қатар Давлатидаги элчихонаси

Қатар

-

5 000

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва туристик оқимни ошириш чора-тадбирлари

1.

«Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» форматида биринчи туризм форумини ўтказиш.

1. Туризм форумини ўтказиш билан боғлиқ таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Тадбирнинг аниқ муддатларини келишиш борасида ташкилий чораларни амалга ошириш.

2025 йил ноябрь

3. Келишувга кўра тадбирни ўтказиш.

Келишилган муддатларда

2.

Мақсадли бозорлардан етакчи туроператорларни жалб қилган ҳолда 2025-2026 йилларда «Destination forum» дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Мақсадли бозорларни аниқлаш.

2. «Destination forum» дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бир ой муддатда

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

3.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларининг бош режаларини ишлаб чиқиш жараёнида «Entertainment district» — туризм хизматларига ихтисослашган ҳудудларни инобатга олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

«Entertainment district» — туризм хизматларига ихтисослашган ҳудудларни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Уч ой муддатда

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

Туризм салоҳияти юқори бўлган 36 та туман(шаҳар) ҳудудларида манзарали дарахтлар ва доривор ўсимликларни (сакура, атиргул, лаванда, барбарис, қизил дўлана ва бошқалар) тегишли ўрганишлар асосида экиш ишларини таъминлаш.

1. 36 та туман(шаҳар)лар ҳудудида камида 3 — 10 га ер майдонларида дендропарклар ташкил этиш мумкин бўлган ҳудудларни белгилаш.

Икки ой муддатда

Ижрочилар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган манбалар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Дендропаркларда сакура, атиргул, лаванда, барбарис, қизил дўлана ва бошқа дарахтларни илмий ўрганиш асосида экиш.

2025-2026 йиллар давомида

5.

2025 йил июнь — декабрь ойларида ишчи-ходимларни Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш бўйича режа жадвалларини туризм мавсумини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга киритиш.

1. 2025 йил июнь — декабрь ойларида ишчи-ходимларни Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш бўйича режа жадвалларини ишлаб чиқиш.

2. Саёҳатга чиқиш режа-графикларини ишлаб чиқишда туризм мавсумини инобатга олиш.

Ўн кун муддатда

Ходимларнинг ўз маблағлари, иш берувчи маблағлари, ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва жамоавий шартномаларга мувофиқ бошқа маблағлар

Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари

3. Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилган саёҳатлар бўйича Туризм қўмитасига маълумотлар тақдим этиш.

Июнь ойидан бошлаб ҳар ойда

6.

2025 йил учун «Ўзбекистонни танитамиз» медиарежасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик учун нотаниш бўлган ёки жорий йилда ишга туширилаётган кенг қамровли туризм локацияларини танлаб олиш.

2. Танлаб олинган масканларни хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда 1 миллион нафардан кам бўлмаган обуначиларга эга бўлган блогерлар иштирокида кенг тарғиб этиш мақсадида медиарежа лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Икки ой муддатда

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Медиа-режа лойиҳасига кўра, туристлар оқимини ошириш мақсадида тарғибот ишларини қатор оммавий ахборот воситалари ҳамда машҳур блогерлар билан ҳамкорликда амалга ошириш.

2025 йил июнь ойидан бошлаб доимий

7.

Тиббий туризм кластери мақомини бериш тўғрисида қўшма қарор ишлаб чиқиш.

Тиббий туризм кластери мақомини олиш учун талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

-

Туризм қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

8.

Туризм соҳасидаги мутахассисларни хабардорлигини оширишга, уларнинг кўникмаларини ривожлантиришга ва туризм соҳасида миллий бизнес контент яратишга ёрдам берувчи туризм-бизнес порталини ишлаб чиқиш орқали соҳани ривожлантириш.

1. Бизнес-порталнинг концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2025-2026 йиллар

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм қўмитаси

9.

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар ўйини мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил июнь — август

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар

Туризм қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

«Uzreport» ахборот агентлиги

10.

Андижон вилоятидаги туризм объектларига олиб борувчи ҳудудларда туристик йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш.

Туристик йўл кўрсаткич белгилари ўрнатиладиган нуқталарни аниқлаш ва ўрнатиш.

2025 йил июль

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Андижон вилояти ҳокимлиги

11.

Туризм қўмитаси балансида бўлган давлат кўчмас мулки объектларига унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларни 2024 йил 1 январдан белгиланган тартибда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўриш.

Туризм қўмитасининг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларини унинг сўровномасига асосан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси 18-уй манзилидаги мулкига фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

2025 йил май

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Туризм қўмитаси

12.

Ҳудудлар салоҳиятини очиб берувчи фестиваль ва тадбирларни ривожлантириш бўйича танлов ташкил қилиш.

Бунда:

вилоят босқичи ғолиблари учун 50 миллион сўмдан;

республика босқичи ғолиблари учун 100 миллион сўмдан мукофот пули бериш.

Танлов комиссияси томонидан туризм соҳаси учун истиқболли деб топилган таклифларни Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимига киритиш ҳамда йирик концерт-томоша, фестиваль ва шоу-тадбирларни «Самарқанд туризм маркази» ва «Арда Хива» каби туризм мажмуаларида ўтказиш.

1. Ҳудудлар салоҳиятини очиб берувчи фестиваль ва тадбирларни ривожлантириш бўйича танловни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

Уч ой муддатда

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлар

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Танловни ташкил этиш ҳамда туризм соҳаси учун истиқболли деб топилган лойиҳаларни Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимига киритиш.

2025 йил сентябрь

3. Йирик концерт-томоша, фестиваль ва шоу-тадбирларни «Самарқанд туризм маркази» ва «Арда Хива» каби туризм мажмуаларида ўтказиш.

2025 йил май ойидан бошлаб доимий

13.

Қорақалпоғистон Республикасида «Aral Sea Eco Marathon» марафони ва Борсакелмас ҳудудида «Yonar-Burning man» фестивалини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил август — ноябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

14.

Биринчи «Қорақалпоғистон — дестинация форум»ини ўтказиш.

1. Халқаро етакчи туроператорлар ва туризм бизнес вакиллари рўйхатини шакллантириш.

2. Ташкилий масалаларни ва муддатларни келишиш.

3. Форум дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил апрель

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

15.

Амударё тумани «Чилпиқ» қалъаси ҳудудида «Чилпиқ миллий этномаданий туристик парк», Амударё тумани «Қипчоқ» МФЙ ҳудудида «Қипчоқ балиқчилар овули», Нукус шаҳрида «Ашшикўл» ҳудудида «Ashshikul Sands», Хўжайли туманида Миздакхон археологик ёдгорлигини янги туристик чорловчи бренд сифатида туризмни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Туристик мажмуаларнинг ер майдонларини топосъёмка, геология, гидрогеология изланишлари ҳамда ҳудудларнинг хавфли кузатувлар хулосаларини олиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.

2025 йил июль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Кадастр агентлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Туризм қўмитаси

2. Мастер режаларни ишлаб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини буюртмачи этиб белгилаш.

2025 йил сентябрь

3. Маданий мерос агентлиги билан келишган ҳолда тажрибали хусусий ташкилотни жалб қилган ҳолда лойиҳа олди изланишлар ва туристик мажмуаларни ривожлантириш бўйича мастер-режаларини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

4. Мастер режалар асосида туристик мажмуалар ва унга туташ ҳудудда туризм, савдо ва кўнгилочар хизматларини ташкил этиш учун ер участкаларини аукционга чиқариш чораларини кўриш (бундан маданий мерос объектлари ҳамда тарихий-маданий аҳамиятга эга ҳудудлар мустасно).

2026 йил давомида

16.

Боғот туманидаги «Қалажиққалъа» экотуризм мажмуасини йўл инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш.

1. Молиялаштириш очиш.

2025 йил сентябрь

Ташаббускорлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

3. «Қалажиққалъа» экотуризм маскани бўйича тарғибот ва ташвиқот (видеоролик, тарқатма материал, инфотур ва б.) ишларини олиб бориш.

2025-2026 йиллар давомида

17.

Сирдарё тумани «Шоликор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Сирдарё дарёси бўйларида 38 га ер майдонида туризм комплексини ташкил этиш орқали 100 дан ортиқ янги иш ўринлари ҳамда 50 дан ортиқ хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар объектларни ташкил этиш.

1. «Шоликор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 1 км узунликдаги 38 гектар ер майдонида экотуризмни ривожлантириш концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

кемпинглар, болалар ўйингоҳи, савдо ва умумий овқатланиш зоналари, ёпиқ турдаги аквапарк ва бошқа кўнгилочар хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш;

соғломлаштириш йўлаклари, тежамкор технологиялар асосида ёритиш чироқлари ва WI-FI зоналар ташкил этилишини таъминлаш;

туризм комплексига олиб борувчи километр узунликдаги автомобиль йўлини қайта реконструкция қилиш.

2025 йил июль

Ташаббускорлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

Кадастр агентлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва лойиҳаларни ишга тушириш.

2025-2026 йиллар

18.

Республиканинг туризм салоҳияти юқори ҳудудларда замонавий дор йўллари қурилишини кўпайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. Бунда:

дор йўлларини барпо қилиш учун тижорат банклари, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш;

дор йўлларини мастер режа асосида қуриш учун махсус «Лойиҳа офиси» фаолиятини ташкил қилиш.

1. Замонавий дор йўллари барпо қилиш имконияти юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш.

2. Тижорат банклари, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш.

3. Республика дор йўллари қуриш бўйича «Лойиҳа офиси» фаолиятини йўлга қўйиш имкониятини ўрганиш.

4. Ўрганиш, музокара ва таҳлиллар асосида таклиф ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

19.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти туризм вазирлари конференциясига раислик доирасида «ИҲТ туризм форуми»ни ташкил қилиш.

1. Форумни ўтказиш билан боғлиқ таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Тадбир аниқ муддатларини келишиш борасида ташкилий чораларни кўриш.

2025 йил ноябрь

3. Келишувга кўра тадбирни ўтказиш.

Келишилган муддатларда

20.

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига туристик йиғим тўловини муддатида тўламаганлик ҳамда хорижий ва маҳаллий фуқароларни рўйхатга олмасдан жойлаштириш хизматини кўрсатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтириш.

Қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил сентябрь

-

Туризм қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги

21.

Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган мастер режалар ишлаб чиқиладиган 20 та туман (шаҳар)да амалга оширилган ижобий тажрибадан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда қолган 16 туман (шаҳар)ларнинг туризм салоҳияти юқори ҳудудларининг мастер режаларини ишлаб чиқиш графигини тасдиқлаш.

1. Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган 20 та туман (шаҳар)ларнинг мастер режаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПҚ-245-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган рўйхатга асосан ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари

2. 20 та туман (шаҳар)ларнинг ижобий тажрибаси асосида мастер режалар ишлаб чиқилиши режалаштирилган 16 та туман (шаҳар)лардаги тегишли ҳудудларни ўрганишлар асосида мастер режалар ишлаб чиқиш режа-графигини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, туризм салоҳияти юқори бўлган 16 та туман (шаҳар)лар мастер режаларини Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш.

Мастер режаларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи этиб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Урбанизация маркази» ДМни белгилаш.

2025 йил август

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

22.

Нурота туманининг Сентоб ва Чуя, Хатирчи туманининг Лангар ва Ангидон қишлоқларини туризм қишлоқлари сифатида ривожлантириш.

Лангар ва Ангидон қишлоқларидан танланган 200 гектар ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш.

1. Қишлоқларда 50 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш, 500 минг нафар маҳаллий, 80 минг нафар хорижий сайёҳларни жалб қилиш.

2. Мастер режаларни ишлаб чиқиш.

3. Лангар ва Ангидон қишлоқларида лойиҳаларни амалга ошириш.

2025 йил мобайнида

Ҳисоб-китоблар асосида ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Туризм қўмитаси

23.

Маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг таклифлари асосида Тўдакўл сув ҳавзасининг инвестициявий ва туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда киритиш.

Маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг таклифлари асосида Тўдакўл сув ҳавзасининг инвестициявий ва туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган моделлардан бирини танлаш ва 2025-2026 йилларда амалга ошириш юзасидан қарор лойиҳасини киритиш.

2025 йил август

Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Туризм қўмитаси

24.

Арнасой туманидаги Айдар-Арнасой кўллар ҳудудида туризмни ривожлантириш.

1. Жиззах вилояти ҳокимлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 100 гектар ер майдонини танлаб олиб, дастлаб мастер режаси ишлаб чиқилган 20 гектар ер майдонида туризмни ривожлантириш.

2025 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

2. Мазкур ер майдонларида Дирекция ташкил қилиш, Дирекция томонидан туризм комплексларини ташкил этиш учун ер майдонларни аукционга чиқариш ҳамда тадбиркорларга ажратишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

25.

Миришкор туманида сафари туризми ва чўл туризми илғор ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси асосида «Mirishkor tourism» маскани мастер режасини ишлаб чиқиб, амалга ошириш.

1. Ер майдонларни хатловдан ўтказиш.

2. «Mirishkor tourism» масканини ташкил этиш учун ер майдонларни аукционга чиқариш ҳамда тадбиркорларга ажратиш.

2025-2026 йиллар давомида

Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Туризм қўмитаси

26.

Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги 150 гектар ҳудудда салоҳиятли лойиҳа компанияларини жалб қилган ҳолда мастер режа ишлаб чиқиш.

Бунда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Урбанизация маркази» ДМни буюртмачи этиб белгилаш.

1. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги 150 гектар ер майдонининг ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш.

2025 йил июль

Ҳисоб-китобларга асосан ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Туризм қўмитаси

2. Ҳукумат комиссиясида киритилган таклифни кўриб чиқиб, ер тоифасини ўзгартириш бўйича хулоса бериш.

Белгиланган муддатларда

3. Салоҳиятли лойиҳа компанияларини жалб қилган ҳолда 150 гектар ер майдонининг мастер режасини ишлаб чиқиш.

2025-2026 йиллар

27.

Зарафшон шаҳридаги Марварид кўли атрофида мастер режа асосида дор йўли, сузиш ҳавзаси, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиш чораларини кўриш.

1. Туристик хизматларни кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган мастер режага асосан ташаббускорларни аниқлаш.

2025 йил июль

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги

2. Тадбиркорларга объектларни тайёр ҳамда лотларга бўлган ҳолда ижарага бериш ва 1 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш.

2025 йил август

3. Мазкур ҳудуд учун драйвер лойиҳа сифатида зарур инфратузилма объектларини барпо этиш чораларини кўриш.

2025 йил октябрь

28.

Бойсун туманидаги Дарбанд маҳалласидан Хўжамайхона ҳудудида туризм инфратузилмасини яхшилаш.

1. Хўжамайхона ҳудудини туризм қишлоғига айлантириш бўйича концепция ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Туризм қўмитаси

2. Хўжамайхона ҳудудини туризм қишлоғига айлантириш учун мастер режа ишлаб чиқиш.

Бунда мастер режаларни ишлаб чиқиш бўйича Қурилиш ва уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Урбанизация маркази» ДМни буюртмачи этиб белгилаш.

2025 йил декабрь

3. Ишлаб чиқилган мастер режага асосан туризм лойиҳаларини амалга ошириш.

2026 йил давомида

29.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 4 та туризм кластерларини, Фарғона вилоятида 1 та туристик-рекреацион зонани ва Бўстонлиқ ҳамда Шаҳрисабз туманларида 2 та дор йўлини фойдаланишга топшириш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида туризм кластерлари фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил май

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Туризм қўмитаси

2. Фарғона вилоятида туристик-рекреацион зонани ташкил этиш.

2025 йил давомида

3. Бўстонлиқ ва Шаҳрисабзда туманларида дор йўлларини фойдаланишга топшириш.

Тармоқ жадвали асосида

30.

Қуруқликдаги Давлат чегара постларидан ўтаётган туристлар учун алоҳида Ўзбекистон туризм салоҳиятини намойиш этувчи «Туризм бурчаги»ни ташкил этиш.

1. Туристлар учун «Туризм бурчаги» ташкил этиш зарур бўлган чегара божхона постлари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил июнь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.  «Туризм бурчаги» концепциясини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

3. «Туризм бурчаги» ташкил этиш учун жой ажратиш.

Бунда чегара божхона постларида давлат назорат органларидан мавжуд штат бирликлари доирасида масъул шахс бириктириш.

2025 йил август

4.Чегара божхона постларида «Туризм бурчаги»ни ташкил этиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

31.

Хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида авиақатновларни ривожлантириш.

1. Мўғулистон Республикаси авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

Келишувга асосан

-

Транспорт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

2. Малайзиянинг Куала-Лумпур ва Индонезиянинг Жакарта шаҳарларидан Самарқанд, Бухоро орқали Жидда шаҳрига авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича тақдимот ўтказиш.

2025 йил июнь

3. Хитой Халқ Республикасининг Синьцзян-Уйғур автоном ҳудудидан Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғонага авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини ўрганиш.

2025 йил июнь

32.

Самарқанд вилояти Дарғом канали бўйида туристик салоҳияти юқори ҳудудлар мастер режаларини ишлаб чиқиш.

1. Дарғом канали бўйида туристик салоҳияти юқори ҳудудларни ўрганиш.

2025 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

2. Ўрганиш асосида ҳудудлар чегараларини белгилаш.

2025 йил июль

3. Канал бўйи ҳудудлари мастер режаларини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

33.

Паркент туманидаги Кумушкон, Ҳисорак, Сўқоқ, Бошқизилсой, Чанги, Заркент, Бойқозон маҳаллаларида «Паркент грин» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил август

-

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

34.

«Қорақалпоғистон — ғарбий туризм дарвозаси» тарғибот компаниясини ташкиллаштириш.

1. Қорақалпоғистон Республикасининг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва туристик салоҳияти асосида тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь

-

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2. Дастурда белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ, маҳаллий ва хорижий туризм бозорларида Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш.

Дастурда белгиланган муддатларда

35.

«Туркманистон — Хоразм — Қорақалпоғистон — Қозоғистон» йўналишида туристик йўлак — ҳалқа ташкил этиш.

1. Туркманистон Қозоғистон, Қорақалпоғистон Республикалари ва Хоразм вилоятидаги салоҳиятли объектларни ўрганиш.

2025 йил июнь

-

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2. Ўрганиш натижаларига кўра, 4 та ҳудудни бирлаштирган туристик йўлак — ҳалқа ташкил этиш.

2025 йил июль

3. Сайёҳларни жалб қилиш мақсадида туристик йўлак — ҳалқа тўғрисидаги маълумотларни туристик кампания ва ОАВда кенг ёритиш.

2025 йил август — ноябрь

36.

Нукус шаҳрида «Karakalpakstan Palace Hotel» МЧЖ билан келишилган ҳолда меҳмонхона бошқарувига хорижий таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендини жалб қилиш.

Бунда дастлабки 3 йил давомида «Karakalpakstan Palace Hotel» МЧЖнинг франшиза билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш.

1. Салоҳиятли хорижий брендларни жалб қилиш юзасидан тегишли музокаралар ўтказиш.

2025 йил июнь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2. Хорижий бренд асосида меҳмонхона хизматини ташкил этиш.

2025 йил мобайнида

3. Белгиланган тартибда франшиза билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш чораларини кўриш.

2025 — 2027 йиллар

37.

«Стихия» халқаро электрон мусиқа фестивалини ташкил этиш.

1. Халқаро мусиқа фестивали ташкил этиш ва ўтказишга доир тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиш.

2. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш ва қизиқиш билдирган қорақалпоғистонлик ёшлар иштирокини таъминлаш.

3. Хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда тадбирларни ташкил этиш.

2025 йил май-июнь

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Туризм қўмитаси

38.

Қорақалпоғистон Республикасида этно-гастрофестиваль ташкил қилиш.

Амалий-чора тадбирлар.

2025 йил сентябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси,

маҳаллий бюджет,

ташаббускор маблағлари

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

39.

Қорақалпоғистон Республикасида «Extreme E» халқаро тадбирини ўтказиш юзасидан таклиф киритиш.

Халқаро тажрибани ўрганиш ва Қорақалпоғистон Республикасида «Extreme E» халқаро тадбирини ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2025 йил август

-

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

40.

Туристларга куннинг кундузги ва тунги вақтларида қулай экскурсия ташкил қилиш учун туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлар ва йирик туризм намойиши объектларида:

дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали «сояли сайр кўчалари» барпо қилиш;

йирик туризм намойиши объектларида ушбу объектларга зарар етказмасдан тунги (бадиий) ёритиш тизимларини ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 — 2027 йилларда

Халқаро ва хорижий молия институтларининг маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

41.

Маданий мерос объектини тадбиркорлик субъектларига бериш.

1. Сайёҳлар оқими юқори бўлган маданий мерос объектларида хатлов ўтказиш ва ижарага берилиши мумкин бўлган объектлар рўйхатини шакллантириш;

2025 йил июнь

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Маданий мерос агентлиги,

Бош прокуратура,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Рўйхат асосида объектларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил давомида

42.

Хоразм миллий табиат боғи ҳудудини Хоразм давлат ўрмон-овчилик хўжалигига қарашли 4 999,031 гектар ер майдони, ўрмон хўжалиги ер майдонлари ва захира ер майдони ҳисобидан кенгайтириш.

1. Хоразм миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Хоразм миллий табиат боғининг Янгибозор туманидаги ҳудудида экотуризмни ривожлантириш чораларини кўриш.

2025 йил июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Кадастр агентлиги

43.

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида жойлашган Фарғона давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ер фонди тоифасини ўзгартирмаган ҳолда 20 гектар ер майдонида экотуризм маскани ва овчилик хўжалигини ташкил этиш учун инвестор жалб этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун Фарғона давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан 20 гектар ер участкасини ўрнатилган тартибда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда аукцион савдоларига чиқариш.

2. Аукцион якунлари бўйича инвестор билан ўрнатилган тартибда ижара шартномасини имзолаш.

3. Овчилик хўжалиги (овчилик базаси ва питомник)га туташ 10 минг гектаргача ов қилиш жойларини бириктириб бериш бўйича шартнома имзолаш.

4. Лойиҳа амалга оширилишини мониторингини олиб бориш.

2025-2026 йиллар давомида

Ташаббускор маблағлари ҳисобидан

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Фанлар академияси

44.

«Миллий туризм ягона платформаси» орқали жойлаштириш воситалари ва дам олиш масканларини онлайн банд қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз MyID тизими орқали идентификациядан ўтишга рухсат бериш.

1. Платформани MyID тизимига интеграция қилиш.

2. Заруриятга кўра MyID тизимини такомиллаштириш.

2025 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

3. Платформага уланган жойлаштириш воситаларининг шахсий кабинетида меҳмонни QR-код ёки юз орқали идентификация қилиш имкониятини яратиш.

2025 йил август

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

45.

Сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, музейлар ва тарихий обидаларга кириш имконини берадиган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» картасини жорий этиш.

1. Сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, музейлар ва тарихий обидалар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси,

Маданий мерос агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Картанинг дизайн лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

3. Картани маданий мерос объектлари, музейлар ва тарихий обидаларга кириш тизимига улаш.

2025 йил август

46.

Туризм соҳасига оид барча электрон тизим ва платформаларни «Миллий туризм ягона платформаси» доирасида ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Доимий

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси

47.

Йирик туристик марказлар ҳудудларида мобил алоқа сифатини хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларига асосан мобил алоқа сифати паст бўлган ҳудудларда қўшимча мобил алоқа антенналарини ўрнатиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялари вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

48.

Республикадаги моддий маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун грантларни жалб қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора тадбирлар.

2026 йил давомида

-

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданий мерос агентлиги

49.

Республикада сайёҳлик йўналишларида қатновчи йўловчи поездлари таркибидаги вагонларининг совитиш ва иситиш тизимларини таъмирлаш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 — 2027 йиллар

Ижрочилар маблағлари

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

50.

«Сурхон воҳаси — туризм учбурчаги» туристик лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятининг салоҳиятли ҳудудлари, жумладан, Термиз, Сариосиё, Денов, Бойсун, Шеробод туманларидаги туризм турлари бўйича тарғибот маълумотларни тайёрлаш.

1. Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳияти бўйича хорижий ва давлат тилида тарғибот материалларини тайёрлаш.

2025 йил июнь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм қўмитаси,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Материалларни ижтимоий тармоқ, ОАВ ва туристик платформаларда жойлаштириш.

2025 йил июль — ноябрь

51.

«Сурхон воҳаси — туризм учбурчаги» туристик харитасини ишлаб чиқиш.

1. Вилоятнинг туристлар ташриф буюрадиган масканлар (объектлар) рўйхатини шакллантириш.

2025 йил июнь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

2. Ташриф масканларини вилоятнинг туристик харитасида акс эттириш.

2025 йил июль

3. Туристик харитани сайёҳлар фойдаланиши учун туристик портал ҳамда вилоятдаги туризм ахборот марказларига жойлаштириш.

2025 йил август — декабрь

52.

Бойсун туманига ташриф буюрувчилар учун туризм инфратузилмасини яхшилаш.

1. Туризм ва хизмат кўрсатишга салоҳиятли ҳудудни белгилаш.

2. Белгиланган ҳудудда жозибадор арка, санитария-гигиеник шохобча, кичик туризм ахборот маркази, туризм йўл кўрсаткич белгиларини ташкил этиш.

3. Зарурий инфратузилма ташкил этилган ҳудудга сайёҳларни жалб қилиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм қўмитаси,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

53.

Хорижий ва маҳаллий ОАВ вакилларининг Сурхондарё туризм объектлари бўйлаб инфотурини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

54.

Санаторий-курорт зоналари ходимларини сайёҳларга хизмат кўрсатиш йўналишида малакасини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар.

2026 йилдан ҳар йили бир маротаба

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

55.

Санаторий-курорт зоналарининг хизматларини тарғиб қилиш, маҳаллий ҳамда хорижий туризм кўргазмаларида иштирок этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар.

2026 йилдан бошлаб

Ижрочи ва ташаббускор маблағлари

Туризм қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

56.

Туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуалардан иборат бўлган туризм марказлари, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси, «Чимён» халқаро умуммавсумий курорти ва «Амирсой» тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган («duty free») ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплексларини («Luxury tourism village») барпо қилиш чораларини кўриш.

1. Туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

Ташаббускорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

2025 йил июль

3. Лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўриш.

2025-2026 йиллар давомида

57.

Олий таълим муассасаларининг хизмат кўрсатиш таълим йўналишлари бўйича ўқиётган, хорижий тилларни ўзлаштирган 500 нафар иқтидорли талабаларининг ёзги амалиётларини соҳада етакчи бўлган хорижий давлатларда ўташини ташкил этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари,

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

58.

Мамлакатимиздаги таниқли ансамблларнинг хорижий давлатларга гастролларини ташкил этиш.

Чора тадбирлар режаси.

2025 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги

59.

Таниқли ва машҳур хорижий санъаткорларни жалб қилган ҳолда юртимизда йирик концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025-2026 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Туризм қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

60.

Машҳур халқаро ва таниқли маҳаллий шоу томоша дастурлар франшизалари асосида ўтказилаётган тадбирлар, жумладан, «The X-factor», «Овоз» ва «Oʻzbekiston Got Talent» каби амалиётни давом эттириш.

Бунда тадбирларнинг саралаш ва якуний босқичига оид кўрсатувларни ҳудудларнинг йирик туризм объектларида тасвирга олиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025-2026 йиллар

Ташаббускорлар ва ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Туризм қўмитаси

61.

Аҳолини Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишини рағбатлантириш учун ички туризм кредитларини жорий қилиш.

1. Аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ички саёҳатлар учун 10 дақиқада расмийлаштириладиган имтиёзли давр билан кредит тизимини жорий қилиш.

2025 йил июнь

-

Марказий банк

2. Жорий қилинган кредит турини жамоатчиликка кенг тарғиб қилиш.

Доимий равишда

II. Соҳа фаолиятини такомиллаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш

62.

Экстремал туризм йўналишини ривожлантириш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

-

Туризм қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил июль

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил август

63.

Республика, вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги таълим ва спорт йўналишларида ўтказиладиган мусобақа ғолибларига «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» йўлланмасини совға қилиш тартибини белгилаш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

-

Спорт вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил июль

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил август

64.

Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда ижарага бериш тартибини янги таҳрирда тасдиқлаш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

-

Маданий мерос агентлиги,

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил июнь

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июль

65.

Меҳмонхона, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанларнинг ўз фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган аудиовизуал маҳсулотлар (видеофильм, видеоролик, клип ва аниме роликлар) яратиш ва тарғиб қилиш харажатлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар томонидан хорижий мамлакатларда ўзбек миллий таомларига ихтисослаштирилган умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанлари ташкил этилганда субсидиялаш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

-

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил июль

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил август

66.

Жойлаштириш воситалари, йирик савдо комплекслари ва умумий овқатланиш шохобчалари томонидан ўзининг ҳудудида замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

-

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил июль

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил август

67.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

-

Туризм қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил август

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил сентябрь

III. Хориж давлатларидан янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш чора-тадбирлари

68.

2025 йил июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган «Ўзбекистон ипак матолари» халқаро мода ҳафталигини («UZBEK SILK INTERNATIONAL FASHION WEEK») ташкил этишни 2027 йилга кўчириш.

Бунда ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағларни «Халқаро туризм ҳафталиги»ни ўтказиш учун йўналтириш.

Амалий чора-тадбирлар.

2027 йил ноябрь

Республика бюджети маблағлари

Туризм қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

69.

Ҳиндистон, Покистон, Миср ва Эрон сайёҳларига виза беришни енгиллаштириш бўйича тақдимот қилиш.

Тақдимот лойиҳаси.

2025 йил июнь

-

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати

70.

Буюк ипак йўлининг «Зарафшон — Қорақум йўлаги» бўйича янги туризм маршрутини ишлаб чиқиш, тарғибот ишларини амалга ошириш.

1. «Зарафшон — Қорақум йўлаги» бўйича янги туризм маршрутини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

-

Туризм қўмитаси,

Маданий мерос агентлиги, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари

2. Туризм маршрути ва ундаги объектларнинг тарғибот ишларини амалга ошириш.

2025 йил август — сентябрь

71.

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари томонидан турист ва инвесторларни олиб келиш бўйича ҳар бир давлат кесимида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси.

2025 йил июнь

-

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

72.

Мақсадли бозорлардан, жумладан, Ҳиндистон, Покистон, Малайзия, Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қозоғистондан сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг ушбу давлатлардаги элчихоналарига бир миллиард сўмдан маблағ ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил июнь-июль

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

73.

2025 йилда хорижий нуфузли халқаро туризм кўргазмаларида Ўзбекистон миллий стенди билан иштирок этиш.

1. Ўзбекистон миллий стендида иштирок этиш учун туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини жалб этиш.

2. Кўргазма ва ярмаркаларда юқори савияда иштирок этиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

74.

Хорижий давлатларда тақдимот («roadshow») ва туристик форумлар ташкил этиш.

Амалий чора тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

75.

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган туристик тақдимот тадбирларини ташкил этиш.

Амалий чора тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

76.

Туризм йўналишини ёритиш мақсадида хорижий ОАВ вакиллари учун Ўзбекистонга пресс-турлар ташкил этиш.

1. Хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон бўйлаб хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

77.

Йирик халқаро туристик медиаплатформалар билан ҳамкорликни давом эттириш, мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонларда кенг тарғиб қилиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан хизмат кўрсатиш шартномаларини имзолаш.

Уч ой муддатда

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Лойиҳани юқори савияда ташкил этиш.

Келишилган муддатларда

78.

Европа ва Америка давлатларида «Digital marketing» йўналишида қатор лойиҳаларни амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан хизмат кўрсатиш шартномаларини имзолаш.

Уч ой муддатда

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Лойиҳани юқори савияда ташкил этиш.

Келишилган муддатларда

79.

Ҳиндистон ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари ва машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш.

  1. Пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон бўйлаб пресс-турларни ташкил этиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

80.

«BBC», «CNN», «Discovery» ва «Al Jazeera» медиакомпаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш.

1. Хизмат кўрсатиш шартномасини имзолаш.

2. Тарғибот материалларини шакллантириш.

2025 йил август

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

3. Лойиҳани амалга ошириш.

Келишилган муддатларда

81.

«Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш.

  1.  Тошкент халқаро туризм ярмаркаси дастурини ишлаб чиқиш.
  2.  Хорижий туризм соҳаси вазирлик ва идоралари, маҳаллий ва хорижий туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакилларини жалб қилиш.

3. Ярмаркани юқори савияда ташкил этиш.

2025 йил ноябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

III. Хитой Халқ Республикасидан туристларни жалб қилиш

82.

Хитой провинцияларида тақдимот («roadshow») тадбирларини ташкил этиш.

Амалий чора тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

83.

Хитойнинг етакчи онлайн саёҳат платформаларида Ўзбекистон туризм сегментини ошириш.

1. Етакчи онлайн саёҳат платформалари таклифларини олиш.

2. Ўзбекистон туризм сегментини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

IV. Европа Иттифоқи мамлакатларидан туристларни жалб қилиш

84.

Европа Иттифоқи мамлакатларида бўлиб ўтадиган халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш.

1. Стенд дизайнини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон миллий стендида иштирок этиш учун туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини жалб этиш.

2. Кўргазма ва ярмаркаларда юқори савияда иштирок этиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

85.

Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш.

1. Хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон бўйлаб хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

86.

Мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини Европа туризм бозорида тарғиб қилиш мақсадида тақдимот («roadshow») тадбирларини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

87.

Туристик платформалар орқали Европа Иттифоқи давлатларида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

V. Араб давлатларидан туристларни жалб қилиш

88.

Араб давлатларида бўлиб ўтадиган халқаро туризм соҳасидаги тадбирларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш.

Амалий чора тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

89.

Қишки туризм масканларини Араб давлатлари орасида кенг тарғиб қилиш.

Амалий чора тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

90.

Араб давлатлари сайёҳлари ташриф буюрадиган туризм объектларида араб тилидаги маълумотларни жойлаштириш.

Амалий чора тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

91.

Араб давлатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш.

1. Хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон бўйлаб хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

VI. Россия Федерациясидан туристларни жалб қилиш

92.

Россия Федерациясининг марказий телеканалларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид кўрсатувларни намойиш этиш.

Амалий чора тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

93.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия Федерациясининг машҳур телеканаллари кўрсатувларини тасвирга олиш ишларини ташкил этиш.

1. Хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-тур дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон бўйлаб хорижий ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

94.

«Россияда Ўзбекистон туризми йили» доирасида тадбирларни ташкил этиш.

Амалий чора тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил мақсадли бозорлардан сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида туризм бизнеси вакиллари иштирокида ўтказиладиган тақдимотлар (roadshow)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Давлат

Шаҳар/ҳудуд

1.

Хитой Халқ Республикаси

Чжэнчжоу

2.

Нанкин

3.

Ханчжоу

4.

Ланжоу

5.

Фучжоу

6.

Циндао

7.

Чуншин

8.

Шэньчжэнь

9.

Гонконг

10.

Куньмин

11.

Америка Қўшма Штатлари

Вашингтон

12.

Калифорния

13.

Техас

14.

Флорида

15.

Россия Федерацияси

Сибирь федерал округи

16.

Урал федерал округи

17.

Узоқ Шарқ федерал округи

18.

Ҳиндистон

Нью-Дели

19.

Мумбай

20.

Малайзия

Куала-Лумпур

21.

Шаҳ-Алам

22.

Германия

Берлин

23.

Гамбург

24.

Франция

Лион

25.

Париж

26.

Испания

Мадрид

27.

Барселона

28.

Италия

Рим

29.

Милан

30.

Польша

Варшава

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Туризм қўмитаси туристик компаниялар талабидан келиб чиқиб, мазкур рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм инфратузилмасини хорижий сайёҳларга мослаштириш мақсадида «Tourist friendly» (Туристларга меҳмондўстлик) тизимини жорий қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Халқаро аэропортларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар

1.

Халқаро аэропорт ва чегара божхона постларидаги паспорт ва божхона назорати хизмати ходимларига осиё (хитой, япон, корейс) тилларини ўргатиш ёки ўзбек-осиё тиллари электрон таржимонларидан фойдаланиш бўйича ўқувларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Олти ой муддатда

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Туризм қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

ДХХ Чегара қўшинлари хизмати

2.

Халқаро аэропортлар ва чегара божхона постларида осиёлик сайёҳлар учун қулай навигация тизимини яратиш.

1. Паспорт назорати ва багажни олиш жойларида «Wi-fi»га уланиш белгиларини ўрнатиш.

2. Аэропортдан чиқиш залига Тошкент шаҳрининг осиё тилларидаги QR кодли харитасини (асосий туристик жойлар, метро бекатлари ва ҳоказо) жойлаштириш.

3. Аэропорт бўйлаб ва чегара божхона постларида осиё тилларидаги кўрсаткичларни (ҳожатхона, банкомат, duty-free, чиқишлар ва бошқалар) ўрнатиш.

Олти ой муддатда

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

«Uzbekistan Airports» АЖ,

Транспорт вазирлиги

II. Транспорт тизимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар

3.

Такси хизмати / интегратор платформаларига осиё тилларини киритиш (шу жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда) юзасидан тавсия бериш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

4.

Метро бекатлари тўғрисидаги маълумотларни (қачон ва ким томонидан ишга туширилган, нима ёки ким шарафига ном берилган) осиё ва инглиз тилларида жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар.

Олти ой муддатда

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

«Тошкент метрополитени» ДУК,

Транспорт вазирлиги

III. Маданий мерос ва туризм объектларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар

5.

Сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос ва туризм объектларига хитой, япон, корейс, инглиз тилларида йўл кўрсаткичларини ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.

Маданий мерос ва диққатга сазовор жойларда миллий либослар намойиш этиладиган ҳудудлар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

7.

200 нафар гид-таржимонлар учун хитой тилини ўрганиш бўйича имтиёзли тайёрлов курсларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025-2026 йиллар давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм қўмитаси

8.

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари, чегара ва божхона хизмати, аэропорт ва вокзал ҳамда маданий мерос объектлари ходимлари учун хитой, япон, корейс тилларини ўрганиш бўйича имтиёзли дарсларини ташкил этиш. Бунда тингловчи имтиёзли дарсларни:

80% дан юқори ўзлаштирса — бепул;

60% ўзлаштирса — 50% чегирма беришни назарда тутиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил август

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

ДХХ Чегара қўшинлари хизмати

IV. Меҳмонхона, ресторан ва кафеларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар

9.

Меҳмонхона, ресторан ва кафеларда хитой, япон, корейс таомлар менюсини жорий қилиш.

1. Таомлар менюси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбиркорлар орасида тарғиботни йўлга қўйиш.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликлари

10.

Хитой, япон, корейс тилларида туризм хариталари, буклетлар ва бошқа тарқатма материалларни меҳмонхона, ресторан ва кафеларга жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм қўмитаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига
9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонига 3-илованинг 1-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5580-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илованинг 4-босқич «Чора-тадбирлар» устуни 1-бандида «аҳоли» сўзидан кейин «, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6053-сон Фармонининг 1-бандидаги «2024 йил 31 декабрга қадар» сўзлари «2030 йил 31 декабрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сон Фармонининг 15-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонига 2-илованинг 187-позициясида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Муддати» устуни 1-бандидаги «2022 йил давомида» сўзлари «2022 — 2026 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъул ижрочилар» устуни 1-бандидаги «Туризм ва спорт вазирлиги У. Азамов, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов, Тошкент вилояти ҳокимлиги З. Мирзаев» сўзлари «Тошкент вилояти ҳокимлиги З. Мирзаев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Н. Холмуродов, Туризм қўмитаси У. Шадиев, «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик банд «аҳоли» сўзидан кейин «, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в» кичик банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жисмоний шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини оммавий шартнома асосида кўрсатиш ва бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳудудлари бириктирилганидан кейин беш иш куни ичида хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан оммавий шартнома ҳаволасини қисқа хабар (SMS) орқали истеъмолчиларга юбориш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-банд қуйидаги мазмундаги «в» ва «г» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в) 2025 йил 1 июлга қадар Агентликнинг ягона электрон биллинг тизими ҳамда «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларидан қарздорлиги мавжуд бўлган абонентларнинг қарздорлиги сўндирилмагунига қадар электр энергияси учун тўловларни чеклаш тизими фақатгина аҳолига кўрсатилган хизматлар учун махсус техникаларга ўрнатилган GPS ускуналари ҳисобга олишнинг ягона электрон биллинг тизимига уланган ҳолда тўловларни ҳисоблаш йўлга қўйилган ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «2023 йил 31 декабрга қадар» сўзлари «2025 йил 30 июнга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 8-банднинг «в» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги «Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-9-сон Фармонининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси билан биргаликда туризм марказлари учун ер майдонлари ажратилгандан сўнг 6 ой муддатда уларнинг мастер режалари ишлаб чиқилишини таъминласин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илованинг 6-позицияси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 6-илованинг 14-позициясида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амалга ошириш механизми» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъул ижрочилар» устунидан «Туризм қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-102-сон Фармонига 3-илованинг 30-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил давомида» сўзлари «2025 йил давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-16-сон Фармонига 18-илованинг 1-позицияси «Чора-тадбир номи» устунидаги «Яшил меҳмонхона» юлдуз тоифасини жорий этиш» сўзлари «Яшил меҳмонхона» механизмини жорий этиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4229-сон қарорининг 5-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бешинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тўққизинчи хатбошидаги «хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимлари учун» сўзлари «Департамент бошлиғи ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимлари учун» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-232-сон қарорига 1-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 6-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «ҳар йили» сўзлари «2025 йил ноябрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 20-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Чора-тадбир номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бўстонлиқ туманининг бош режаси ва ҳудудларнинг мастер режалари асосида Бўстонлиқ тумани «Новобод», «Ғазалкент» ва «Чимён» МФЙлар ҳудудида жаҳон стандартларига мос 5 та замонавий осма дор йўлини барпо этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 та дор йўли Хўжакент массивида «Чиноркент» мажмуаси ҳудудида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 та дор йўли хусусийлаштирилган Белдирсой оромгоҳи ҳудудидаги эски дор йўлини реконструкция қилиш орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 та дор йўли барча мавсумларда фаолият кўрсатувчи «Чимён» халқаро курортини қуриш доирасида барпо этилиши назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро муддати» устунидаги «2022 — 2025 йилларда» сўзлари «2022 — 2030 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-338-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси ва Спорт вазирлиги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2026 йил якунига қадар Фарғона вилоятида ислом дини, минтақадаги мавжуд дин намояндалари мероси ва моддий маданий мерос объектларини акс эттирувчи «Туркий дунё боғи», «Аскиячилар боғи» ва «Шахмат боғи» номли тематик боғларни барпо этсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги ПҚ-102-сон қарорига 1-илованинг 408, 409, 412, 413-позициялари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарорига 1-илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги «Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-19-сон қарорига 2-илованинг 3-позицияси «Ижро учун масъуллар» устунидан «Туризм қўмитаси (У. Шадиев),» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 сентябрдаги «Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-338-сон қарорига 2-илованинг 16-позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон; 28.10.2025 й., 06/25/193/0984-сон)