06.05.2025 йилдаги 296-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.2025 йилдаги 296-сон
Kuchga kirish sanasi
01.06.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш борасидаги масъулияти ва маданиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сон Қонунига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари учун маъмурий жазо қўлланилиши белгилангани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан жарима балларини ҳисоблаш уларни жазодан озод этмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш жадвали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда, жарима балларини ҳисоблаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларнинг жарима баллари ҳисобланиши бўйича мурожаат қилиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сонли қарорига асосан 3-банд учинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 1 апрель — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/676/0981-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «E-jarimaball» модули орқали (кейинги ўринларда — «E-jarimaball» модули) инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн икки ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларига рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима баллари ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима балли чегириб ташланади. Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима баллидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари чегириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида ҳайдовчиларнинг шахсига аниқлик киритиш имконияти яратилгандан кейин ушбу тизим орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима балларини ҳисоблаш амалиётини жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган хулосани киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2025 йил 1 июнга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда, уларга жарима балларини ҳисоблашнинг «E-jarimaball» модулини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин. Бунда транспорт воситалари ҳайдовчиларига ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни «E-jarimaball» модули ва махсус мобиль илова ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўплаган ҳар бир балли ҳақида уларнинг мобиль алоқа воситаларига бу ҳақида «SMS» хабар юбориш орқали огоҳлантириш тартибини жорий қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг электрон маълумотлар базасини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун тўплаган жарима баллари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинишини таъминлаш учун Олий суднинг тегишли ахборот тизимларига тақдим этиш тизимини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарор 2025 йил 1 июндан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 6 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 майдаги 296-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш, жарима балларини ҳисоблаш, ҳисобланган жарима баллари бўйича мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (кейинги ўринларда — Кодекс) 341-моддасида кўрсатиб ўтилмаган йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир моддаларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган ёки транзит ҳаракатланиб ўтаётган чет эл транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ҳамда ташкилотларнинг ҳайдовчиларига (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахслар ушбу ташкилотларнинг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари бўлган ҳолатлар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари ўн икки балли жарима баллари асосида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўн икки ой давомида баҳолаб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун асосий жазо билан бирга ушбу Низомда белгиланган тартибда жарима баллари ҳисобланади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/676/0981-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади (кейинги ўринларда — жарима балларини ҳисоблаш даври).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима балларини ҳисоблаш даврида жами жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди ва жарима балларини ҳисоблаш янгидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда, жарима балларини ҳисоблаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари ушбу Низомга 2-иловадаги жадвалда келтирилган балларни қўшиб бориш орқали ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/676/0981-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Жарима баллари, Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳолати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида транспорт воситаларини бевосита бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган Кодексда назарда тутилган тегишли қоидабузарликлар учун расмийлаштирилган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар асосида транспорт воситасининг мулкдори ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахсга нисбатан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда жарима баллари ҳисобланадиган ҳайдовчининг шахси қуйидаги тартибда аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) транспорт воситасининг мулкдори (жисмоний ва юридик шахс) томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланувчи бошқа ҳайдовчига ёки юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсига топширилгани тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш учун тегишли ахборот тизимларида шахсий электрон кабинет очилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ҳайдовчи тўғрисидаги маълумотлар ушбу ҳайдовчига транспорт воситаси бошқариш учун топширилишидан олдин шахсий электрон кабинетига киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасини амалда бошқариш учун қабул қилган ҳайдовчи томонидан мазкур маълумотлар тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисобланадиган (қоидабузарлик содир этган) ҳайдовчи тўғрисидаги аниқ маълумот мавжуд бўлмаган (шахсий электрон кабинет орқали тасдиқланмаган) ҳолатларда жарима баллари мазкур қоидабузарлик содир этилган транспорт воситасининг мулкдорига нисбатан (унда ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлса) қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисобланадиган (қоидабузарлик содир этган) ҳайдовчининг шахси тўғрисидаги аниқ маълумот мавжуд бўлмаган (шахсий электрон кабинет орқали тасдиқланмаган), шунингдек, мулкдорига нисбатан жарима балларини қўллаш имконсиз (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлмаса) бўлган транспорт воситаларида содир этилган қоидабузарликлар учун ҳисобланадиган жарима баллари йиғиндиси 12 баллдан ошганда, мазкур транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштириш орқали вақтинча ушлаб турилади.
(51 ва 52-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 25 октябрдаги 676-сонли қарорига асосан киритилган — 27.10.2025 й., 09/25/676/0981-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жарима баллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «E-jarimaball» модули (кейинги ўринларда — «E-jarimaball» модули) орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда «E-jarimaball» модули ёки махсус мобиль илова орқали олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз жарима баллига тенг бўлганда, улар бу ҳақида «E-jarimaball» модулида шаклланган маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда мобиль алоқа воситаларига «SMS» хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланган жарима баллари миқдори бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда ҳайдовчиларнинг қоидабузарликлари тўғрисидаги маълумотлар (электрон маъмурий баённомалар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари орқали жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазони қўллаш учун жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига инсон омилисиз автоматик тарзда электрон шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ҳақида ҳайдовчиларга уларнинг мобиль алоқа воситаларига «E-jarimaball» модули орқали «SMS» хабар юбориш орқали маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан эътироз билдирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишлар кўриб чиқиш учун судларга юборилганда, жарима баллари судларнинг якуний қарорларига асосан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қарори билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бекор қилиниб, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликдан озод этилса, ушбу қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчига жарима баллари ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда суднинг қарори «E-jarimaball» модулига юкланади ва бекор қилинган ҳуқуқбузарлик бўйича қайд этилган жарима балли автоматик тарзда ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўн икки ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги жарима балларини ҳисоблаш даврида содир этган биринчи йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди. Бунда улар асосий жазодан озод этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима балли ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида ушбу Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган Кодекснинг моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этмаган тақдирда, уларнинг умумий жарима балларидан икки жарима балли чегириб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳайдовчиларнинг жарима баллари умумий миқдори икки жарима баллидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари чегириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жарима баллари бўйича мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳайдовчилар жарима баллари бўйича Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмаларига (кейинги ўринларда — бўлинмалар) қонунчиликда белгиланган муддатларда мурожаат қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳайдовчиларнинг жарима баллари бўйича мурожаатлари мазмунидан келиб чиққан ҳолда, бўлинмалар томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра бўлинмалар қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни бекор қилиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра бўлинмалар томонидан қуйидаги ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни бекор қилиш ёки тугатиш ҳақида қарор қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима балларини ҳисоблашда техник хатолик юз берганлиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима баллари ушбу Низом талабларини бузган ҳолда ҳисобланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий иш Кодекснинг 271 ёки 329-моддаларига мувофиқ тугатилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мурожаатларда кўрсатилган сабаблар ўз тасдиғини топмаган тақдирда, бўлинмалар томонидан мурожаатни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳайдовчилар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор юзасидан юқори турувчи органларга ва (ёки) судга шикоят қилишлари мумкин ҳамда ушбу органларнинг қарорлари жарима балларини ўзгартиришга асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳайдовчиларга биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб жарима балларининг ҳисобланиши бошланади.

 

 

 

Биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб кейинги йилнинг шу кунига қадар

 

1-босқич

 

«E-jarimaball» модули

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар бўйича қабул қилинган қарорлар «E-jarimaball» модулига автоматик тарзда киритилади.

Содир этилган қоидабузарлик саккиз жарима баллига тенг бўлганда, бу ҳақида ҳайдовчининг мобиль алоқа воситасига «SMS» хабар юбориш орқали ҳайдовчи огоҳлантирилади.

Олти ой давомида йўл ҳаракати соҳасида бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган ҳайдовчиларнинг умумий жарима балларидан икки жарима балли чегириб ташланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Йил давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Саккиз жарима баллга етганда

2-босқич

 

«E-jarimaball» модули

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сўнгги жарима балли қайд этилган санадан олти ой ўтгач

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жарима баллари ўн иккитадан ошганда, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари маъмурий жазо қўллаш учун судларга юборилади ва бу ҳақида уларга «SMS» хабар орқали маълум қилинади.

Ҳайдовчилар жарима баллари бўйича ДЙҲХХга мурожаат қилишлари мумкин.

 

 

ДЙҲХХ томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

«E-jarimaball» модули

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мурожаат қонунчиликда белгиланган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ДЙҲХХ томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

 

 

4-босқич

 

Суд

 

 

Белгиланган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/676/0981-сон. 2-босқич «Тадбирлар» устунининг кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари ҳисобланиши белгиланган моддалари ва жарима балларининг миқдорлари тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

МЖтКнинг моддаси рақами ва номи

МЖтК жарима баллари ҳисобланиши белгиланган моддаларнинг диспозициялари

Белгиланган жарима баллари миқдори

125-модда.

Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш

(учинчи қисм) Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши

0,3

(бешинчи қисм) Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш

1

126-модда.

Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш

(биринчи қисм) Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно

0,5

(иккинчи қисм) Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

1

127-модда.

Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш

(биринчи қисм) Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш

0,2

1283-модда.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши

(биринчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши

0,5

(иккинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши

1

(учинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ, лекин 60 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши

1,5

(тўртинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши

2

1284-модда.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши

(иккинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши

1

1285-модда.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши

(биринчи қисм) Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш

0,5

(иккинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши

1

1286-модда.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши

0,2

1288-модда.

Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш

(биринчи қисм) Одам ташиш қоидаларини бузиш

0,3

(иккинчи қисм) Автобус ва микроавтобусларда ички ишлар органларининг ҳамроҳлигисиз одам ташиш, агар уларнинг ҳамроҳлигида одам ташиш шарт бўлса

0,5

1289-модда.

Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш

Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш

1

129-модда.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши

1,5

130-модда.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши

1

137-модда.

Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш

(биринчи қисм) Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши

2

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/296/0420-сон; 27.10.2025 й., 09/25/676/0981-сон)