05.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1062-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 05.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1062-сон
Kuchga kirish sanasi
05.05.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 4 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 30 апрелда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатимизда ерларни муҳофаза қилишга ва ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлашга, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланилишини таъминлашга, шунингдек сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олишга ҳамда унинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга ер муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятидан келиб чиқиб, бўш турган ерларни ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш механизмларини такомиллаштириш, ҳуқуқ эгаларининг ер участкаларини олганлик учун ҳақ тўлашни амалга ошириш юзасидан масъулиятини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда. Бундан ташқари ер ости сувларини ерларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун олиш кескин ўсганлиги, шунингдек қудуқларни рухсатсиз бурғилаш ва сувлардан назоратсиз, ҳисобга олмасдан фойдаланиш ҳоллари давом этаётганлиги сабабли ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига давлат мулкидаги бўш турган ерларнинг ҳисобга олинишини ташкил этишни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни, ер участкаларини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг турларига аниқлик киритилмоқда, суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича аниқ талаблар белгиланмоқда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш зарур бўлган ҳоллар кенгайтирилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг расмий номларини аниқлаштиришга, шунингдек Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрида объектни маъмурий-ҳудудий белгилашнинг тизимли коди тўғрисидаги ахборот акс эттирилишига қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, шунингдек «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ер ости сувларига қудуқларни қонунга хилоф равишда бурғилаш ва хавфли геологик жараёнларнинг олдини олишга доир кўрсатмалар талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилашни, ер ости сувлари сув ўлчаш ускуналарисиз олинганда солиқни белгиланган солиқ ставкасининг беш баравари миқдорида ундиришни, ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга доир рухсатномани бериш тартиб-таомилини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун ерларни муҳофаза қилиш ва ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, Маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат реестрининг ахборот тизимини такомиллаштиришга, ер ости сувларидан қонунга хилоф равишда фойдаланишнинг олдини олишга, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диспозицияси «ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш» деган сўзлардан кейин «ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг олти бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бир бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 2041-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек хавфли геологик жараёнларнинг олдини олиш юзасидан ваколатли давлат органининг кўрсатмалари талабларини бажармаслик»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 2601-модданинг биринчи қисми «(ер ости сувларига доир қисмида)» деган сўзлардан кейин «74-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, № 1, 3-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 919-модда; 2024 йил, № 7, 629-модда, № 8, 831-модда, № 9, 958-модда, № 10, 1072-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 6-модданинг олтинчи хатбошиси «давлат рўйхатига олинишини» деган сўзлардан кейин «давлат мулкида бўлган бўш турган ерларнинг ҳисобга олинишини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 7-модданинг олтинчи хатбошиси «давлат рўйхатига олинишини» деган сўзлардан кейин «давлат мулкида бўлган бўш турган ерларнинг ҳисобга олинишини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 8-модда 1-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ушбу Кодекснинг 43-моддасига мувофиқ турларга бўлинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ушбу модда олтинчи қисмининг талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш эса ушбу Кодекснинг 441-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эгаликда, фойдаланишда ёки ижарада бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш мазкур ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ушбу Кодекснинг 36-моддасида белгиланган тартибда бекор қилинганидан кейин ва улар такроран берилгунига (реализация қилингунига) қадар амалга оширилади, бундан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар қонунда белгиланган тартибда эътироф этилган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳоллари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини белгиловчи ҳужжатларда ҳамда давлат ер кадастри ҳужжатларида, шунингдек Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирмаларда кўрсатилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 12-модданинг тўққизинчи қисми «тупроқ эрозиясига қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқишни» деган сўзлардан кейин «қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштиришни (қуришни)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 13-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари эса вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади. Ер тузиш лойиҳаларига ўзгартиришлар ушбу лойиҳаларни тасдиқлаган органларнинг рухсати билан киритилади. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларининг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми «Ўзбекистон Республикасида» деган сўзлардан кейин «ер участкаларини олганлик ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер участкаларини олган юридик ва жисмоний шахслар ушбу Кодексга мувофиқ электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ёки баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлайди, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз эгалигида ва фойдаланишида ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ерлардан фойдаланганлик учун ҳақ тўлайди. Ердан фойдаланганлик учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«91) ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда — муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан олти ой ичида бартараф этилмаганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда, мазкур ер участкаси захира ерлар тоифасига ўтказилмайди ҳамда туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлган бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлган бўш турган ер участкалари ўн беш кунлик муддатда туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан давлат ер кадастрида ҳисобга олиниши ҳамда ушбу ерларни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) чоралари кўрилиши керак»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) 43-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиш турига кўра — қишлоқ хўжалиги ерларига ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув билан таъминланиш даражасига кўра — суғориладиган ерларга ва суғорилмайдиган ерларга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ерлари ҳайдаладиган ерларга (суғориладиган ва лалми экин ерлари), кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлар ва бошқа кўп йиллик дов-дарахтлар) эгаллаган ерларга, ташландиқ ерларга, пичанзорларга ва яйловларга бўлинади. Қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофаза қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар иҳота дарахтзорлари, ички хўжалик йўллари, коммуникациялар, сув ҳавзалари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ерларга бўлинади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилади. Бунда мазкур ерлар ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига асосан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ер фондининг бошқа тоифаларига тааллуқли бўлган ерлар таркибидаги ҳайдаладиган ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, ташландиқ ерлар, пичанзорлар ва яйловлар давлат ер кадастрида қишлоқ хўжалиги ерлари сифатида ҳисобга олинади ҳамда махсус муҳофаза қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) 44-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер фондининг бошқа тоифаларига тааллуқли бўлган суғориладиган ерлар ҳам давлат ер кадастрида суғориладиган ерлар сифатида ҳисобга олинади. Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мазкур ерларга нисбатан ушбу Кодексда суғориладиган ерлар учун белгиланган барча талаблар ва шартлар татбиқ этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги органлари суғориладиган ери бўлган ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни манбаларнинг серсувлигини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган лимитлар бўйича сув тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланадиган тартибда сув билан таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерлардан фақат қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, шунингдек боғдорчилик, узумчилик ва кўп йиллик дов-дарахтлар етиштириш учун фойдаланилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) қуйидаги мазмундаги 441-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«441-модда. Суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Ушбу ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги даражаси, шунингдек сув ресурсларининг мавжудлиги ҳамда уларга доир лимитлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хулосаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган хулосаларни олиш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер участкасининг жойлашган жойи, майдони, кадастр рақами, контурлари сони ва рақами, тупроқ типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги, сув билан таъминланганлик даражаси, ерга бўлган ҳуқуқ эгаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер участкасини бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами, бундан ер участкасидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида фойдаланиш ҳоллари мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер участкасидан кейинги беш йил ичида фойдаланиш ҳолати, бундан буён ундан суғориладиган ерлар сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслигини асословчи тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, сув билан таъминланиш даражасидаги ўзгаришлар, шунингдек ушбу вазиятларнинг юзага келишига сабаб бўлган ва уларни бартараф этишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори, уларнинг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушган маблағларни сарфлаш йўналишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ўша ҳудуднинг ўзида ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган, суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган миқдорда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари тўғрисида ушбу қисмнинг 1-бандида назарда тутилган маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ер участкасидан келгусида фойдаланиш мақсади. Бунда суғориладиган ерларни саноат объектлари, якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ажратишга ушбу мақсадлар учун илгари ажратилган ҳудудларда бўш турган ер участкалари қолмаган тақдирда ҳамда реновация ва реконструкция қилиш орқали мавжуд қувватларни ошириш чоралари кўрилганидан кейин, шунингдек саноат мақсадларида кўп қаватли ишлаб чиқариш майдонларини устувор тартибда қуриш шарти билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда ҳар бир орган билдирилган таклифни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида бир ой ичида ўз хулосасини тақдим этади. Суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида камида иккита орган томонидан хулосалар тақдим этилган ҳолларда мазкур масала кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият кўрсатадиган Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилади ва кўриб чиқиш учун ярим йилда бир марта фармойиш лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳасида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилиши керак»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) 451-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши муносабати билан туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтарилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда туман, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат ер кадастрида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун бериш фақат бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ҳамда захира фонди ерлари ҳисобидан амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва ўрмон фонди ерларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштирадиган (қурадиган) юридик ва жисмоний шахслар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер участкаси бўлинган ҳамда бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга берилган (реализация қилинган) тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни бўлинган ер участкаларининг майдонига мутаносиб равишда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкалари электрон онлайн-аукцион воситасида реализация қилинганда, шунингдек баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати бўйича тўғридан-тўғри реализация қилинганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори алоҳида кўрсатилиши ва тўланиши керак»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қолган барча ҳолларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни тўлиқ қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун харажатлар сметаларида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун маблағлар назарда тутилиши керак».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар, № 2, 188, 194-моддалар) 445-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси «1,1 оширувчи коэффициент қўлланилади» деган сўзлардан кейин «бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади. Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-635-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 8, 492-модда; 2021 йил, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 574-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 12-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раҳбарлари киритилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маъмурий-ҳудудий бирликларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан уларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар ёки илтимосномалар тақдим этган давлат органлари ваколатли давлат органлари томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан кейин ўн иш куни ичида тегишли ҳужжатларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестри қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни маъмурий-ҳудудий белгилашнинг тизимли коди (маъмурий-ҳудудий бирликнинг мансублигини аниқловчи код);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тавсифлари ва картографик чизмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйсунувини ўзгартириш саналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг объектни маъмурий-ҳудудий белгилашнинг тизимли коди кўрсатилган рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликнинг муайян маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига мансублиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликлар майдони ва уларнинг ҳудудида яшайдиган аҳоли сони (аҳолини охирги рўйхатга олиш маълумотлари бўйича)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 45-модданинг матнидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 2-илованинг 57-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

57.

Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш бўйича фаолиятга доир рухсатнома

Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш бўйича фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 4-илова II бўлимининг 48-позицияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

48.

Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш бўйича фаолиятга доир рухсатнома

150

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 1-моддаси, 2-моддаси 8-бандининг учинчи хатбошиси, 3, 5-моддалари мазкур Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 5 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-1062-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)