1-ИЛОВА
1. | Х.У. Умарова | — | Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, Ривожлантириш кенгаши раиси |
2. | В.А. Ҳерман | — | «Янги Ўзбекистон» университети фахрий президенти, Ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари |
3. | К.А. Шарипов | — | Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
4. | Л.Ш. Кудратов | — | Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири |
5. | Ж.Т. Мирзамаҳмудов | — | Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири |
6. | Қ.С. Санақулов | — | «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори |
7. | А.Х. Хурсанов | — | «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори |
8. | О.Ш. Темиров | — | «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси |
9. | Лавозими бўйича | — | «Янги Ўзбекистон» университети ректори, Ривожлантириш кенгаши котиби |
2-ИЛОВА
T/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | «Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини стратегик ривожлантириш кенгаши (кейинги ўринларда — Ривожлантириш кенгаши) фаолиятини ташкил этиш. | 1. Ривожлантириш кенгаши низомини ишлаб чиқиш. 2. Ривожлантириш кенгаши низомини тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
2. | «Янги Ўзбекистон» университети (кейинги ўринларда — Университет) ҳузурида Илғор билим ва тажрибалар трансфери марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш. | 1. Марказ уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил июнь | Университет маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
2. Марказни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2025 йил июль | ||||
3. Марказ тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш. | 2025 йил август | ||||
4. Марказни катта тажрибага эга ва юқори салоҳиятли ходимлар билан тўлдириш. | 2025 йил декабрь | ||||
3. | Университетда Тиббиёт факультетини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказиш. | 2025 йил сентябрь | Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва давлат кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
2. Ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари ва ташкилотлар билан Тиббиёт факультетини ташкил этиш юзасидан узоқ муддатли келишув имзолаш. | 2025 йил октябрь | ||||
3. Махсус ишчи гуруҳ (маъмурий, ўқув, техник, қурилиш йўналишларида) тузиш ва таркибини тасдиқлаш. | 2025 йил июль | ||||
4. Тиббиёт факультетини ташкил этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш. 5. Тиббиёт факультетининг ўқув биноси, клиникаси ва тадқиқот маркази қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2025 — 2027 йиллар | ||||
4. | Тиббиёт факультетида таълим жараёнини ташкил этиш. | 1. Фанларнинг ўқув дастурини (силлабусни) яратиш. | 2026 йил май | Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва давлат кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
2. Тиббиёт факультетига талабаларни қабул қилиш. | 2026/2027 ўқув йилидан | ||||
3. Таълим дастурини нуфузли халқаро ташкилотларда аккредитациядан ўтказиш. | 2034 йил сентябрь | ||||
5. | Университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизмини жорий этиш. | 1. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил июнь | Университет қошидаги Илмий тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
2. Амалга ошириладиган илмий-тадқиқот лойиҳалари параметрларини тасдиқлаш. | Ҳар йили май ойида | ||||
3. Дастлабки илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Илмий тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига 20 млрд сўмгача маблағ ажратиш. | 2025 йил август | ||||
4. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини қўшма молиялаштириш механизмини амалга ошириш учун зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш. | Ҳар йили декабрь | ||||
5. Илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзуларини шакллантириш ва тегишли тармоқ ташкилотлари билан келишиш. | Доимий | ||||
6. | Илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш. | 1. Юқори малакали маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар ҳамда олимлар таркибини шакллантириш. | 2025 йил июль | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
2. Илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибини тасдиқлаш. | 2025 йил июль | ||||
3. Тегишли ихтисосликларда илмий унвон ва илмий даражаларни бериш, шунингдек, докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш. | 2025 йил август |