Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025 09.06.1994 йилдаги 290-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.06.1994 йилдаги 290-сон
Kuchga kirish sanasi
09.06.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги аҳолига автомобиль ёнилғисини нақд пулга сотувчи айрим автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини эксперимент тариқасида хусусийлаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳридаги аҳолига нақд пулга автомобиль ёнилғиси сотадиган ишлаб турган 5 та, лойиҳалаштирилаётган ва қурилаётган 4 та автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини 1994 йил мобайнида эксперимент тариқасида хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда сотиладиган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг рўйхатини ва уларни сотиш шартларини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини жисмоний юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга пул маблағлари манбалари тўғрисида декларация талаб қилмасдан кимошди савдолари ва танлов асосида хусусий мулк қилиб сотишни амалга оширсинлар. Хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ер майдонлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ узоқ муддатли ижарага берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини сотишдан тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган кимошди савдоси ва танловлар орқали сотилган давлат мулки қийматини тўлаш, бундай савдодан тушган маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомга мувофиқ, сотилган нархнинг бутун суммасини тўлаш учун бир ой муддат белгиланган ҳолда, тақсимлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари даромадларига солиқ солиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хусусийлаштирилган хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси билан биргаликда бир ой муддатда нефть маҳсулотларини товар-хом ашё биржасига савдога қўйиш ва сотиш тартибини ишлаб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари томонидан нефть маҳсулотларини сотиб олиш, қабул қилиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги, атроф муҳит муҳофазаси, сотиладиган нефть маҳсулотлари сифати қоидаларига ҳамда хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари тўғрисидаги низомга риоя қилиниши устидан қатъий назоратни амалга оширсинлар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда )
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Қ.Ж. Ҳаққулов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 9 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
290-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 9 июндаги 290-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчалари (кейинги ўринларда АЁҚШ деб аталади) автомобилларни ва бошқа хусусий машина эгаларининг транспорт воситаларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш корхонаси ҳисобланади. Бу ерда автомобиль ёнилғиси ва мойлаш материаллари фақат нақд пулга сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АЁҚШда мой, қуюқ ва суюқ, (консистент) мойлар, автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар сотиш, хусусий транспорт эгаларидан ишлатилган мойлар ва нефть маҳсулотларидан бўшаган кичик ҳажмдаги идишларни қабул қилиш, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва автомобилларни ювиш ишлари ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тўғридан-тўғри олинган нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва сақлаш учун АЁҚШ эгалари томонидан «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасининг махсус ажратилган нефть базаси ижарага олинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Нефть маҳсулотларини АЁҚШга келтириш АЁҚШ эгаларининг ўз машиналари ёки бошқа идораларнинг хавфсизлик шартларига мувофиқ келадиган транспорт воситалари билан шартнома шартларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. АЁҚШни ўлчов воситалари билан жиҳозлаш, техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш тартиби, уларни сақлаш ва эҳтиётлаш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти амалдаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АЁҚШ тегишли витриналар, рекламалар, кўргазмали тарғибот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. АЁҚШнинг бетонланган ва асфалтланган ҳудуди ҳамда автомагистраллардан кириш йўлларида ҳеч қандай камчиликлар бўлмаслиги керак. AЁҚШ майдончалари текис бўлиши ва колонналарга ва қуйиш қурилмаларига автомашиналарнинг эркин кириб келишини таъминлаши керак. AЁҚШ бинолари, иншоотлари, майдонлари, шунингдек, уларга ёндош жойлар санитария-маиший, эстетик, ёнғинга қарши ва экология талабларига жавоб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АЁҚШда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, автоёнилғи қуйиш техникаси тегишли нормаларга жавоб бериши, атроф-муҳитни ифлослантирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. АЁҚШ атрофи куннинг қоронғи вақтларида амалдаги нормаларга мувофиқ ёритилган бўлиши керак. Ёнилғи ва нефть маҳсулотлари қуйиш жойларининг ёритилишига алоҳида эътибор берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. АЁҚШ телефон ва радио алоқаси ҳамда қўриқлаш сигнализациялари билан жиҳозланиши шартдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. АЁҚШ орқали сотиладиган нефть маҳсулотларининг сифати белгиланган техник регламентларга ёки стандартларга жавоб бериши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш ва ўлчовларнинг ишончлилигини ҳамда бир хиллигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг сифатини назорат қилиш учун зарур асбоб-ускуналар ва ўлчов воситалари бўлиши керак. Улар «Ўздавстандарт» маркази томонидан қўллашга рухсат этилган ва Давлат метрология хизматининг тамғасига ёки текширилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. АЁҚШда мажбурий тартибда белгиланган намунадаги касса аппаратлари ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳар бир АЁҚШда тегишли ҳужжатлар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. AЁҚШ ходимлари «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг корхоналари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тайёргарликдан, қайта тайёргарликдан ўтишлари, малакаларини оширишлари, техника ва ёнғин хавфсизлигига оид билимларини текширувдан ўтказишлари керак. "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг тегишли гувоҳномаси бўлганда уларга ишлаш учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган талабларни бажармаганлик учун АЁҚШ эгалари ва ходимлари мазкур фаолият билан шуғулланишларини тақиқлашгача бўлган жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган АЁҚШларни хусусийлаштиришда уларнинг эгалари барча ишларнинг «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ишлаб чиққан лойиҳаларга мувофиқ тўла ҳажмда бажарилишини таъминлашлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. АЁҚШ эгалари Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ солиш ва нарх белгилаш масалаларига оид қоидалар талабларига қатъий риоя қилишлари керак.