ИЛОВА
« | ||
104. | 2025 йил 1 июндан бошлаб доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилган 300 миллион сўм ва ундан кам миқдордаги кредитлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно. Бунда: доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилган 300 миллион сўмдан ошадиган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади; ўзини ўзи банд қилган шахслар доимий даромадга эга бўлмаган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлмаган ёки қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошган бўлса ёхуд мазкур кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган бўлса, мазкур қарз олувчиларга ажратилган кредитлар ушбу илованинг 13-2-позициясига мувофиқ таваккалчиликка тортилади. | 75% |
105. | 2025 йил 1 июндан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ошмаган, бироқ энг кўпи билан 15 млрд. сўмгача кредитлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно. Бунда, кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ёки 15 млрд. сўмдан ошган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади. | 75% |
». |