09.04.2025 йилдаги 216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.04.2025 йилдаги 216-сон
Kuchga kirish sanasi
10.04.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паст кучланишли ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, паст кучланишли ускуналар хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паст кучланишли ускуналарнинг хавфсизлик талаблари ва мувофиқлигини баҳолашни назарда тутувчи Паст кучланишли ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паст кучланишли ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Паст кучланишли ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 9 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 216-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паст кучланишли ускуналар хавфсизлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Техник регламент паст кучланишли ускуналар (кейинги ўринларда — ускуналар) хавфсизлигига доир талабларни белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Техник регламент талаблари иловада келтирилган мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга чиқарилаётган, ўзгарувчан токда 50 дан 1 000 В гача ва ўзгармас токда 75 дан 1 500 В гача бўлган номинал кучланишда фойдаланишга мўлжалланган ускуналарга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Техник регламент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мудофааси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг махсус техник воситалари учун ишлатиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали транзит тарзида олиб ўтиладиган, божхона назорати остида бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бутун муддат давомида фойдаланилмайдиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портловчи муҳитда ишлашга мўлжалланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво, сув, ерусти ва ерости транспортларида фойдаланишга мўлжалланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш учун махсус ишлаб чиқилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдин фойдаланилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий мақсадлар учун мўлжалланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яйлов тўсиқлари учун мўлжалланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация соҳасига кирувчи қурилма, восита ва ускуналарига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан бевосита боғлиқ бўлган, таом тайёрлаш учун мўлжалланган ва инсон танасига тегиб турадиган ускуналарни ишлаб чиқаришда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ушбу мақсадларда қўлланишига рухсат этилган материаллардан фойдаланиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги — одамларнинг, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек, атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилувчи — маҳсулот етказиб берадиган хорижий ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан ташқи савдо битимини тузиб, ушбу маҳсулотни республика ҳудудида муомалага чиқарадиган ва унинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ускуналарни ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланувчи ҳамда ушбу ускуналарнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик шахс, шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс — ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи билан тузилган шартнома асосида ушбу ишлаб чиқарувчи номидан мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) ишларини амалга оширувчи ва ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритиш, шунингдек, уларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номинал кучланиш — ишлаб чиқарувчи томонидан ускуна учун белгиланган кучланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паст кучланишли ускуналар (ускуналар) — тегишли мақсадда объектларда ишлатиладиган барча кириш ва чиқишларда номинал кучланиши (учқун разрядларининг импульсли кучланиши бундан мустасно) ўзгарувчан токда 1000 В ва ўзгармас токда 1500 В дан ошмайдиган электр ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиш ҳужжатлари — алоҳида ёки бошқа ҳужжатлар билан биргаликда ускуналарнинг ишлаш қоидаларини белгилайдиган ва (ёки) уларнинг хавфсизлиги учун ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланган асосий параметрлар ва хусусиятлар, қийматларни тасдиқловчи ҳамда фойдаланиш, шунингдек, кафолатлар ва белгиланган хизмат муддати давомида ускунанинг ишлаши тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр хавфсизлиги — одамларни электр токи, электр ёки электромагнит майдон ва электростатик разрядларнинг хавфли ва зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ва воситалар тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Механик хавфсизликка қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ускуналардан фойдаланилганда ва уларга қўшимча техник ҳужжатларда белгиланган монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш), сақлаш, кўчириш (ташиш) ва техник хизмат кўрсатиш талаблари бажарилиши мазкур Техник регламентда келтирилган механик хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Механик хавфсизликни таъминлаш учун ускуналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналарнинг айланувчи ва стационар қисмларидан шикастланишдан зарур ҳимоя даражасига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва коммутация ейилишга чидамлилигининг зарур даражасига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уланиш ва (ёки) ўрнатиш пайтида рухсат этилмайдиган хавф мавжуд бўлмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ускуналарнинг бевосита озиқ-овқат билан алоқадор бўлган шишали бутловчи қисмлари тобланган, механик таъсирларга чидамли компонентларга эга бўлиши ва озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турувчи металл қисмлари етарли даражада занглашга чидамли материал ёки қоплама билан қопланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Электр хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ускунадан фойдаланилганда ва унга қўшимча техник ҳужжатларда белгиланган монтаж қилиш (ўрнатиш, йиғиш), сақлаш, кўчириш (ташиш) ва техник хизмат кўрсатиш талаблари бажарилиши электр хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Электр хавфсизлигини таъминлаш учун ускуналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр токининг бевосита ёки билвосита таъсиридан ҳимоя қилишнинг зарур даражасига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
изоляция қилинган ҳимоянинг зарур даражасига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи муҳитнинг тегишли иқлим шароитида ташқи таъсир қилувчи омилларга, шу жумладан, механик бўлмаган омилларга мустаҳкамликнинг зарур даражасига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ва ички таъсир этувчи омиллар таъсирида пайдо бўладиган ортиқча юкланиш, фавқулодда режимлар ва носозликлар (ишдан чиқишлар) пайтида рухсат этилмаган хавфнинг мавжуд бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр токи уришидан ҳимоя қилиш бўйича тегишли тоифалари белгиланган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар занглашга қарши ҳимояга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бутловчи қисмлар электр хавфсизлиги бўйича белгиланган норматив ҳужжатларга мос келиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Экологик хавфсизликка қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ускуналар фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган ноэлектрик хавфлардан, шу жумладан, физик, кимёвий ёки биологик омиллар таъсиридан зарур даражада ҳимояланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Совитиш тизимлари, агрегатлар, компрессорлар, иссиқлик алмашувчи ускуналар ва иссиқлик насосларида совитиш учун озон қатламига зарар етказиш потенциали (ODP) кўрсаткичи — 0, глобал исиш потенциали (GWP) кўрсаткичи 2 100 дан паст бўлган хлодогент моддалардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ускунадан фойдаланиш жараёнида унга қўшимча техник ҳужжатларда белгиланган монтаж қилиш (ўрнатиш, йиғиш), сақлаш, кўчириш (ташиш) ва техник хизмат кўрсатиш талабларига жавоб бериши ушбу Техник регламентда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ёнғин содир бўлишининг олдини олиш ҳамда ёнғин ва мол-мулкнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ускуналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар одатдаги ва фавқулодда ишлаш шароитларида ёнғин манбаи бўлмайдиган тарзда ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунанинг металл бўлмаган материаллардан тайёрланган қисмлари иссиқликда ишлаш шароитига мос келиши, алангаланиш ва олов тарқалишига етарлича қаршилик кўрсатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар ортиқча юкланиш ва ноқулай ишлаш шароитида иссиқликка чидамли бўлиши, ёнғин чиқиши эҳтимолини олдини оладиган тарзда лойиҳалаштирилган бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Бошқа хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этиш мувофиқликни баҳолаш йўли билан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан ускуналарнинг мувофиқликни баҳолаш жараёнларида инсон ҳаётига бевосита хавф соладиган бутловчи қисмларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мувофиқликни баҳоловчи органга тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электрон менюга эга маиший техникаларнинг бошқарув дастурида давлат тили мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳар хил турдаги нурланишларнинг инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш учун ускуналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳароратнинг кўтарилиши, ёйсимон разряд ёки нурланиш хавфига олиб келиши мумкин бўлган эҳтимолий хавф мавжуд бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар нормал эксплуатация шароитларида ишлаши натижасида зарарли нурланиш, заҳарланиш каби хавфларни келтириб чиқармаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаш давомида ускуналар томонидан ҳосил бўладиган электромагнит майдонлари рухсат этилган даражадан ошмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ускуналар бир-бирига таъсир қилувчи электромагнит майдонлари орасидаги мослашувчанликни таъминлаш хамда қурилмалар ва тизимлар ўртасидаги электромагнит ўзаро таъсирлардан келиб чиқадиган халақитлар бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Фойдаланиш муҳитига боғлиқ ҳолда қурилмалар қобиғи чанг ва намликдан ҳимоялаган ва ҳимоя қилиш даражаси (IP) га эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ускуналардан чиқаётган шовқин (товуш қуввати) белгиланган талабларга мос бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ускуналар энергия самарадорлиги бўйича белгиланган талабларни бажарган ҳолда ишлаши, электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиши ва ортиқча энергия сарфини олдини олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қадоқлаш, тамғалаш, ташиш ва сақлаш бўйича талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ускуналарни қадоқлашга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қадоқлаш автомобиль, темир йўл, денгиз ва ҳаво транспортида сақлаш ва ташиш пайтида ускуналарга тегишли стандартларда ёки бошқа техник ҳужжатларда белгиланган яроқлилик муддати давомида ускунани ташқи механик ва иқлимий таъсирлардан ҳимоя қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ускуналар қадоғида қўшимча талаблар, масалан, маҳсулотларни транспорт воситаларига маҳкамлаш ва қоплаш усуллари, ускуналарни контейнерларда, транспорт воситаларида ташиш ва сақлаш, юклаш ва тушириш вақтида ускуналардан фойдаланиш қоидалари, шу жумладан, манипуляция белгиларини қўллаш белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қадоқ ёрлиғида ишлаб чиқарувчининг номи ва/ёки унинг товар белгиси, ускунанинг номи ва белгиланиши (тури, модели, савдо номи) ишлаб чиқарилган санаси ва мувофиқлик белгиси тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Техник жиҳатдан тартибга солиш аниқ объектининг, унинг эҳтиёт қисмлари, буюмлари ва фойдаланиш ҳужжатларининг қадоғига қўйиладиган талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ускуналарни тамғалашга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ускуналарни тамғасида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номинал кучланиш ёки номинал кучланиш оралиғи (вольтда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номинал частота кўрсатилмаган бўлса, оқим турининг белгиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваттдаги номинал қувват сарфи ёки ампердаги номинал ток;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуна ишлаб чиқарилган мамлакат номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт қилувчи ташкилотнинг номи ва жойлашган жойи, шунингдек, мавжуд бўлганда ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили номи ва жойлашган жойи, боғланиш телефон рақамлари, товар белгиси ёки маркаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунанинг модели (тури);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуна ишлаб чиқарилган сана ёки мазкур санани ускунага ёзиш жойи ва усулини аниқлаш ҳақида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган мувофиқлик белгиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мувофиқлик белгиси ҳар бир ускунанинг ўзига ҳамда унга илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларига қўйилади. Агарда ускунага мувофиқлик белгисини бевосита қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу белгини маҳсулот қадоғига қўйишга рухсат этилади ҳамда унга илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ускуналарда тўғридан-тўғри тамға шаклида туширилган, энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тамға ускуналарнинг юзасига ёки қисмларга ажратилмасдан ва қўшимча асбоблардан фойдаланмасдан, кўриш мумкин бўлган жойга қўйилиши ва бунда ускуналарнинг бутун ишлаш муддати давомида сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Техник ҳужжатларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Маҳаллий ишлаб чиқарилган ва республика ҳудудига импорт қилинган ускуналарнинг техник ҳужжатлари, тамғасида ва ёрлиқларида корхона номи, манзили, алоқа рақамлари давлат тилида ёзилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам расмийлаштиришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ускуналарни истеъмолчига етказиб беришда техник ҳужжатлар илова қилиниши ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунанинг вазифаси тўғрисидаги маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунанинг хусусиятлари ва кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ускунани ўрнатиш пайтида эҳтиёт чораларини кўриш зарур бўлса, унда уларнинг батафсил тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш қоидалари ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналарнинг носозлиги аниқланган тақдирда, бартараф этиш чоралари тўғрисида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш муддати ва ушбу муддат тугаши билан истеъмолчининг зарур ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, агар ушбу ҳаракатлар амалга оширилмаса, юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи (сотувчи) ҳамда унинг ваколатли вакилининг, шунингдек, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажарадиган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник хизмат кўрсатиш манзиллари (почта манзили) тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксплуатация пайтида заҳарли чиқиндиларни келтириб чиқарадиган ускуналардан фойдаланиш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш бўйича кўрсатмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчининг кафолат мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилган сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Техник ҳужжатлар қоғоз шаклида бўлиши лозим. Уларга электрон ташувчи кўринишидаги ҳужжатлар тўплами ҳам қўшилиши мумкин. Маиший бўлмаган ускуналар тўпламига киритилган техник ҳужжатлар фақат электрон ахборот ташувчилар орқали тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Техник ҳужжатлар, йўриқномалар, шу жумладан, мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилган ускуналар учун — ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш тугатилган кундан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар тўпи учун — импорт қилувчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан тўпдан охирги маҳсулот сотилган кундан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги ҳужжатлар, уларнинг талабига биноан давлат (назорат) органларига тақдим этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ускуналарнинг мувофиқлигини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Идентификация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ускуналар ишлаб чиқарувчи томонидан берилган ҳужжатлардаги маълумотларга кўра идентификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ускуналар қуйидагилар томонидан идентификация қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарган ишлаб чиқарувчи (сотувчи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш органлари — маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати органлари — Техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Идентификация визуал назорат усули билан уларнинг идентификация белгиларини қуйидаги ҳужжатларда келтирилган маълумотлар билан таққослаш усули орқали амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган ускуналарнинг норматив ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк ҳужжатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Мувофиқликни баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқариладиган ускуналар Техник регламент талабларига мувофиқлиги баҳоланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ускуналарнинг мазкур Техник регламентнинг талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш, мувофиқликни декларация қилиш ёки сертификатлаш шаклларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Мазкур Техник регламентда келтирилган мажбурий тартибда мувофиқлиги декларация қилинадиган ускуналар ариза берувчининг ихтиёрига кўра сертификатлаштириш шаклида ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ускуналарнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги декларациялаш йўли билан қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш орқали тасдиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1Д схема — серияли ишлаб чиқарилган ускуналар учун ариза берувчининг ўз далилларига асосланиб мувофиқликни эълон қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2Д схема — ягона (битта) ускуна учун ёки унинг тўпи учун ариза берувчининг ўз далиллари асосида мувофиқликни эълон қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3Д схема — серияли ишлаб чиқарилган ускуна учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларация қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4Д схема — ягона (битта) ускуна учун ёки унинг тўпи учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларациялашда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6Д схема — ускуналарни ишлаб чиқарувчи менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи томонидан сертификатланиб, жорий этилган менежмент тизимига эга бўлган серияли ишлаб чиқарилган ускуналар учун қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ускуналарнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги сертификатлаштириш йўли билан қуйидаги схемаларнинг бирини қўллаш орқали тасдиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1С схема — серияли ишлаб чиқариладиган ускуналарни сертификатлаштиришда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотлар мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3С схема — ускуналар тўпи учун қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан (импорт қилинган маҳсулотлар ариза берувчига қулай шаклда) тамғаланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4С схема — ягона (битта) ускуна учун Техник регламентда белгиланган синов ва ўлчаш жараёнида ушбу буюмга путур етказилмаса қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик тўғрисидаги декларация Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ўтиш даври
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Мазкур Техник регламент кучга кирган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва ускуналар учун хавфсизлик талабларини белгилайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Техник регламент билан мослаштирилгунига қадар ушбу Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари амалда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Техник регламент кучга киргунга қадар ускуналар учун олинган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлари ушбу ҳужжатларда белгиланган муддатлар давомида амалда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Техник регламентга риоя қилинмаганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паст кучланишли ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган паст кучланишли ускуналарнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ускуналарнинг номланиши

ТИФ ТН коди

1.

Электр жиҳозлари ва маиший техника:

озиқ-овқат тайёрлаш, сақлаш ва ошхона ишларини механизациялаш учун:

маиший совиткичлар-музлаткичлар

8418 10 200 1

8418 10 800 1

8418 21 100 0

8418 21 510 0

8418 21 590 0

8418 21 910 0

8418 21 990 0

8418 29 000 0

8418 30 200 1

8418 30 800 1

8418 40 200 1

8418 40 800 1

Идиш-товоқларни ювиш машиналари

8422 11 000 0

маиший стационар электр печлар, электр печкалар ва плиталар

8516 60 101 0

8516 60 109 0

8516 60 500 0

8516 79 700 0

электр шкафлар, электр печлар, ўрнатилган печлар, қовуриш шкафлари, мева, сабзавот, резаворлар, қўзиқоринлар учун электр қуритгичлар

8516 60 800 0

8516 60 900 0

8516 79 700 0

суюқликларни иситиш учун электр жиҳозлари, сув қайнатгичлари, чойнаклар, қаҳва ёки чой тайёрлаш идишлари, болалар овқатларини иситиш қурилмалари, буғ қозонлар, стерилизаторлар

8516 10 800 0

8516 71 000 0

8516 79 700 0

микротўлқинли печлар

8516 50 000 0

ошхона чиқиндиларини майдалаш учун мўлжалланган майдалагичлар

8509 80 000 0

ростерлар ва қовуриш мосламалари, электр гриллар, гриллар, аэро гриллар, электр қўралар, электр тостерлар, вафли тайёрлагичлар, барбекю, нон пиширгич, барча турдаги таомларни тайёрлаш учун электр қурилмалар (раклетница), ёгурт тайёрлаш қурилмалари, мультиваркалар, электр товоқлар

8516 60 700 0

8516 60 900 0

8516 72 000 0

8516 79 200 0

8516 79 700 0

озиқ-овқатларни майдалагичлар ва миксерлар, мева ёки сабзавот учун шарбат чиқаргичлар, картошка тозалагичлар, музқаймоқ тайёрлагичлар, пичоқлар, пичоқ чархлагич, тўғрагичлар, парракли кесгичлар ва бошқалар

8509 40 000 0

8509 80 000 0

чойшаблар, кийимлар ва пояфзалларга ишлов бериш — ювиш, дазмоллаш, қуритиш, тозалаш:

Кир ювиш машиналари, маиший ёки кир ювиш хоналари учун машиналар, шу жумладан сиқиш функцияси билан жиҳозланган машиналар

8450 11 110 0

8450 11 190 0

8450 11 900 0

8450 12 000 0

8450 19 000 0

8450 20 000 0

Марказдан қочма куч ишлатадиган қуриткичлар

8421 12 000 0

8421 19 700 9

ультратовушли кир ювиш асбоблари

8450 19 000 0

буғни ёки қумни пуркаб ирғитувчи ва шу каби ирғитувчи қурилмалар, электр дазмоллар

8424 30 900 0*

8424 89 000 9*

8516 40 000 0

8516 79 700 0

сочиқ ва кийим учун электр қуритгичлар

8516 79 700 0

биноларни тозалаш ва тартибга келтириш:

Чанг сўргичлар

8508 11 000 0

8508 19 000 1

8508 19 000 9

8508 60 000 0

пол тозалагичлар, электр чўткалар, сув сўрувчи тозалаш қурилмалари

8509 80 000 0

буғли полартгичлар

8424 30 900 0*

8424 89 000 9*

8516 79 700 0

ҳаводаги микроиқлим шароитини сақлаш ва бошқариш (телекоммуникация тизими комплексига кирувчи қурилма, восита ва ускуналар бундан мустасно)

вентиляторлар

8414 51 000 0

ҳаво ҳарорати ва намлигини ўзгартириш учун асбоблар билан жиҳозланган қурилмалар шу жумладан, намликни алоҳида назорат қилиб бўлмайдиган кондиционерлар

8415 10 100 0

8415 10 900 0

8415 81 009 0

8415 82 000 0

8415 83 000 0

Конденсаторлар ва намлагичлар

8415 90 000 9

8418 99 100 1*

8418 99 100 9*

8418 99 900 0*

8509 80 000 0

дудбуронлар

8414 60 000 1

8414 60 000 8

8421 39 200 8

иссиқлик сақловчи электр каминлар, электр радиаторлар, ҳайвонлар ва ўсимликларни кўпайтиришда ишлатиладиган электр иситгичлар, ёпиқ биноларни иситиш (иситиш, қиздириш) учун электр асбоблари, иситгич парраклари, конвекторлар

8516 21 000 0

8516 29 100 0

8516 29 500 0

8516 29 910 0

8516 29 990 0

электр иситиш қаршиликлари (иссиқ пол тизимлари)

8516 80 200 2

8516 80 200 9

8516 80 800 0

санитария-гигиения:

электр иситкичлар оқимли ёки сақлаш (сиғимли) электр сув

иситкичлари ва сув ости

8516 10 110 0

8516 10 800 0

душ кабиналари, ҳожатхоналар учун ўзгарувчан ток манбаига уланган ёритгичлар, иситгичлар

8516 79 700 0

оғиз бўшлиғи учун фойдаланиладиган гигиена қурилмалари

8509 80 000 0

сауна печкалари учун ишлатилинадиган электр иситиш қурилмалари

8516 29 990 0

соч, тирноқ ва терини парваришлаш учун:

маникюр ва педикюр учун қурилмалар

8509 80 000 0

юз учун электросауналар

8516 79 700 0

соч қуритгичлар, стайлерлар, соч турмаклаш қурилмалари, соч текислагич

8516 31 000 9

8516 32 000 0

қўллар учун электр қуритгичлар

8516 33 000 0

сочни парвариш қилиш учун электр бигудийлар, соч учун электр қистирмалар

8516 32 000 0

умумий жисмоний тарбия, гимнастика ёки атлетика билан

шуғулланиш учун анжом ва ускуналар

9506 91 100 0*

9506 91 900 0*

аудио ва видеоаппаратлар, телевидение, радиоэшиттириш ва радиоалоқа сигналларни қабул қилувчи қурилма, восита ва ускуналар (телекоммуникация тизими комплексига кирувчилари бундан мустасно):

Видеони ёзиб олувчи ёки видеони қайта тикловчи, овозни ёзиш ёки овозни чиқариш аппаратуралари, радиоэшиттириш учун қабул қилувчи аппаратуралар

8519 30 000 0

8519 81 100 0

8519 81 110 0

8521 10 200 0

8521 90 000 1

8521 90 000 9

8527 19 000 0

8527 21 200 9

8527 21 520 9

8527 21 590 9

8527 21 700 0

8527 21 920 0

8527 21 980 0

8527 29 000 9

8527 91 110 0

8527 91 190 0

8527 91 350 0

8527 91 910 0

8527 91 990 0

8527 92 100 0

8527 92 900 0

8528 49 800 8

8528 69 200 0

8528 69 900 0

8528 72 100 0

8528 72 200 1

8528 72 200 9

8528 72 300 1

8528 72 300 2

8528 72 300 3

8528 72 300 9

8528 72 400 0

8528 72 600 0

8528 72 800 0

Мониторлар ва проекторлар, қабул қилиш ускуналари телевизион ускуналарни ўз таркибига олмайдиган; телевизион алоқалар учун қабул қилувчи ускуналар, овоз ёки тасвирни ёзиб олувчи ёки қайта ишлаб чиқарувчи аппарати бўлган кенг оммага узатувчи радиолар ёки аппаратура, овоз ёзувчи ёки овоз чиқарувчи ёки тасвири бўлмаган телевизион қабул қилиш аппарати

8528 71 110 0

8528 71 150 0

8528 71 190 0

8528 71 910 0

8528 71 990 0

8528 72 100 0

8528 72 200 1

8528 72 200 9

8528 72 300 1

8528 72 300 2

8528 72 300 3

8528 72 300 9

8528 72 400 0

8528 72 600 0

8528 72 800 0

динамик тизимлар

8518 21 000 0

8518 22 000 0

8518 29 960 0

тикиш ва тўқиш машиналари:

маиший электр тикув машиналари

8452 10 900 0

Трикотаж, электр тўқиш-тикиш машиналари

8447 11 000 1*

8447 11 000 9*

8447 12 000 1*

8447 12 000 2*

8447 12 000 9*

8447 20 200 0*

8447 20 800 0*

8447 90 000 1*

Қувват манбалари, кучланиш стабилизаторлари (телекоммуникация тизими комплексига кирувчилар бундан мустасно):

маиший техника ускуналари учун — электр таъминоти блоклари, тўғрилагичлар, маиший радиоэлектрон қурилмалар, телефонлар, навигаторлар, шахсий ҳисоблаш машиналари

8504 40 300 8

8504 40 830 0

8504 40 910 0

батареяни қувватловчи қурилмалар

8504 40 550 0

боғдорчилик ва полизчилик хўжалиги учун:

майсазорлар, боғлар ёки спорт майдончалари учун ўроқ машиналар

8433 11 100 0

8433 19 100 0

чангсўргичлар

8508 60 000 0

сут соғиш қурилмалари ва аппаратлари

8434 10 000 0

аквариум ва боғ кўллари учун:

электр ёриткичлар ва ёритиш ускуналари

9405 41 001 2*

9405 41 001 9*

9405 41 002 2*

9405 41 002 9*

9405 42 001 2*

9405 42 001 9*

9405 42 002 2*

9405 42 002 9*

9405 49 001 9*

9405 49 002 2*

9405 49 002 4*

9405 49 002 9*

9405 49 003 2*

9405 49 003 4*

электр насослар:

ичимлик суви, сув таъминоти, якка тартибдаги уйлар, коттежлар учун

8413 50 690 0

8413 50 800 0

8413 60 390 0

8413 60 690 0

8413 60 700 0

8413 60 800 0

8413 70 210 0

8413 70 290 0

8413 70 300 0

8413 70 350 0

8413 70 450 0

8413 70 510 0

8413 70 590 0

8413 70 650 0

8413 70 810 0

8413 70 890 0

ёритиш манбаи ва ёритиш ускуналари:

Чўғланма лампалар, электр лампалар, ёруғлик чиқарадиган диод (LED) лампалар

8539 21 920 0

8539 21 980 0

8539 22 100 0

8539 22 900 0

8539 29 920 0

8539 29 980 0

8539 31 100 0

8539 31 900 0

8539 52 000 1

8539 52 000 2

8539 52 000 9

қандил ва шифтга ёки деворга ўрнатиладиган, очиқ жамоат жойлари ёки транспорт магистралларини ёритиш учун мўлжалланган ёритиш ускуналаридан ташқари, бошқа электр ёритиш ускуналари

9405 11 001 3*

9405 11 001 4*

9405 11 001 5*

9405 11 001 9*

9405 11 002 2*

9405 11 002 9*

9405 11 003 3*

9405 11 003 9*

9405 19 001 2*

9405 19 001 5*

9405 19 001 9*

9405 19 002 9*

9405 19 003 2*

9405 19 003 9*

9405 21 001 2*

9405 21 001 3*

9405 21 001 4*

9405 21 001 9*

9405 21 002 2*

9405 21 002 9*

9405 21 003 2*

9405 21 003 9*

9405 29 001 2*

9405 29 001 4*

9405 29 001 9*

9405 29 002 9*

9405 29 003 2*

9405 29 003 9*

9405 41 002 2*

9405 41 002 9*

9405 41 003 9*

9405 42 002 2*

9405 42 002 9*

9405 42 003 9*

9405 49 002 2*

9405 49 002 4*

9405 49 002 9*

9405 49 003 2*

9405 49 003 4*

9405 49 003 9*

ерга ўрнатиладиган ёритиш лампаси

9405 41 001 2*

9405 41 001 9*

9405 41 002 2*

9405 41 002 9*

9405 41 003 9*

9405 42 001 2*

9405 42 001 9*

9405 42 002 2*

9405 42 002 9*

9405 42 003 9*

9405 49 001 9*

9405 49 002 2*

9405 49 002 4*

9405 49 002 9*

9405 49 003 2*

9405 49 003 4*

9405 49 003 9*

прожекторлар

9405 41 001 2*

9405 41 001 9*

9405 42 001 2*

9405 42 001 9*

9405 49 001 9*

янги йил арчаларини безаш учун ишлатиладиган нурли тизимлар — шу жумладан арча учун диодли ёритгичлар (LED)

9405 31 000 0*

9405 39 000 0*

ўрнатиладиган электр маҳсулотлари:

яримўтказгичли таймерлар, электр қурилмалар учун ўчиргичлар

8536 50 040 0

8536 50 060 0

8536 50 070 0

8536 50 110 9

8536 50 150 9

8536 50 190 6

8536 50 800 0

розеткалар, вилкалар, тақсимлагичлар (разветвители), переходник-адаптерлар, симлар ва кабеллар учун улагичлар ва алоқа элементлари

8536 69 900 0

8536 90 100 0

8536 90 850 0

узатма симлари (сим узайтиргичлар):

узатма симлари, шу жумладан, филтрли ва ғалтакли узатма симлар

8544 42 100 0

8544 42 900 7

8544 42 900 9

электр занжирларини ҳимоя қилиш учун бошқа қурилмалар, қайта улагичлар, автоматик равишда тартибга солиш ёки бошқариш асбоблари ва қурилмалари

8536 30 200 0

8536 30 400 0

8536 30 800 0

8536 50 040 0

8536 50 060 0

8536 50 070 0

8536 50 800 0

8537 10 100 0

8537 10 910 0

8537 20 920 0

9032 89 000 0

бошқариш пультлари ва панеллари, контроллерлар, ажраткичлар ва ўчиргичлар, қайта улагичлар

8535 30 200 0

8535 90 000 8

8536 50 040 0

8536 50 060 0

8536 50 070 0

8536 50 800 0

8537 10 100 0

8537 10 980 0

8537 20 920 0

2.

Электрон ҳисоблаш машиналари — шахсий компьютерлар (телекоммуникация тизими комплексига кирувчилар бундан мустасно):

Ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блоклари

8471 30 000 0

8471 41 000 0

8471 49 000 0

касса аппаратлари, шу жумладан, компьютер билан биргаликда ишлайдиганлари

8470 21 000 0

8470 50 000

3.

Маиший ва офис учун мўлжалланган шахсий электрон компьютерларга уланган паст кучланишли ускуналар (телекоммуникация тизими комплексига кирувчилар бундан мустасно):

принтерлар, нусха кўчириш аппаратлари ва факсимиль аппаратлари бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаганлар, бошқалари

8443 31 200 0*

8443 31 800 0*

8443 32 910 1*

мониторлар

8528 42 100 0*

8528 42 300 0

8528 42 900 9

8528 52 100 0*

8528 52 300 0

8528 52 900 0

статик ўзгартиргичлар (конверторлар)

8504 40 300 8

8504 40 830 0

8504 40 850 0

8504 40 870 0

8504 40 910 0

фаол динамик тизимлари

8518 21 000 0

8518 22 000 0

8518 29 960 0

мултимедиали проекторлар

8528 62 100 0

8528 62 300 0

8528 62 400 0

8528 62 900 1

8528 62 900 9

8528 69 200 0

8528 69 900 0

4.

Изоляция қилинган симлар (шу жумладан, эмалланган ёки анодланган), кабеллар ва шнурлар (алоқа кабеллари бундан мустасно)

8516 80 800 0

8544 49 910 1

8544 49 910 8

8544 49 950 1

8544 49 950 9

8544 49 990 0

5.

Электр занжирларини ҳимоя қилиш учун бошқа қурилмалар, қайта улагичлар, автоматик ўчиргичлар, ажраткичлар ва ўчиргичлар, эрувчан сақлагичлар, реле, тарқатиш қурилмалари, яшин қайтаргичлар, кучланишни чеклагичлар, кучланишнинг кескин ўзгаришларини ўчиргичлар, ток қабул қилгувчилар, контакторлар, пускателлар

8535 10 000 0

8535 21 000 0

8535 29 000 0

8535 30 200 0

8535 90 000 8

8536 10 100 0

8536 10 500 0

8536 10 900 0

8536 20 100 7

8536 20 900 7

8536 30 200 0

8536 30 400 0

8536 30 800 0

8536 41 100 0

8536 41 900 0

8536 49 000 0

8536 50 040 0

8536 50 060 0

8536 50 070 0

8537 10 100 0

8537 10 980 0

8537 20 920 0

6.

Электрли машиналар ва асбоблар, шу жумладан электр билан иситиладиган қурилмалар

8515 11 000 0

8515 19 000 0

8515 21 000 0

8515 29 000 1

8515 29 000 9

8516 29 990 0

8516 80 200 2

8516 80 200 9

8516 80 800 0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Паст кучланишли ускуналарнинг мувофиқлиги мувофиқликни декларация қилиш йўли билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 216-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паст кучланишли ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

1. Паст кучланишли ускуналарга (кейинги ўринларда — ускуналар) доир амалдаги стандартлар рўйхатини тузади ва хатловдан ўтказади.

Уч ой муддатда

2. Ушбу Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган ускуналарнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналарни олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатларини шакллантиради ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Бир ой муддатда

2-босқич

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ускуналарнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўради.

Олти ой муддатда

3-босқич

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектларини кенг миқёсда хабардор қилишни таъминлайди.

Жадвалга мувофиқ

4-босқич

Тадбиркорлик субъектлари

1. Техник регламентни ўрганади, масъул ходимларни ўқитади ва Техник регламентни ўз фаолиятида жорий қилади.

Келишилган муддатларда

2. Мувофиқликни баҳолаш тартиботидан ўтказиш учун тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди.

Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб

5-босқич

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Белгиланган тартибда

6-босқич

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ҳар чоракда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/216/0328-сон)