Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1963-4]
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрдаги 836-сон «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 март,
86-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2025 йил 11 март
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2025 йил 27 февраль
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2025 йил 20 февраль
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2025 йил 20 февраль
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 19 февраль
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2025 йил 18 февраль
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
2025 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 12 мартдаги 86-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1963, 2009 йил 5 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 267-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 26 октябрдаги 8-2015-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1963-1, 2015 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 571-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 ноябрдаги 26-2018-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1963-2, 2018 йил 12 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги 38-2021-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» буйруғи (рўйхат рақами 1963-3, 2021 йил 16 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 10/21/1963-3/1063-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» буйруғи (рўйхат рақами 3598, 2025 йил 15 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2025 й., 10/25/1963-4/0281-сон)