Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қўриқхоналари ва миллий табиат боғи ҳудудларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш орқали мавжуд ноёб турдаги ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарорига мувофиқ «Нурота» ва «Сурхон» давлат қўриқхоналари ҳамда «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудларини кенгайтириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.02 Давлат қўриқхоналари. Комплекс (ландшафт) буюртмали қўриқхоналар;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.03 Табиат боғлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Фориш туманидаги захира ерлардан 1173,1 гектар, Фориш давлат ўрмон хўжалигининг 270 гектар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Пангат ҳудудидаги 1 657,41 гектар ва Пайариқ туманининг Халқобод ҳудудидаги 1 165,46 гектар ер майдонлари ҳисобидан «Нурота» давлат қўриқхонаси ҳудудини 4 265,97 гектарга кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги захира ерлардан 275,58 гектар ва Жомбой давлат ўрмон хўжалигининг 42,34 гектар, Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг 278,78 гектар, Тойлоқ туманидаги Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасининг 262,1 гектар, Тойлоқ туманидаги захира ерлардан 1 808,79 гектар ва Жомбой туманидаги захира ерлардан 140,02 гектар ер майдонлари ҳисобидан «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудини 2 807,61 гектарга кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Қизириқ давлат ўрмон хўжалигининг 249,0 гектар ер майдонлари ҳисобидан «Сурхон» давлат қўриқхонаси ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нурота» давлат қўриқхонаси ҳудудини кенгайтириш учун ажратиладиган ер участкаларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш учун ажратиладиган ер участкаларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сурхон» давлат қўриқхонаси худудини кенгайтириш учун ажратиладиган ер участкаларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.02 Давлат қўриқхоналари. Комплекс (ландшафт) буюртмали қўриқхоналар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.03 Табиат боғлари;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.04 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларига мувофиқ ўрмон фонди ерлари ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорга 1, 2 ва 3-иловалардаги ер участкалари «Нурота» ва «Сурхон» давлат қўриқхоналарига ҳамда «Зарафшон» миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ажратиб берилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат қўриқхоналари ва миллий табиат боғи ҳудудларини кенгайтириш учун ажратиладиган ер участкалари тоифасини суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қўриқхоналари ва миллий табиат боғи ҳудудларининг кенгайиши ҳисобидан қўшимча талаб этиладиган маблағлар 2025 йилда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмида, 2026 йилдан бошлаб маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 10 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартдаги 153-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нурота» давлат қўриқхонаси ҳудудини кенгайтириш учун ажратиладиган ер участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish