25.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1037-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1037-сон
Kuchga kirish sanasi
26.02.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 11 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 20 февралда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг ижросини ташкил этсин ва таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 25 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-1037-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1037-сонли Қонунига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОНЦЕПЦИЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси (бундан буён матнда Концепция деб юритилади) виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқни ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқариш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принципларини ва устувор йўналишларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концепция давлатчилигимиз ривожининг бой миллий-тарихий тажрибасига ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, кўпмиллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистонда умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш, демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида ўзаро тотувликда яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун зарур барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конституциянинг 35-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дунёвий давлатда диний қадриятлар ҳам муҳим ўрин тутади. Диний қадриятлар Ўзбекистон халқининг маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари, одоб-ахлоқининг шаклланишига ҳамда уларнинг авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтишига хизмат қилиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диний эътиқодлар ва диний бағрикенглик, динларнинг асл инсонпарварлик моҳияти жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларидан бири бўлиб, Ўзбекистон халқини бирлаштириш ва жипслаштиришга хизмат қилувчи, оилаларда ўзаро ҳурмат-иззат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамловчи асрий қадриятлар манбаидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқ дунёвий давлатдагина тўлақонли амалга оширилиши мумкин. Дунёвий давлат диний қадриятларнинг, эътиқодларнинг ҳурмат ва ҳимоя қилиниши, изчил ривожланиши учун зарур ижтимоий муҳит яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Концепцияда қўлланилган асосий тушунчалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виждон эркинлиги — фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунёвийлик — виждон эркинлиги, фикрлаш эркинлиги ҳамда Конституция ва қонунларга мувофиқ инсонпарвар қадриятларга, умумжамият манфаатларига асосланган ахлоқ ва хулқ-атворни назарда тутувчи норма ва қарашлар тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунёвий давлат — ҳар ким учун виждон эркинлиги, мафкура ва фикрлар хилма-хиллиги кафолатланган, давлат ҳокимияти диний-конфессиявий қарашлар ва институтлардан ажратилган ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда, қарорлар қабул қилишда ва уларни ижро этишда Конституцияга ва қонунларга, умумжамият манфаатларига асосланган тарзда бошқариладиган давлат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунёвий қадриятлар — виждон эркинлигига, қонун устуворлигига, мафкура ва фикрлар хилма-хиллигига, динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка асосланган жамиятдаги умуминсоний принциплар, нормалар ва қарашлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумжамият манфаатлари — жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун олдида тенглигини таъминлаш, биргаликда тинч-тотув яшаш, моддий-маънавий неъматлардан адолатли тарзда фойдаланиш ҳамда тараққий этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасидаги жамиятнинг онгли эҳтиёжлари йиғиндиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш жараёнининг замонавий ҳолати тавсифи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини шакллантириш 1990-йилларда бошланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 14 июнда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун турли динларга эътиқод қилувчи фуқаролар ҳамда диний ташкилотлар, шунингдек дин ва давлат ўртасида янги муносабатларни шакллантиришга қаратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги ўрнатилиши билан боғлиқ сиёсий ҳуқуқларга, шунингдек фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги билан боғлиқ шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга уйғун равишда фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини белгилаб берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга Марказий Осиёда диний таассублар замирида радикал, экстремистик ва террористик гуруҳларнинг қонунга хилоф фаолияти жадаллашиши, шу жумладан уларнинг клерикал давлат тузишга бўлган уринишлари фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқига таҳдидларни юзага келтирди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур шароитларда 1998 йил 1 майда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000-йилларда жаҳон тарихида халқаро террористик ташкилотлар аъзолари фаолиятининг ҳаддан ташқари фаоллашуви кузатилди. Мазкур жараён Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Шунга қарамай, виждон эркинлигига нисбатан таҳдидларни бартараф этишга қаратилган чоралар изчил амалга оширилиб, жамиятда барқарорлик муҳити сақлаб қолинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2017 йилдан кейин фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқини бевосита амалга ошириш, конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳларни ва муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш, буюк аждодларимизнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича изчил ишлар янгича мазмун ва суръат касб этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, давлат тарихий, диний, маданий аҳамиятга эга бўлган биноларни ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этди. Мамлакат бўйлаб юзлаб масжидлар, черковлар қурилди ва таъмирланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўплаб маданий мерос объектлари, шу жумладан масжидлар, черковлар бинолари диний ташкилотларга фойдаланиш учун берилган бўлиб, у ерда фуқаролар диний маросимларни эмин-эркин адо этиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турли диний конфессиялар вакиллари диний байрамларни эркин ўтказмоқда. Шунингдек зиёрат туризмини сифатли ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон учун ҳаж квотаси 3 баробар оширилди, умра зиёратига квоталар тўлиқ бекор қилинди. Натижада Саудия Арабистонига қарийб 800 минг мусулмонлар ҳаж ва умра зиёратини амалга ошириш учун борди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек 10 мингдан зиёд насронийлар, яҳудийлар, бахоийлар, кришнавийлар, буддавийлар Россия, Туркия, Италия, Арманистон, Исроил, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Грузия ва Грециядаги диний зиёратгоҳларга ташриф буюришди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диний таълим тизимининг ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 4 та олий ислом таълим муассасаси, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси, шу жумладан 2 та аёллар мадрасаси, шунингдек православ ва протестант семинариялари фаолият кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дунёвий ва диний билимларни уйғунлаштириш, диний соҳада кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ягона тизимини шакллантириш мақсадида 2018 йилда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда таркиби барча диний конфессиялар раҳбарларидан иборат бўлган Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур Кенгаш турли конфессиялар ўртасида ўзаро мулоқотни ўрнатиш, конфессиялараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашнинг самарали майдони сифатида хизмат қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган мутафаккирлар меросини илмий-амалий ёндашув асосида ўрганиш, шунингдек диний таассублар билан боғлиқ хавфларнинг мафкуравий асосларини тадқиқ этиш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотурудий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолият кўрсата бошлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш йўналишида сохта диний эътиқодлар таъсири остида тақиқланган ташкилотлар таркибига кириб қолган шахсларнинг ижтимоий мослашувига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлиги учун жазо ўтаётган, ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга нисбатан тарихда биринчи бор ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан афв этиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши йўлга қўйилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2021 йилларда «Меҳр» инсонпарварлик операциялари доирасида мамлакатимизнинг 531 нафар фуқароси Яқин Шарқдаги ҳарбий-можароли ҳудудлардан Ўзбекистонга қайтарилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диний соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг халқаро миқёсда муносиб эътироф этилиши уларнинг самарадорлигидан далолат бермоқда. Масалан, 2018 йилда Ўзбекистоннинг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясини қабул қилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини янада мустаҳкам таъминлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга мос равишда 2021 йил 5 июлда Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги Қонуни қабул қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бугунги кунда Ўзбекистон миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик амалда таъминланган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат сифатида барқарор ривожланиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда 16 та конфессияга мансуб бўлган 2 300 дан ортиқ диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда, 130 дан зиёд миллатлар ва элатлар вакиллари истиқомат қилмоқда. Давлат томонидан 7 тилда таълим олиш имконияти яратилганлиги, 12 тилда телерадиодастурлар эфирга узатилаётганлиги, 14 тилда газета ва журналлар чоп этилаётганлиги, 155 та миллий маданий марказ эркин фаолият юритаётганлиги миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг амалдаги намунаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга қонунлар билан тартибга солинган ижтимоий муносабатларга муайян бир динга хос қоидаларни жорий этишга бўлган уринишлар, аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглигини шубҳа остига қўйиш, фуқаролик мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш, ижтимоий ахлоқ нормаларини, миллий ва умуминсоний қадриятларни инкор этиш, тиббий хизматдан, илм-фан ва маданият ютуқларидан, товарлар ва хизматлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни чеклаш, айрим давлат хизматчиларининг дунёвий давлатчилик моҳиятини теран англамаслиги ҳамда жамият тараққиёти, бирдамлиги ва барқарорлигига путур етказувчи қонунга хилоф ғоялар ва қарашлар тарқалиши ҳоллари учрамоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолаверса, ахборот маконининг глобаллашуви натижасида ижтимоий тармоқлардан эркин фойдаланилиши, ёшларнинг миграция жараёнларига кенг жалб қилиниши шароитларида радикаллашувга сабаб бўлувчи омилларни тўлиқ назорат қилиш имконияти чекланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолатлар ягона Ўзбекистон халқининг, жамият ва давлатнинг ҳамжиҳатлигига хатар бўлиб, қонун ҳужжатларига риоя этилмаслигига, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишига, фуқароларнинг ҳуқуқий тартиботга муносабати салбий томонга ўзгаришига, ватанпарварлик туйғулари емирилишига, оилавий низоларга олиб келиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диний соҳадаги давлат сиёсати принциплари аниқ белгиланмаганлиги унинг аҳоли ўртасида турлича тушунилишига, дунёвий давлат асосларининг бузиб талқин қилинишига, жамиятда зиддиятли вазиятларнинг кучайишига олиб келиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек илм-фан ва технологик ютуқлар билан ҳисоблашмаслик, уларнинг давлат ва жамият тараққиётидаги аҳамиятига эътиборсизлик, замон билан ҳамқадам бўлмаслик мамлакатнинг глобал рақобат майдонида муносиб ўрин эгаллаш йўлидаги долзарб вазифаларни амалга оширишни мураккаблаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозирги кунда жамиятимизда барқарорлик таъминлаб келинмоқда, давлат томонидан фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқлари қонун устуворлиги асосида ишончли ҳимоя қилинмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органларининг ва фуқаролик жамияти институтларининг турли диний конфессиялар вакилларининг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқариши учун тенг имкониятлар яратиш бўйича тизимли фаолияти мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашнинг самарали моделини изчил ривожлантиришга имкон бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратишдан, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашишдан, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашдан, жамиятда диний бағрикенгликни ва дунёвийликни таъминлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, фуқароларнинг эркинлигини ва қонун олдида тенглигини таъминлаш ҳамда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп миллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлигини, урф-одатларига нисбатан ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун тенг ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишида конституциявий нормаларга мувофиқ дунёвийликка таяниш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конституциявий нормаларга мувофиқ давлат бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини, шунингдек ижтимоий муносабатларни дунёвийлик асосида тартибга солинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтириш борасида фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматчиларининг ўз касбий фаолиятида ва функционал вазифаларни бажаришда бирор-бир динга ёки эътиқодга устунлик беришига ёхуд бирор-бир динни ёки эътиқодни камситишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон илм-фани, маданияти, санъати ва адабиётининг илғор ютуқларидан баҳраманд бўлган ҳолда мамлакатнинг илм-фани ва маданиятини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, аҳолининг соғлиғига, ижтимоий ахлоққа, жамоат хавфсизлигига ва жамоат тартибига таҳдид солувчи радикаллашувга қарши курашиш, экстремизм ва терроризм ғояларининг тарқатилишига йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсати қуйидаги асосий принципларга таянади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виждон эркинлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диннинг давлатдан ажратилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тенглик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин танлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қонунийлик принципига мувофиқ диний соҳадаги давлат сиёсати Конституцияга ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қарорларнинг Конституцияга ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Виждон эркинлиги принципига биноан Ўзбекистон Республикасида барча шахслар учун дин ва эътиқод эркинлиги кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар хоҳлаган динга эътиқод қилиш, эътиқодни ўзгартириш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидан эркин фойдаланади. Диний қарашларни ёки динга эътиқод қилмасликни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ҳуқуқларини уларнинг муайян диний таълимотга муносабатига қараб чеклашга, тўғридан-тўғри ёки билвосита устунлик беришга, уларнинг диний эътиқоди мавжуд ёки мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Диннинг давлатдан ажратилганлиги принципи диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмаслиги, давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини юкламаслиги, диний ташкилотларнинг давлат функцияларини амалга оширишига йўл қўймаслигига оид қоидаларни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу принцип диний қарашлардан қатъи назар, конституциявий ҳуқуқий тизим (ҳуқуқ нормалари ва уларни қўллаш), демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, инсонпарварлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик, инсон ҳуқуқлари ғояларига таянади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тенглик принципига мувофиқ фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлиб, бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларга бирор-бир динга эътиқод қилиши ёки эътиқод қилмаслигидан келиб чиқиб имтиёзлар беришга ёки улардан маҳрум қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунлар диний эътиқодидан ёки бирор-бир динга эътиқод қилмаслигидан қатъи назар, барча фуқароларга нисбатан бир хилда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Эркин танлов принципига кўра, фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш принципи асосида турли динларга эътиқод қиладиган ёки бирор-бир динга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли конфессияларга оид ташкилотлар ўзаро диний бағрикенглик, муроса, ҳурмат ва ўзаро тушуниш асосида мулоқот ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат турли динларга эътиқод қиладиган ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли конфессияларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат, бағрикенглик руҳи ўрнатилишини таъминлайди, радикаллашувга, экстремизмга, терроризмга, турли динларга мансуб ақидаларни бир-бирига қарама-қарши қўйишга ва кескинлаштиришга, шу асосда фуқаролар тотувлигини бузишга, турли конфессиялар ичида ва бошқа конфессиялар ўртасида адоват қўзғатишга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашнинг ва диний соҳадаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини изчил рўёбга чиқариш, жамиятда конфессиялараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўналишида давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини таъминлаш, диний ташкилотларнинг қонуний фаолияти учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқалари ва ҳамкорлигини ваколатли давлат органи орқали мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) конфессиялараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органлари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) зиёрат туризми, бошқа диний расм-русумлар ва маросимлар хавфсиз ўтказилишини таъминлаш масалалари бўйича фуқаролар, диний ташкилотлар ва давлат органларининг ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) диний конфессияларнинг байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) зиёратгоҳларни ва муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш ҳамда асраб-авайлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) давлат рўйхатидан ўтган диний таълим муассасаларида диний ташкилотлар учун юқори малакали ходимларни тайёрлашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) диний таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасида диний соҳани тартибга солувчи ва дунёвий давлат асосларини белгилаб берувчи қонунчилик ҳужжатлари бўйича билим бериш учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқариш, жамиятда конфессиялараро муносабатларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан фуқароларнинг хабардорлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Динларнинг илмий-маданий меросини ўрганиш, диншунослик ва диний соҳадаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш йўналишида давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон халқининг турли тарихий даврларда шаклланган динларга оид маданияти ҳамда ислом цивилизациясининг ёрқин ютуқлари сифатида тан олинган буюк мутафаккир ва олимларнинг диний-фалсафий меросини, тарихий асарлар, меъморчилик, шеърият, ижтимоий-табиий фанлар соҳасига оид қўлёзма манбаларни ўрганиш бўйича фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат олий таълим муассасаларида диншунослик бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хорижий ва маҳаллий олимлар, диний конфессиялар бўйича малакали экспертлар иштирокида диний соҳадаги долзарб муаммоларни ўрганишга оид илмий-маърифий тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) илмий-тадқиқот муассасалари томонидан радикаллашувга, экстремизмга ва терроризмга қарши курашиш бўйича халқаро, минтақавий ва миллий миқёсда илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ва социологик сўровлар ўтказиб борилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Диний соҳада фуқароларнинг виждон эркинлигига, жамоат хавфсизлигига ва жамоат тартибига таҳдид солувчи омилларга қарши курашиш йўналишида давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) диний радикаллашувга, яъни шахсий диний қарашлар асосида маълум бир диннинг ёки конфессиянинг бошқаларига нисбатан устунлигини, шахсий диний қарашларни талқин қилишда қонунчилик талабларига ва бошқа фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқига риоя этилмаслигини тарғиб қилувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) радикал диний оқимлар, экстремистик ва террористик ташкилотлар ғояларига қарши курашиш ва уларнинг мафкураси тарқалишининг олдини олиш, бу мақсадда давлат органларининг ва фуқаролик жамияти институтларининг диний ташкилотлар билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) радикал диний оқимлар, экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса ёшларни ижтимоий мослаштиришга, уларнинг жамиятда ҳукм сураётган тинчлик ва тотувлик муҳитига интеграциялашувини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) диннинг инсонпарварлик моҳиятини, жамият ва давлат ҳаётидаги муҳим ўрнини очиб бериш бўйича замонавий стратегияларни амалга оширишга қаратилган давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва медиа соҳаси вакиллари ўртасидаги самарали ҳамкорлик тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ахборот маконида диндан қонунга хилоф равишда ва сиёсий мақсадларда фойдаланиш ҳолларини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қонунда белгиланган чораларни кўриб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ахборот маконида диний масалаларга бағишланган материалларнинг миллий қонунчилик талабларига мувофиқ ҳолда ёритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш ҳолларига ўз вақтида муносабат билдириш ва адолатли ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш, ҳуқуқий ва профилактик таъсир кўрсатишнинг замонавий, таъсирчан усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатишга, шу жумладан бирор-бир динга устунлик бериш ёки бошқа динларга нисбатан муросасизлик ғояларини тарғиб қилишга туртки бўладиган материаллар тарқатилган, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилган тақдирда, бундай ахборот ресурсларидан фойдаланишни қонунда белгиланган тартибида чеклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) диний таассублар замирида содир этиладиган экстремизм ва терроризмга оид жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва уларга чек қўйиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Дунёвий давлатда умумжамият манфаатлари ва виждон эркинлиги уйғунлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Дунёвий давлатда умумжамият манфаатлари қуйидагиларни қамраб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир инсоннинг Конституция ва қонунларда белгиланган шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тенглик ва адолатлилик асосида рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир шахснинг қонун асосида тенг ҳуқуқ, имконият ва ҳимояга эга бўлишини таъминлаш, ҳар бир инсон қадрланадиган ва ҳурмат қилинадиган, унинг фикри инобатга олинадиган ижтимоий муҳитни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий неъматлар ва имкониятларни мутаносиб равишда тақсимлашга, тизимли тенгсизликларни бартараф этишга ҳамда барча шахсларнинг бирламчи эҳтиёжларини (таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва иқтисодий имкониятлар) етарли даражада қаноатлантиришга қаратилган ижтимоий адолатни рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли қарашлар ва нуқтаи назарларга эга ижтимоий гуруҳлар ўртасида бирдамлик ҳамда бағрикенглик, тинч-тотув яшаш ва ҳамжиҳатлик руҳини шакллантириш, улар ўртасида мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда бир-бири ҳақида янглиш тасаввурлар ва адоват пайдо бўлишининг олдини олувчи барқарорлик ва тотувлик муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирор-бир ижтимоий гуруҳнинг манфаатларига устуворлик бермаган ҳолда, барча фуқароларнинг умумий фаровонлигини таъминлашга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг диний эътиқоди ва қарашларидан қатъи назар, демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари асосида истисносиз иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирор-бир диний қараш асосида атроф-табиий муҳит барқарорлигига путур етказувчи қарор қабул қилишга ёки амалиётларга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг ҳар қандай тажовузлардан, ижтимоий ва миллатлараро низолардан, турли конфессиялар ўртасида адоват ва нафрат уйғотишдан, фавқулодда вазиятлар ва бошқа таҳдидлардан ҳимояланганлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Дунёвий давлатда умумжамият манфаатлари ва виждон эркинлиги уйғунлигининг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўз шахсий макони доирасида бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликларига ва қонуний манфаатларига дахл қилмасдан, қонунчилик ва жамоат тартибини бузмасдан хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диний жамоа маконида фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда диний ташкилотларда, диний расм-русумлар ва маросимлар ўтказилаётган жойларда, қонунчиликда белгиланган тартибда, бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл этмаган ҳолда ўз диний қарашларини ифодалаши, ибодатларни, расм-русумларни якка ҳолда ёки гуруҳ бўлиб бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-сиёсий маконда ҳуқуқий тартибга солинадиган масалалар бўйича дин ва динсизлик билан боғлиқ ақида ва қарашларни қонунга хилоф равишда тарқатишга ҳамда диний белгиларга кўра сиёсий партияларни ва сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатларини ташкил этишга ва қарорлар қабул қилишга йўл қўйилмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Дунёвий давлатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва механизмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Давлат бошқаруви йўналишида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат бошқаруви йўналишидаги дунёвийлик бу — давлат бошқарувига оид қарорларни қабул қилиш ҳамда амалга оширишда Конституция ва қонунларга мувофиқ умуммиллий ва умуминсоний қадриятларни ва маданий меросни ҳурмат қилган ҳолда, умумжамият манфаатларини кўзлаш, илмий асосланган ёндашувларга таянишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат бошқаруви йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, халқаро шартномаларни ва бошқарувга оид қарорларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ҳамда амалиётга жорий этиш жараёнида умумжамият манфаатларини кўзлаш, илмий асосланган хулосаларга таянишни қатъий таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат бошқарувига оид қарорларни қабул қилишда фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ва турли ижтимоий гуруҳлар вакилларини кенг жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) диний белгиларга кўра сиёсий партияларни ва оммавий жамоат ҳаракатларини ташкил этишга йўл қўймаслик юзасидан ташкилий ва ҳуқуқий чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайлов тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг диний қарашлари уларнинг профессионал фаолиятига ва функционал вазифаларини амалга оширишига таъсир қилмаслигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) суд ҳокимиятининг миллий, ирқий ёки сиёсий ва диний таъсирлардан мустақил ва холи бўлишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) давлат хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимининг дунёвий қадриятлар асосида ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) давлат хизматига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда уларнинг умумжамият манфаатларини англаш, оқилона ва илмий асосланган қарорлар қабул қилиш кўникмаларига эга бўлишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) давлат фуқаролик хизматчиларининг ва ҳарбий хизматчиларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари асосида олиб боришини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) дунёвийлик асослари ва умумжамият манфаатларига раҳна солувчи ички ва ташқи хавфларни барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Иқтисодиётни тартибга солиш йўналишида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Иқтисодиётни тартибга солиш йўналишидаги дунёвийлик бу — давлат томонидан иқтисодиётни, иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда эмпирик далиллар, оқилона таҳлил ва объектив кузатувларга асосланган иқтисодий қонуниятлар, принциплар ва институтларга таянишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Иқтисодиётни тартибга солиш йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлатнинг иқтисодий сиёсатга доир қарорлари эмпирик далиллар, оқилона таҳлил ва объектив кузатувлар асосида қабул қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иқтисодий сиёсат юритишнинг илмий ва услубий асосларини кенгайтириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иқтисодиёт субъектларининг молия ва банк хизматларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) иқтисодиёт субъектлари томонидан истеъмолчиларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини диний қарашлар асосида чеклашга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) иқтисодиёт субъектлари томонидан иқтисодий фаолият турларини, бизнес-ҳамкорларни, савдо-шерикларни танлашда иқтисодий эркинлик ва очиқ бозор принципларига риоя этишнинг аҳамиятини тушунтириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) иқтисодиётнинг ҳаётий муҳим тармоқлари, шу жумладан озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий техника, гигиена воситалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг муомаласи соҳаларидаги иқтисодий муносабатларда умумқабул қилинган ахлоқ нормаларига амал қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) фуқароларнинг иқтисодиёт қонуниятлари, принциплари ва институтлари ҳақидаги объектив тасаввурларини бойитиш, уларда бозор иқтисодиёти ҳақида эмпирик далиллар тўплаш, оқилона таҳлил ва объектив кузатув асосида иқтисодий қарорлар қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) илм-фан, инновациялар ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларни тизимли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Таълим йўналишида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Таълим йўналишидаги дунёвийлик бу — таълим жараёнида, уни ташкил қилишда ва таълим хизматларини кўрсатишда таълим олувчиларда диний ақида ва қарашлардан холи тарзда илмий билимларни, мантиқий фикрлаш кўникмаларини, миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш, қарашлар хилма-хиллигини ҳурмат қилиш, умумжамият манфаатларига ҳисса қўшиш ғояларига таянишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Таълим йўналишида дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) таълим тизимининг дунёвий хусусиятини таъминлашга доир изчил ва тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фуқароларнинг қонунда белгиланган тартибда дунёвий ва диний таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қонунларга асосан белгиланган мажбурий таълим олишни бирор-бир асосга кўра чеклашга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мамлакат аҳолисида, айниқса ёшларда илмий, ақлий салоҳиятни юксалтириш, ватанпарварлик туйғуларини, миллий қадриятлар ва ижтимоий ахлоқ нормаларига бўлган ҳурмат руҳини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) хотин-қизларнинг таълим олиши учун кенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни илм-фанга фаол жалб этиш орқали уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) таълим тизимида диний бетарафликни сақлаш ва диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймайдиган муҳитни таъминлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) таълим тизимида ўқув дастурларининг инклюзивлигини таъминлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) таълим олувчиларда уларга кенг имкониятларни тақдим этадиган аниқ ва гуманитар фанлар ва ижтимоий фанларни, санъатни ўз ичига олган билим ва кўникмаларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) таълим олувчилар учун танқидий-таҳлилий фикрлаш қобилиятини ривожлантирадиган, маълумотларни таҳлил қилиш, илмий фаразларни текшириш, далилларни баҳолаш кўникмасини шакллантирадиган изланиш ва ўрганиш муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) инсонпарварлик ва адолат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик, миллий ва умуминсоний ғояларга ҳурмат каби қадриятлар сингдирилишини, ахлоқий масалаларга мақбул ечим топиш кўникмалари шакллантирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) турли диний эътиқодлар ва таълимотларнинг тарихи, ривожланиш босқичлари ва замонавий тенденциялари тўғрисида холисона билим бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) турли динлар, маданиятлар ва дунёқарашларга нисбатан ҳурмат, бағрикенглик ва тушуниш муҳитини таъминлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) педагог кадрларни тайёрлаш ва танлашда уларнинг диний бағрикенгликни сақлаган ҳолда билим бериш, ахлоқ ва эстетикани сингдириш қобилиятини ўстириш ҳамда мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Тиббиёт йўналишида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тиббиёт йўналишидаги дунёвийлик бу — соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш, тиббий хизматлар кўрсатиш ва тиббий маданиятни шакллантиришда илмий тадқиқотлар, далиллар, тиббий-одоб қоидалари, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқлари устуворлиги принципларига таянишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тиббиёт йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) клиник ва илмий тасдиқланган муолажаларни ҳамда дори воситаларини қўллаш бўйича қарор қабул қилишда илмий асосланмаган қарашларга, таъсирларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) беморларнинг тўлиқ хабардорлиги асосидаги тиббий муолажалар ва патологоанатомик амалиётлар ўтказишга ихтиёрий розилик беришга тўсқинлик қилувчи қарашларнинг зарарларини тушунтириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ноилмий расм-русумларга асосланган муолажа амалиётлари тиббиёт фанида ва амалиётда мавжуд илмий даволаш усулларининг ўрнини боса олмаслиги ҳақида фуқароларда аниқ тасаввурларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тиббий амалиётлар ва тажрибалар шахс ва жамият учун фойдали натижа келтиришини, инсоннинг соғлиғи яхшиланишига олиб келишини таъминлайдиган ишончли механизмларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ҳар бир шахсга эҳтиёжига мос тиббий хизматлардан фойдаланиш учун тенг имкониятлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) аҳоли ўртасида тиббий муолажани ва даволашни рад этувчи, жамоат саломатлигини хавф остида қолдирувчи қарашлар ва янглиш тасаввурларни бартараф этиш бўйича тушунтиришлар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) клиник тасдиқланмаган даволаш амалиётларини чеклаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ҳар қандай илмий асосланган тиббий ёрдам ва муолажа инсоннинг ҳаёти учун зарур бўлган чора сифатида қўлланилиши мумкинлигини тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) инсоннинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаш учун тиббий аралашув зарур бўлган ҳолларда фуқароларни тиббий ёрдам кўрсатилишини рад этишга чақиришга йўл қўймаслик бўйича ташкилий ва ҳуқуқий чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) эмлашдан, инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясидан, қон қуйиш ва бошқа тиббий ёрдамни турли сабабларга кўра рад этган шахслар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) тиббиёт ходимлари томонидан тиббий ёрдам ва тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда фармацевтика фаолияти жараёнида ўз эътиқодидан келиб чиқиб, беморларнинг ҳаёти ва соғлиғига, бошқа манфаатларига дахл қиладиган ҳар қандай ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) бажаришга, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) чақиришга йўл қўймаслик юзасидан норматив-ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) халқ табобати усулларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш учун имкониятлар яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Маданият йўналишида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Маданият йўналишидаги дунёвийлик бу — жамиятнинг маданий ривожланиши жараёнида, жумладан урф-одатлар, бадиий ва амалий санъат (адабиёт, мусиқа, хореография, театр, кино ва бошқалар) соҳаларини ривожлантиришда инсонпарварлик, табиатга ғамхўрлик, миллий ва умуминсоний маданий меросга ҳурмат ғояларига таянишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Маданият йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) барча миллат ва элатлар, конфессияларга мансуб фуқароларнинг маданиятини ривожлантириш учун адолатли шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маданий хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш, миллий ва дунёвий қадриятларни тарғиб қилувчи асарлар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) оқилона тафаккур, танқидий фикрлаш, инсонпарварлик ғояларини, эстетика ва этикани тарғиб қилувчи бадиий ва амалий санъат, ижод маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) маданият соҳасида чекловлар ва цензуранинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) маданият соҳасида инсонпарварлик ғояларига асосланадиган санъат, бадиий адабиёт ва ижод, мусиқа, театр, хореография, эстрадани ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) конфессиялараро тотувлик, муаммоли масалаларни келишув йўли билан ҳал этиш, маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш, фикрлар хилма-хиллигини ҳурмат қилиш ва жамиятнинг умумий мақсадларига ижобий ҳисса қўшиш ҳамда умуммиллий қадриятларни кино, театр, адабиёт ва санъат асарлари орқали тарқатишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) моддий маданий мерос объектларини ва диний ёдгорликларни асраш, уларга ҳурмат руҳини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ахборотни қабул қилишда уни танқидий жиҳатдан таҳлил этиш маданиятини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Никоҳ институтини тартибга солиш йўналишида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Никоҳ институтини тартибга солиш йўналишидаги дунёвийлик бу — никоҳ муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонунчиликка таянишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Никоҳ институтини тартибга солиш йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) никоҳ институтини тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг дунёвий қадриятларга асосланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) никоҳ тузишга доир диний маросимнинг фақат никоҳ қонунда белгиланган тартибда қайд этилганидан кейингина амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) икки ёки ундан ортиқ хотин ёхуд икки ёки ундан ортиқ эр билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилишни чеклаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) жамиятда шаклланган ва амалдаги қонунчиликка асосланган анъанавий никоҳ муносабатларини, миллий қадриятлар ва удумларни қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ижтимоий ахлоқ ва хулқ-атвор нормаларини шакллантириш йўналишида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ижтимоий ахлоқ ва хулқ-атвор нормаларини шакллантириш йўналишидаги дунёвийлик бу — шахснинг бошқа шахслар ва жамият билан муносабатларда, шахсий эътиқодидан қатъи назар, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шу жумладан виждон эркинлиги ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда ўзини оқилона тутиши, инсонпарварлик ғоялари, миллий ва дунёвий қадриятларга таянишидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ижтимоий ахлоқ ва хулқ-атвор нормаларини шакллантириш йўналишидаги дунёвийликни таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ижтимоий ахлоқ ва хулқ-атвор нормаларининг миллий ва диний қадриятлар ҳисобга олинган ҳолда дунёвий қадриятлар асосида шаклланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) оилавий ва маиший муносабатлардаги ижтимоий ахлоқ нормаларининг миллий ва диний қадриятлар билан уйғунликда, дунёвий қадриятлар асосида шакллантирилишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ижтимоий адолатга нисбатан ахлоқий нормаларнинг умумжамият манфаатларига уйғунлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) инсонпарварлик ғояларини ва дунёвий қадриятларни жамиятнинг барча қатламлари орасида оммалаштириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) атроф-муҳитга, шу жумладан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси хилма-хиллигига нисбатан инсонпарварлик ғояларига асосланадиган муносабатни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) жамиятда ижтимоий муносабатлар бирдамлик, тенглик, ҳамкорлик, адолат ва бошқаларнинг шахсий қарашларини ҳурмат қилиш принципларига асосланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) диний эътиқодидан қатъи назар, жамиятдаги фуқаролар ва гуруҳларнинг умуммиллий қадриятлар ва умумжамият манфаатлари асосида тотувликда ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ижтимоий муносабатларга оид у ёки бу масала юзасидан жамоатчилик муҳокамаларини оқилона, асосли, ўзаро ҳурмат принциплари асосида олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ижтимоий муносабатлар иштирокчилари ўртасида, уларнинг эътиқодидан қатъи назар, очиқ мулоқот ва ўзаро тушунишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларнинг ўзбошимчалик билан амалга оширилишига йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда қонун устуворлиги мустаҳкамланади, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлиги ошади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда тотувлик, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳити мустаҳкамланади, юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг барвақт олдини олиш ва уларни профилактика қилиш имконияти яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунёвийликни таъминлашга доир қонунчилик янада такомиллаштирилади, мавжуд ҳуқуқий бўшлиқлар ва зиддиятлар бартараф этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунёвий давлат принципини рўёбга чиқаришга тўсиқ бўлувчи омиллар минималлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунёвий давлатда виждон эркинлигини таъминлаш шарт-шароитлари яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида давлат ва конфессиялар ўртасида диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга асосланган муносабатлар моделини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диний ва диншунослик таълим йўналишлари бўйича мутахассисларнинг малакасини оширишни назарда тутадиган диний соҳада кадрлар тайёрлаш тизими такомиллашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диний соҳадаги давлат сиёсатининг ахборот маконида тизимли равишда ёритилишини таъминлаш учун давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва медиа соҳаси вакилларининг ҳамкорлик механизмлари яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диний масалаларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ва эксперт-таҳлилий лойиҳаларни амалга ошириш тизими йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Концепция йўналишлари бўйича тадбирлар даврий қабул қилинадиган дастурлар орқали амалиётга жорий этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш мақсадида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва унинг натижалари фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини кафолатлайди, шунингдек дунёвийлик турлича талқин қилинишининг ҳамда бузилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Концепция мамлакат аҳолисининг, айниқса ёшларнинг маънавиятини янада юксалтиришга, кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг тотувлиги ва тенглигини таъминлашга, давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Концепцияда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, барча даражадаги давлат органлари, ташкилотлар, муассасалар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг, шу жумладан давлат хизматчиларининг зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концепцияни амалга оширишда кенг жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори билан Концепцияда белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Комиссияси (парламент комиссияси) ташкил этилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1037/0187-сон)