21.02.2025 йилдаги 103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.02.2025 йилдаги 103-сон
Kuchga kirish sanasi
01.04.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш асослари ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори, уни тайинлаш ва тўлаш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига ногиронлик пенсиясини ёхуд уларнинг оила аъзоларига ва қарамоғида бўлган шахсларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахсларга бир йўла бериладиган нафақани тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахсларга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра 2025 йилдан бошлаб ҳар йили жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига бир йўла бериладиган нафақани тўлаш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин ҳамда 2025 йил учун тегишли маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарор 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 21 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 февралдаги 103-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом талаблари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига нафақа тўлаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахс — ўзига нисбатан белгиланган тартибда ҳимояни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасида назарда тутилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган — жиноят ишини юритаётган, терговга қадар текширувни амалга ошираётган, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахснинг жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилганлиги ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганлиги ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан мулкий зарар етказилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзолари таркибига марҳумнинг отаси (онаси), фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эри (хотини), болалари, шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалари, ўз оиласига эга бўлмаган ака-укалари, опа-сингиллари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ногиронлик пенсияси ёки нафақаси тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ногиронликнинг гуруҳи, сабаби ва муддати тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан мулкий зарар етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади, кейинчалик ушбу маблағлар ҳимоя қилинувчи шахсга мулкий зарар етказилишида айбдор бўлган шахсдан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бир йўла бериладиган нафақа ҳимоя қилинувчи шахснинг ўзига ёки ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ушбу Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисида белгиланган шахсларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳимоя қилинувчи шахс ушбу Низомнинг 3-бандидаги асослардан бири ёки бир нечтаси юзага келган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ёзма ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ариза ушбу Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари томонидан берилади. Агар ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек, соғлиғининг ҳолати, ёши ва бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаган шахслар бўлса, ариза ушбу шахсларнинг қонуний вакили томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий ахборот воситалари, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органга берган хабарлари ҳам ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш учун асос бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш ҳақидаги аризани (хабарни) олганидан сўнг, уч сутка ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган асослар ҳимоя қилинувчи шахснинг жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан вужудга келганлигини аниқлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш ҳақида ёки уларни қўллашни рад этиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ижтимоий ҳимоя чорасини қўллаш тўғрисида қарор (ажрим) чиқаришда ҳимоя қилинувчи шахс, шунингдек, унинг оила аъзолари ушбу Низомга мувофиқ бир йўла бериладиган турли нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўлса, уларга ушбу нафақалардан фақат ўзлари танлаган биттаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорда (ажримда) бир йўла бериладиган нафақа тўлашнинг асослари, нафақани қабул қилувчининг шахсини тасдиқловчи маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашни рад этиш тўғрисидаги қарор (ажрим) асослантирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органга ижро этиш учун, шунингдек, ўзига нисбатан ушбу қарор (ажрим) чиқарилган шахсга бир сутка ичида почта орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) қабул қилинганидан сўнг бир сутка ичида ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган нафақани қабул қилувчининг шахсига оид маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, туғилган куни ва телефон рақами) ҳамда унга тайинланган нафақа тури ва тўлиқ миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳамда қарорнинг (ажримнинг) электрон нусхасини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига маълумотлар келиб тушган кундан уч сутка ичида ушбу тизим орқали нафақани қабул қилувчи шахснинг мобиль телефон рақамига бир йўла бериладиган нафақа ажратилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳимоя қилинувчи шахсга тайинланган бир йўла бериладиган нафақани бериш бўйича электрон тўлов қайдномалари тизимда автоматик равишда шакллантирилади ва АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлимига (филиалига) кейинги ойнинг 4-санасига қадар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган нафақа учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган тегишли маблағларни АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлимига (филиалига) кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўтказиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлими (филиали) тўлов ойининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-санасидан 27-санасига қадар бир йўла бериладиган нафақа олувчиларга нафақа пулини тўлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-санасига қадар нафақа тўланганлиги тўғрисида ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органга маълумот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-санасига қадар тўланмаган маблағларни тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтаради ҳамда электрон маълумот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Нафақа тўлови бўйича АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) кўрсатадиган хизматлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган билан АТ «Халқ банки» ўртасида тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида ҳар бирига тенг улушда бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бир йўла бериладиган нафақа миқдори ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг ушбу Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган оила аъзолари ўртасида тенг тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ногиронлик гуруҳига кўра қуйидагича бир йўла бериладиган нафақа тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I гуруҳ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II гуруҳ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III гуруҳ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида аниқланган тан жароҳатининг оғирлигига ҳамда унинг соғлиғига бошқача зиён етказилганлигига қараб қуйидагича бир йўла бериладиган нафақа тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир даража — базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта даража — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган томонидан уни олган кунидан бошлаб ўн сутка ичида ижро этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи ёки ўлимга сабаб бўлган тан жароҳати ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ушбу Низомнинг 19 — 21-бандларида кўрсатилган бир йўла бериладиган нафақани олиш ҳуқуқи ногиронлик ёки ўлим фактини ёхуд соғлиққа етказилган зиённи белгилаш пайтидан бошлаб вужудга келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳимоя қилинувчи шахсга бир йил ичида тан жароҳати ёки соғлиғига бошқача зиён етказилиши оқибатида унинг ногиронлиги ёки ўлими факти белгилангандан сўнг, ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган қуйидагиларни тўлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахсга — ногиронлик гуруҳига мос равишда, ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган бир йўла бериладиган нафақа миқдори ва унга ушбу Низомнинг 21-банди асосида аввал тўланган бир йўла бериладиган нафақа миқдори ўртасидаги фарқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзоларига — ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган бир йўла бериладиган нафақа миқдори билан ҳимоя қилинувчи шахсга ушбу Низомнинг 20 ёки 21-бандларига мувофиқ аввал тўланган бир йўла бериладиган нафақа миқдори ўртасидаги фарқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган суммани олиш учун тегишинча ҳимоя қилинувчи шахс ёки унинг оила аъзоларидан бири ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ушбу Низомнинг 24-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган тегишли фарқни тўлаш ҳимоя қилинувчи шахснинг (унинг оила аъзоларидан бирининг) аризасига кўра «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган қуйидаги маълумотлар асосида ўн сутка ичида ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган раҳбарининг қарори билан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронликни тасдиқловчи маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя қилинувчи шахснинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзоларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган томонидан тегишли суммадаги нафақа қайта тайинланганлиги тўғрисида алоҳида қарор қабул қилиниб, ушбу Низомнинг 14 — 18-бандларида белгиланган тартибда нафақа тўлови амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори ўлим кунидаги, тан жароҳати етказилган (майиб бўлиш) ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган ҳолларда эса мазкур зиён етказилган кунда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, ушбу фактни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Бир йўла бериладиган нафақани тўлаш ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган томонидан ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Бир йўла берилган нафақа ҳақидаги маълумот ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг сўрови бўйича тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Бир йўла бериладиган нафақани тўлаш масалалари бўйича ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Бир йўла бериладиган нафақа Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддаси биринчи қисми 7-бандига мувофиқ солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Бир йўла бериладиган нафақани асоссиз ва ноқонуний тўлаш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ариза берувчига тўланган нафақа миқдори суд тартибида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Бир йўла бериладиган нафақани тўлаш ва етказиб бериш харажатларини молиялаштириш (ташкилотларнинг банк хизматлари учун харажатлари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя қилинувчи шахсга (ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, унинг оила аъзоларига) бир йўла бериладиган нафақа тайинлаш ва тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

1. Ҳимоя қилинувчи шахс, ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзоларидан бири

(унинг қонуний вакили)

1. Низомнинг 3-бандидаги асослардан бири ёки бир нечтаси юзага келган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органга ёзма ариза билан мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2. Оммавий ахборот воситалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар

2. Оммавий ахборот воситалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органга хабар беради.

2-босқич

Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган

1. Низомнинг 3-бандидаги асослар ҳимоя қилинувчи шахснинг жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан вужудга келганлигини аниқлайди.

2. Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, унинг оила аъзолари таркибини аниқлайди.

3. Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш ҳақида ёки уларни қўллашни рад этиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилади.

Аризани (хабарни) олганидан сўнг 3 сутка ичида

4. Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорни (ажримни) ижтимоий ҳимоя чораларини таъминловчи органга ижро этиш учун, шунингдек, ўзига нисбатан қарор (ажрим) чиқарилган шахсга почта орқали юборади.

Қарор (ажрим) чиқарилгандан сўнг 1 сутка ичида

3-босқич

Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган

1. Нафақани қабул қилувчининг шахсига доир маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР, туғилган куни ва телефон рақами) ҳамда унга тайинланган нафақа тури ва тўлиқ миқдори тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, қарорнинг (ажримнинг) нусхасини «Ижтимоий ҳимоя реестри» АТга юборади.

Қарор (ажрим) чиқарилгандан сўнг 1 сутка ичида

2. «Ижтимоий ҳимоя реестри» АТ орқали нафақани қабул қилувчи шахснинг мобил телефон рақамига бир йўла бериладиган нафақа ажратилганлиги тўғрисида хабар юборади.

Маълумотлар келиб тушган кундан сўнг 3 сутка ичида

3. Ҳимоя қилинувчи шахсга тайинланган бир йўла бериладиган нафақани бериш бўйича электрон тўлов қайдномаларини тизимда шакллантиради.

Автоматик тарзда

4. Электрон тўлов қайдномаларини АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлимига (филиалига) юборади.

Кейинги ойнинг 4-санасига қадар

5. Нафақа учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган тегишли маблағларни АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлимининг (филиалининг) махсус ҳисобварағига ўтказиб юборади.

Ойнинг 5-санасига қадар

4-босқич

АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлими

(филиали)

1. Бир йўла бериладиган нафақани олувчиларга нафақа пулини тўлайди.

Ойнинг 4-санасидан 27-санасига қадар

2. Нафақа тўланганлиги тўғрисида ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органга маълумот тақдим этади.

Ойнинг 30-санасига қадар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

____________________________________________________________

(ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган)

Қуйидаги манзилда яшаган фуқаро ______________________

Маҳалла _____________________________________________

Кўча (мавзе) _________________________________________

Хонадон _____________________________________________

ЖШШИР ____________________________________________

томонидан ___________________________________________

(ариза берувчининг Ф.И.О.)

АРИЗА

Сиздан жиноят процессида иштирок этганим муносабати билан менга нисбатан тан жароҳати ёки соғлиғимга бошқача зиён етказилганлиги (шахс вафот этганда, _______________________ жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) муносабати билан қонунчиликда белгиланган қуйидаги бир марталик нафақани тайинлаш ва унинг тўлаб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман:

□ ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига бир йўла бериладиган нафақа;

□ ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилган шахсга бир йўла бериладиган нафақа;

□ ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилган шахсга бир йўла бериладиган нафақа.

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

□ шахснинг ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) ва/ёки тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлигини тасдиқловчи маълумот.

Бошқа ҳужжатлар:

_________________________________________________________________________________________

Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарни қуйида келтирилган телефон рақамига: +998_________ ёки ________________ электрон почтага юборишингизни сўрайман.

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

АТ «Халқ банки»да менинг номимга ижтимоий карта очилмаган бўлса, АТ «Халқ банки»да номимга янги банк картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Мурожаат қилувчининг имзоси: _______________

Сана: 20 ___ йил «___» _______________

Аризани рўйхатдан ўтказдим:

_____________________________

(ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида

қарор қабул қилувчи органнинг масъул ходими)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2025 й., 09/25/103/0171-сон)