12.02.2025 йилдаги 83-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.02.2025 йилдаги 83-сон
Kuchga kirish sanasi
12.02.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ 2025 йил якунига қадар республикадаги камбағал оилаларнинг 3 — 7 ёшли болаларини мактабгача таълим билан қамров даражасини 80 фоизга етказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025-2026 йилларда 3 — 7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ўйин майдончалари ва тайёрлов гуруҳларини стол-стуллар билан жиҳозлаш бўйича кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 2025 йил 1 мартга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг 3-иловасида белгиланган мактабгача таълим ташкилотларининг ўйин майдончалари ва тайёрлов гуруҳларини стол-стул билан жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг чекка ҳудудларидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига олиб келиш ҳамда уйларига олиб бориб қўйиш учун битта автобус харид қилиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил якунига қадар камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 12 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 83-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Молиявий манбаси

Масъул

1.

Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари доирасида янги давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, мавжуд таъмирталабларни реконструкция қилиш.

Бунда 2025 йилда 14 тани янги қуриш, 83 тани реконструкция қилиш.

2025-2026 йиллар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга қўшимча бола ўринларини яратиш бўйича янги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ёки мавжудларини реконструкция қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш.

Ҳар йили сентябрь

3. Янги 2 000 та нодавлат, жумладан, хусусий, давлат-хусусий шериклик асосидаги ва оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.

Бунда мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда:

чекка ва олис маҳаллаларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

бўш турган ижтимоий соҳа объектларида қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш.

2025-2026 йилларда

2.

6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш.

1. 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш ишларини давом эттириш.

Бунда:

қисқа муддатли ва тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларини;

тўлиқ коэффициентда ишламаётган умумий ўрта таълим мактабларининг бўш хоналарида бир йиллик мажбурий тайёрлов гуруҳларини ташкил қилиш.

2. Мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш.

2025-2026 йиллар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

3.

Аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.

1. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган маҳаллаларни танлаб олиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

2025-2026 йиллар давомида

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ўз маблағлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш истагини билдирган ташаббускор тадбиркорларни аниқлаш.

ҳар йили январь

3. Тадбиркорлар томонидан «Мактабгача таълимни бошқариш» ахборот тизимида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тақдим этилган электрон аризалар асосида давлат-хусусий шериклик битимларини тузиш.

Доимий

4.

Аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ва демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.

1. Аҳолининг тўлов қобилияти паст бўлган ва демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллалар реестрини шакллантириш.

2. Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ташаббусини билдирган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш.

3. Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш учун ресурс таъминотини белгилаш.

4. Ресурс маблағлари шакллангандан сўнг белгиланган тартибда давлат ва хусусий шерик ўртасида битим имзолаш.

5. Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини молиялаштириш чорасини кўриш.

2025-2026 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари доирасида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5.

Республиканинг чекка ва олис маҳаллаларида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.

1. Республиканинг чекка ва олис маҳаллаларини аниқлаш ва уларнинг реестрини шакллантириш.

2. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш.

3. Якка тартибдаги тадбиркорлар билан ўрнатилган тартибда битимларни имзолаш.

4. Мактабгача таълимнинг афзалликлари бўйича ота-оналар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш ва болаларни қамраб олиш.

2025-2026 йиллар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6.

Бўш турган ижтимоий соҳа муассасаларининг биноларида қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш.

1. Бўш турган ижтимоий соҳа объектлари ва улардаги бўш турган хоналарнинг ҳолатини аниқлаш.

2. Бўш турган объектлар жойлашган маҳаллалардаги мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар рўйхатини шакллантириш.

3. Бўш турган хоналарни таъмирлаш ва болаларнинг ёш хусусиятини инобатга олган ҳолда жиҳозлаш.

4. Қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини юритиш учун малакали педагогларни ишга жалб қилиш ва уларнинг фаолиятини молиялаштириш.

5. Қисқа муддатли гуруҳларга болаларни қамраб олиш.

2025-2026 йиллар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 83-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025-2026 йилларда 3 — 7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Мактабгача таълим билан қамраб олинадиган болалар сони

2025 йил

2026 йил

Қорақалпоғистон Республикаси

130 901

136 791

Андижон вилояти

256 807

268 363

Бухоро вилояти

138 650

144 889

Жиззах вилояти

109 512

114 440

Қашқадарё вилояти

211 221

220 726

Навоий вилояти

76 758

80 213

Наманган вилояти

217 993

227 803

Самарқанд вилояти

281 270

293 927

Сурхондарё вилояти

190 041

198 592

Сирдарё вилояти

66 154

69 131

Тошкент вилояти

174 873

182 743

Фарғона вилояти

296 727

310 079

Хоразм вилояти

136 114

142 240

Тошкент шаҳри

171 302

179 010

ЖАМИ:

2 458 322

2 568 946

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 83-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларини ўйин майдончалари ва тайёрлов гуруҳларини стол-стуллар билан жиҳозлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Ўйин майдончалари

Тайёрлов гуруҳлари учун стол-стул

МТТ сони

Ўйин майдончалари сони

МТТ сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

479

475

396

2.

Андижон вилояти

552

610

-

3.

Бухоро вилояти

506

489

433

4.

Жиззах вилояти

243

259

151

5.

Навоий вилояти

225

223

204

6.

Наманган вилояти

620

674

-

7.

Қашқадарё вилояти

479

468

315

8.

Самарқанд вилояти

765

763

695

9.

Сирдарё вилояти

203

209

120

10.

Сурхондарё вилояти

469

466

315

11.

Тошкент вилояти

568

572

-

12.

Фарғона вилояти

917

981

-

13.

Хоразм вилояти

368

367

340

14.

Тошкент шаҳри

489

587

-

ЖАМИ:

6 883

7 143

2 969