22.01.2025 йилдаги ПҚ-17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.01.2025 йилдаги ПҚ-17-сон
Kuchga kirish sanasi
27.01.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги «Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-381-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кундузги таълим шаклида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги Академиясида (кейинги ўринларда — ИИВ Академияси) бакалавриатнинг «юриспруденция» таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналишини (кейинги ўринларда — «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида (кейинги ўринларда — Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси) ўқиш муддати бир йилни ташкил этадиган «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) истеъдодли номзодларга қуйидаги имтиёзларни тақдим этиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналишига математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорларини дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг ўқишга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига Рақамли технологиялари вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатга эга номзодларни танловнинг мутахассислик фанлари бўйича «информатика ва ахборот технологиялари» фанидан имтиҳон топширишдан озод этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича ўқишга қабул қилиш жараёнида махсус касбий танлов босқичида иштирок этаётган номзодлар фақат математика, информатика ва ахборот технологиялари бўйича синовдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича ўқув жараёни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув ва эксперт-криминалистика фаолиятларига ихтисослашган ҳолда дуал таълим тизими асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналишида таҳсил олаётган курсантларнинг иш ўрганиш амалиётини ички ишлар органлари киберхавфсизлик ҳамда ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган тингловчиларнинг амалиётини ҳуқуқ-тартибот органларининг ахборот технологиялари соҳасида жиноятларни тергов қилиш ва рақамли криминалистика бўлинмаларида, шунингдек, бу соҳадаги илғор хорижий тузилмаларда ташкил этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифи ҳар йили Ички ишлар вазирлигининг ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича ўқишга қабул квоталари ҳар йили Бош прокуратура томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 июлга қадар ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИВ Академияси «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация фаолияти», «Тезкор-қидирув фаолияти» ва «Жазони ижро этиш фаолияти» бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ўқув дастурларига «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш асослари» фани киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда «Рақамли криминалистика» йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курслари ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинган тингловчиларнинг охирги эгаллаб турган лавозими бўйича белгиланган тартиб ва миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўловлари (пул таъминоти) сақлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рақамли технологиялар воситасида содир этилган жиноятларга қарши курашиш йўналишида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини самарали ташкил қилиш мақсадида ИИВ Академияси ва Малака ошириш институтига — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (Б. Махкамов), Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига — Тошкент давлат юридик университети (И. Рустамбеков) ўқув-методик ва ахборот-ресурс жиҳатдан ҳамда инновацион илмий тадқиқотларни амалга оширишда кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кўмакчи таълим муассасалари томонидан 2025 — 2027 йиллар давомида қуйидагилар амалга оширилиши назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давлат таълим стандартлари, малака ўқув режалари, таълим дастурлари ва ўқув-методик мажмуаларини ишлаб чиқиш ва замонавий тенденцияларга мувофиқлаштиришда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«эксперт хаб» маслаҳат платформаси ташкил этиш, маҳорат дарсларини тизимли равишда, шу жумладан, масофадан ўтказиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурлаш, информатика ва ахборот технологиялари соҳасида профессор-ўқитувчиларнинг юкламаларни бажариш ҳамда таълим олувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари ва методикасини жорий этишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларининг ихтисослашган лаборатория ва марказларини жалб этган ҳолда сунъий интеллект, робототехника, дастурлаш ва компьютер инжиниринги бўйича қўшимча курслар, виртуал полигонлар ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йўналишида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш мақсадида 2025/2026 ўқув йилида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор тажрибага эга хорижий давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан таълим, илмий-тадқиқот ва моддий-техник базани ривожлантириш соҳаларида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологиялари соҳасидаги етакчи хорижий ташкилотлар билан идоравий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятининг долзарб масалалари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни тизимли равишда, шу жумладан миллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим жараёнига илғор хорижий таълим дастурларини татбиқ этиш, халқаро мутахассислар ва экспертларни кенг жалб қилиш, профессор-ўқитувчиларни педагогик стажировка дастурлари бўйича илғор хорижий таълим муассасаларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутубхоналарни етакчи хорижий ахборот-ресурс фондларига улаш, уларни хорижий адабиётлар билан бойитиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йўналишида кадрларни узлуксиз мақсадли тайёрлаш ИИВ Академияси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси учун ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб идоравий олий таълим муассасаларида мазкур қарор талабларига мувофиқ рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун кадрларни тайёрлаш бўйича тўлақонли таълим жараёнини таъминлаш комплекс ташкилий чораларни кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда рақамли технологиялар соҳада инновацион илмий тадқиқотларни олиб борилишини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» илмий ихтисослигини жорий этиш бўйича таклифларни киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат суд экспертиза муассасаларида рақамли криминалистика соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи мутахассисларнинг етакчи халқаро экспертларни жалб этган ҳолда мунтазам равишда малакасини ошириш тизими ва сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартибини жорий этишни назарга тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб идоравий олий таълим муассасалари томонидан рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳамда мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг жабрланувчисига айланишининг барвақт олдини олиш бўйича аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган тизимли равишда мақсадли тарғибот-ташвиқот чоралар амалга оширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 июлга қадар идоравий олий таълим муассасаларида рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун кадрларни тайёрлашга ихтисослашган тузилмаларни малакали профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар таркиби билан жамласин ҳамда ИИВ Академияси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошининг 50 фоизгача ҳар ойлик устамани белгилаш тартибини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 22 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-17-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-17-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар воситасида содир этилган жиноятларга қарши курашиш йўналишида профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро шакли

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

ИИВ Академияси бакалавриат таълим йўналиши ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура мутахассисликларидаги ўзгаришларни инобатга олиб, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2.

ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналишига номзодларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил март

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов)

3.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига номзодларни амалдаги тартибдан келиб чиқиб ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил май

Бош прокуратура

(С. Самадов)

4.

ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида (тергов фаолияти бўйича кадрларни мақсадли тайёрлаш жараёни тамомланганлиги ҳисобидан) киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультетини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов,

Д. Назармухамедов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

5.

ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқув жараёнини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув ва эксперт-криминалистика фаолиятларига ихтисослашган ҳолда дуал таълим тизими асосида ташкил этиш.

Бунда тегишли ўқув дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, ўқув иншоотлари ва рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бўйича бўлинмаларда (киберхавфсизлик бўлинмалари) ўқув жараёнини ташкил этиш шароитларини яратиш, эксперт гуруҳлари, амалиёт раҳбарлари, масъул амалиёт ходимлари ва профессор-ўқитувчиларнинг вазифа ва функцияларини белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов,

Д. Назармухамедов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

6.

ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида малака талаблари, таълим дастурлари, ўқув режалари ва ўқув-методик материаллар мажмуаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил май — сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

7.

Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳасига бакалавр ва магистратура таълим йўналишларида профессионал кадрлар тайёрлашга масъул профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли юкламаларни бажариш ҳамда таълим олувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари ва методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июнь — сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

8.

«Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш асослари» фани бўйича ўқув дарслиги ва ўқув-методик материаллар ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль — декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

9.

ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган курсантларнинг иш ўрганиш амалиёти ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигида таҳсил олаётган тингловчиларнинг амалиёти бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, амалиёт ўташ бўлинмалари ва масъул амалиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

10.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда «Рақамли криминалистика» йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курсларини ташкил этиб бориш.

Бунда хорижий таълим ташкилотлари тажрибасини ўрганган ҳолда масофавий шаклда махсус ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Бош прокуратура

(С. Самадов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг магистратурасига танловда қатнашаётган суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг ходимлари хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган тақдирда, уларни чет тилидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижасига кўра ўқишга қабул қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2025 йил май

11.

ИИВ Академияси ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида таълим жараёнида ўқув-методик ва ахборот-ресурс масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум ва (йўналишлари бўйича) шартномалар имзолаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил май-июнь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

12.

ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Ахборот-ресурс марказлари фондини замонавий ўқув, методик ва илмий адабиётлар билан бойитиш, илғор хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг ахборот-ресурс марказлари фондларига улаш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил май — октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

13.

ИИВ Академиясида «Киберполигон» ўқув лабораториясини ташкил этиш (бюджетдан ташқари ҳамда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан) ва уни зарур компьютер ва техник қурилмалар билан таъминлаш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов, Д. Назармухамедов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

14.

Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йўналишида далилларни тўплаш ва изларни тадқиқ қилиш учун рақамли криминалистиканинг аппарат дастурий таъминот воситаларини харид қилиш ва ўқув машғулотларини ўтказиш ҳамда илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида фойдаланилишини таъминлаш чораларини кўриш (бюджетдан ташқари ҳамда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан).

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йили давомида

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

15.

ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашга ихтисослашган тузилмаларни малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан жамлаш ҳамда ҳар ойлик рағбатлантириб бориш (мезонлар асосида) тартибини тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов,

Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев,

С. Самадов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

Идоравий норматив ҳужжат

2025 йил май

16.

Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича етакчи хорижий мамлакатларнинг (Россия Федерацияси, Беларусь, Хитой, Корея ва Туркия Республикаси) ихтисослашган ва турдош таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум ва келишувларни имзолаш.

Бунда замонавий ёндашув ва методология юзасидан тажриба алмашиш, ўқув жараёнига татбиқ этиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига профессор-ўқитувчиларни педагогик стажировкага юборишни назарда тутиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йили давомида

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

17.

Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан тадқиқ этишга йўналтирилган халқаро ва давлат грантларида ИИВ Академияси ва Малака ошириш институтининг иштирокини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов,

Д. Назармухамедов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

18.

ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, етакчи миллий ва хорижий таълим муассасалари мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни ривожлантириш истиқболларига бағишланган илмий-амалий тадбирларни (конференция, семинар-тренинг, маҳорат дарслари) тизимли ўтказишни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов),

тегишли вазирлик ва идоралар

19.

«Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» илмий ихтисослигини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

20.

Давлат суд-экспертиза муассасаларида рақамли криминалистика соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи мутахассисларнинг етакчи халқаро экспертларни жалб этган ҳолда мунтазам равишда малакасини ошириш тизими ва сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

21.

Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳамда мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг жабрланувчисига айланишнинг барвақт олдини олиш бўйича аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган мақсадли тарғибот-ташвиқот чораларини тизимли равишда амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов)

22.

ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича ўқув жараёнига кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инха университети ҳамда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтини жалб этиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йили давомида

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов),

Бош прокуратура

(С. Самадов),

ИИВ Академияси

(Р. Хатамов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-17-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг олтинчи хатбошиси «ўқиш муддати бир йилни» сўзларидан кейин «(«илмий-педагогик фаолият» мутахассислиги учун — икки йилни)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Таълим йўналишлари

(мутахассисликлари)

Бериладиган малака

Таълим шакли

Таълим муддати

I. Бакалавриат*

1.

Юриспруденция (фаолият тури бўйича):

«Тезкор-қидирув фаолияти»;

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация фаолияти»;

«Эксперт-криминалистика фаолияти»;

«Жазони ижро этиш фаолияти»;

«Ташкилий-штаб фаолияти»;

«Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш»

юрист

кундузги

3 йил

2.

Юриспруденция (фаолият тури бўйича):

«Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти»

юрист

кундузги

4 йил

3.

Юриспруденция (фаолият тури бўйича):

«Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти»

юрист

сиртқи

4 йил / 3 йил**

II. Магистратура

4.

Ташкилий-тактик бошқарув

II даражали магистр-юрист

кундузги

1 йил

5.

Ташкилий-стратегик бошқарув

I даражали магистр-юрист

кундузги

1 йил

6.

Илмий-педагогик фаолият

магистр-юрист

кундузги

2 йил

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида хорижий кадрларни тайёрлаш муддати халқаро шартнома (битим)ларга асосан 4 йил этиб белгиланиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** олий маълумотга эга бўлмаганлар учун — 4 йил, олий маълумотлилар учун — 3 йил.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2025 й., 07/25/17/0073-сон)