Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КЎМИР САНОАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли «Ўзбекэнерго» Давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида Ўзбекистон Республикасида кўмир қазиб олиш ва сотиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кўмир қазиб олиш Ўрта Осиё ишлаб чиқариш бирлашмаси («Ўртаосиёкўмир» ИБ) корхоналари ва ташкилотларининг бирлашмани 1-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар негизида кўмир қазиб олиш ва сотиш акционерлик бирлашмаси («Кўмир» АБ)га айлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
* 1-илова берилмайди.
2. Белгилаб қўйилсинки:
«Кўмир» акционерлик бирлашмаси мустақил юридик шахс сифатида очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида ташкил этилади;
давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, республика ҳамда хорижий юридик ва жисмоний шахслар акционерлик бирлашмасининг қатнашчилари ҳисобланадилар;
«Кўмир» акционерлик бирлашмасининг дастлабки устав фонди давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулки ҳамда амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналарнинг давлат мулки асосида ташкил этилади;
«Кўмир» акционерлик бирлашмаси «Ўртаосиёкўмир» ишлаб чиқариш бирлашмасининг мажбуриятлари ва у тузган шартномалар бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида, акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган бирлашма Уставига мувофиқ, молия-хўжалик фаолиятини мустақил равишда амалга оширади.
3. Белгилаб қўйилсинки, «Кўмир» акционерлик бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
бозор конъюнктурасидан ва маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, республика кўмир саноати корхоналари –– мулкчиликнинг барча шаклларидаги акционерларнинг фаолиятини ташкил этиш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;
тармоқда ягона техника сиёсатини юргизиш, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини ташкил этиш, ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш, кўмир ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш, тижоратчилик фаолиятини амалга ошириш;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда кўмир ишлаб чиқариш ва республиканинг унга бўлган эҳтиёжи, уни аҳолига ва халқ хўжалигига сотиш балансини ишлаб чиқиш.
* 2а -илова рус тилидаги матнда берилган.
Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар. «Кўмир» акционерлик бирлашмасининг юқори органи акционерларнинг йиғилиши ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21 -сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
6. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси «Кўмир» акционерлик бирлашмаси Бошқарувига тармоқ корхоналарининг давлат мулкини ҳамда акцияларнинг давлатга тегишли улушини бошқариш ҳуқуқини берсин.
7. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси бир ой муддатда Уставни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.
8. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси Тошкент шаҳар, М-14, 27-уйга жойлаштирилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 27 май,
271-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 27 майдаги 271-сон қарорига
2-ИЛОВА
1994 йил 27 майдаги 271-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кўмир қазиб олиш ва сотиш акционерлик бирлашмаси («Кўмир»АБ)нинг ижро этувчи органи
ТУЗИЛМАСИ
Раҳбарият
Ер ости кон ишлари технологиялари ва кўмир қазиб олиш бўлими
Очиқ кон ишлари технологиялари ва кўмир қазиб олиш бўлими
Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва табиатни муҳофаза қилиш бўлими
Маркшейдерлик-геология бўлими
Илмий-техника тараққиёти ва янги техника бошқармаси
Механизация ва алоқа бўлими
Режалаштириш ва молия бошқармаси
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими
Асосли қурилиш ва ижтимоий ривожлантириш бўлими
Моддий-техника таъминоти ва бутлаш бошқармаси («Ўзкўмирбутлаш»)
Автомобиль транспорти бўлими
Маркетинг ва маҳсулот сотиш бошқармаси
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими
Ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Махсус бўлим
Ишлар бошқармаси
Раҳбарият ҳузуридаги аппарат