Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026 30.12.2024 йилдаги 913-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2024 йилдаги 913-сон
Kuchga kirish sanasi
03.01.2025
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига лицензия бериш талаблари ва шартларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида таълим тизимида хусусий секторнинг улуши бир неча баробарга ошишига эришилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ҳозирги кунда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, уларнинг фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган айрим бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш ҳамда республиканинг олис ва чекка ҳудудларида ҳам нодавлат таълим ташкилотлари салмоғини ошириш зарурати юзага келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни таълим соҳасида ваколатли давлат органларининг тегишли ахборот тизимларига киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларини нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда педагог кадрлар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиш юзасидан муқобил талаблар ва шартларни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 30 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
913-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 913-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-илова (Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш паспорти)да:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-позициянинг учинчи устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в» кичик банд чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-позициянинг учинчи устуни «I. Нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари:» бўлими «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г) лицензиат томонидан нодавлат таълим соҳасидаги фаолияти учун лицензия олинган кунидан сўнг бир ой муддат ичида таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни таълим соҳасида ваколатли давлат органларининг тегишли ахборот тизимларига киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастури (erp.maktab.uz) ва электрон платформаларига (my.maktab.uz, e-shahodatnoma.uz, emaktab.uz) киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш (мактабгача таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар ва «Болалар боғчаси» (bbit.uz) ахборот тизимига ҳам ушбу маълумотларни киритиб боради);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим ташкилоти ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларини бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ўз ахборот тизимига эга бўлиши ҳамда уни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган талаблар бўйича вазирликнинг Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимига (HEMIS) интеграция қилиши шарт*».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2025 й., 09/24/913/0008-сон)