Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сон қарорига мувофиқ камбағал оилаларнинг иқтисодий фаоллигини оширишни маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сон қарори билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуронийни бештадан камбағал оилага бириктириш орқали уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда фаол нуронийларни танлаб олиш ва рағбатлантириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартиби;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш уларнинг қийматини фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда 2025 йил январь ойи якунига қадар ушбу қарор талаблари асосида фаол нуронийларни танлаб олиб, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш чораларини кўрсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда 2025 йил 10 февралга қадар «Онлайн маҳалла» электрон платформасида ушбу қарорга мувофиқ танлаб олинган фаол нуронийлар учун алоҳида модулни ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 27 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
892-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 892-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига таълим олишлари учун ўқув жиҳозлари ва қуроллари, спорт кийимларини харид қилиш, кекса фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий агент — ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари харид қилиш учун маблағларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларининг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаол нуроний — аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган, бириктирилган ҳудудда доимий ёки вақтинча яшовчи 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган маҳалла фаоллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Фаол нуронийлар рўйхатини шакллантириш ва уларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг (кейинги ўринларда — «Нуроний» жамғармаси) ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда ҳар бир маҳалладан уч нафардан фаол нуронийларни қуйидаги мезонлар асосида танлаб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган ҳудудда доимий ёки вақтинча яшаши ҳамда эллик беш ёшга тўлган ва етмиш беш ёшдан ошмаган (етмиш беш ёш ҳам) бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила аъзоларидан бири «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки Ижтимоий реестрга киритилмаганлиги;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгалар парваришига муҳтож бўлмаган ҳолда ишга лаёқатли эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланмаганлиги ҳамда жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож эмаслиги, оғир турмуш шароитига тушиб қолмаганлиги, шунингдек, психологик маслаҳатга муҳтож бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига зарар етмаган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини фаол юритаётганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Танлаб олинган уч нафардан фаол нуронийларга яшаб турган жойи бўйича 5 тадан Ижтимоий реестрга киритилган оила олти ой муддатга бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва «Нуроний» жамғармасининг тавсиясига асосан танлаб олинган фаол нуронийларнинг соғлиғи ва оилавий шароитига боғлиқ Ижтимоий реестрга киритилган оилалар бошқа фаол нуронийларга қайта бириктирилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фаол нуронийлар бириктирилган оилалар билан ишлашда «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Фаол нуронийларни рағбатлантириш ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Фаол нуронийларни рағбатлантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Нуроний» жамғармаси ва танлаб олинган фаол нуронийлар ўртасида фаол нуронийларни рағбатлантириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бўлимлари фаол нуронийлар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни расмийлаштириш ишларига кўмаклашади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Танлаб олинган фаол нуронийлар уларга юкланган вазифаларни бажаришлари учун «Нуроний» жамғармаси томонидан ҳар ойнинг 25-санасидан кечикмаган ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи тўловлар уларнинг розилигига кўра банк пластик карталарига тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаол нуронийларнинг банк пластик карталари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, нақд пул шаклида тўланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ойнинг охирги иш кунида қайдномалар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган рағбатлантирувчи тўловлар тегишли тижорат банкидаги олувчининг номидаги махсус депозит ҳисобварағига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банки томонидан ойнинг 27-санасига қадар тўланмаган рағбатлантирувчи тўловга йўналтирилган маблағлар ҳар ойнинг охирида тегишли ҳисобварағига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаб қилиб олинмаган рағбатлантирувчи тўлов маблағлари белгиланган тартибда «Нуроний» жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш харажатларини қоплаш тартиби
(2-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Фаол нуронийлар икки иш куни ичида ўзларига бириктирилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг билим олишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида, уларнинг ўқув жиҳозлари (устувор равишда дарс стол-стули) ва қуроллари ҳамда спорт кийимларига бўлган эҳтиёжларини аниқлайди ва бир иш куни ичида уларни харид қилиш бўйича «Нуроний» жамғармасига тавсия беради.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсияни расмийлаштиришда фаол нуронийга маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) ва ижтимоий ходим кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун Ижтимоий реестрга киритилган фуқаро ҳамда фаол нуроний масъул ҳисобланади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўрганиш натижасида нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган тақдирда, маблағ ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақида «Нуроний» жамғармаси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатилган ҳолда Ижтимоий реестрга киритилган оилага хабарнома юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари уч иш куни ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим билан биргаликда фаол нуроний тавсиясини ва юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларининг билим олишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида фаол нуронийга бириктирилган ҳар бир Ижтимоий реестрга киритилган оилага ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридан ошмаган миқдорда маблағ ажратиш тўғрисида «Нуроний» жамғармаси ҳудудий бўлимларининг тегишли буйруғи қабул қилинади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилага ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар 2026 йил 1 январдан бошлаб оила аъзосининг танловига асосан унинг номига очилган «ижтимоий карта»га пул кўчириш йўли билан амалга оширилишига рухсат берилади. Бунда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари хариди учун маблағ ажратиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Тегишли буйруқ қабул қилинган куннинг ўзида Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзосининг «ижтимоий карта»сига маблағларни ўтказиб беради.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буйруқда ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағ миқдори аниқ кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси буйруқ расмийлаштирилгандан кейин ўн иш куни ичида буйруқда кўрсатилган ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади. Бунда 2027 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий бўлинма ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг қийматини фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб беради.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари харидини тасдиқловчи ҳужжатлар ва далолатномага асосан уч иш куни ичида хизмат кўрсатувчи ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмада етказиб берувчига Ижтимоий реестрга киритилган оила истиқомат қиладиган маҳалла идорасининг юридик манзили кўрсатилиши лозим.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандига далолатнома асосида уч иш куни ичида фаол нуроний, маҳалла раиси ҳамда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари томонидан топширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Маҳалла еттилиги» томонидан фаол нуронийлар томонидан бириктирилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги, шунингдек, ўқув жиҳозлари, қуроллари, спорт кийимлари харид қилинганлиги мониторинг қилиб борилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга ушбу ёрдам туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Кекса ёшдаги фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кекса ёшдаги фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Фаол нуронийлар ҳар ойда маҳаллалар, туман (шаҳар), вилоят миқёсида ўтказиладиган спорт тадбирларини аниқлайди ва маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича спорт тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин «Нуроний» жамғармасига тавсия беради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг вилоят, туман (шаҳар) миқёсида ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиш харажатлари фаол нуроний тавсияси асосида «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳар бир маҳаллага ажратиладиган маблағлар миқдори йилига ўртача 10 млн сўмдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тавсияни расмийлаштиришда фаол нуронийга ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур параграфда назарда тутилган харажатларни қоплаш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам маблағлар ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари уч иш куни ичида тақдим этилган тавсия ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг асослилигини ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) кўрсатилган спорт тадбирларида иштирок этиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида «Нуроний» жамғармаси ҳудудий бўлимларининг тегишли буйруғи қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида буйруқда кўрсатилган спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида белгиланган тартибда транспорт воситалари хизматларини харид қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.02 Транспорт воситалари ижараси;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари ҳамда фаол нуроний тавсияси асосида спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида ижарага олинган транспорт воситалари, очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари тўлови учун хизмат кўрсатувчи ташкилоти ўртасида шартнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун спорт тадбирида иштирок этувчилар жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ғолиблар аниқлангандан сўнг «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан уч иш куни ичида спорт тадбирларида иштирок этиш харажатлари учун белгиланган маблағлар спорт тадбирларида иштирок этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва хизмат кўрсатганлик учун ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан хизмат кўрсатувчи ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кўрсатилган хизматлар далолатнома асосида фаол нуроний, маҳалла раиси ҳамда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари томонидан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ушбу Низомда белгиланган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Нуроний» жамғармаси учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақлар орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларидан фаол нуронийларни танлаб олиш ва уларга Ижтимоий реестрга киритилган оилани бириктириш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Фаол нуроний
1. Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ эҳтиёжларни аниқлайди.
1. Ижтимоий реестрга киритилган оила бириктирилгандан бошлаб 2 иш куни ичида
2. Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилишга тавсия беради.
2. Эҳтиёжлар аниқлангач 1 иш куни ичида
2-босқич
«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари
1. Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш бўйича тавсияларни ўрганиб чиқади.
2. Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади.
3 иш куни ичида
3-босқич
«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари
1. Буйруқда кўрсатилган шахслар бўйича тўлов қайдномаларини молиявий агентга тақдим этади.
2. Зарур маблағларни молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.
10 иш куни ичида
4-босқич
Молиявий агент
Тўлов рўйхатига асосан маблағларни фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб беради.
3 иш куни ичида
5-босқич
Фаол нуроний, маҳалла раиси, «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари
Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг харид қилинганлигини мониторинг қилади.
3 иш куни ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кекса ёшдаги фуқароларнинг ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Фаол нуроний
1. Маҳаллалар, туман (шаҳар), вилоят миқёсида ўтказиладиган спорт тадбирларини аниқлайди.
1. Ҳар ойда
2. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларини ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб беришга тавсия беради.
2. Спорт тадбирлари бошланишидан 10 кун олдин
2-босқич
«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари
1. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларини ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича тавсияларни ўрганиб чиқади.
2. Спорт тадбирларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади.
3 иш куни ичида
3-босқич
«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари
Спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида ижарага олинадиган транспорт воситалари ва спорт майдончалари хизматларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади.
10 иш куни ичида
4-босқич
«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари
Спорт тадбирларида иштирок этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва хизмат кўрсатганлик учун ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
3 иш куни ичида
5-босқич
Фаол нуроний, Маҳалла раиси, «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари
Кўрсатилган хизматларни далолатнома асосида расмийлаштиради.