1-ИЛОВА
Т/р | Ф.И.Ш. | Лавозими | |
1. | Д.А. Вахабов | — | Савдо-саноат палатаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси |
2. | А.А. Буриев | — | Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил |
3. | А.А. Аббосхўжаев | — | «Grand Pharm Trade» МЧЖ таъсисчиси |
4. | Ш.Ш. Эргашев | — | «Orient-Confection» МЧЖ таъсисчиси |
5. | З.К. Хашимов | — | «Anglesey Food» МЧЖ ХК кузатув кенгаши раиси |
6. | К.Т. Абдуллоев | — | «Sam Antep Gilam» МЧЖ таъсисчиси |
7. | Ж.А. Артикходжаев | — | «Akfa group» корхонаси таъсисчиси |
8. | Ф.Ф. Маматджонов | — | «Uztex Group» МЧЖ ҚК таъсисчиси |
9. | М.Т. Назаров | — | «Murad Buildings» МЧЖ таъсисчиси |
10. | Н.К. Комилов | — | «Stdhealthmed» МЧЖ таъсисчиси |
11. | Т.М. Шарипов | — | «Procаb» МЧЖ таъсисчиси |
12. | И.Т. Абдурахманов | — | «Paxtakor teks» МЧЖ раҳбари |
13. | П.Р. Мирзаев | — | «Manar Group» МЧЖ таъсисчиси |
14. | Ж.А. Шакиров | — | «Uzbekistan Hydrogen Peroxide» МЧЖ таъсисчиси |
15. | Ж.Х. Исматуллаев | — | «Chust Textile» МЧЖ таъсисчиси |
16. | Ш.Ш. Илҳомов | — | «Navroʻz-PTK» МЧЖ таъсисчиси |
17. | Ш.А. Жалолов | — | «Agromir Buildings» МЧЖ таъсисчиси |
18. | Ф.Ф. Илясов | — | «Mezon Business» МЧЖ таъсисчиси |
19. | С.З. Абасханов | — | «Global Export Company» МЧЖ таъсисчиси |
20. | У.Ш. Рустамов | — | «Click» АЖ директори |
21. | Р.А. Абдуллаев | — | «Almerro Group» МЧЖ таъсисчи |
22. | Ш.Ш. Джумаев | — | «Navbahor Tekstil» МЧЖ таъсисчиси |
23. | Х.Х. Насруллаев | — | «Realsoft» МЧЖ таъсисчиси |
24. | А.Д. Ҳасанов | — | «Veritas Inter Lex» адвокатлик фирмаси раҳбари |
25. | Д.Ж. Ахматов | — | «Prae Legal» адвокатлик фирмаси раҳбари |
26. | А.Ж. Қурбонов | — | «International Business audit and consulting» МЧЖ таъсисчиси |
27. | У.Т. Рахимов | — | «Kids Plate Distrubition» МЧЖ таъсисчиси |
28. | С.С. Насретдинов | — | «Uniagri Group» МЧЖ таъсисчиси |
29. | У.А. Сафаров | — | «United Tax Advisors» МЧЖ таъсисчиси |
30. | З.Б. Мустафаев | — | «Uzbek Leasing International» АЖ бош директори |
31. | О.О. Бакиров | — | Иқтисодчи, жамоатчилик фаоли |
32. | А.А. Шамсиев | — | «Ako Shams Consulting» МЧЖ таъсисчиси |
33. | Л.Ё. Хамидов | — | «Tasnif Group» МЧЖ таъсисчиси |
34. | М.И. Акрамов | — | «Technologies of Real Time» МЧЖ таъсисчиси |
35. | Л.Ш. Мирзаева | — | «Khiva Plaza» МЧЖ директори |
36. | Д.У. Исламова | — | «Dodo Pizza Tashkent» МЧЖ таъсисчиси |
37. | М.М. Ниязмухамедов | — | Ўзбекистон қурувчилар ассоциацияси раиси |
38. | Ш.М. Боқиев | — | «Turon-Himoyasi» адвокатлик фирмаси таъсисчиси |
39. | С.С. Жуманиязов | — | «American Hospital» МЧЖ ҚК раҳбари |
40. | С.А. Ниязов | — | Савдо-саноат палатаси раис маслаҳатчиси, Жамоатчилик кенгаши котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар ва ташаббуслар | Мазмуни | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш | |||||
1. | Тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш | 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкасини 2 фоиз ва ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш: 1 000 тагача иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи, 1 000 тадан ортиқ иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 10 фоизи, бироқ камида 150 нафари Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларидан иборат бўлганда. Бунда ходим тегишли реестрдан белгиланган тартибда чиқарилганидан кейин имтиёзнинг қўлланиши 6 ой давомида амал қилади; ҳар ойда ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда; ҳисобот даврида тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда. Ушбу бандда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш учун барча шартларнинг бир вақтда бажарилганлиги солиқ органлари томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда ҳисобот чораги якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар аниқланади. Бунда мазкур шартлар тегишли чоракнинг ҳар бир ойида бажарилганда, солиқ имтиёзи ушбу чорак учун қўлланилади. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу бандда белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланилгандан сўнг солиқ ҳисоботларини қайта тақдим этиш орқали белгиланган шартларга риоя этмаганлик ҳолати аниқланганда, солиқ имтиёзи бекор қилиниб, солиқлар пеня ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга ундирилади. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил февраль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Абдуллаев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
2. | Савдони молиялаштиришни кенгайтириш | 1. «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) унинг талабномасига асосан 5 йил муддатга 2028 йил 1 январдан бошлаб қайтариш шарти билан 2 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев) |
2. Қишлоқ хўжалиги, саноат ва савдо корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун ажратиладиган кредитларни молиялаштиришга қўшимча 100 миллион АҚШ доллари ажратиш юзасидан таклиф киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил август | Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров) | ||
3. Компания томонидан тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитлари учун кафиллик тақдим этиш тартибини, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш шартларини тасдиқлаш учун киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил январь | |||
3. | Тадбиркорлик фаолиятини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мос қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш | 1. Компания ресурслари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш лойиҳаларига ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун миллий валютада револьвер кредитларни тижорат банклари орқали ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
2. Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш. Бунда Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун ажратилган бюджет маблағларининг бир қисмини 2 фоиз ставкада Компанияга айланма маблағни тўлдиришга кредитлар учун ресурслар бериш мақсадларига ҳар бешинчи йилда қайтариш шарти билан бюджет ссудаси ажратиш тизимини йўлга қўйиш. | 2025 йилдан бошлаб ҳар йили | Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров) | |||
4. | Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлашни такомиллаштириш | Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш ва ишлаб чиқариш жараёни узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ички бозордан хомашё сотиб олиш учун 3 ойгача бўлган муддатга банк кафолатини тақдим этиш тизимини жорий қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил январь | АТ «Халқ банки» (Атабаев), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Султанов) |
II. Бизнесни инфратузилма, ер ва энергия ресурслари билан таъминлаш | |||||
5. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни саноатлаштириш | 1. Пахта-ғалладан қисқарадиган ерларни 50 гектаргача йирик лотларда саноатлашган плантация ташкил қилиш учун аукцион савдоларига чиқариш. 2. Ер участкасининг бир қисмида музлаткичли омборхоналар, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш ҳовуз объектларини қуришга рухсат этиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси | 2025 йил февраль | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдурахмонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
6. | Ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш | 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни аукцион савдолари орқали ижарага беришда аукцион ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатда бўлиб тўлашга рухсат бериш. 2. Такрорий савдоларга қўйилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни аукционга чиқаришда бошланғич нархни ер майдонига қараб 2 баравардан 5 бараваргача камайтириш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси | 2025 йил февраль | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдурахмонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
7. | Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш | 1. Ҳудудларда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ишларини жадаллаштириш. 2. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида онлайн электрон савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлаб, фойдаланишга топшириш билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг барча босқичларини кузатиш тизимини жорий қилиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2025 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. Тошкент вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш ер участкаларидан Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ер участкаларини ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров) | ||
8. | Табиий газ корпоратив истеъмолчилар тўловларини объектларнинг жойлашувидан қатъи назар ягона шахсий варақда юритиш | Республика бўйича корпоратив истеъмолчилар тўловларини ягона шахсий варақда юритиш бўйича тизим жорий қилиш юзасидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ички буйруқ қабул қилиш ва ҳудудий филиалларда амалиётга жорий қилишни таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил январь | «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Ходжаев) |
9. | Табиий газ кўрсаткичларининг маълумотлари асосида электрон ҳисобварақ-фактураларни истеъмолчиларга автоматик юбориш амалиётига ўтиш | 1. Табиий газ истеъмолини онлайн назорат қилиш юзасидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан «Ҳудудгаз корпоратив» дастурини ва Солиқ қўмитасининг «My.soliq.uz» дастури билан интеграция қилиш ишларини якунлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил февраль | «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Ходжаев), Солиқ қўмитаси (Кудбиев) |
2. ЭҲФлар ҳисобот ойи давомида хатоликларсиз улгуржи истеъмолчиларга тўлиқ юборилишини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил март | |||
10. | Табиий газдан узиш тўғрисида огоҳлантириш амалиётини жорий этиш | Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартириш киритиш юзасидан қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. Бунда: истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, истеъмолчини табиий газ учун тўловни амалга ошириш зарурлиги ҳақида автоматик тарзда (овозли қўнғироқ ёки СМС хабар ёрдамида) хабардор қилиш; бир иш куни давомида тўлов амалга оширилмаган тақдирда газ таъминотини тўхтатишни назарда тутиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2025 йил март | Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Ходжаев) |
11. | Тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газга тўлов қилишда қулайликлар яратиш | Юридик шахсларга корпоратив картадан мобиль иловалар орқали электр энергиясига тўловларни амалга ошириш тизимини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил февраль | Марказий банк (Ишметов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), «Ҳудудий электр тармоқлари», (Аскаров), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Ходжаев) |
12. | Электр энергиясидан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишда жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш | Электр энергиясини беҳуда сарфлаш, жумладан, ундан биноларни ёритиш учун хўжасизларча фойдаланиш тушунчаси ва тадбиркорлик субъектлари фаолият турларининг хусусиятини инобатга олиб, белгиланган молиявий ва маъмурий жарима миқдорларини қайта кўриб чиқиш, жаримадан қарздорлиги ҳисобига тармоқдан узиш ўрнига бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини назарда тутиш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил март | Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ниматуллаев), Бизнес-омбудсман (Касимов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
III. Ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш | |||||
13. | Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш | Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш марказини ташкил қилиш. Бунда: Марказнинг асосий фаолияти тадбиркорлик субъектларига халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан давлат кафолатисиз маблағлар жалб қилиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатиш ҳисобланади; Марказда ҳар йили камида 100 нафар тадбиркорга хизмат кўрсатилади; Марказни жойлаштириш, сақлаш, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш ва Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил январь — март | Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов) |
14. | Божхона қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш | Божхона кодекси лойиҳасини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослиги юзасидан кўриб чиқиш учун Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши) ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликда муҳокама қилиш, тақдим этилган таклифлар асосида лойиҳани такомиллаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил март | Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
15. | Экспортда чекловларни бекор қилиш | Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ, экспорт божларини жорий қилиш орқали айрим турдаги товарларни экспорт қилишга чекловларни бекор қилиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси | 2025 йил февраль | Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев, Қўчқоров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
16. | Юқори технологик ишлаб чиқаришни кенгайтириш | Ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш. | Чора-тадбирлар дастури | 2025 йил февраль | Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдурахмонов) |
17. | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш | 1. Даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ва тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахсларни қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этиш. 2. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланадиган импорт полиэтилен хомашёси учун белгиланган акциз солиғини бекор қилиш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Азизов) Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
18. | Инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш | Инвестицион платформалар орқали инвестиция (жумладан, хорижий) киритиш ва жалб этишга қаратилган тизимнинг ҳуқуқий асосларини яратиш. Бунда инвесторларнинг инвестиция киритиш ва инвестиция жалб этувчи шахсларнинг маблағларни жалб этиш шартларини белгилаш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси, заруратга кўра қонун лойиҳаси | 2025 йил февраль | Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Пак), Марказий банк (Ишметов), Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
19. | Транспорт-логистика инфратузилмасини яхшилаш | Тошкент вилоятида озиқ-овқат ва тўқимачилик логистика марказларини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил март | Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), «Ўзмиллийбанк» АЖ (Мирсоатов) |
20. | Тадбиркорларга фаолиятини қонуний юритишга кўмаклашиш | Жамоатчилик кенгаши ва етакчи тадбиркорлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари орасида қонунчиликка риоя қилган ҳолда фаолият юритишнинг афзалликлари, хуфиёна иқтисодиётнинг олдини олиш масалалари бўйича тарғибот ишларини олиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий равишда | Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Бизнес-омбудсман (Касимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев) |
21. | Қурилиш стандартларини такомиллаштириш | Қурилишда энергия самарадор ва энергия тежамкор қурилиш материаллари (газобетон, пенобетон, полистиролбетон, базальт асосида иссиқлик сақловчи материаллар, полистирол билан тўлдирилган сэндвич панеллар ва бошқалар) бўйича мавжуд стандартларни кўриб чиқиб, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янгилаш. | Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат | 2025 йил декабрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Юсупалиев) |
22. | Маҳсулотларни сертификатлашда қулайликлар яратиш | Хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланилаётган техник қурилмаларни сертификатлашда «Саноат хавфсизлиги» ДМ томонидан жойларда сертификат беришни йўлга қўйиш. Бунда қуйидаги ҳудудий филиалларни ташкил қилиш: | Амалий чора-тадбирлар | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Рафиков) | |
«Саноат хавфсизлиги» ДМ Фарғона вилояти филиали; | 2025 йил февраль, | ||||
«Саноат хавфсизлиги» ДМ Самарқанд вилояти филиали; | июнь, | ||||
«Саноат хавфсизлиги» ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали. | сентябрь | ||||
23. | Юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш | «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархига бериладиган чегирмани мисдан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўллаш бўйича таклиф киритиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси | 2025 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (Юнусов) |
24. | Ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш | Қува туманидаги «Баҳор» МФЙ ҳудуди ва Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти ўртасида назорат-ўтказиш пунктини қайта тиклаш масаласини ўрганиш, зарурат бўлганда таклиф киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил август | Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Чегара қўшинлари, Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) |
25. | Паррандачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш | Наслчилик корхоналаридан хўжаликларга жўжаларни етказиб беришда юкларни ташиш учун мўлжалланган моторли транспорт воситалари учун импорт божхона божини пасайтириш юзасидан таклиф киритиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси | 2025 йил февраль | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқоболилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Божхона қўмитаси (Мавлонов) |
26. | Чорвачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш | Сут етиштирувчи чорва корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар киритиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси | 2025 йил февраль | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Кудбиев) |
27. | Чарм саноати соҳасида илғор хорижий тажрибани жорий этиш | Хорижий тажрибани амалиётга жорий этиш мақсадида соҳа корхоналари вакиллари иштирокида Туркия, Вьетнам, Ҳиндистон, Италия, Португалия, Испания каби хорижий давлатларга ташрифларни ташкил этиш. Ушбу давлатларнинг йирик компаниялари ва бизнес вакиллари билан инвестиция ва экспорт келишувларини тузиш учун музокаралар ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Савдо-саноат палатаси (Вахабов), АТ «Халқ банки» (Атабаев), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Султанов) |
IV. Хизматлар соҳасига янги туртки бериш | |||||
28. | Транспорт-экспедиторлик хизматларини ривожлантириш | Юкларни халқаро ташишни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги хизматларга қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш бўйича таклиф киритиш: транспорт-экспедиторлик шартномаси асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига, шу жумладан, юкларни қабул қилиш ва бериш, ортиш-тушириш ва сақлаш, юкларни суғурталашни ташкил этиш, товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар, шунингдек, етказиб бериш муддатлари тугагандан сўнг юкларни қидириш, юкларни экспедиторнинг омборхоналарида ва очиқ жойларида сақлаш хизматлари; темир йўл вагонларини (контейнер) фойдаланишга тақдим этиш хизматлари. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Транспорт вазирлиги (Махкамов) |
29. | «Электрон ҳукумат» тизимида Маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш» лойиҳасини амалга ошириш | 1. Замонавий тақсимлаш технологияларидан фойдаланган ҳолда сервер қурилмаларига юкламани мақбуллаштириш орқали «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш. 2. Маълумотларни ҳимоя қилиш воситаларини жорий қилган ҳолда ахборот хавфсизлиги ҳамда тизим самарадорлик кўрсаткичларини ошириш. | Амалий-чора-тадбирлар | 2025 якунига қадар | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
30. | Электрон веб-сервисларнинг узлуксиз равишда тақдим этилиши бўйича кўрилаётган чораларни кучайтириш | Давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида сақланадиган ҳамда банк ва бошқа хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган маълумотларнинг сифати ва долзарблигини ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритиш: хизмат кўрсатиш даражаси тўғрисидаги битимни (SLA) тузиш ва веб-сервисларнинг мавжудлиги ва сифатини баҳолаш механизмларини жорий этиш; энг оммабоп веб-сервисларнинг тегишли маълумотлар базаларидаги маълумотларнинг нусхасини яратиш (репликация) орқали босқичма-босқич «Электрон ҳукумат» тизимининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июль | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Киберхавфсизлик маркази (Мирзаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
31. | Меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш | Ходимларни ишга қабул қилишни соддалаштириш, рақамлаштириш ҳисобига ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил февраль | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов) |
32. | Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш | Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида соҳада хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича таклифларни Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиш ва натижалари бўйича таклиф киритиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси | 2025 йил январь | Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
33. | Туризм соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш | Хостел ва кичик меҳмонхоналарга туристик (меҳмонхона) йиғимини қўллаш тартибини аниқ ҳисоб-китоблар асосида қайта кўриб чиқиб, таклиф киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил февраль | Туризм қўмитаси (Шадиев), Бизнес-омбудсман (Касимов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
34. | Юқори қаватли қурилиш лойиҳаларига талабларни белгилаш | Баландлиги 16 қаватдан юқори бўлган бинолар, савдо мажмуалари ва автотураргоҳлар (паркинглар)ни лойиҳалаш ва қуриш қоидаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, шаҳарларда автотураргоҳларни режалаштириш нормаларини қайта кўриб чиқиш (зоналарга бўлган ҳолда). | Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари | 2025 йил декабрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) |
35. | «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини такомиллаштириш | «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида тадбиркорларнинг лизингга олинган техникасини ҳам инобатга олишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2025 йил август | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
V. Бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш | |||||
36. | Тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш | «Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» электрон платформасини доимий равишда ишлаш режимига ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил январь | Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Бизнес-омбудсман (Касимов) |
37. | Молиялаштириш соҳасида рақамлаштиришни кенгайтириш | Шахсга доир ҳамда махфий маълумотларни ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаган ҳолда булутли (Cloud) технология асосида ишловчи маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил март | Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров), Марказий банк (Ишметов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Киберхавфсизлик маркази (Мирзаев) |
38. | Тадбиркорларга божхона тўловларини тўлашда қулайликлар яратиш | «AAА» рейтингдаги тадбиркорларга импорт қилишда божхона тўловларини кечиктириш ёки бўлиб тўлаш имкониятини беришда таъминлаш чораси сифатида божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига пул тўлаш талабини чиқариб ташлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Божхона қўмитаси (Мавлонов) |
39. | Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш жараёнларини қайта кўриб чиқиш | 1. Солиқ қўмитаси, Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари ва «CRPT TURON» МЧЖ вакилларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил январь | Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Бизнес-омбудсман (Касимов) |
2. Соҳа вакилларининг таклифлари инобатга олинган ҳолда уларнинг бевосита иштирокида агрегациялаш тизимига ўтишнинг аниқ муддатлари белгиланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда соҳада мавжуд муаммолар юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил февраль | |||
40. | Кичик саноат зоналарида лойиҳалар амалга оширилишини жадаллаштириш | Қуйидаги тартибларни ишлаб чиқиш: кичик саноат зоналарида якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш; кичик саноат зоналарида қурилиши якунланмаган бино-иншоотларни инвестиция киритиш ва қурилиш ишларини амалга оширган тадбиркор томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2025 йил май | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Бизнес-омбудсман (Касимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3-ИЛОВА